Диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини такомиллаштириш истиболлари
Автор: Офирова Ф..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар, диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболлари каби масалалар ёритилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140298762
IDR: 140298762
Текст научной статьи Диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини такомиллаштириш истиболлари
Айтиш жоизки, диний ташкилотлар сиёсий манфаатлар тўқнашуви обекти бўлгани учун ҳам доимо давлатнинг назорати остида бўлади. Буни дунёнинг деярли барча мамлакатларида кузатиш мумкин. Баъзи ҳолларда диний озчиликлар ҳуқуқлари бузилиши, бир қатор демократик конституциявий тамойилларга путур етиши, дунёқарашга асосланган танлов эркинлиги чекланиши, балки айрим давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятининг глобаллашув имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва унинг чақириқларига муносиб жавоб бериш имконияти қўлдан бой берилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу тушунчанинг қонунчиликка киритилиши қай жиҳатдан аҳамиятли? Маълумки, бир қанча фуқаролар жамоаси диний ташкилот тузиш мақсадида ўзлари учун маслакдошлар излашади ва бу даврда улар ҳеч қандай ҳуқуқий мақомга эга бўлмайди. Аммо шу вакт давомида хам улар маълум харакатларни амалга оширишади, яъни, ўз эътиқодларини атрофдагиларга тарғиб этишади, ўз ғояларини ёйиш билан шуғулланишади, бир сўз билан айтганда, маълум бир гуруҳга бирлашишади. Аммо ушбу гуруҳнинг мақоми қонунчилик билан белгиланмаган. Буни белгилаш орқали, турли нотўғри мақсадда иш юритишни ният қилган диний гуруҳлар фаолияти тартибга солинган бўлар эди. Рўйхатдан ўтган диний бирлашмаларнинг ҳудудий ва республика диний бирлашмаларини тузиш ҳуқуқи, шунингдек, ҳудудий, республика бирлашмаларининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий диний бирлашмалар ташкил этиш ҳуқуқи ҳам кўрсатилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ушбу моддада назарда тутилган диний бирлашмаларнинг филиаллари раҳбарларини тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари туFрисидаги низом хам ушбу тартиб асосида шакллантирилиши лозим.
Қонун лойиҳаси биринчи навбатда “виждон ва дин эркинлиги”га тегишли. Бироқ, у моҳиятан динга эътиқод қилиш ҳуқуқини амалга оширишни тартибга солади. Шу билан бирга, фикр ва виждон эркинлиги (ўз хоҳишига кўра дин ёки эътиқодга эга бўлиш ёки қабул қилиш эркинлиги) сўзсиз ҳимоя қилинадиган ҳар қандай чекловларга йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидлаш зарур. "Виждон эркинлиги" ва "дин ёки эътиқод эркинлиги" ўртасидаги фарқ уларнинг субъэктлари нуқтаи назаридан ҳам долзарбдир, чунки виждон эркинлиги ҳуқуқи ўзининг моҳиятига кўра шахсларнинг ҳуқуқи бўлиб, уни қонуний равишда амалга ошириб бўлмайди. Қонун лойиҳасида, шунингдек, биринчи навбатда, “дин”/“диний эътиқод” ҳақида сўз боради, лекин диний бўлмаган эътиқод эркинлиги ҳақида сўз юритилмайди, гарчи баъзи қоидаларда “эътиқод” сўзи қўлланилса ҳам. Шундай қилиб, қонун лойиҳаси диний бўлмаган "эътик,од,"ларни хам камраб оладими ёки йукми, аник эмас. Бирок, нинг 18- моддаси нафақат диний эътиқод эркинлигини, балки эътиқод эркинлигини ҳам кафолатлайди.Бундан ташқари, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси "фикр эркинлиги" ва "виждон эркинлиги" ҳимояланганлигини аниқ таъкидлаган. Шунингдек, дин ёки эътиқод эркинлиги, Инсон ва фуқароларнинг “Фукаролик ва сиёсий хукуклар тyFрисидa”ги Халкаро Пактнинг 18-моддаси билан ҳимояланган қадриятлар тизимининг турларини, шу жумладан теистик, нотеистик ва атеистик эътиқодларни потенциал кенг қамровли талқин қилишни таъминлаш билан бирга, ҳар қандай дин ёки эътиқодга эътиқод қилиш ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмасликни кафолатлайди. Шу нуктаи назардан, конун лойихасининг 6-моддаси туртинчи хатбошидаги “атеистик эътикодлар”га эксклюзив хавола -масалан, гуманизмни чикариб ташлаш жуда чекловчи куринади.
Қонун лойиҳаси диний бўлмаган эътиқодларни қамраб оладими ёки йўқми деган чалкашликларга йўл қўймаслик учун қонун лойиҳасининг сарлавҳаси ва матнига “фикр, виждон, дин ёки эътиқод эркинлиги” деган мазмундаги ўзгартиришлар киритилиши ҳамда ушбу қонун лойиҳасига асосланган ташкилотларга ҳаволалар киритилиши тавсия этилсин. диний бўлмаган эътиқодлар ва айрим эътиқодларга эга бўлган ташкилотлар тўғрисида, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактнинг 18-моддаси ва ЭХ^Тнинг тегишли мажбуриятларига мувофик. Шу билан бирга, конун лойихаси факат бошка конунлар билан муайян эътиқодга асосланган ташкилотларга тенг ҳимоя ва муомала кафолатланган тақдирдагина фикр эркинлигининг айрим жиҳатларини тартибга солиш билан чекланиши мумкин.
Қонундаги яна бир жиҳатга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда 28 марта фуқаролар сўзи ишлатилади. Аммо Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 -моддасига кура, “хамма учун виждон эркинлиги кафолатланган” ва “хар ким исталган динга эътикод килиш ёки хеч кимга эътикод килмаслик хукукига эга” эканлиги белгиланган.
Қонунда кўп қисмларда ушбу ҳуқуқ фақат фуқароларга тегишли эканлиги маъносида кулланиш холати мавжуд булса-да, . Хусусан, конуннинг 4-моддасига кура, “Виждон эркинлиги — бу фукароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Фуқаро динга, динга эътикод килишга ёки эътикод килмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йул куйилмайди”.
Гарчи баъзи коидаларда "фукаролар" хакида суз борса-да, бу фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қонуний манфаатлари тенг даражада химоя килинмаслигини назарда тутса-да, конун лойихасининг 6-моддаси иккинчи бандига мувофиқ, “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланади ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади”, дея белгиланган. Ушбу нормадан келиб чиқадики, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам қонундаги барча ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкин. Аммо, баъзи ҳуқуқлардан фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкинлигини ҳисобга олган холда, ушбу конунда коллизия юзага келади.
Масалан, конуннинг 17-моддасида Махаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга илова қилинувчи ҳужжатларда, маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзоларини ўз ичига олган ҳужжат ҳам келтирилган. 6-модда мазмунидан келиб чиқилса, ушбу модда хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ам татбиқ этилиши мумкин деган қараш юзага келиши мумкин.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчиларнинг қонунни фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этиш ниятини эътироф этиб, асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатлари нафақат фуқароларга, балки ҳаммага ҳам бирдек тааллуқли эканлигини кўрсатиш учун алоҳида эслатишдан воз кечган маъқул. Бунда қонунда тегишли ўринда "фуқаролар" сўзини қўллаш ва вазиятга қараб "барча шахслар" ёки "ҳамма" сўзларини ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқорида таъкидланган муаммолар ва уларнинг ҳал қилиниш истиқболлари жамиятимиздаги мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишда яхши қадам бўла олади. Демак, ушбу пойдевор тўлақонли фуқаролик жамиятининг ривожланиши, ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади ва диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, диннинг асл моҳиятини англашга, бузғунчи ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилишга, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.
Адабиётлар:
1. “Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonuni, 05.07.2021 yildagi O‘RQ-699-son. Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 06.07.2021-y., 03/21/699/0635-son.
"Экономика и социум" №5(96) 2022
Список литературы Диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини такомиллаштириш истиболлари
- "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasining Qonuni, 05.07.2021 yildagi O‘RQ-699-son. Qonunchilik ma'lumotlari milliy bazasi, 06.07.2021-y., 03/21/699/0635-son. https://lex.uz/docs/-5491534.
- Xusanov O.T. O'zbekiston Respublikasining Konstitutsyiyaviy huquqi. // yuridik fanlari doktori, professor M.X.Rustamboyevning umumiy taxriri ostida. Darslik. -Toshkent: TDYI, 2012. - b. 160.