Инглиз тилини ўитишда инновацион технологияларни жорий этишнинг афзалликлари

Автор: Таджибаева А.Э.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3 (60), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ўқув юртларда инглиз тилини ўқитиш жараёнини ташкил қилиш ва уни амалга ошириш зарур. Уни тўғри ташкил қила билиш олдимизга қўйган мақсад, вазифани ҳал қилишда ёрдам беради. Буни амалга ошириш ўқитувчининг билимига, малака, кўникма, маҳоратига, шароитига, воситаларни борлигига, уларни яхши билиши билан боғликдир. Ушбу мақолада инглиз тилини ўқитишда инновацион технологияларни жорий этиш масаласи тадқиқ этилган.

Инновация, таълим, таълим самарадорлиги, педагогика, инглиз тили, таълим тизими

Короткий адрес: https://sciup.org/140293140

IDR: 140293140

Текст научной статьи Инглиз тилини ўитишда инновацион технологияларни жорий этишнинг афзалликлари

Ҳозирги кунда мактабгача таълим тизимида ва умумтаълим мактабларида чет тилларини, хусусан инглиз тилини ўргатишнинг инновацион усулларини қўллаш орқали ўқитиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Педагог-укитувчиларни ташаббуслари ва янгиликлари асосида айнан барча таълим тизимида мазмун ривожланиш кузатилади. Шунингдек, умуман таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, инновация маълум бир фаолият майдонидаги муаммони ечиш учун янгича ёндашув демакдир.

Барча давлатларда булгани каби Узбекистан шароитида уам таълим тизимини модернизациялашда     давлат, жамият, мауаллий ва ижтимоий ташкилотлар, юкори уамда куйи бошкарув органларининг урни ва роли, улар уртасидаги узаро бирлик, уамкорлик мууим ауамиятга эга. Айни вактда Республика ижтимоий уаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб келмоқда ва кенг кўламни қамраб олмоқда. Ахборотларни тезкор суръатда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш,     хулосалаш

ҳамда талабага етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири хисобланади. Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони ижобий хал этишга хизмат килади.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ^онунини хамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини а малга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, Республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йуналтирилган тизим яратилмокда. Шу билан бирга, чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илFOр ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш хамда замонавий укув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини такозо этади.

Тил ўрганиш кишилик жамиятида бағоят муҳим соҳалардан хисобланади. Алока воситаси булмиш тилни табиий мухитда (оилада, жамоатчилик орасида) ёки уюшган ҳолда дарсда амалий эгаллаш мумкин. Тил ҳодисаларига оид билимлар эса назарий жиҳатдан ўрганилади. Халқаро муносабатлар авж олган замонамизда тилларни билиш, кўп тиллилик улкан ахамият касб этмокда.

Бугунги кунда педагогика сохасида янги илмий йуналиш - педагогик инновация ва таълим жараёнини янгилаш ғояларининг пайдо бўлиши натижасида педагог-тарбиячининг педагогик фаолиятида хам янги йуналиш педагогнинг инновацион фаолияти тушунчаси пайдо булди. Бу мактаб таълимида педагог-укитувчилардан катта изланишларни ва махоратларини мунтазам ривожлантириб боришларини талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев мана шуларни инобатга олиб,

- “Шунинг учун хам ёшларни миллий ва умумбашарий цадриятлар рухида, замонавий билим ва касб-хунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаган, Ватанимиз ва халцимизга садоцатли инсонлар этиб вояга етказишда аввало сизларга таянамиз”[1]-деб педагог-уцитувчиларга катта ишонч билдирадилар.

Ўқитувчининг самарали фаолият кўрсатишга ундовчи дарснинг методик

ишланмасини пухта ишлаб чиқишдан фарқли ўлароқ, таълим технологияси талабалар фаолиятига нисбатан йўналтирилган бўлиб, у талабаларнинг шахсий ҳамда ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятларини инобатга олган холда, уцув материалларини мустацил узлаштиришлари учун зарур шарт- шароитларни яратишга хизмат цилади.

Янгиликлар ташувчиси педагог инновациялар жараёни тузилишининг элементи сифатида янгиликни идрок этиш, ўзлаштириш ва баҳолаш, мақсад қўйиш ва мақсадга эришиш бирлиги жиҳатидан тавсифланади. Мотивация (истайман), назарий (қила оламан), технологик (қиламан) ва натижа (оламан) интилиши ва тайёрлигининг жамулжамлиги таълим муассасалари педагогларининг инновация уцув-тарбия тизимини ташкил цилади. Дарҳақиқат, илғор педагогик технологиялар таълим жараёнини унумдорлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараёнини шакллантиради, ўқувчиларда билимга иштиёқ ва қизиқишни оширади, билимларни мустаҳкам ўзлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш куникма ва малакаларини шакллантиради.

Умуман олганда педагогика шиддат билан ривожланмоқда таълимга инновация, инновацион фаолият, инновацион педагогика, таълимда инновацион жараёнларни бошқариш, чет тилларини ўрганиш, чет тилида дарс утиш каби тушунчалар пайдо булди. Таълим муассасаларда чет тилларини, хусусан инглиз тилини ўқитилиши инновацион таълим назариясининг яратилиши билан боғлиқ. Бу таълим тизимини технологиялаштириш, педагогик технологияларни таълим тизимига киритиш орқали таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахс ижтимоийлашувини таъминлаш, бу борада муайян муваффақиятларга эришиш учун таълим жараёнида болага хорижий таълим ютуқларини сингдирган ҳолда муносабатда бўлишни шакллантиришга сабаб бўлади.

Чет тил ўқитишдаги илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва ёйишдан кўзланадиган мақсад ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишга қаратилади. Илғор иш тажрибаси умумий тарзда (чет тил ўқитиш тажрибаси) ёки айрим кичик соҳалар (масалан, дарс бошланишида тил муҳитини яратиш, қийин грамматик ҳодисани амалий ўргатиш каби)ларни анализ/синтез методи ёрдамида тадқиқ қилишдан иборат. Чет тил муаллимлигини касбу кор сифатида танлаганлар зиммасига ушбу тилни ўқитиш назариясидан мукаммал хабардор бўлишдек вазифа юкланади. Уқитиш илмини методика фани ёритади, methodike сўзи юнонча бўлиб, «бирор ишни мақсадга мувофиқ бажариш усуллари мажмуи» маъносини билдиради.

Таълим системасини инновацион ўрганиш бугунги кунда бутун дунёда ўзининг илғорлиги билан амалда синаб кўрилган ўқитишнинг янги метод ва усулларини таълим жараёнига тадбиқ этиш билан белгиланмоқда. Бунда таълим жараёнининг белгиланган мақсади олдиндан режалаштирилган бўлиши лозим. Шундай мақсадлардан бири – таълим шароитини қулай ва зерикарсиз бўлишини таъминлаш, талаба дарс мавзусини тўла ўзлаштириш имконияти борлигини интеллектуал салоҳияти етарли эканлигини англаши зарур, шунда таълим жараёнининг маҳсули фаолиятга айланади.

Интерфаол ўқитиш усулида талаба ўқувчиларнинг барчаси дарсда фаол қатнашадилар, шунингдек, талабалар ўзлари билган, ўйлаган маълумотларга таянишлари, улардан фойдаланишлари мумкинлигини тушунадилар ва дарсга кўникма ҳосил қиладилар. Биргаликда ишлаш, ҳамфикр бўлиш самарасида ҳар бир талаба шахсан ўзи иштирок этиб ўз ҳиссасини қўшади. Билимлари, кўникмалари ва малакалари, ғоялари, қарашлари, фикрлари, фаолият кўрсатиш усуллари билан талабалар ўзаро тажриба алмашадилар.

Педагогик технология асосида ўтказилган машғулотлар ўқувчиларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларга ўз муносабатларини билдиришларига, фикрлашга, уз нуктаи назарларини асослашга имконият яратади.

Ҳозирги кунда содир бўлаётган инновацион жараёнлар таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларни ўзлари томонидан баҳолашга қодир бўлган, мустакил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак. Шунинг учун хам, таълим муассасаларининг укув-тарбиявий жараёнида замонавий укитиш услублари -интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни қисман талаба ўқувчиларнинг фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга олиб келади.

Замонавийлик ва анъанавийлик педагог-тарбиячининг инновацион педагогик фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнини таҳлил килиш имконини берди. Шахсга йуналтирилган укитиш, биринчи навбатда, таълимнинг парадигмасини ўзгартиради. Агар авваллари таълим тизимида ўқитиш устувор саналган бўлса, ҳозирда жамиятнинг ахборотлашуви даврида устуворлик ўқишга ўргатишга йўналтирилган. Шу сабабдан таълимнинг укитувчи-дарслик-укувчи парадигмаси укувчи-дарслик-укитувчи парадигмаси билан ўрин алмашиши зарурдир. Педагог янги статусга эга бўлади, энди унинг вазифаси ўқувчиларни мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этиш, билимларни мустақил эгаллаш ва уларни амалиётда қўллашга ўргатишдан иборат бўлади. Ўқитувчи бундай мақсадларда ўқитишнинг методлари, технологияларини шундай танлаши керакки, у ўқувчиларга нафақат тайёр билимларни ўзлаштиришларида, балки билимларни турли манбалардан излаш, мустақил эгаллаш, ўзларида шахсий нуқтаи назарнинг шаклланиши, уни асослаши ва аввалги эгалланган билимлардан янгиларини олишда фойдаланиш имкониятини яратиш керак. Бундай ўқитишни ривожлантирувчи хам дейиш мумкин.

Инглиз тили ўқитувчиси ўзининг қўллаётган метод, усул, йўллари, машқларни тўғрилигини билиш, ўқувчиларга, талабаларга қандай билим бераётганини, камчиликларини аниқлаши, текшириш натижаси оркали булади. Инглиз тилини урганаётган, уциётган уцувчи ва талабалар узларининг билимлари натижасини билишга цизицадилар. Уцув юртларда инглиз тили ўқитишда шу томонлар бирга қизиқиб, текшириш натижасидан тўғри хулоса чиқариб иш тутсалар, инглиз тили ўқитиш кўнгилдагидек, дастур талабига амал қилинган ҳолда, умумтаълим, тарбиявий, амалий, ривожлантирувчи йуналишда булади, мацсадлар амалга ошади.

Инсон маънавий камолатга, одатда, эшитиш кўриш (кузатиш) ва, қолаверса, ўқиш туфайли эришади. Ахборот тўпланишида учала фаолият орасида тинглаб тушуниш энг муҳимидир. Қизиғи шундаки, фалон тилда тинглаб тушунасизми?, саволи берилмайди, гапира оласизми?, дейилади. Идрок ақлнинг ўлчовидир. Гапириш ва тинглаб тушуниш оғзаки нутқ демакдир. Билимларни узлаштириш фикрлашни ривожлантирувчи му\им омил ҳисоблансада, билимларни ҳар қандай ўзлаштириш ёки эгаллаш ўқувчининг фикрлашига ривожлантирувчи таъсир кўрсатмайди. Бунинг учун билимларни, фаолият шаклларини фаоллаштириш лозим. Эгалланган билимларни оддий қайтариш ўқувчи ва талабаларнинг мустақил фикрлашларини ривожлантиришда етарли бўлмайди. Фаол билиш, мустақил фикрлаш фаолияти жуда зарурдир.

Инновацион фаолият - таълим муассасаси ва педагогнинг уз касбини такомиллаштиришдаги мавжуд шакл ва воситаларни эгаллашга ижодий ёндашувини назарда тутади. Таълимдаги инновациялар ва инновацион педагогик фаолият ҳақида барқарор ва ҳаммага маъқул бўлган илмий тасаввурлар ва таснифлар шу пайтгача мукаммал таркиб топган эмаслигини ^ам эътироф этиш лозим. “Табиийки, илм-фан таълим-тарбиявий жараёнда технологиялаштириш ва шахс уртасидаги царама-царшиликни х,ал этиш йулларини кидиради. Таълим-тарбиявий жараён тушунчаси укитиш ва тарбиявий технологиялар тушунчалари билан бир қаторда услубий билимлар қаторига киради, ёки унинг илмий таҳлили ва амалий ташкил этилишида таълимий тизимлар, қонунийлик, педагогикада тизимли ва технологик ёндашувлар туFрисидаги билимлар бирлаштирилади”[2].

ХУЛОСА

Шундай қилиб, замонавий таълимда инновация, янада аниқроғи, педагогик ҳамда таълим инновацияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бинобарин, глобаллашув ҳамда жамиятнинг ахборотлашуви таълим жараёнини ноанъанавий шаклларда самарали метод ва воситаларни қўллашни тақозо этиш билан бирга, ўқув материалларини шакллантириш ва улардан амалда фойдаланишга нисбатан ҳам инновацион ёндошишни тақозо этмоқда. Педагогик инновациялар педагогик тизимнинг ички тузилишини ўзгартиради.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда таълим тизимида ва таълим муассасаларида чет тилларини, хусусан инглиз тилини ўргатишнинг инновацион усулларини қўллаш орқали ўқитиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бир сўз билан айтганда, инновация маълум бир фаолият майдонидаги муаммони ечиш учун янгича ёндашув демакдир.

Список литературы Инглиз тилини ўитишда инновацион технологияларни жорий этишнинг афзалликлари

  • Ш.М.Мирзиёев. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. – Тошкент. “Ўзбекистон”НМИУ. 2019. 356-б.
  • Р.Ҳамдамов, У.Бегимқулов, НТайлоқов. Таълимда ахборот технологиялари. Тошкент, 2010.
  • Н.А.Муслимов, М.Ҳ.Усмонбоева, Д.М.Сайфуров, А.Б.Тўраев. Инновацион таълим технологиялари. Тошкент, 2015.
  • Каримов, Ў. К. Г. К. ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ АХБОРОТЛАШУВ.
  • Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1(1).
  • Karimov, U., & Abdurakhmon, A. (2017). INNOVATIVE INFORMATION TECHNOLOGY IN EDUCATION. Форум молодых ученых, (5), 9-12.
  • Kipchakova, Y. X., & Kodirova, G. A. (2020). INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN MODERN EDUCATION. Теория и практика современной науки, (5), 29-31.
  • Каримова, Г., Акбарова, М., Акрамжонов, Қ., & Йўлдашева, Г. (2021). ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. Интернаука, (10-3), 42-43.
  • Azamjonovich, I. I. (2021). The death penalty for a crime and its philosophical and legal aspects. ACADEMICIA: AN INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL, 11(1), 1376-1381.
  • Sayitkhonov A. THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE ACTIVITIES OF YOUTH TO ENTREPRENEURSHIP //Theoretical & Applied Science. – 2020. – №. 1. – С. 38-41.
  • Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(03), 384-388.
  • Qurbonov, N. B., & Tashlanova, N. D. (2021). DERIVATIVE OPPORTUNITIES OF THE UZBEK AND ENGLISH LANGUAGES IN THE SYSTEM OF FIGURATIVE PLACE NAMES. Scientific Bulletin of Namangan State University, 2(2), 400-408.
  • Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences, 29-32.
  • Ташланова, Н. Д. (2019). Развитие критического мышления студентов в вузах. Проблемы современной науки и образования, (11-2 (144)).
  • Abdurakhmonova, M., Karimova, G., & Karimova, M. (2021). ROLE OF ETHICAL CULTURE IN PREVENTING VIOLENCE AMONG SPUPILS. Интернаука, (11-2), 50-51.
  • Ташланова, Н. Д. (2019). ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ОПОРНОЙ ТЕХНОЛОГИИ В ОБУЧЕНИИ РУССКОГО ЯЗЫКА. Экономика и социум, (9), 289-292.
  • Yuldashov, I., & Goynazarov, G. (2021). A NEED TO IMPROVE THE INSTITUTIONAL SYSTEM FOR INCREASING THE SOCIAL ACTIVITY OF YOUNG PEOPLE AT THE STAGE OF DEVELOPMENT. Интернаука, (12-3), 18-19.
  • Uljaevna, U. F., & Shavkatovna, S. R. (2021). Development and education of preschool children. ACADEMICIA: AN INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL, 11(2), 326-329.
  • Kipchakova, Y. (2021). METHODOLOGICAL AND DIDACTIC ASPECTS OF INFORMATION AND INTELLECTUAL CULTURE IN THE EDUCATION OF A DEVELOPED GENERATION. Экономика и социум, (6-1), 156-159.
  • Karimov A., Muxammadjonov X. INFORMATION TECHNOLOGIES: INFORMATION EDUCATION AND INFORMATICS //Экономика и социум. – 2020. – №. 8. – С. 40-43.
  • Karimova, S. (2020). ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ТЕНГ БОҒЛАНГАН ҚЎШМА ГАПЛАРНИНГ ЛИНГВО–КОГНИТИВ АСОСЛАРИ. Журнал иностранных языков и лингвистики, 1(1), 62-65.
  • Qizi, K. S. B. (2021). The Category Of Quantitativeness In Modern Linguistics. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(06), 46-50.
Еще
Статья научная