Хизмат кўрсатиш соасини ривожлантиришнинг ривожланган давлатлар тажрибалари
Автор: Рахмонов А.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада хизмат кўрсатиш соҳаси юқори даражада ривожланган АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британия каби давлатлар тажрибалари ўрганилган.
Хизмат, хизмат кўрсатиш, хизматлар экспорти
Короткий адрес: https://sciup.org/140300554
IDR: 140300554
Текст научной статьи Хизмат кўрсатиш соасини ривожлантиришнинг ривожланган давлатлар тажрибалари
Инсониятнинг янги технологияларни ўзлаштириб бориши билан хизматлар соҳаси жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Буюк Британия, Франция, Германия ва АҚШ каби давлатларда 1860-йилларда юз берган Саноат революцияси хизматлар соҳасининг ривожланишига катта туртки бўлди. Хизматлар соҳасининг ривожланиши кўп жиҳатдан соҳаларнинг ихтисослашуви билан ҳам боғлиқ. Хусусан, агар ихтисослашув самарадорлиги, транзакция харажатларидан ошса хизматлар соҳаси ривожланиб боради, агар транзакция харажатлари вақт ўтиши билан ошиб борса эволюция юз бермайди. Хозирги кунда хизматлар соҳасининг улуши ривожланган давлатлар ЯИМнинг 75% ва ривожланаётган мамлакатларнинг 50% ни ташкил этмоқда.
Тадқиқотда биз АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британия давлатларида хизматлар соҳасини ривожлантириш тажрибасини ўргандик.
АҚШнинг хизматлар соҳасини ривожлантириш тажрибаси . У.Витт ва К.Гроссларнинг тадқиқотларига кўра АҚШда 1970 йилдан 2005 йилгача транспорт ва саноатда арзон энергия воситаларининг пайдо бўлиши меҳнат унумдорлигининг ошишига ҳамда хизматлар соҳасининг жадал ривожланишига сабаб бўлди.
АҚШда яратилган технологик инновацияларнинг тезлик билан туризм, банк-молия, тиббиёт, таълим ва бошқа хизматларга жалб этилиши соҳанинг етакчи тармоққа айланишига сабаб бўлди дейиш мумкин.
Бунинг натижасида АҚШ ташқи савдо айланмасида хизматлар экспорти ҳажми 2010-2019 йилларда ўсиб борди (1-диаграмма).
Японияда хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденцияси. Япония давлатида туб ислоҳотлар император Мейдзи даврида (1868-1912) бошланган. Айнан шу даврда японлар минглаб ёшларни хорижга ўқишга жўнатган ҳамда кўплаб хорижлик мутахассисларни японларга таълим бериш учун ёллаган. Шунингдек, асосий эътибор инфратузилма объектларини ва саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилган.

1-диаграмма. АҚШда хизматлар экспорти, млрд. АҚШ долларида
Бошқа ривожланган давлатлардаги каби Япония иқтисодиёти ҳам кўп жиҳатдан хизматлар соҳасининг ривожланиши билан узвий боғланган. Ушбу давлат иқтисодиётининг ривожланиши 1950, 1960- йилларда 15 ёшдан 64 ёшгача аҳоли сонининг тез ўсиб бориши даврида энг юқори нуқтага етган. Кейин эса аҳоли сони ўсиши секинлашиши иқтисодий ўсишга ҳам салбий таъсир кўрсатган. Хусусан, иқтисодиётда банд аҳоли 1955-1973 йилларда ўртача йилига 1,7% га ва 1973-1995 йилларда эса 0,7% га ошган бўлсада, 1996 йилдан бери аҳоли сони йилига ўртача 0,3% га пасайиб бормоқда.
2002 йилга келиб Япония ЯИМида хизматлар соҳасининг улуши 78%га етди. Японияда хизматлар соҳасининг жадал ривожланишига ушбу давлатдаги йирик корпорацияларнинг хорижга инвестиция киритиши билан ҳам боғлиқ. Яъни, Япония ички бозорида реал инвестицияларга талабнинг пасайиши оқибатида 1990 йилдан 2003 йилгача мавжуд йирик корхоналарнинг 33%и ёпилиб кетди, уларнинг ўрнида эса молиявий, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатувчи субъектлар ташкил топди.
Хизмат кўрсатиш соҳалари орасида ресторан, реклама, кўчмас мулк, меҳмонхона ва дам олиш бизнеси ва маълумотларни қайта ишлаш сохалари 1980-йилларда тез суръатларда усди. 1989 йилга келиб оилавий ресторанлар ва тезкор озиц-овцат тармоцлари йилига 138 миллиард А^Ш долларлик бизнесга айланди. Умумий усиш 80- йилларнинг охирларида пасайиб кетди, чунки ижаранинг кескин кўтарилиши ва кўплаб ҳудудларда ресторанларнинг купайиши бунга сабаб булди. Японияда хизмат курсатиш сохасининг ташки савдо айланмасидаги холати 2-диаграммада келтирилган.

2-диаграмма. Японияда хизматлар экспорти, млрд. АҚШ долларида
2-диаграммадан куриниб турибдики, Японияда хизматлар экспорти 2008 йилгача барқарор ўсиб бориб, жаҳон молиявий иқтисодий инқирози сабабли 2009 йилда пасайган. 2015 йилдан 2020 йилгача эса ўсиб борган.
Германияда хизматлар соҳасининг ривожланиши . Германиянинг юқори даражада шаҳарлашган ва саноати ривожланганлиги унинг иш билан таъминланишида намоён бўлади. Хизматлар, шу жумладан савдо ва молия, бандликнинг энг катта цисмини ташкил цилади. 21-асрнинг бошларида ишчиларнинг тахминан бешдан бир қисми ишлаб чиқаришда, 2 фоиздан сал кўпроқроғи қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ соҳаларда ишлайдилар, қолган қисми эса хизмат соҳалари: молия, банк, маиший хизматлар, суғурта ва ҳоказоларда фаолият олиб боради. Аммо Германияда
ҳам аҳоли ёши улғайиб боргани сари иқтисодий ўсиш суръати ҳам пасайиб бормоқда. 2050 йилга бориб, Германияда иш кучи сони 28%га қисқариши прогноз қилинган. Ушбу давлатда XX асрнинг ўрталаригача ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эътибор жуда юқори бўлиб, кейинчалик глобализация ва ихтисослашув жараёнлари сабабли иқтисодиётда хизматлар соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратила бошланди. Ж.Гершуни ва И.Майлснинг тадқиқотларига кўра ривожланган давлатларда, шу жамладан, Германияда инсонлар кўпроқ вақтини хизматларни сотиб олишдан кўра ўз ўзига хизмат кўрсатишни афзал билишади.
Германияда иш ҳақи харажатларининг юқорилиги сабабли унумдорлиги паст бўлган хизмат турларини ривожлантириш жуда қимматга тушади, шу сабабли, бу ерда кўпгина хизматлар аутсорс(ташқаридан жалб қилинган) шаклга ўтган. Масалан, кўпгина немис корхоналарида дастурлаш хизматларини хорижий корхоналар кўрсатади.

3-диаграмма. Германияда хизматлар экспорти, млрд. АҚШ долларида
Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, Германия иқтисодиётида хизматларнинг қўшилган қиймати ҳамда экспорти 2000 йилдан 2019 йилгача барқарор суръатлар билан ўсиб борган
Буюк Британияда хизматлар соҳасининг ривожланиши . Буюк Британияда 2016 йилда хизматлар ЯИМнинг 75%ини ташкил этган ва жами бандларнинг 79%и айнан хизматлар соҳасига тўғри келган. Ахборот технологиялар соҳасида бўлаётган янгиликлар хизматлар соҳасининг таркиби ва ишлаш тартибини бутунлай ўзгартириб юборди. Масалан, Zoom, Skype каби дастурлар инсонларга масофадан туриб видео мулоқот қилиш имкониятини яратди, бу эса ўз навбатида дастурчи, тизим бошқарувчиси каби янги иш ўринларини меҳнат бозорига чиқишига сабаб бўлди.
1970-йилларда Британия ҳукумати хизматлар соҳасининг паст меҳнат унумдорлиги сабабли, соҳада фаолият олиб борувчи субъектлар учун махсус солиқларни жорий этди. Британияда хизматлар соҳасида янги имкониятларни ўрганиш ва келажакда ривожлаништириш стратегияларини тузиш билан шуғулланувчи махсус Халқаро савдо департаменти ташкил этилган.
Буюк Британияда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш учун статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш механизми жуда яхши йўлга қўйилган. Айниқса, ҳозирги кунда мамлакат даражасида бошқарув қарорларини қабул қилишда интеллуктуал технологиялар (неврал тармоқлар ва бошқа катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш алгоритмлари)ни қўллаш одатий ҳолга айланди. Виртуал хизматларнинг ривожланиши, айниқса, молия соҳасида анъанавий хизматларнинг ривожланиши катта хавф-хатар туғдиради. Чунки виртуал хизматлар мижоз билан ҳеч қандай воситачиларсиз алоқага киради ва хизмат кўрсатишда минимал харажатни талаб этади. Шу сабабли, келажакда виртуал хизматлар анъанавий хизматларнинг ўрнини тўлиқ эгаллайди.
Умуман олганда, иқтисодий жихатдан тараққий этган мамлакатларнинг хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги тажрибаларини пухта ўрганиш ва самарали жорий этиш Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантириш ва соф рақобат муҳитини шакллантиришга олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Yang X, NG YK (1993) Specialization and economic organization: a new
-
2. World Bank – World Development Indicators, 2020. https://databank.worldbank.org/ .
-
3. Witt U., Ch. Gross. The rise of the “service economy” in the second half of the twentieth century and its energetic contingencies. Journal of Evolutionary Economics. 2020.
-
4. http://countrystudies.us/japan/98.htm
-
5. Gershuny, J. and Miles, I. (1983) The New Service Economy (NY: Columbia University Press)
classical microeconomic framework. North-Holland, Amsterdam
"Экономика и социум" №7(98) 2022
Список литературы Хизмат кўрсатиш соасини ривожлантиришнинг ривожланган давлатлар тажрибалари
- Yang X, NG YK (1993) Specialization and economic organization: a new classical microeconomic framework. North-Holland, Amsterdam.
- World Bank - World Development Indicators, 2020. https://databank.worldbank.org/.
- Witt U., Ch. Gross. The rise of the "service economy" in the second half of the twentieth century and its energetic contingencies. Journal of Evolutionary Economics. 2020.
- http://countrystudies.us/japan/98.htm.
- Gershuny, J. and Miles, I. (1983) The New Service Economy (NY: Columbia University Press).