Физик жараёнларни моделлаштиришда электрон таълим ресурсларининг ўрни

Автор: Тулакова С.

Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6 (84), 2022 года.

Бесплатный доступ

Эндиликда фан, техника ва инновацион технологияларнинг ривожланиши натижасида ўқув-тарбия жараёнида интерфаол услублар (инновацион педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Мақолада физик жараёнларни моделлаштиришда электрон таълим ресурларидан фойдаланиш жиҳатларига эътибор қаратилган.

Таълим, инновация, физика, физик жараёнлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140295121

IDR: 140295121

Текст научной статьи Физик жараёнларни моделлаштиришда электрон таълим ресурсларининг ўрни

Калит сўзлар: таълим, инновация, физика, физик жараёнлар.

“Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ цилишнинг устувор йуналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоций фазилатларга эга, мустацил фикрлайдиган юцори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган холда ижтимоий соха ва ицтисодиёт тармоцларини ривожлантириш мацсад” [1]цилиб цуйилди. Бу борадаги ишлар 2017 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан кейин янги босцичга кутарилди.

Замонавий инсоннинг ўқиш жараёни фақат боғча, мактаб, лицей ёки коллеж, олий ўқув юрти билан тугамайди. Инсон бутун умри давомида таълим олиши зарур, яъни таълим узлуксиз бўлиши керак. Демак, узлуксиз таълим - давр талабидир. Шунинг учун хам замонавий ахборот технологияларига булган эхтиёж шаклланди.

XXI аср ахборотлашгириш асрида таълим соҳасини ахборотлаштириш, хар бир таълим муассасасида:

  • -    уцитиш ва уциш жараёнининг;

  • -    таълим муассасаси бошцарилишининг;

  • -    таълим муассасаси фаолияти мухитининг ахборотлаштирилишини талаб цилади.

Хозирги кунда компьютер лар таълим тизимида асосан турт йуналишда:

  • -    урганиш объекти сифатида;

  • -    уцитишнинг техник воситалари сифатида;

  • -    таълимни бошцаришда;

  • -    илмий-педагогик изланишларда фойдаланилмоцда.

Таълимда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини кенг жорий этилиши:

  • -    фан сохаларини ахборотлаштиришни;

  • -    укув фаолиятни интеллектуаллаштиришни;

  • -    интеграция жараёнларини чукурлаштиришни;

  • -    таълим тизими инфратузилмаси ва уни бошкариш механизмларини такомиллаштиришга олиб келади.

Замонавий ахборот технологияларининг таълим жараёнларига жорий этилиши:

  • -    талабага касбий билимларни эгаллашига;

  • -    урганилаётган ходиса ва жараёнларни моделлаштириш оркали фан сохасини чукур узлаштирилишига;

  • -    укув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши хисобига талабанинг мустакил фаолияти сохасининг кенгайишига;

  • -    интерактив мулокот имкониятларининг жорий этилиши асосида укитиш жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференциялаштиришга;

  • -    сунъий интеллект тизими имкониятларидан фойдаланиш оркали талабанинг укув материалларини узлаштириш стратегиясини эгаллашига;

  • -    ахборот жамияти аъзоси сифатида унда ахборот маданиятининг шаклланишига;

  • -    урганилаётган жараён ва ходисаларни компьютер технологиялари воситасида тақдим этиш, талабаларда фан асосларига қизиқишни ва фаолликни оширишга олиб келиши билан мухим ахамият касб этади.

Ахборот-коммуникация технологияларини физик жараёнларни моделлаштиришда қўллаш асосан икки xил кўринишда амалга оширилади. Биринчи шарти бу техник жихозлар булса, иккинчи шарти эса махсус дастурий таъминотлар билан таъминланганлигидир. Техник жихозлар билан таъминланганлик: компютерлар, тармоқ қурилмалари, юқори тезликдаги интернет тармоклари, жихозлари ва хоказо.

Ҳозирги ёшларга таълим беришнинг энг тўғри йўли мактабдан тортиб то олий ўқув юрти ва ундан кейинги босқичларда уларнинг шахсий қизиқишларини инобатга олган ҳолда ижодий фаолиятини иқтидорини тарбиялашдир. Таълим муассасалари олдидаги энг долзарб муаммолардан бири, бу битирувчи мутахассислар тайёргарлиги сифатини оширишдан иборатдир. Юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш эса давлат ахамиятига эга булган масаладир.

Физика-математика фанларини укитишнинг кийинчилиги, бугунги кунда давр тезкорлиги, ҳисоблаш техникаси ва технологияларининг тез ўзгариши туфайли содир бўлмоқда. Бунинг натижасида Давлат таълим страндартига, айникса олий укув юртларида укитиладиган физика-математика фанлари ўқув режаларига кўп ўзгаришлар киритилмоқда. Шунга қарамасдан ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга аълоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки, бу юртимиз келажаги, тараққиётини белгиловчи асосий омиллардан биридир. Жаҳон тажрибасидан маълумки, талаба-ёшларнинг ижодий кобилиятини ностандарт саволлар, ўзига хос муаммоли масалалар кўпроқ ривожлантиради. Илмий ишлар тараккиётини илмнинг барча сохаларида ижодий қобилиятга эга бўлган одамлар амалга ошириб келган, шунинг учун олий ўқув юртларида бундай талабаларни ўқитишда уларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантиришга эътибор қаратиш лозим. Албатта талабаларнинг ижодий қобилиятини бир ёки бир нечта дарсда ривожлантириб булмайди. Бу масалага доимий ва тизимли алохида эътибор зарур. Айтиб утилганидек талаба-ёшларнинг ижодий қобилиятини ностандарт саволлар, ўзига хос муаммоли масалалар кўпроқ ривожлантиради. Бундай савол ва масалаларни тузиш даврида профессор -ўқитувчилар ҳар бир талабанинг индувидуал хусусиятларини ҳисобга олишлари зарур. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўрта умумтаълим мактаблари иктидорли укувчилари, академик лицей хамда касб-хунар коллежлари иқтидорли талабалари ижодий фаолиятини ривожлантиришга мўлжалланган бўндай масалалар етарли ва ҳатто бундай масалаларни тузиш, улардан фойдаланиш методикалари ҳам ишлаб чиқилган[2].

Хулоса қилиб айтганда, тенгламалар физика, химия, биология каби табиий фанлар, худди шунингдек техникада ўрганиладиган жараёнларни моделлаштиришда фойдаланиладиган математик аппаратлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун талабаларга фақатгина тенгламаларни у ёки бу шартни қаноатлантирувчи ечимини топишнигина эмас, балки бу ечимларни махсусликларини ҳам тадқиқ қилишга ўргатишга тўғри келади. Бошқача қилиб айтганда, тенгламаларни барча ечимлари тўпламини қарашга тўғри келади. Шу билан бирга ечимни ҳар доим ҳам ошкор кўринишда олиш мумкин эмаслиги тенгламаларни тақрибий ечиш усулларини ривожланишига туртки бўлган бўлса, бошқа томондан уларни ечиш учун математик дастурлар пакетларини мавжудлиги-биз тўхталаётган изланишлар долзарблигини билдиради.

Адабиётлар:

  • 1.     www.uza.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли Фармони.

  • 2.    Махмудова Д.М. Талабаларда мустақил ижодий фаолиятни ривожлантиришда муаммоли масалалардан фойдаланиш жиҳатлари. Монография.-Тошкент.: Fan va texnologiya, 2017. Б-104.

Список литературы Физик жараёнларни моделлаштиришда электрон таълим ресурсларининг ўрни

  • www.uza.uz.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" ПФ-5847-сонли Фармони.
  • Махмудова Д.М. Талабаларда мустақил ижодий фаолиятни ривожлантиришда муаммоли масалалардан фойдаланиш жиҳатлари. Монография.-Тошкент.: Fan va texnologiya, 2017. Б-104.
Статья научная