Фарона водийсида рекреацион туризмни ривожлантириш масалалари
Автор: Тожибоев У.У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Фарғона вилоятининг туристик минтақаларида рекреацион туризмни ривожланиш ҳолатини ўрганиш асосида ушбу йўналишдаги хизматлар тармоғини янада кенгайтириш таҳлил қилинган.
Туризм, туризм соҳаси, рекреация, рекреацион туризм, рекреацион хизматлар, рекреацион инфратузилма, соғломлаштириш марказлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140289100
IDR: 140289100
Текст научной статьи Фарона водийсида рекреацион туризмни ривожлантириш масалалари
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш юзасидан устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони қабул қилинган. Ушбу фармоннинг иловаси сифатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган. Мазкур фармоннинг учинчи йўналишининг иккинчи банди бевосита туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузулмасини кенгайтиришга қаратилгандир.
Миллий иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳам жадал ривожлантириш зарурати тобора ортиб бормоқда. Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ушбу масала хусусида алоҳида тўхталиб ўтганди. Жумладан, мамлакатимизда туризм индустриясини тараққий эттириш борасида сўз юритаётиб, “Охирги йилларда туризмдек муҳим соҳа комплекс раҳбарининг зарур даражадаги эътиборидан четда қолиб кетди. Бу хатони сўзсиз ва энг муҳими, натижали равишда тўғрилаш керак. Биз ҳозир фақат туризмни ривожлантириш билан шуғулланадиган тузилмага доир масалаларни тасдиқладик. Бу чоралар туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига қўшадиган ҳиссасини ошириш, тарихий ва маданий қадриятларимизни тарғиб қилиш, шунингдек, валюта захираларини тўлдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар билан кучайтирилиши зарур” деган эди. [1]
Ушбу амалий ишларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоратадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони қабул этилди. Ушбу фармоннинг ижорси сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишда унинг ролини кучайтириш, кириш ва ички туризмни ривожлантиришни бош мақсад этиб қўйди. [2]
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли, 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сонли фармонлари ва 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорининг қабул қилиниши ҳамда Виза тизимининг ислоҳ этилиши, жумладан, 2019 йилдан бошлаб 45 давлатга визасиз тизимнинг жорий этилиши (электрон виза тизими ҳамда таълим туризмига оид “Studentviza”, “Academicviza” виза турлари) Ўзбекистонда туризм индустриясини янада ривожланишига йўл очиб берди. Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилга келиб Ўзбекистонга 2 миллион 700 минг, 2018 йилда 5 миллион 300 мингдан ортиқ туристлар ташриф буюрган. Мазкур соҳани янада ривожлантириш мақсадида 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Мазкур концепцияга кўра 2025 йилга келиб хорижлик сайёҳлар сонини 9-10 миллион нафарга ошириш, турли кўргазмалар, танловлар ўтказиш, Ўзбекистонни фестиваллар мамлакатига айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Рекреацион туризмни кўриб чиқадиган бўлсак бу туризмнинг асосий мақсади дам олиш, даволаниш ва бошқа соғломлаштириш мақсадларидан иборат. У бўш вақтни тўлдириш учун сайр-томоша ва турли хил спорт машғулотларини таклиф этади. Баъзи асосларга кўра унга туризмнинг экскурсия, ихтисослашган, таълимий, спорт, саргузашт, экзотик, экологик турлари ҳам қўшилади. Экскурсия туризми билим ортириш туризмининг кўпроқ оммалашган турларидан бири ҳисобланади. У туристик диққатга сазовар жойлар билан танишиш мақсадида амалга оширилади (тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари ва санъат бошқ.).
Экскурсия маршрутлари одатда бир неча шаҳарлардан ўтади ва энг машҳур ёдгорликлар билан танишиш имконини беради. Бунга Германия бўйлаб ном қозонган: Кёльн-Бонн – Дюсельдорф – Франкфурт-на – Майн – Нюренберг – Мюнхен. Италия бўйлаб: Рим – Венеция – Флоренция йўналишларини кўрсатиш мумкин. Бундай кўринишдаги туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистонда ҳам етарли имкониятлар мавжуд.
Рекреацион ва туристик худудларни мақсадли бахолаш улардан унумли фойдаланиш билан бирга мухофаза қилиш тадбирларини бажаришга, аҳолининг турли қатламларини унумлидам олишлари ва хордиқ чиқаришларига, саломатликларини тиклашларига ёрдам беради.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,
“Ўзбекистоннинг дам
олиш ва саломатликни тиклаш
имкониятлари, саёҳат маршрутларининг хилма-хил турларини ташкил этишга ва саёҳатчиларни бутун йил давомида қабул қилишга шароит яратади”[3].
Фарғона вилоятининг рекрацион имкониятлари ҳақида фикр юритганда соғломлаштириш марказларига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Вилоятда фаолият олиб бораётган соғломлаштириш марказларидан Фарғона шаҳридан 32 км масофада денгиз сатхидан 450 метр баландликда жойлашган “Чимён” санаторияси, Олтиариқ туманида жойлашган “Қизилтепа”, Фарғона туманида жойлашган “Етти булоқ”, Бува туманида жойлашган “Бастом бува”, Бешариқ туманида жойлашган “Она ва бола” санаториялари бугунги кунда самарали фаолият олиб бормоқда. Ушбу соғломлаштириш марказларига ташриф буюрувчилар орасида хорижликларнинг ортиб бораётганлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Дарҳақиқат, туризмнинг айнан рекреатцион тармоғини ривожлантириш орқали хорижий сайёхларнинг этиборини жалб этиш имкониятлари юқори эканлигини кўриш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. 2017 йил 14 январь.
-
2. https://lex.uz
-
3. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари –Т.:”Ўзбекистон”, 1998. -99
-
4. Abdukhamidov I., Tojiboyev U. OBJECTIVE REASONS OF THE MIGRATION PROCESS IN THE FERGHANA ECONOMIC REGION. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 23216247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.
-
5. Abdukhamidov I. PROCESSES OF POPULATION MIGRATION IN FERGANA REGION // INTERNATIONAL CONFERENCE. "THE HISTORY OF THE FERGANA VALLEY IN NEW RESEARCHES". Section 4. 2021, 3-10.
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Фарона водийсида рекреацион туризмни ривожлантириш масалалари
- “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. 2017 йил 14 январь.
- https://lex.uz
- Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари -Т.:"Ўзбекистон", 1998. -99
- Abdukhamidov I., Tojiboyev U. OBJECTIVE REASONS OF THE MIGRATION PROCESS IN THE FERGHANA ECONOMIC REGION. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.
- Abdukhamidov I. PROCESSES OF POPULATION MIGRATION IN FERGANA REGION // INTERNATIONAL CONFERENCE. "THE HISTORY OF THE FERGANA VALLEY IN NEW RESEARCHES". Section 4. 2021, 3-10.