Глобаллашув шаpоитида халаро туризм бозорини ривожлантириш
Автор: Иватов И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-1 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида халқаро туризм бозорининг шаклланиши ва ривожланишининг умумий масалалари кўрилган. Халқаро туризм бозорининг асосий шартлари ва салоҳияти умумлаштирилган ва гуруҳлаштирилган, унинг функциялари тизимлаштирилиб, эволюцион ривожланиш омиллари таснифланган, шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ва уни ташкил этувчи миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун платформани шакллантиришда халқаро туризм бозорининг роли кўрсатиб берилган.
Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, халқаро туризм бозори, дунё мамлакатлари, миллий иқтисодиёт, дунё минтақалари, жаҳон ҳудудлари, глобаллашув жараёнлари, хорижлик туристлар, туризм имконияти, билимларга асосланган иқтисодиёт, барқарор ривожланиш
Короткий адрес: https://sciup.org/140288987
IDR: 140288987
Текст научной статьи Глобаллашув шаpоитида халаро туризм бозорини ривожлантириш
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини 21 аср бошларидаги ҳолати, дунё мамлакатлари ва жаҳон ҳудудларининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги кучайган, фан-техника ривожи таъсирида умумпланета миқёсидаги янги муаммоларни юзага келиши ва кескинлашуви ортган шароитда, глобаллашув жараёнларини янада шиддатли равишдаги тезлашиши билан тавсифланади. Интенсивлаштириш жараёнлари ривожланишининг бу босқичдаги энг аҳамиятли хусусиятларидан бири, ишлаб чиқаришнинг турли омилларини давлатлараро аралашиб кетиши ва молиявий капиталларни чегара билмас даражадаги ҳаракатидан иборатдир. Бунинг натижасида глобализация барча иқтисодий муносабатларни қамраб олувчи жараён сифатида намоён бўлиб, унинг барча элементлари бир-бири билан янада мослашган ҳолда ривожланишга сабабчи бўлмоқда.
Жадвалдан кўрниб турганидек, дунё минтақалари бўйича халқаро туристларнинг келиши 1990 йилдаги 435 млн. кишидан 2018 йилга келиб, 1млрд 400 млн кишига етган. Бу ерда етакчилик Европа минтақасига тегишли бўлиб, туристларнинг келишдаги ўсиш суръати юқори даражани ташкил этар экан. Халқаро туризмни ривожланишда ўзига жалб қилувчи, дам олиш, завқланиш учун хизмат қиладиган туристик объктларнинг ҳам мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан Европада мавзули парклар мавжуд бўлиб, кўплаб туристларни ташриф буюришига сабабчи бўлмоқда. Мана шундай масканлардан бири Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ҳам бўлиб, Диснейленд ва Аквапарк фаолияти билан боғлиқдир. Улар 1997 йилдан бошлаб фаолият кўрсата бошлади ва нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда энг кўзга кўринган парк ҳисобланади. Унинг менежменти ва рекламаси билан яхши шуғулланилса, хорижлик туристларни кўплаб жалб этиш мумкин. Буни амалга ошириш учун паркнинг техник имкониятларини янада кенгайтириш ва объектлар сонини кўпайтириш, қўшимча инвестицияларни жалб қилиш лозим. Чет эл мамлакатлари тажрибаси бу йўлни энг самарали ва ютуқли эканлигидан далолат беради. Бунинг учун хорижий туристларни туристик маҳсулотларга бўлган талабини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
1-жадвал
1990-2018 йилларда дунё минтақалари бўйича халқаро туристларнинг келиши (млн.киши)1
Кўрсаткичла р |
1990 |
1995 |
2000 |
2005 |
2010 |
2015 |
2016 |
2017 |
2018 |
Дунё |
435 |
527 |
674 |
809 |
951 |
1,18 9 |
1,23 5 |
1,32 3 |
1,40 0 |
Европа |
261, 5 |
304, 5 |
386, 6 |
453, 2 |
489, 4 |
607, 7 |
619, 7 |
671 |
713 |
Осиё |
55,9 |
82,1 |
110, 4 |
154 |
205, 5 |
279, 2 |
302, 9 |
324 |
343 |
Америка |
92,8 |
108, 9 |
128, 2 |
133, 3 |
150, 2 |
192, 6 |
200, 9 |
208, 7 |
217 |
Африка |
14,8 |
18,7 |
26,2 |
34,8 |
50,4 |
53,5 |
58,2 |
62 |
67 |
Яқин Шарқ |
9,6 |
12,7 |
22,4 |
33,7 |
54,7 |
53,3 |
53,6 |
58,1 |
64 |
Глобаллашув шаpоитида Ўзбекистонда туризмни pивожлантиpиш чоpа-тадбиpлаpи ҳукумат томонидан белгиланган ва жуда кўп давлатлаp билан иқтисодий алоқалаp, туpли битимлаp, келишувлаp амалга ошиpилган ва ошиpилмоқда. Шу билан биp вақтда халқаpо туризмда амалга ошиpилиши муҳим бўлган ишлаpни қуйидагилаpдан ибоpат деб биламиз.
-
1. Халқаpо туризмда маpкетинг фолиятидан кенг фойдаланиш ва халқаpо бозоpлаpни эгаллаш учун интилиш;
-
2. Ўзбекистоннинг туризм имкониятини бевосита чет эллаpнинг ўзида ахбоpот агентликлаpи оpқали таpқатиш ва оммалаштиpиш учун ҳаpакат
-
3. Туризм соҳасида ишлайдиган мутахассислаpни тайёpлаш, ўқитиш, улаp учун баpча имкониятлаpни яpатиб туристлаpга сифатли хизмат курсатишни йулга куйиш;
-
4. Халкаро туризм ярмаркаларида сурункали тарзда иштирок этиш;
-
5. Ўзбекистоннинг халқаpо туризм бозорида амалга ошиpиш учун кеpакли бўлган фаолият туpлаpи ва сифати бўйича буклетлаp, пpоспектлаp ва хакозаларни таркатиш;
-
6. Халқаpо туризмда биpгаликда фаолият юpита оладиган қўшма коpхоналаp, компаниялаp ва ҳакозалаpни тузиш ва улаpни фаолиятини кенг йулга куйиш.
-
7. Туpли кичик шаклга эга бўлган туристлик комплекслаpда pақобат муносабатлаpини янада кучайтиpиш ва бошқа тадбиpлаp муҳим аҳамиятга эгадир.
килиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳам бошқа ҳамдўстлик мамлакатлари қатори халкаро туризмни ривожлантириш чора-тадбирларини куриб, узининг миллий моделига асосанган туризмни шакллантириш учун ҳаракат қилмоқда. Бу модел ички имкониятларга, ўзбек халқининг менталитетига ва жаҳон стандартларига мос келадиган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги таъкидланмоқда. Яна шу нарсани ҳисобга олиш лозимки, инсонларни туризмга ундайдиган ҳолатлар нималардан иборат ? Нима учун улар айрим ҳолларда асаб тарангликларига дучор бўлиб, ўз пуллари ва куч-Fайратларини сарфлаб туристик сафарга отланадилар? ^аерга бориш, нима мақсадда боришни танлаш хозирги шароитда жуда ҳам беҳисоб бўлиб, улардан саноқли йўналишларнигина у ёки бу шахс аниқлаши мумкин. Шу билан бир вақтда халқаро миқёсда қаул қилинган йўналишлар бўйича туризмни ривожлантириш хам мухим масалалардан хисобланади.
Таъкидлаш жоизки, глобаллашув шароитида туризм тармоғини бошкаришнинг илмий-назарий асослари, унга таьсир этувчи омиллари мега трендлар ҳамда билимларга асосланган иқтисодиётнинг шаклланиш жараёнида ўзгариб бормоқда. Жумладан, миллий иқтисодиётимизнинг ҳар бир корхонаси ички ва ташқи рақобат шароитида фаолият олиб боради. Жаҳонда юз бераётган инновациялар таьсирида ишлаб чиқаришда янги билимларга асосланган инновацион технологияларни жорий этиш зарурати ортиб бормоқда. Ўз навбатида ишлаб чиқаришдаги инновациялар харидорларнинг ҳатти ҳаракатини олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган даражада ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Айниқса, бундай ўзгаришлар туризм тармоғига ва унинг корхоналарига хосдир. Жумладан, туризмда оммавий туризмдан индивидуал туризмга ўтиш зарурати туғилмоқда. Бундай шароитда глобал тенденцияларнинг туризм корхоналарини бошқаришга таьсирини комплекс ўрганиш, туризм корхоналари фаолиятини миқдор ва сифат жиҳатидан тизимли таҳлил этиш, бу жараёнда интернет тизимидан, АКТ ва иқтисодий математик усуллардан кенг фойдаланиш зарурати тугилмокда.
Тадқиқотлар шундан далолат берадики, замонавий туризм тармоғи ва мажмуасининг мазмун моҳияти, ривожланиш мезонлари тубдан ўзгариб бормоқда. Демак, туризм тармоғи ёки унинг корхонасини бошқариш услублари, маркетинг стратегиялари ва ривожланиш парадигмалари х,ам глобаллашув таьсирида такомиллаштиришни талаб этади. Пировард натижада туризм тармоғини бошқаришда стратегик қарорларни қабул қилишда жаҳон молиявий иқтисодий инқироз таъсирини инобатга олишни, рақобат муҳитининг чигаллашганини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш заруратини ҳисобга олмоқ даркор. Бундай шароитда туризм тармоғи корхоналарини бошқаришда маркетинг стратегияларини шакллантиришнинг илмий ёндашувларини янада такомиллаштиришни талаб этади.
Изланишлаp натижаси шуни кўpсатмоқдаки, халқаpо туризм бозоpини pивожлантиpишда меҳмонхона комплекслаpи билан биpгаликда, меҳмонхона ҳисобланмаган, аммо унинг функциясини бажаpадиган объектлаpдан ҳам кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдиp. Меҳмонхоналарда жойлашиш ягона тунаш жойи эмас. Кемпинглар, пансионатлар, ётоқхоналар, шунингдек кўплаган хусусий квартираларда, хонадонларда ҳам туристлар учун тунаш жойини ташкил қилиш имконияти бор. Ўзбекистонда хусусий меҳмонхоналар сонини кўпайтириш ҳам шу куннинг муҳим талабларидан биридир. Унинг ҳиссаси Ўзбекистондаги жами меҳмонхоналарнинг 5 фоизини ташкил этади халос. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, туристларни жойлаштиришда 25 фоиздан кўпроқ туристик фондлар х,иссаси айнан хусусий мех,монхоналарга тyFри келар экан. Туристлаpни жойлаштиpишда, одатда бундай объектлаp жуда қулай ва содда бўлиб улаpни самаpадоpлиги юқоpидиp. Кемпинглаp шахсий хонадонлаp, дам олиш уйлаpи, ёшлаp уйи, туристик масканлаpи, оилавий клублаp ва ҳакозалаp туристлар учун жуда қулай бўлган масканлаpдиp. Туризмда булаpнинг ичида кенг таpқалгани ва аpзони кемпинглаpдиp. Лекин Ўзбекистон шаpоитида кемпинглаpни pивожланиши учун кенг имкониятлаp шарт-шароитлар мавжуд булсада, аммо уларни куриш, фойдаланиш ишига катта аҳамият беpилмаяпти. Ваҳоланки халқаpо туризм йўналиши бўйича ташpиф буюpадиган туристларнинг кемпинг каби масканлаpдан фойдаланиши улар учун жуда қулайлик туғдиради. Айниқса ҳозиpги бозоp иқтисодиёти шаpоитида мавжуд бўлган иқтисодий қийинчиликлаp давpида ички туристларимиз учун бундай масканлардан фойдаланиш арзон ва қулайдиp. Бундай масканлаpда одатда одамлаp гавжум, фақат халқаpо туристлар эмас, балки Узбекистон фукаролари булган туристларни ^ам тез-тез ташpиф буюpадиган жойлаpида қуpилиши ва фойдаланишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Масалан, Фаpғона водийсининг "Шоҳимаpдон" деган қадамжо жойлаpи шулаp жумласига киpади. Ёз ойларида бу маскан кўпчилик учун оромбахш жой ҳисобланади ва бу ерга кўплаб дам олувчи, саргузашт қилувчи, табиат манзараси бўлган тоғ, дарё, кўллар ва ҳакозалардан завқланиш мақсадида туристлар кўплаб ташриф буюришади.
Аммо бу ерда замонавий арзон кемпингларни йўқлиги хориждан ташриф буюрадиганлар учун йўл берк эканлигидан далолат беради. Ваҳоланки бу ерда ҳар йили ва ҳатто қиш ойларида ҳам валюта ишлаш имконияти мавжуд бўлиб, бу масалага чуқур ёндашмаслик, ва бу соҳада тадбиркорлик масалаларига бепарволик натижасида катта имкониятлар бой берилмоқда. Бу ерда асосан ички туристлар ташриф буюришади. Улар учун ҳам бу ерда кўп лолларда етарли сервис курсатилмаяпти.
Туризм бозорини урганишда у ёки бу халкнинг урф-одати, самимийлиги, туpмуш таpзи, меҳмондўстлиги ва яна бошқа кўплаб омиллаp ҳам муҳим pоль ўйнайди. Ўзбекистон диёpига биp маpта келган туристлаp, кандай йуналиш буйича булмасин, узбек хал^и учун мукаддас уисобланган мехмондўстлиги туфайли яна бир бор бу диёрга ташриф буюришни орзу қилар экан. Олиб боpилган социологик кузатишлаpдан маълум бўлдики, аксаpият туристлар Ўзбекистонга яна келиш истагингиз боpми? деган саволга "Мен албатта яна келаман, бу еpнинг одамлаpидаги меумондустлик, самимият, одамларга диккат-эътибор мени лол колдирди", деб жавоб беpилган. Яна қўшимча қилиб, Ўзбекистонда ҳам кўpадиган, биладиган, таҳсинлаp айтадиган жойлаp кўп экан деб фикp билдиpишган. Шу билан биp вақтда сервис талаб даражасида эмаслиги қайд қилинган. Бу шу нарсада намоён бўладики, халқаpо туризм йўналишидаги шаҳарлаpнинг катта мехмонхоналаpидаги айpим ходимлаpнинг қўполлиги, ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилишлари ва ниҳоят сафаpдан кўнгли тўлмаганлигини ҳам қайд қилишган. Бундай ҳолат албатта туристлар оқимини нафақат халқаpо йўналишда, балки ички йўналишда хам кескин камайишига сабаб булаяпти.
Узбекистон Евроосиёнинг йуллари чоррауасида жойлашган булиб, Осиёга, Европага чиқиш учун қулай имкониятларга эгадир. Бу ҳолат келажакда республика ташки иқтисодий фаолиятини кўплаб давлатлар билан амалга ошириш имкониятларини туғдиради ва технологияларни, сармояларни, маданий бойликларни давлатлараро ўзаро алмаштириш имконини беради.
Узбекистонда туризм индустрияси ва инфраструктураси, шу жумладан, туристик хизмат соҳаси умуммамлакат миқёсида олиб борилган хусусийлаштириш ҳамда бозор иқтисодиёти тизимига ўтиш жараёни талабларига мос ҳолда қайта ислоҳ қилинди. Аммо бу соҳада ҳануз қатор муаммолар, ҳатто унинг ривожига ғов бўлиб турган "тўсиқлар" ҳам мавжуд. Мамлакатимиз туризм тизими тараққиётининг жадал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб турган омиллардан бири туристик хизматлар бозорининг талаб даражасида эмаслигидир. Бу эса, уз навбатида, туризм индустрия -сининг катта туристик ресурсларга эга бўлган ҳудудларда соҳани ривожлантириш имкониятини чегаралаб куяди.
Узбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар нафақат туризм соҳаси ривожланишининг жадаллашишига, балки мамлакатимизнинг жаҳон
мумкин. Бу ҳолат туризм хизмат бозори ривожланиши ва бошқариш стратегиясига ҳар томонлама режалаштирилган ҳамда чет эллик ва маҳаллий турмаҳсулот етказиб берувчиларнинг қизиқишлари балансига амал қиладиган ёндашувни талаб этади. Бир томондан, ўзбекистонлик тадбиркорлар қизиқишларининг ҳимоясини таъминлаш, иккинчи томондан эса, туризм бозорида чет эллик тадбиркорлар иштирокида рақобатли муҳит яратиш керак. Буларнинг барчаси, сўзсиз, бозорда ўзбекистонликларнинг фаолиятини раFбатлантиришга олиб келади. И^тисодиёт инфратузилмаси - нинг асосини ташкил этган транспорт, телекоммуникация, молиявий хизматлар ривожланишининг давом этиши туризм хизмат бозори ривожланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, туризм соҳаси катта маблағ сарфланишини талаб этмайдиган, ижтимоий барқарорлик омили сифатида хизмат қиладиган ва ҳудудда янги ишчи ўринларнинг яратилишини таъминлайдиган хизмат секторларидан биридир.
Халцаро туризм бозорини ривожланиши карвон йулларини цайта тиклаш масалалари билан ҳам бевосита боғлиқдир. Чунки Ўзбекистон авваллари ва ҳозир ҳам бу қадимий йўлларнинг марказида турибди ва уларни тиклаш буйича утказиладиган тадбирларда унинг иштироки жуда хам зарурдир. Айниқса, бу жараён йўл тизимини қандай даражада ривожланганлиги билан боғлиқдир. Шуни ҳисобга олиб, республикада йўл тармоцларини цурилишига катта эътибор берилмоцда.
Шу билан бир вацтда Узбекистонни жахон бозорига чициши учун янги йул тармоцлари цурилмоцда ва цайта таъмирланмоцда. Масалан, «Андижон -Тошкент - Нукус - KунFирот», «Тошкент - Андижон - Ош - KашFар» тез юрар магистраллари лойиҳаси Буюк Ипак йўлини тиклаш дастурининг асосини ташкил этиб, Европани Хитой Халц Республикаси ва барча Жанубий-Шарций Осиё мамлакатлари билан боғлайди. Бу йўллардан фойдаланиш натижасида автомобиль транспорти орцали халцаро туризмнинг ривожланиши, савдо-сотиқни мамлакатлараро йўлга қўйилиши таъминланиб, ҳудудлар иқтисодиётини кўтариш ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш учун катта имкониятлар яратилади.
Бутун жаҳон туристик ташкилотининг башоратига кўра 2025 йилгача туризмнинг уртача йиллик усиш суръати Европада - 4,1%, Яцин Шарцда 7,8%, Жанубий Осиёда 7,5%, Шарций Осиёда - Тинч Океани худудларида -8,2% булиши керак. Бу рацам Узбекистон учун 15% цилиб аницланган ва Осиё қитъасига қараганда 2 баробар юқори қилиб белгиланган. Бунинг асосий сабабларидан бири Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ичида ҳудудий жойлашиши, транспорт қатновини жуда кўплаб давлатлар учун мавжудлиги ва ниҳоят Ўзбекистонга айнан фақат туризм мақсадида келувчилар сонининг ортиб боришини назарда тутган ҳолда амалга оширилишидан иборатдир.
Истиқболли ривожланиш масалалари ҳақида тўхталиб, шуни таъкидлаш лозимки, унинг ҳаммабоп ягона усули йўқлигини таъкидлаймиз. Халқаро туризмнинг ривожланиш истиқболини аниқлашда статистик истиқболни белгилаш усулларидан фойдаланган ҳолда туристик мақсадларда Узбекистонга халцаро йуналишда ташриф буюрган туристлар сонини 20152020 йиллардаги ўсиш суръатини ҳисобга олиб 2021 йилда бу ерга ташриф буюрадиган туристлар сони 6 млн. дан кўпроқ, шу жумладан узоқ хориждан келадиганлар сони 2 млн. кишидан кўпроқ бўлиши ҳисоблаб чиқилди. Ҳар бир турист учун сарфланадиган ҳаражатлар асосида валюта тушумларининг хам тахминий хисоб-китобини цилиш мумкин.
Узбекистонда халцаро туризм бозорини ривожлантириш шарт-шароитлари ва имкониятлари ҳақида тўхталиб, шуни таъкидлашимиз керакки, Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган республикамиз цуйидаги холатлар туризм учун энг цулайдир:
жуда ҳам кўп тарихий обидаларнинг мавжудлиги ва тарих
Fилдирагининг ранг-баранглиги;
Узбекистонда хали оммавий туризмни йуцлиги;
аҳолининг менталитети, меҳмондўстлиги, бошқалар учун ҳар доим яхши самимиятда булиши;
табиий-мухитнинг софлиги, тог, сув, урмон, гул ва бошца фауналарни мавжудлиги;
спорт, дам олиш, соғликни тиклаш каби жараёнлар билан шуғулланиш имкониятларини мавжудлиги;
йўл инфратузилмасини яхшиланиб бораётганлиги ва транспорт алоцаларини урнатишни цулайлиги.
Халқаро туризм маркетинги жараёни мамлакатга имкони борича кўп ҳорижлик туристларни жалб қилишга қаратилган бўлиши керак. Айниқса, ҳаражат борасида туризм учун кўп сарфлайдиган туристларни мамлакатга жалб қилиш муҳимдир. Бизга маълумки, жаҳон бозорида Япониядан ташриф буюрадиган туристларга эга бўлиш учун ўзига хос рақобат мавжуд бўлиб, кўп давлатлар айнан уларни ўз юртларига ташриф буюришини исташади. Чунки япониядан ташриф буюрган турист ўзининг сафари чоғида амалга оширган ҳаражатлари билан биринчи ўринда туради. Агар Япониялик турист Европага келса, у бошка туристларга Караганда 2-3 марта куп пул сарфлайди. Айрим мамлакатларда ундан ҳам кўп миқдорда пул сарфлашади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонга япониялик туристларни кўпроқ жалб қилиш масаласига эътиборни каратишимиз лозим.
Ўзбекистон диёрида хорижликларни ўзига жалб қиладиган ерлардан бири, бу Фарғона водийси бўлиб, унинг Наманган, Фарғона, Андижон, Қўқон шаҳарлари ЮНЕСКО томонидан Жаҳон меъроси умуминсоний қадриятлар рўйхатига киритилгандир. Бу ердаги маданий ва тарихий ёдгорликларнинг бебаҳолигини ва умуминсоний мулкни томоша қилишга кўплар ҳавас килишади.
Ўзбекистоннинг Фарғона водийсини ўзига жалб қилувчи жиҳатлари шундаки: биринчидан, унинг 30 фоиздан ортик худудида тоF-урмон, текислик, боҳаво жойларнинг борлиги туфайли дам олиш, сайр қилиш мумкин; иккинчидан, унинг ҳудудида 1000 мингдан ортиқ меъморчилик ва археологик объектлар бўлиб, уларнинг 400 га яқини давлат томонидан қўриқланади; учинчидан, кўплаб санъат объектлари ва музейлари мавжуд бўлиб, туристларнинг фойдаланиши учун ҳам доим имконият етарличадир. Шунингдек, турмаршрутларни Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон, умуман Фарғона водийси шаҳарлари ҳисобига хам кўпайтириш имкониятлари мавжуддир. Айниқса, Марғилон шаҳри бўйича «Атлас ва ипак шаҳри» йуналиши туристлар учун бебах,о турмаршрут кисобланиши мумкин. Бу эса халқаро туризмни ривожлантириш натижасида, туризм тизимининг молиявий курсаткичларини яхшиланиш имкониятларини беради.
Умуман туризмни ривожлантириш йуллари жуда хам турли-тумандир. Уларнинг қайси биридан фойдаланиш инсонларнинг ўзига боғлиқ. Ўзбекистон аҳолиси учун, бозор иқтисодиёти шароитида кўпроқ савдо сайёҳлиги аҳамиятли бўлиб қолди. Албатта бундай сайёҳликда импорт сайёҳлигига қараганда экспорт сайёҳлиги устун туради. Бу эса маълум даражада Ўзбекитонни иқтисодий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун х,ам, хозирги куннинг асосий мацсади, талаби -республикамизга четдан келувчилар учун хизмат даражасини кучайтириш зарурлигидир. Шу тадбир орқали мамлакатимиз хазинасини валюта билан купроц таъминлаш имконияти туFилади.
Республикамиз туризм индустриясининг оҳирги йиллардаги ривожланиш таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистоннинг бой табиий ва маданий мероси ҳамда миллий салоҳиятидан тўла фойдаланган ҳолда, унинг барқарор ривожланишини таьминлаш, тармоқ корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари мавжуд. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикамизнинг ялпи ички маҳсулотида туризм индустриясининг улуши жуда фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон иқтисодиёти глобаллашув шароитида кўпгина ишлаб чиқариш структураларига хос бўлган таъсирлар доирасида ривожланиб бормоқда. Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида макроиқтисодий таъсирларнинг структураларидаги кескин ўзгаришлари туфайли тармоқ тузилмаларининг деформацияси рўй берди. Бу вазиятда бозор талаби ва миллий ишлаб чицаришнинг цотиб цолган нисбати уртасидаги царама-қаршиликни йўқотишни мақсад қилиб қўйган қайта таркибий ишлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ижтимоий мақсадга йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг талабларидан бири иқтисодий муносабатларнинг муҳим ижтимоий объекти бўлган ноишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланишидир. Шу боисдан мамлакат иқтисодиётида салмоқли ўринга эга бўлган ва Ўзбекистонда мезоишлаб чиқариш жараёнининг табиий режимини тикланиши учун хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали хўжалик фаолиятини диверсификация цилиш мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида туризм соҳаси ҳам бошқа ишлаб чиқариш соҳалари каби ихтисослашган хўжаликлар қаторига кириб, мамлакатни иқтисодий ривожлантириш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётнинг реструктуризацияси бозорни ўрганиш натижаларига асосланган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда олиб борилишини ҳисобга оладиган бўлсак, туристик хизматлар, айниқса, уларнинг бозор тармоғидаги соҳаси бўлмиш стратегик маркетингни ўз ичига олган бошқарувнинг прогрессив усулларига катта э^тиёж сезмокда.
Ҳозирги иқтисодиёт хўжалик фаолиятининг амалда барча соҳаларида интенсив тарзда ривож топаётган инновацион жараёнларнинг фаол таъсирида шаклланиб бормоқда. Туристик бизнес ҳам бундан истисно эмас. Шунинг учун туристик хизматларнинг жаҳон бозоридаги рақобатчилик фақат мамлакатимиздаги компанияларнинг хўжалик фаолияти амалиётига кўпчилик ҳолларда йирик инвестиция харажатлари билан боғлиқ бўладиган инновацияларни доимий тарзда жорий этган ҳолда таъминланиши мумкин. Бунда инновацион фаолият бир тизимли асосда юритилиши, туристик компанияларни ривожлантиришнинг стратегик режаларидан зарурий таркибий қисм сифатида ўрин олиши лозим. Бироқ тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ўзбекистондаги туристик бизнес компаниялари шу пайтгача ҳам кўп жиҳатдан тактик мақсадларни йўналиш қилиб олишади, стратегик менежментнинг ҳозирги имкониятларидан фойдаланишмайди, инновацион хизматларни ишлаб чиқариш ва жорий этшга лозим даражада эътибор беришмайди.
Милий туристик корхоналардаги менежмент сифатини жиддий яхшилаш талаб қилинади. Истеъмолчиларнинг уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатига нисбатан тақдим этиётган рекламацияларнинг юқори даражада эканлиги шунинг оқибати бўлмоқда. Бироқ глобаллаштириш даврида туристик бизнесни бошқариш соҳасидаги инновацион стратегияни ишлаб чиқариш муаммоси республикадаги ва жаҳондаги ҳозирги иқтисодий шарт-шароитларни ^исобга олиб, янада тадкик килишни такозо этади.
Бизнинг фикримизча, туризм хизматлар бозорида турмаҳсулотларни самарали амалга ошириш учун биринчи навбатда унинг имиджи катта аҳамиятга эга. Турмаҳсулот имиджига таъсир килувчи омиллар эса қуйидагилар бўлиши мумкин: мураккаб экологик шароитлар, сиёсий вазиятлар, аҳоли ўртасидаги тили, дини, миллати бўйича зиддиятлар, паст даражадаги хизмат турлари, қизиқ бўлмаган меъморий қурилишлар ва бошқалар. Юқоридаги фикрларни умумийлаштириб биз бу омилларни ицтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий, маиший ва инфратузилмавий омиллар даражасида куришимиз мумкин (2-жадвал).
2-жадвал
Турмаҳсулот имиджига таъсир этувчи омиллар
Сиёсий |
Мамлакатдаги сиёсий вазият. Криминал х,одисалар. Давлат органлари томонидан урнатилган назорат. |
Маиший |
Турбазалар ва шу каби жойларда тозалик ва санитария-гигиенани юцорилиги. Турмарказлардаги туристлар сони. Табиат, атроф-мухит ва шах,ар ландшафтининг узига жалб цилиш хусусияти. |
Ицтисодий |
Кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ва нархларнинг узаро мослиги. |
Ижтимоий-маданий |
Маҳаллий жамиятнинг ўзига хос хусусияти ва маданияти. Миллий санъат, цунармандчилик ва урф-одатларнинг узига хослиги. Мах,аллий ах,олининг ациллиги. |
Инфратузилмавий |
Коммунал хизматларнинг халқаро стандартларга мувофицлиги. Транспорт хизматларини стандартларга мувофицлиги. Бошқа турдаги объектлар ва хизматларнинг халқаро стандартларга мувофицлиги. |
Манба: Муалллиф тадқиқотлари бўйича тузилган
Шулардан келиб чиқиб айтиш жоизки, туризм индустриясида энг катта уз таъсирини утказувчи омил - бу унинг мавсумийлигидир. Демак, мавсум бўлмаган вақтда туризм талабларининг оқимларини тебранишини турғун ҳолатда сақлаб қолиш учун қуйидагиларга асосий эътиборни қаратишимиз лозим:
ёшларбоп тадбирлар, рок-концертлар, узига хос фестивалларни утказилишига;
диний туризмга кўпроқ эътибор берилишига (бунда мавсум деган тушунчага кам ах,амият берилади);
маълум бир соҳалар бўйича олимлар ва тадқиқотчи экспертлар учун илмий анжуманлар, илмий тадбирларни ташкил этилишига;
театрни, санъатни, фольклорни хуш кўрувчиларга махсус тадбирларни, яъни миллий чолғу асбоблар бўйича танловлар, картина кўргазмалари, театр, фестиваллари, “Наврўз” сайиллари ва ҳосил байрамларини ташкил этилиши ва бошкаларга эътиборни каратишимиз лозим.
Туризмда хизматларни сертификатлаш, лицензиялаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштирсагина корхонанинг ракобатбардошлиги ошади. Туристик хизматларни сертификатлаш - аколи саломатлигининг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган тур маҳсулотлар ёки хизматлар сифатини тартибга солиш жараёнидир. Шуни алох,ида кайд килиш лозимки, сертификатлаштириш нафакатгина хориждан келаётган маҳсулот ва хизматларга, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳаллий товар ва хизматларга ҳам тегишлидир. Экспертлар тамонидан Ўзбекистонда 2,5 мингдан ортик мах,сулот ва хизматлар тури сертификатлаштирилган.
Чет эллик ва маҳаллий тадбиркорлар фаолияти учун рақобатли муҳит яратиш ва назорат чораларининг оптимал уйғунлигини таъминлайдиган туризм хизмат бозорининг бундан кейинги шаклланишига эҳтиёж, айниқса, Узбекистоннинг жах,он бозорига чикиш мукитида яккол сезила бошлади. Чет эл сармоясининг келиши сабабли туристик бизнеснинг кейинги ривожланиши учун жуда зарур бўлган молиявий ресурслар, илғор технологиялар, хизмат ва бошқарувни амалга оширишнинг самарали усулларига эга бўлади. Ҳозирги пайтга қадар Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида туризм хизмат бозорининг тутган ўрни ҳали тула эътироф этилмаган. Бирок, жахон молиявий-иктисодий инкирози шароитида Ўзбекистонда айнан ички туризм хизмат бозорига бўлган қизиқиш кузатилмокда. Эҳтимол, айнан туризм соҳаси келажакда мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштирадиган соҳа бўлиши мумкин. Ҳали ҳам хорижга чиқувчи туризм бозори кирувчи туризм бозоридан устун бўлмоқда, натижада валюта келиб тушишининг муҳим манбаи ва экспорт савдосининг фойдали шакли бўлган кирувчи туризм бозори яхши ривожланмай қолмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон дунё туристларининг атиги 1% дан хам кам кисмини кабул киляпти.
Чиқувчи туризм бозори қўшимча рағбатлантирилишга муҳтож эмас, аммо кирувчи туризм бозорининг ҳозирги ҳолати талаб даражасида эмас, уни куллаб-кувватлаш ва раFбатлантириш лозим, зеро, у мамлакат иктисодиётини юксалтиришга жуда катта фойда келтирадиган сердаромад соҳалардандир. Узбекистонда кирувчи ва чиқувчи туризм бозори асосида ривожланаётган туристик бизнес нафақат туризм индустриясига, балки ноишлаб чиқариш соҳасига тегишли бўлган бир қатор бошқа соҳаларнинг ривожланишини ҳам таъминлайди. Бу эса тармоқларда ҳамда туристик инфраструктурага тегишли корхоналарда янги иш уринларининг яратилишига ёрдам беради.
Туризм ташқи бозор конъюктурасининг асосий хусусиятларини ҳамда унинг мазкур соҳанинг устувор йўналишларини аниқлашга бўлган таъсирни Узбекистонга келаётган фуқаролар оқимининг таркибий тузилиши орқали аниқлаш мумкин. Буни аниқлаштириш учун қўшимча равишда чегараларни кесиб ўтиш ҳақидаги ҳамда саёхат мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар керак бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //Халқ сўзи, 2020 йил, 30 декабрь.
-
2. Джанджугазова Е.А. Маркетинг туристских территорий : учеб. пособие для студентов вузов, обучающихся по направлению подготовки -Туризм / Е.А. Джанджугазова. - М.: Академия, 2008.
-
3. Клейман, А.А. О новой траектории и стратегии развития туристского бизнеса в условиях экономической турбулентности / А.А. Клейман, О.А. Бабанчикова // Вестник национальной академии туризма. - 2015. -№ 1 - С. 22-29.
-
4. Минаев, В.А. Региональный туризм: прогнозирование и планирование развития в современных макроэкономических условиях / В.А. Минаев, Н.А. Платонова, Е.А. Цыщук // Региональная экономика: теория и практика. - 2015. -№23 - С. 2-12.
-
5. Севрюков, И.Ю. Рынок туристских услуг: современное состояние и тенденции развития // Экономика: теория и практика. - 2016. - №4 - С. 43 -48.
-
6. Морозов, М.А. Предпринимательство и конкуренция в туризме: монография / Н.С. Морозова, М.А. Морозов. - М.: Российский новый университет, 2010.
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Глобаллашув шаpоитида халаро туризм бозорини ривожлантириш
- Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //Халқ сўзи, 2020 йил, 30 декабрь.
- Джанджугазова Е.А. Маркетинг туристских территорий: учеб. пособие для студентов вузов, обучающихся по направлению подготовки - Туризм / Е.А. Джанджугазова. - М.: Академия, 2008.
- Клейман, А.А. О новой траектории и стратегии развития туристского бизнеса в условиях экономической турбулентности / А.А. Клейман, О.А. Бабанчикова // Вестник национальной академии туризма. - 2015. - № 1 - С. 22-29.
- Минаев, В.А. Региональный туризм: прогнозирование и планирование развития в современных макроэкономических условиях / В.А. Минаев, Н.А. Платонова, Е.А. Цыщук // Региональная экономика: теория и практика. - 2015. -№23 - С. 2-12.
- Севрюков, И.Ю. Рынок туристских услуг: современное состояние и тенденции развития // Экономика: теория и практика. - 2016. - №4 - С. 43 -48.
- Морозов, М.А. Предпринимательство и конкуренция в туризме: монография / Н.С. Морозова, М.А. Морозов. - М.: Российский новый университет, 2010.