Енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Шадиев А..

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақола ўқувчи-ёшлар ўртасида енгил атлетиканинг турли масофага югуриш ва сакраш, узунликка ва узоқликга сакраш, ядро, найза, диск улоқтириш ҳамда кўпкурашли енгил атлетика турларини ривожлантириш, жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш ва енгил атлетикачиларни жисмоний сифатларини тарбиялаш ва тренировка жараёнини такомиллаштиришга қаратилган маълумотлардан иборат.

Енгил атлетика, жисмоний тайёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик, жисмоний сифатлар, старт, эстафета, реакция

Короткий адрес: https://sciup.org/140260544

IDR: 140260544

Текст научной статьи Енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари

Бугунги кунда энг асосий ва оммабоп спорт турларидан бири бу енгил атлетика спорт туридир. Ўқувчи-ёшлар ўртасида енгил атлетиканинг турли масофага югуриш ва сакраш, узунликка ва узоқликга сакраш, ядро, найза, диск улоқтириш ҳамда кўпкурашли енгил атлетика турларини ривожлантириш, жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш ва енгил атлетикачиларни жисмоний сифатларини тарбиялаш ва тренировка жараёнини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалалардан биридир.

Ўқув муассасаларида енгил атлетика спорт турини ривожлантириш, таълим олаётган ўқувчи - ёшларнинг спорт турларига қизиқишини ошириш, билими, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш давр талабига айланиб бормоқда.

Шунингдек, ўқув муассасаларида жисмоний тарбия -соғломлаштириш ва оммавий - спорт ишларини ривожлантириш, таълим олаётган ўқувчиларнинг енгил атлетика спорт турига интелектуал қизиқишини ошириш, билими, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш давр талабига айланиб бормоқда.

Таълим тизимидаги умумий жисмоний тайёргарликнинг асосий вазифаларидан бири ўқувчилар жисмоний сифатларини ривожлантиришдир.

Физиология нуқтаи назаридан ҳар томонлама тайёргарлик И.П.Павловнинг таълимотига асосланади. У организмни яхлит сифатида кўриб чиқади, унда инсоннинг барча сифатлари ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳаракат сифатларидан бирининг ривожланиши бошқаларининг ривожланишига ижобий таъсир қилади ёки унинг тескариси, ривожланишнинг кечикиши бошкаларини хам ривожланишдан тухтатади.

Жисмоний тарбия жараёнида ўқувчиларни ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш тамойили муҳим аҳамият касб этади. Ёшга хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний машқларга ўргатишни у ёки бу жисмоний сифатларни намоён қилиш самарадорлигига йўналтириш лозим. Уларни ривожлантириш учун ёшга хос кулай шарт-шароитлар булиши керак.

Енгил атлетикачиларнинг асосий жисмоний сифатларини ривожлантириш (жисмоний тайёргарлик) - энг аввало спортчининг хар томонлама ва махсус жисмоний ривожланиш жараёнидир. Шунга биноан жисмоний тайёргарлик умумий жисмоний тайёргарликка ва махсус жисмоний тайёргарликка булинади.

Умумий жисмоний тайёргарлик деганда енгил атлетикачининг гармоник ривожланиши, яъни ҳаракат мушакларини ривожлантириш, организм органлари ва тизимларини мустахкамлаш, уларнинг функционал имкониятларини орттириш, бошқара олиш қобилиятини яхшилаш, кучни, тезкорликни, чидамлиликни, чаққонликни, эгилувчанликни ошириш, қомат ва тана тузилишидаги камчиликларни тузатиш назарда тутилади. Бунга эришиш учун турли хил ҳаракат фаолиятига қатнашувчи организм органлари ва тизимлари билан ҳамма тана қисмларига жисмоний машқлар ёрдамида мунтазам таъсир этиб туриш зарур. Бунинг учун эса юқорида зикр этилган уч гуруҳдаги машқлардан, айниқса, умумий ривожланишга мулжалланган машклардан хар хилларини ишлатиш керак.

Махсус жисмоний тайёргарлик енгил атлетиканинг мазкур турини бажариш учун нима талаб этилишига қараб, спортчи организмининг ҳамма функционал имкониятларини, ҳамма органлар ва системаларини юқори даражада ривожлантиришга каратилган. Бунинг учун, табиийки, танлаб олинган енгил атлетика турининг машқлари ва махсус машқлардан фойдаланилади.

Умумий жисмоний тайёргарлик учун кўпинча умумий таъсир кўрсатадиган машқлардан, махсус тайёргарлик учун эса, аниқ мақсадга йўналтирилган машқлардан фойдаланилади. Лекин умумий жисмоний тайёргарликда ҳам жисмоний ривожланиш, тана тузилиши, қомат расолик ва шунга ўхшашлардаги айрим камчиликларни йўқотиш учун, аниқ йуналтирилган машклар кулланади.

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарликда кучни, тезкорлик, чидамлиликни, чаққонликни, эгилувчанликни ривожлантирувчи машқлар асосий роль уйнайди. Худди шу жисмоний фазилатларда енгил атлетикачининг бутун организмидаги органлар ва системалар иш кобилиятига асосланиб, унинг х,аракат килиш имконияти акс этади

Педагогик тажрибалар шунга гувоҳлик берадики, ҳатто жисмоний тарбия дарси ҳафтада икки марта бўлган шароитда ҳам ўқувчиларда асосий жисмоний сифатларни ривожлантиришда ижобий натижаларга эришиш мумкин ва асосий эътиборни тезкорлик, тезкор-куч, эгилувчанлик, чакконлик ва умумий чидамлилик сифатларини ривожлантиришга каратиш лозим.

Маълумки, жисмоний машқлар барча ҳаракат сифатларини, баъзилари эса фақат айрим жисмоний сифатларни ривожлантиради. Масалан, 30 метрга паст стартдан югуриш асосан тезкорликни ривожлантирса, штанга билан машк килиш мушак кучини ривожлантиришга ёрдам беради.

Жисмоний машқнинг жисмоний сифатларни ривожлантиришга таъсир кўрсатиш самараси унинг қўлланилиш усулияти билан белгиланади. Масалан, штанга билан бир маротаба машқ бажариш асосан мушак кучини ва тезкор- куч сифатларини ривожлантиради, шу машкни куп маротаба, лекин камроқ оғирлик билан бажариш куч чидамлилигини ривожлантиради.

Ҳаракат тезлигини ривожлантиришда маълум бир ижобий натижаларга эришиш учун кўпроқ тезкор-куч ва куч талаб қилинадиган машқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Тезкорликни ривожлантиришнинг асосий воситаси – максимал тезликда бажариладиган машқлардир. Масалан, унча катта бўлмаган масофаларни югуриб ўтиш, 50-60 метрга кескин югуриш, (стартдан туриб ёки турган жойидан), 60, 100 ва 200 метрга югуриш, эстафета югуришлари, махсус югуриш машқлари, қумли ерда югуриш; тоққа югуриб чиқиш ва бошқ.

Умумий чидамлиликни ривожлантириш ўқувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлигида муҳим аҳамиятга эга.

Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг асосий воситаси узоқ давом этадиган, кам шиддатли югуриш ҳисобланади. У ҳамма органлар ва тизимларнинг функционал “чегарасини” ошириш учун ижобий шарт-шароитлар яратади ва уларнинг юқори даражада уюшқоқлик билан ишлашини таъминлайди. Битта машғулотда югуришда йўл қўйиладиган юкламалар 10-12 ёшдаги ўқувчиларда 800 - 1000 метргача масофаларни ташкил этади.

Чидамлиликни ривожлантиришнинг бошқа самарали воситалари турли хил циклик машқлар ва ҳаракатли спорт ўйинларидир. Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг самарали услуби масофани бир маромда, турли хилдаги вариантларда босиб ўтиш, ўйин ва айланма машғулот услублари ҳисобланади.

Махсус чидамлилик икки йўналишда ривожлантирилади. Агар умумий чидамлилик кўпроқ циклик хусусиятга эга машқларни қўллаш йўли билан ривожлантирилса, махсус чидамлилик ўқувчи ихтисослашаётган машқ турлари воситаси орқали ривожлантирилади. Бошқа хусусияти шундан иборатки, махсус чидамлиликни ривожлантириш машқлари мусобақа ёки унга яқин бўлган шиддат билан бажарилади.

чаққонликни

ривожлантиришнинг

асосий

вазифаларидан бири янги ҳаракат малакалари ва кўникмаларини эгаллаш ҳамда вазият ўзгарганда ҳаракат фаолиятини самарали қайта қуриш қобилиятини такомиллаштириш ҳисобланади. Шунинг учун чаққонликни ривожлантириш, биринчидан, координацион мураккаб ҳаракатларни ўзлаштириш қобилиятини ривожлантиришни, иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгарадиган вазият талабларига мувофиқ қайта узгартириш кобилиятини назарда тутади.

Чакконликнинг энг муким таркибий элементи - янги вазиятга жавоб бериш тезлиги бўлиб, уни такомиллаштириш учун ўқувчиларни ҳар сафар тезроқ реакция қилишга мажбур қиладиган услубий усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ.Чаққонликни ривожлантириш учун қулай имконият ўсмирлик ва ёшлик даврига тўғри келади, бу пайтда ўқувчи организми кейинги ривожланиш даврига Караганда эгилувчан булади.

Эгилувчанликни ривожлантириш учун «чўзилтириш» машқлари хос булиб, улар х,аракат амплитудасини аста-секин охиригача ошириб бориш билан тавсифланади. Асосий ва қўшимча гимнастиканинг энг содда машқлари чўзилтириш учун етакчи восита ҳисобланиб, у ёки бу мушак гуруҳларига пайларга (оёқлар, қўллар, гавда, бўйин учун машқлар) танлаб таъсир этади.

Эгилувчанлик учун машқлар снарядларда, гимнастика деворида ва бошқа снарядларда, тўлдирма тўплар, гантеллар, шерик билан бажарилиши мумкин. Бу машқларда ҳаракат амплитудасини шуғулланувчи ўз кучи билан қўл ёки оёқларни силкинма ҳаракатлари ёки ташқи куч ишлатиш ҳисобига, масалан, жуфт бўлиб бажариладиган машқларда жуфтининг кучи билан ошириши мумкин.

Эгилувчанликни ривожлантириш учун турли хил ҳаракатли ва спорт ўйинларидан, катта ҳаракат амплитудаси билан (буюмлар билан ва буюмларсиз) бажариладиган машқлардан бўғимлар, пайлар ва мушакларни мустаҳкамлаш ҳаракатлари билан қўшиб бажариладиган эгилувчанлик машқларидан фойдаланиш лозим бўлади. Эгилувчанлик машқларини бажаришда унинг суръати машқларнинг хусусияти ва қандай мақсадга мўлжалланганлигига, шунингдек, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қараб белгиланади.

Эгилувчанликни ривожлантиришнинг асосий услуби – машқни такрорий бажариш ҳисобланиб, уни мунтазам ривожлантириб бориш зарур. Эгилувчанлик машқларини кўп мароталаб такрорлашдан (10-15 марта) сўнггина ҳаракат амплитудасини оширишга эришиш мумкин. Машғулотлар ҳар куни ёки бир кунда икки маротаба ўтказилгандан кейингина эгилувчанликни ривожлантиришда энг катта самарага эришса бўлди. Бундан ташқари, мустақил, эрталабки гигиеник гимнастика машқлари вақтида ҳам эгилувчанлик машқлари билан шуғулланиш лозим.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялаш чунончи, ҳаракат чаққонлиги, куч, тезкорлик, чидамлиликни тарбиялашга имконият яратади. Бу эса енгил атлетикачиларнинг кундалик меҳнат ва ҳарбий фаолияти учун зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйxати

  • 1.    Ф. Xўжаев, X. Мелиев, Д . Юнусова. “Жисмоний тарбия тариxи”. Тошкент 27.09.2010 йил. 203 бет.

  • 2.    Т. С. Усмонxўжаев. М. В. Алиев. X. X. Садиев. “Болалар ва ўсмирлар спорти машгъулотлари назарияси ва услубиятлари”. Тошкент 2006 йил. 101 бет.

  • 3.    М. Тожиева. С. Xусанxўжаева. “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси”. Тошкент

  • 4.    Нормуродов А.Н. енгил атлетика Тошкент: 2002 йил - 196 б.

  • 5.    Ниёзов И. енгил атлетика ЎзДав ЖТИ, 2005 йил - 103 б.

  • 6.    Туленова X.Б., Малинина Н.Н., Иноземсева Л.А., Умумривожлантирувчи машкларни УРМ ўргатиш методикаси. Тошкент: 2005 йил - 42 б.

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Ф. Xўжаев, X. Мелиев, Д. Юнусова. "Жисмоний тарбия тариxи". Тошкент 27.09.2010 йил. 203 бет.
  • Т. С. Усмонxўжаев. М. В. Алиев. X. X. Садиев. "Болалар ва ўсмирлар спорти машгъулотлари назарияси ва услубиятлари". Тошкент 2006 йил. 101 бет.
  • М. Тожиева. С. Xусанxўжаева. "Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси". Тошкент
  • Нормуродов А.Н. енгил атлетика Тошкент: 2002 йил - 196 б.
  • Ниёзов И. енгил атлетика ЎзДав ЖТИ, 2005 йил - 103 б.
  • Туленова X.Б., Малинина Н.Н., Иноземсева Л.А., Умумривожлантирувчи машкларни УРМ ўргатиш методикаси. Тошкент: 2005 йил - 42 б.
Статья научная