Дипломатик ёзишмалар аида тушунча
Автор: Нишанова З.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6 (84), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада дипломатик ёзишмалар ва уларнинг мазмуни хақида тушунча берилган.
Лингвистика, ёзишма, дипломатик ёзишма
Короткий адрес: https://sciup.org/140295135
IDR: 140295135
Текст научной статьи Дипломатик ёзишмалар аида тушунча
Калит сўзлар: лингвистика, ёзишма, дипломатик ёзишма.
Ўзбек тили ривожланишининг сўнгги босқичида рўй берган янги ҳодисалар тил тизими ва мулоқотнинг турли соҳалари, шу жумладан соф расмий услубга ҳам ўзгаришлар киритди. Йигирма биринчи асрнинг сўнгги ўн йилида Ўзбекистонда бизнес ва тижоратнинг ривожланиши нафақат оғзаки ва ёзма расмий мулоқот услубини, балки мазмунини ҳам сезиларли даражада ўзгартирди. Давлат тилида иш юритишда дипломатик ва юридик ҳужжатларнинг янги турларини (резюмелар, рекламалар, электрон почта хабарлари, никоҳ шартномалари, расмий хатларнинг янги турлари), турли расмий коммуникатив вазиятларда қўлланувчи янги терминлар ва атамалар, янги тил моделларини яратиш зарурияти пайдо булди.
Ўзбек адабий тили тараққиётининг ҳозирги босқичида расмий мулоқот услуби ҳужжатларнинг янги турлари, янги тушунчалар, термин ва атамалар, шунингдек, бизнес соҳасида расмий мулоқотнинг янги тенденциялари публицистик ва сўзлашув услублари таъсирида шаклланган. Ўзбек тили мулоқотининг расмий услубида хориж маданияти таъсири (расмий мулоқот этикаси, дипломатик ҳужжатларни расмийлаштириш қоидалари) туфайли бир қатор янги ҳодисалар (инновациялар) пайдо бўлди. Илмий адабиётларда таъкидланганидек, “расмий услубнинг ёзма шакли янги терминлар билан бойимоцда”.
Тадқиқот давомида расмий матнларда фойдаланиладиган лексика, тилнинг ифода воситалари нуцтаи-назаридан эркин ишлатилиши ва мазмуннинг ишонтириш, таъсир қилиш кучига катта аҳамият берилганлигига эътибор қаратилди. Замонавий расмий мулоқот услубида содир бўлаётган ўзгаришлар ушбу соҳани атрофлича тадқиқ қилиш ва тахлил цилишни талаб этади.
Халқаро алоқаларни олиб бориш расмийликка риоя қилиш, ман этилган мулоцот услуби, одоб-ахлоц меъёрларига риоя цилиш, вазиятга мос расмий этикет формулаларидан фойдаланиш (саломлашиш ва хайрлашиш, мулоқотни бошқариш, мунозарада иштирок этиш, рад этиш), истеҳзоли, кинояли ва ҳақоратли оҳангни истисно қилган ҳолда амалга оширилади. Масалан, дипломатик ёзишмалар муаллифлари “зудлик билан”, “дарҳол” сўзлари билан адресатни шошқалоқликка ундамаслиги, кўрсатилган муаммонинг тайёр ечимини иккинчи томонга юкламаслиги, ҳужжатни рад этиш мазмуни билан бошламаслиги зарур. Акс ҳолда бу тарзда муносабат билдириш салбий царор чицарилишига сабаб булади[1]1.
Халқаро мулоқот этикаси (расмий сўзлашув) адресат ва ҳужжатларни юборувчиларга бир нечта қоидаларга риоя қилишни талаб этади. Масалан, ҳужжат юборувчи томон “дарҳол”, “зудлик” билан каби сўзларни “биз тез вақт ичида жавоб оламиз деган умиддамиз”, “сизнинг ахборотингиз биз учун қадрли” каби жумлалар билан алмаштирилгани маъқул (urgently, immediately - We hope to receive the answer soon …; your report about the decision will be greatly appreciated). Бундан ташқари, адресатни керакли ечимга ундаш: масалани ижобий ҳал этилишини сўрайман - I ask to resolve an issue positively; ушбу номзодни маъқуллашингизни сўрайман - I ask to approve this candidacy; формулалардан фойдаланиш: Мен иккинчи томоннинг бефарқлигини ҳисобга олиб, масалани диққат билан ўрганишни таклиф қиламан - I suggest to study attentively, assuming the addressee's carelessness; рад этишга ишонтириш учун муваффақиятсизлик сабабларини тушунтиришдан бошлаш тавсия этилади. Биринчи навбатда хатни қабул қилувчидан тезкор ва аниқ жавоб талаб қилинади.
Иш юритиш ҳужжатларининг тили ва услуби ҳам турли лингвомаданиятларда кўп жиҳатдан ўхшашдир. Хусусан, ҳужжат муаллифи, қоида тариқасида, жамоавий субъект ҳисобланади (ҳатто бир шахс томонидан имзоланган), ҳужжатлардаги фаолият предмети дирекция, ташкилот номи билан ифодаланади. Бироқ, расмий услубнинг шахссиз гаплар билна ифодаланиши кўпроқ хорижий ҳужжатларга хосдир. Масалан, Ғарб мамлакатларининг дипломатик ёзишмалари индивидуал ёки шахс томонидан амалга оширилади.
Инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик ёзишмаларнинг миллий ва маданий хусусиятларини лингвокультурологик нуқтаи-назардан таҳлил қилиш учун профессор Э.Бегматовнинг ўзбек тили услубиёти асосида ўзбек нутқи маданиятига оид тушунчалари, Г.Т.Маҳкамованинг маданиятлараро мулоқотга оид фикрлари, В.В.Воробьеванинг лингвокультурологик доира методига оид қарашлари, Е.М.Веращагина,
В.Г.Костамаровнинг линвгомамлакатшуносликка оид назариялари, В.А.Маслова томонидан тизимлаштирилган лингвокультурологиянинг категориаль тузилмасидан фойдаланилди.
Хужжатларни тайёрлаш, расмийлаштиришда тилнинг барча асосий қонуниятлари ва қоидаларини маълум даражада билиш зарур, шунингдек, тилнинг имло қоидалари, тиниш белгилари ва услубий қоидалар ҳам пухта эгалланган бўлиши керак. Шу маънода, ўзбек ҳужжатчилигида ҳам жиддий ўрганилиши, амалий ва назарий тадқиқ этилиши лозим бўлган айрим ўринлар бор. Айниқса, ҳужжат номларини ўзбек тилининг ўз имкониятлари асосида шакллантира бориш, ҳужжатчиликдаги сўз, сўз бирликлари ва ибораларнинг ўзбекча муқобилини излаб топиш ва амалиётга киритиш муҳим вазифалардан саналади. Масалан, ҳозирда ўзбек ҳужжатчилигида “справка” маъносида “маълумотнома”, “рапорт” ўрнида “билдириш”, “инструкция” ўрнида “йўриқнома”, “акт” ўрнида “далолатнома”, “характеристика” маъносида “тавсифнома”, “ведомость” ўрнида “қайднома”, “протокол” ўрнида “баённома” каби атамалар ишлатилмокда. Албатта, бу холат мантикан туFридир.
Хозирда хам дипломатик хужжатлар шакл ва лисоний жихатдан узига хос хусусиятларга эга. Уларни ёзишда нимани ёзиш масаласигагина эмас, уни қай йўсинда ёзиш масаласи ҳам муҳим бўлиб, ҳаттотдан чуқур малака ва катта тажрибани талаб этади. Дипломатик ёзишмаларда ҳужжат турини унинг мазмунидан келиб чиркан холда тугри танлаш ва ёзиш конун-қоидаларига тўғри амал қилиш, ҳужжат йўлланаётган мамлакат анъаналарини ҳисобга олиш зарурдир. Дипломатик ҳужжат албатта жавоб талаб килади.
Дипломатик ҳужжатларда ҳужжат юборилаётган мамлакатнинг номланишида, шахснинг лавозими, исми-шарифини ёзишда, унга мурожаат шаклларида бирон-бир хатога йул куйиш мутлако мумкин эмас. Дипломатик ҳужжатлар ташқи кўриниш жиҳатидан ҳам бенуқсон бўлиши шарт. Улар энг аввало сифатли қоғозга бир текис жойлаштирилган ҳолда бехато ёзилиши, ҳеч қайси ҳарф ўчирилмаслиги ва тўғриланмаслиги, муҳр ўз ўрнида қўйилиши шарт.
Ўзбек тили ривожланишининг сўнгги босқичида рўй берган янги ҳодисалар тил тизими ва мулоқотнинг турли соҳалари, шу жумладан соф расмий услубга ҳам ўзгаришлар киритди. Йигирма биринчи асрнинг сўнгги ўн йилида Ўзбекистонда бизнес ва тижоратнинг ривожланиши нафақат оғзаки ва ёзма расмий мулоқот услубини, балки мазмунини ҳам сезиларли даражада ўзгартирди.
Тадқиқот давомида расмий матнларда фойдаланиладиган лексика, лотин ва юнон тилларидан ўзлаштирилган терминлар, замонавий расмий мулоқот услубида содир бўлаётган ўзгаришлар ушбу соҳани атрофлича тадқиқ қилиш ва таҳлил қилишни талаб этади. Ушбу соҳадаги тадқиқотларимиз натижалари кейинги мақолларимизда эълон қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати:
-
1. Рогожин М.Ю. Документы делового общения. – М.: Альфа-Пресс, 1999. - 208 с.– С. 22-23.
-
2. Бабаханова Д.А. Официально-деловой стиль современного узбекского литературного языка. Автореферат дисс.на соискание уч. ст. канд. филол. наук. -Ташкент, 1987.
-
3. Муҳиддинова Х.С., Абдуллаева Н.А. Расмий услубнинг дипломатик ёзишмалар тури. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази, 1997.
Список литературы Дипломатик ёзишмалар аида тушунча
- Рогожин М.Ю. Документы делового общения. - М.: Альфа-Пресс, 1999. - 208 с.- С. 22-23.
- Бабаханова Д.А. Официально-деловой стиль современного узбекского литературного языка. Автореферат дисс.на соискание уч. ст. канд. филол. наук. -Ташкент, 1987.
- Муҳиддинова Х.С., Абдуллаева Н.А. Расмий услубнинг дипломатик ёзишмалар тури. - Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази, 1997.