Демографик жараёнлар итисодий-ижтимоий географик объект сифатида
Автор: Темиров З.А., Иномжонова Д.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада демография, аҳолининг такрор барпо бўлиши ва унинг типлари, демографик жараёнлар ҳамда уларнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар, геодемография ва демогеографиянинг ўҳшашлик ва фарқли жиҳатлари ҳамда уларни тадқиқ этишнинг амалий аҳамияти ҳусусида фикр юритилган.
Демография, демографик жараёнлар, аҳолининг такрор барпо бўлиши, ижтимоий-иқтисодий омил, экологик омил, урбанизация, никоҳ-оила муносабатлари, аҳолининг миллий-этник таркиби, миграция
Короткий адрес: https://sciup.org/140300441
IDR: 140300441
Текст научной статьи Демографик жараёнлар итисодий-ижтимоий географик объект сифатида
Демографик жараёнлар аҳоли сони, таркиби ўзгаришида асосий омил бўлиб, бугунги глобаллашув даврида мамлакатлар иқтисодий ривожланишида инсон омили, унинг такрор барпо булишига катта ах,амият берилмокда.
Демография аҳолининг такрор барпо бўлиш қонуниятларини ижтимоий тарихий шароитларга боFлик х,олда урганувчи фандир. «Демография» - юнонча «демос» - халк, ах,оли ва «графо» - ёзаман сузларидан олинган [11; 5-б.]. Демографиянинг урганиш объектига куплаб фикрлар ва карашлар мавжуд булиб, уларнинг замирида аҳолининг такрор барпо бўлиши жараёни туради. Профессор
Б.Ц.Урланис “Демография – бу ижтимоий, иқтисодий, географик ва биологик омиллар асосида аҳоли жойлашуви, динамикаси жараёнлари қонуниятларини ўрганади ва шу асосда аҳоли назарияларини ривожлантирадиган фан” деб ёзади [4; 42-б.]. Бунда асосий эътибор аҳоли жойлашуви омиллари ва динамикасига қаратилади.
Рус олимлари Д.И.Валентей, А.Я.Квашалар “Демография-аҳоли кўпайишининг ижтимоий-иқтисодий қонуниятларини ўрганувчи” фан сифатида таъриф беришган [4; 43-б.].
Демограф М.Бўриева демографияга қуйидагича таъриф берган “Демография - аҳолининг такрор барпо бўлиш қонуниятлари ҳақидаги фан бўлиб, бу жараённи ижтимоий-тарихий шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганади, омилларини, муаммоларини аниқлаб, истиқболини белгилаб беради” [1; 8-б.].
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида демографияга қуйидагича таъриф берилган: “Демография – ҳар йили турли сабабларга кўра вафот этган аҳоли ўрнини янгидан дунёга келган авлод ҳисобига тўлдириб борилиши қонуниятларини ижтимоий-тарихий шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганадиган фан” [12; 248-б.].
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, демография - вафот этган аҳолининг ўрнини туғилганлар ҳисобига тўлдириб борилиши ва унинг қонуниятларини ўрганувчи фандир. Бу эса аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнини билдиради. Аҳолининг такрор барпо бўлиши натижасида аҳолининг сони, ёш ва жинсий таркиби доимий ўзгариб туради. Демографиянинг асосий ўрганиш предмети ҳам аҳолининг такрор барпо бўлиш қонуниятларини ўрганиш ҳисобланади.
Аҳоли такрор барпо бўлишдаги асосий жараёнлар туғилиш ва ўлимни ўрганишда XVII асрнинг иккинчи ярмида яшаган, инглиз олими Д. Граунт тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга эга. Д. Граунт Лондон шаҳрида аҳоли ўлими ҳақидаги 80 йиллик статистик маълумотларни ўрганиб чиқиб, 1662 йилда 90 бетдан иборат “Ўлим ҳақидаги бюллетенлар асосида олиб борилган ва мундарижада илова этилган табиий ва сиёсий кузатишлар натижалари кўрсатилган шаҳарнинг бошқаруви, дини, савдоси, ҳавоси, аҳоли ўсиши ва бошқа ўзгаришлар хусусида Лондон фуқароси Джон Граунтнинг асари” китобини ёзди. Муаллиф статистик кузатиш асосида аҳолининг ўлим ҳолати ва ўлимнинг ёш гуруҳлари бўйича алоҳида ўрганган ҳамда ўлим жадвалини ишлаб чиққан. Туғилишнинг қишлоқ ва шаҳардаги фарқлари, аҳоли миграциясини х,ам та^лил этган [1; 13-б.].
Аҳолининг такрор барпо бўлиши жамият давомийлигини таъминловчи асосий жараён бўлиб, туғилиш ва ўлим жараёнлари натижасида, инсон авлодининг мунтазам янгиланиб туришидир ёки бир авлод вакилларининг ўрнига иккинчи бир авлод вакилларининг келиши, авлодлар алмашинишидир.
Авлодлар алмашиниши давомида (ах,олининг такрор барпо булиши) унинг сони, ёш ва жинсий таркиби ўзгаради. Авлодлар алмашинуви аҳоли табиий усиши ^ажмини аницлаш, х,ар бир авлод уртача умр куриши, туFилиш ва улим жараёнлари йигиндиси ах,олининг табиий х,аракати ёки такрор барпо бўлиши дейилади. Аҳолининг такрор барпо этилиши бевосита ва билвосита аҳолининг туғилиши, ўлими ва табиий ўсишига боғлиқ. Жамиятда авлодлар алмашинади, ах,оли такрор барпо булади, натижада, ах,оли сони усади [10; 117-б.]. Ах,оли такрор барпо булишига куплаб омиллар таъсир курсатади (1-расмга царанг).

-
1.1- расм. Аҳоли такрор барпо бўлишига таъсир этувчи омиллар
А^оли такрор барпо булишида табиий-биологик омил му^им урин тутади. Ер юзи аҳолиси турли табиий шароитда яшайди, туғилади ва вафот этади. Инсоннинг туFилиши ва улиши каби билогик х,одиса экан, у табиий шароит билан узвий богланган булади.
Жамият давомийлигини таъминловчи инсон ижтимоий-иктисодий, ижтимоий, маданий ва психологик омиллар таъсирида шаклланади ва ривожланади. Ахоли табиий усишида унинг ёш-жинсий таркиби, никох ва ажралиш жараёнлари ҳам муҳим ўрин тутади. Буларнинг барчаси демографик омиллар сирасига киради. Маълумки, туFилиш канчалик куп бўлса, аҳоли сони ҳам шунчалик тез ўсиб боради, аҳоли таркибида болалар ва ёшлар миқдори ортади. Аксинча, туғилиш камайса, аҳолининг ёш ва жинсий таркибидаги ўзгаришлар рўй беради ва қариялар миқдори ортиб боради.
Юқоридаги омиллар аҳоли такрор барпо бўлишига турлича таъсир курсатади. Улар орасида ижтимоий-и^тисодий омил ахоли табиий ҳаракатида муҳим рол ўйнайди. Аҳолининг яшаш шароити, тиббиётнинг ривожланиш ҳолати, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, аҳолининг маълумотлилик даражаси ва бошқа омиллар аҳоли табиий ҳаракати даражасини белгилаб беради. Ўз навбатида ушбу омилнинг туғилиш ва ўлимга акс таъсири ҳам бўлиши мумкин. Аҳолининг яшаш шароити, турмуш тарзи яхшиланиши, тиббий хизмат каби соҳаларнинг ривожланиши ўлим курсаткичини пасайтиради, ахоли уртача умр куриш даражасини ортишига олиб келади. Натижада, ахоли таркибида кариялар салмоFи ортади ва уз-узидан улим курсаткичи купая бошлайди.
Инсонлар ўз ҳаётлари давомида бошқа инсонларни дунёга келишига омил булади. Ахолининг такрор барпо булиши ижтимоий му^ит учун хам муҳим омил саналади. Айни вақтда, инсонлар ўз ҳаётлари учун зарур нарсаларни (озик-овкат, турар-жой ва кийим-кечак ва бошк.) яратиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиради. Бу жараёнда инсоннинг билим даражаси, малакаси, ҳаётга, узоқ умр кўришга бўлган интилиши, ҳаракати кучайиб боради. Бинобарин, дунёга келган инсон жамиятда яшаши билан унинг сифатий хусусиятлари хам ривожланади.
Моддий жиҳатдан яхши таъминланган оилаларда фарзандлар сони кам булади, - деб Б.С.Урланис, - демографик омилга иктисодий омилнинг кўрсатаётган таъсирини ифодалаб берди [9; 121-б.]. Шунингдек, у моддий омил билан маънавий омилнинг авлодлар алмашинувига ҳамиша бир хил таъсир этмаслигини ҳам айтиб ўтади.
Аҳоли такрор барпо бўлиши, ушбу омиллар таъсирида бир-биридан фарқ қилувчи қуйидаги типларини вужудга келтиради [10; 122-б.]:
Биринчи тип - бу гуруҳда аҳоли ўртасида туғилиш ва ўлимнинг юқори даражаси ва унга мос равишда, аҳолининг оз миқдорда кўпайиши хос бўлиб, ҳозирда ушбу типга кирадиган давлатлар Ер шарида жуда кам миқдорда учрайди;
Иккинчи тип - туғилиш миқдори юқори, ўлим кўрсаткичи тиббиёт ривожланиши натижасида кескин камайиб боради. Аҳоли ёш таркиби прогрессив, кекса ва қариялар салмоғи кам, болалар, ёшлар кўпчиликни ташкил этган ҳолда, аҳоли такрор барпо бўлиши ижобий баҳоланади. Бундай ҳудудларда демографик портлаш кузатилади. Осиё, Африка бир қатор мамлакатлари унга ёрқин мисол бўла олади;
Учинчи тип - бу типда аҳоли ўлимининг кам миқдори ушланиб турган ҳолда, туғилиш даражаси қисқариб боради. Аҳоли сони кескин кўпайиб ёки камайиб кетмайди. Аҳолининг маълум бир миқдорда ўсиши кузатилади. Ушбу типдаги давлатлар аҳоли такрор барпо бўлишининг оддий типига кирувчи давлатлар, деб аталади;
Тўртинчи тип - аҳоли ўз-ўзини қайта тикламайди. Вафот этаётганлар мутлақ сони туғилганлар сонидан ортиб кетади. Мазкур гуруҳ давлатларида -депопуляция рўй беради, қисқарган аҳоли такрор барпо бўлишига олиб келади.
Жамият тараққиёти давомида аҳоли такрор баро бўлиш турлари мунтазам ўзгариб келган. Ҳозирги даврга (XXI аср боши) келиб, мутахассислар томонидан аҳоли такрор барпо бўлишини асосан икки тури мавжудлиги таъкидланади [2; 39-б.]. Булар қуйидагилар:
Биринчи тур - а^оли такрор барпо булишининг кискарган тури. Бу турдаги авлодлар алмашинуви жараёнида ахоли сони купаймайди, чунки, туFилганларга нисбатан улганлар сони юкори булади;
Иккинчи тур - ахоли такрор барпо булишининг кенгайган тури, бунда аксинча, туғилганлар сони ўлганлар сонидан ортиқ бўлади, ва натижада, кейинги авлод вакилларининг сони олдинги авлод вакиллари сонидан куп булади. Бундай холда ахоли доимий купайиб боради.
Ахолининг такрор барпо булиши турли шарт-шароитлар ва омиллар таъсирида руй беради. Уз навбатида, жамиятнинг ижтимоий-иктисодий ривожланиши аҳоли такрор барпо бўлиши билан биргаликда кечади. Ахолининг такрор барпо булиши табиий, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий ходисалар ўртасидаги боғлиқликни ўрганишда демографиянинг турли фанлар билан ҳамкорлик қилишига, яъни фанлараро интеграцияга олиб келади. Масалан, демография ва тарих ўртасида тарихий демография, социология ва демография оралиғида социологик демография, математика ва демография ўртасида математик демография ва бошқ. Шунингдек, география ва демография фанлари ўртасида геодемография, аҳоли географияси билан демография уртасида демогеография йуналишлари шаклланган.
Ўзбекистонда геодемография ва демогеография тушунчалари ва уларнинг ўхшашлик ҳамда фарқли томонлари кўплаб олимлар томонидан ўрганилган. Жумладан, г.ф.д., проф. А.С.Солиев ва г.ф.д., проф. З.Н.Тожиевалар ўзларининг илмий тадқиқотларида геодемография ва демогеография тушунчалари, унинг ўҳшашлик ва фарқли жиҳатларини атрофлича ёритиб берганлар. А.Солиев, “демогеография деганда, бирламчи “демо” яъни туб демографик жараёнлар назарда тутилади. Мазкур тушунчанинг иккинчи қисми ана шу жараёнларнинг худудий тафовутларини, фаркланишини англатади. Геодемографияда эса бунинг акси булиб, улар уз уринларини алмаштиришади. Яъни, худуд-тизим ва демографик жараёнлар таркиб вазифасини олади. Шунингдек, геодемографик ёндашув маълум босқичда демогеографияга ва аксинча, демогеографик тадкикотлар геодемографик тахлилга утиб туради”, деб таъкидлаб утади [7; 49-б.].
З.Н.Тожиева эса “... геодемографиянинг ўрганиш предметида бирон бир ҳудуд, жой, табиий, иктисодий ва ижтимоий шарт-шароити, узига хос хусусиятларини таҳлил этиш асосида демографик жараёнларига баҳо берилади. Демогеографияда эса, аксинча, демографик жараёнлар алохида-алохида куриб чикилади, сунгра уларнинг ҳудудий бирликлар миқёсидаги ривожланиш хусусиятлари, сабаб ва омиллари аникланади, деб хисоблайди [8; 49-б.].
Шунингдек, З.Н.Тожиева демогеография ва геодемографиянинг фарқли жихатларини ҳам ёритиб берган. Унга кўра, ...демогеографиянинг геодемографиядан фарқи ҳудудийлик қонуниятининг ўрин алмашишидир, чунки демогеографияда аввало демографик жараёнлар таҳлил қилинади, таққосланади, асосий қонуниятлар таҳлил этилиб, сўнгра унинг ҳудудий жиҳатлари ўрганилади. Масалан, шаҳардаги туғилиш жараёнининг паст, аҳоли ўлимининг юқори кўрсаткичини ташкил этишини урбанизация жараёни, турмуш тарзи билан боғлаётганда демогеографик нуқтаи назардан қаралган бўлади. Аксинча, шаҳар ва кишлок жойлар уларнинг табиий, ижтимоий-иктисодий шарт-шароити, ривожланиш хусусиятларини таҳлил этишда демографик жараёнларнинг тутган ўрни, таъсири доирасида олиб борилган тадқиқотлар геодемографик ҳисобланади [8; 49-б.].
Бирор ҳудуддаги аҳолининг туғилиши, ўлим кўрсаткичлари, динамикаси, миграцион ҳаракати, ёш ва жинсий таркибининг маълум вақтдаги ҳолати демографик жараён ҳисобланиб, демографик жараёнлар тарихи ҳам инсоният тарихи билан чамбарчас боFликдир.
Демографик жараёнлар ҳаётнинг барча иқтисодий ва ижтимоий соҳаларига бевосита таъсир этувчи жараён ҳисобланади. Аҳолишунослик фанининг ривожланишидаги умумий қонуниятлар алоҳида иқтисодий ва табиий шароитларга эга ҳудудларда кўпгина жиҳатларига кўра мураккаб муаммоларни келтириб чикаради ва фан олдига янги муаммоларни куяди.
Аҳоли сонининг кўпайиши, туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш ҳамда унинг худудий тафовутлари ишлаб чикариш кучларининг ривожланиши ва худудий ташкил этилиши билан бир-бирига мос келиши ижтимоий-иктисодий ривожланишга замин яратади. Акс ҳолда, ушбу жараёнлар ўртасидаги номутаносибликлар цатор ижтимоий-ицтисодий муаммоларни вужудга келтиради. Шу боис ҳам аҳоли сони, динамикаси ва унинг ҳудудий таркибидаги ўзгаришларга таъсир этувчи омилларни тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги вақтда, ушбу жараёнларни ўрганишда аҳоли географияси, ижтимоий-ицтисодий сохалар ва бошца цатор тармоцлар мухим ахамият касб этади.
Демографик жараёнларни тадқиқ қилиш албатта, демографик жараёнлар назариясига боғлиқ ҳолда содир бўлади. Россиялик олим А.Кваша фикрича “... демографик жараёнларнинг мохияти - ахолининг такрор барпо қилинишининг оптимал турини шакллантириш ва барқарорлаштиришдан (кенг маънода ахолини ривожлантиришдан) иборатдир” [6; 126-б.].
В.И.Борисов эса “Демография - ахолининг, унинг социал-тарихий таркиб топишини ҳисобга олган ҳолда фақат табиий (биологик) такрор барпо цилинишини урганади”, деб таъкидлаб утади [3; 20-б.]. Шунингдек, “... биз аҳолини табиий такрор барпо қилиниши ҳақида гапирсак ҳам, у демографик жараёнларни ҳеч қандай биологиялаштириш маъносини англатмайди. Кишилар иштирок этаётган жараёнлар иккиланувчи биосоциал табиатига эга, лекин улардан биологик омилларнинг таъсири социал омилларга нисбатан кам. Шунинг учун ҳам демография табиий эмас, балки социал фанлар тизимига киради” деб ёзган [3; 21-б.].
Юқоридаги келтирилган таърифларда фақат аҳоли табиий ҳаракати қамраб олинган. Ваҳоланки, демографик жараёнларга бевосита ва билвосита таъсир қилувчи социал ва миграцион ҳаракатлар эътиборга олинмаган. Бундай фикрлар Г.Киселева, А.Антонов, В.Козлов, В.Болдырев, Т.Бондарская каби олимларнинг ишларида хам таъкидлаб утилган.
Жорж Барклэй - демографик жараёнлар натижасида ахоли сонининг ўзгариши, яъни унинг кўпайиши ҳам, камайиши ҳам “аҳолининг ўсиши” деб аталади. У аҳоли сонининг ижобий ёки салбий ўсиши фақат учта манбага, яъни туFилиш, улим ва миграция жараёнларига боFлиц, деб таъкидлайди [5;
11-б.] Шунингдек, Ральф Томлинсон хам куйидагича фикрни илгари суради: “Аҳоли сони туғилиш, ўлим ва миграция омиллари таъсирида ўзгариб, бу жараёнга, биринчидан, баъзилар мазкур ҳудудда туғилади, иккинчидан, маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудда вафот этади, учинчидан, айрим аҳоли кўчиб келади ва, тўртинчидан, маҳаллий аҳоли ўзларининг ҳудудидан кўчиб кетади” [5; 11-б.]. Демак, ахоли сони усиши ва жойланишининг тахлили туғилиш, ўлим, эмиграция ва иммиграция жараёнларини тадқиқ қилишдан бошланади.
Ўзбекистонда демографик жараёнлар И.Муллажонов, М.Қорахонов, Р.Убайдуллаева, О.Б.Ата-Мирзаев, А.А.^аюмов, А.С.Солиев, Х-Солимов, М.Бўриева, З.Н.Тожиева, Р.Б.Қодиров ва бошқа олимлар илмий ишларида тадқиқ қилинган. Мазкур тадқиқот ишида ҳам уларнинг ҳам илмий ғоялари эътиборга олинган.
Худудларда демографик жараёнлар ривожланишига бир канча омиллар таъсир этади. Демографик жараёнлар ривожланишида ижтимоий-иқтисодий омилларнинг урни катта. Масалан, бутун дунё мамлакатларида утган аср 50-йилларидан бошлаб иктисодий-ижтимоий шароитнинг яхшиланиб бориши туғилишнинг ўсишига олиб келган. Лекин, ҳозирги кунда ушбу жараён аксинча тус олди, яъни у аҳоли турмуш шароитининг яхшиланиши туғилиш суръатининг усишига эмас, балки камайишига олиб келмокда.
Тарихий маълумотларга кўра, қадимги даврларда туғилишнинг кўп бўлиши гўдаклар ўлимининг юқори бўлиши ва уларнинг бир қисми яшаб қолиб, наслини давом эттириш мақсадида оилалар кўп фарзанд кўришга ҳаракат қилишган. Шу сабабдан ўша даврда ўлим суръатининг катта бўлишига қарамасдан, аҳоли сони туғилиш ҳисобига доимо ўсиб келган. Ўтган асрда жаҳонда тиббий санитария хизматининг ривожланиши ўлим даражаси, айниқса гўдаклар ўлимининг камайиши “демографик портлаш”нинг вужудга келишига сабаб бўлди. Шу боис, ўтган асрнинг иккинчи ярмида оилаларда фарзандлар сони куп булди.
Худудларнинг экологик вазияти демографик жараёнларда муким омил ҳисобланган аҳоли ўсиши ва миграция жараёнларига ўз таъсирини кўрсатади. Маълумки, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аҳоли сонининг ўсиши ва турмуш шароитининг тобора яхшиланиб бориши уларнинг табиатга бўлган таъсирининг кучайишига олиб келади. Натижада табиий мувозанат бузилиб, бир катор худудларда экологик муаммолар пайдо булишига олиб келган. Шунингдек, урбанизация даражасининг ўсиши ва саноатнинг ривожланиши билан атмосферага чиқарилаётган саноат ва маиший чиқиндилар миқдори ортмокда. Бу эса, уз навбатида ижтимоий-иктисодий, демографик ва экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу боис, географик муаммоларни ҳал этишда географик ва экологик (геоэкологик) ёндашув жуда муким урин тутади.
Демографик жараёнларга, хусусан аҳоли туғилишига урбанизация жараёни ҳам катта таъсир қилади. Чунончи, шаҳарларда, айниқса йирик шаҳарларда аҳоли туғилиш даражаси қишлоқ жойларига нисбатан паст бўлади. Бунда шаҳарларда аҳолининг маълумотлилик даражаси, аёлларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришга кенг жалб этилганлиги ва шаҳар турмуш тарзи асосий омиллар кисобланади. Бирок утган асрда шакар аколиси салмоFи кишлок жойларига нисбатан тез усган. Мазкур колат кишлок-шакар ўртасидаги ўзаро миграция жараёнларида шаҳарларнинг иммиграция марказига айланиши билан ифодаланади. Ишлаб чиқаришнинг асосий қисми шаҳарларда жамланган бўлиб, уларни меҳнат ресурслари билан таъминлашда қишлоқ аҳолиси асосий манба ҳисобланади. Бу эса қишлоқ жойларидан шакарларга доимий ёки маятник миграциясида уз аксини топган.
Демографик жараёнлар, аҳолининг табиий кўпайиши нафақат объектив омилларга, балки никок-оила муносабатлари, узларининг хокиш-истакларига ҳам боғлиқдир. Бугунги кунда ёшларнинг ўз оилаларини онгли равишда режалаштираётганлигини келтириш мумкин. Бундан ташқари, туғилиш даражасига никоҳ ва ажралишлар миқдорининг ўзгариши ҳам катта таъсир килади. Ёш оилаларда уй-жой муаммоси, яшаш жойини узгартириши, шунингдек, аёлларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришга кенг жалб қилинганлиги туғилиш даражасининг камайишига олиб келувчи асосий омиллардан биридир. Бундай муаммо ва жараёнлар кўп ҳолларда шаҳарларга хосдир.
Аҳолининг миллий ва этник таркиби ҳамда урф-одатларининг ўзига хос хусусиятлари туғилиш ва аҳолининг такрор барпо бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Масалан, кўплаб халқларда таркиб топган урф-одатларига кўра кўп фарзанд кўриш ҳунузгача сақланиб келмоқда. Ушбу ҳолат яқин йилларгача мамлакатимизда маҳаллий, айниқса қишлоқ жойлари аҳолиси учун хос бўлиб келган. Лекин, юқорида келтириб ўтилган омиллар натижасида аҳолининг ўсиш суръати анча камайиб кетди.
Аҳоли такрор барпо бўлишида миграция , айниқса ташқи миграциянинг аҳамияти катта. Аҳоли миграцияси нафақат аҳоли сонининг ўсиши ёки табиий кўпайишига, балки унинг ҳудудий тақсимланиши, жойланишига, аҳолининг ёш-жинс, миллий ва ижтимоий таркибининг ўзгаришига ҳам олиб келади. Ўз навбатида, ушбу жараённинг содир бўлишига у ёки бу ҳудудда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва экологик омиллар сабаб бўлади.
-
- бугунги кунда демографик жараёнлар, унга таъсир кўрсатувчи омиллар, уларнинг турли мамлакат ва минтақалардаги хусусият ва фарқланишлари аҳоли географияси томонидан ўрганилиб, уни тадқиқ этиш келажакда юзага келиши мумкин бўлган демографик вазиятни башорат қилиш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилади;
-
- демографик жараёнлар ва унинг ҳудудий жиҳатларини ўрганиш ва статистик таҳлил қилиш ниҳоятда мураккаб бўлиб, турли мутахассис олимлар томонидан мақсадли ўрганилиши ҳудудларни демографик ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, минтақавий ёки маҳаллий аҳамиятга эга дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
-
1. Бўриева М.Р. Демография асослари. –Т. 2001. –120 б.
-
2. Бўриева М.Р., Тожиева З.Н., Зокиров С.С. Аҳоли географияси ва демография асослари. –Т.: Тафаккур, 2011. –160 б.
-
3. Борисов В.А. Демография. –М.: NOTA BENE, 2003. –344 с.
-
4. Валентей Д.И., Кваша А.Я. Основы демографии. –М.: Мысль, 1989. –283 с.
-
5. Ембергенов Н.Ж. Қорақолпоғистон Республикаси аҳолиси ўсиши ва жойланишидаги ўзгаришлар. География фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. Тошкент, 2011. –148 б.
-
6. Кваша А.Я. Что такое демография? –М.: Мысль, 1985. –126 с.
-
7. Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва
амалий масалалари. –Т., 1999. –181 б.
-
8. Тожиева З.Н. Ўзбекистон аҳолиси: ўсиши ва жойланиши. Т.: –2010.
–276 б.
-
9. Тожиева З.Н. Аҳолишунослик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт//
Ер ҳақидаги фанлар: истиқбол ва муаммолар. Республика илмий-амалий конференция материаллари. –Тошкент, 2017. –Б. 120-122.
-
10. Tojiyeva Z.N. Aholi geografiyasi. –Т.: Nodirabegim, 2019. –254 b.
-
11. Қаюмов А.А., Якубов Ў.Ш., Абдуллаев А.Г. Аҳоли географияси ва
демографияси. Т.: Fan va texnologiya, 2011. -160 б.
-
12. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т.3. –Т.: Ўзбекистон Миллий
энциклопедияси, 2002. –704 б.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Демографик жараёнлар итисодий-ижтимоий географик объект сифатида
- Буриева М.Р. Демография асослари. -Т. 2001. -120 б.
- Буриева М.Р., Тожиева З.Н., Зокиров С.С. Ахоли географияси ва демография асослари. -Т.: Тафаккур, 2011. -160 б.
- Борисов В.А. Демография. -М.: NOTA BENE, 2003. -344 с.
- Валентей Д.И., Кваша А.Я. Основы демографии. -М.: Мысль, 1989. -283 с.
- Ембергенов Н.Ж. Кораколпогистон Республикаси ахолиси усиши ва жойланишидаги узгаришлар. География фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. Тошкент, 2011. -148 б.
- Кваша А.Я. Что такое демография? -М.: Мысль, 1985. -126 с.
- Солиев А., Каршибоева Л. Иктисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари. -Т., 1999. -181 б.
- Тожиева З.Н. Узбекистон ахолиси: усиши ва жойланиши. Т.: -2010. -276 б.
- Тожиева З.Н. Ахолишунослик ва ижтимоий-иктисодий тараккиёт// Ер хакидаги фанлар: истикбол ва муаммолар. Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2017. -Б. 120-122.
- Tojiyeva Z.N. Aholi geografiyasi. -Т.: Nodirabegim, 2019. -254 b.
- Каюмов А.А., Якубов У.Ш., Абдуллаев А.Г. Ахоли географияси ва демографияси. Т.: Fan va texnologiya, 2011. -160 б.
- Узбекистон Миллий Энциклопедияси. Т.3. -Т.: Узбекистон Миллий энциклопедияси, 2002. -704 б.