Ишло хўжалигида ихтисослашув жараёни шарт-шароитлари ва унга таъсир илувчи асосий омиллар

Автор: Калимбетов Х.К., Баймуратова З.А., Мадреймов А.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4 (85), 2024 года.

Бесплатный доступ

В данной статье авторы раскрыли проблемы развития фермерских хозяйств и деятельности фермеров исходя требование на создание дополнительных отраслей.

Многопрофильное фермерское хозяйство, факторы сельскохозяйственной специализации, экономический потенциал

Короткий адрес: https://sciup.org/140306027

IDR: 140306027

Текст научной статьи Ишло хўжалигида ихтисослашув жараёни шарт-шароитлари ва унга таъсир илувчи асосий омиллар

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнлари хусусиятларини тарихий жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, ишлаб чиқаришнинг натурал кўриниши ҳукумронлик қилиши, ишлаб чиқарувчи субъектлар учун кўп тармоқли фаолиятни амалга оширишни тақозо қилган. Хусусан, ишлаб чиқарувчи субъектлар ўз оиласининг кундалик эҳтиёжлари учун гўшт, сут, ғалла, сабзавотлар, мева етиштириш, уларни куз ва қиш мавсумларида сақлаш учун қайта ишлаш масалаларини ҳал этишга мажбур бўлишган.

Айниқса йилнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш қийин бўлган ёки мумкин бўлмаган фаслларида ҳам оиланинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаган ҳолда сақлаш муддатини узайтириш масаласини ҳал этишни талаб қилган. Жумладан, мисол сифатида қарайдиган бўлсак, мураккаб технологияларни талаб қилмайдиган гўшт ёки мевалар, сабзавотларни қуритиш орқали маҳсулотлар кўпроқ сақланган ва оиланинг истеъмол талабини қондириш имкони пайдо бўлган.

Айни пайтда қадимий илм-фан соҳасида ҳам кўп тармоқлиликни кузатиш мумкин. Илм-фан соҳасида ижод қилган қадимги дунё классик олимлари фаолияти бунга мисол бўла олади. Масалан, Абу Али Ибн Сино бобомизнинг тиббиёт илми асосчиларидан бири сифатида бугунги кунгача ҳам дунё илм аҳли тан олаётганлигини билганимиз ҳолда, олимнинг математика, астрономия, физика, фалсафа соҳаларида илмий мушоҳадалар юритганлигини бизгача етиб келган асарлари исботлайди. Аммо, кейинчалик илм-фан соҳаларининг ва шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг техник ва технологик ривожланиб, мураккаблашиб бориши, ишлаб чиқаришнинг товар пул муносабатлари доирасида товар айрибошлаш тизимига бўйсина бориши, баробарида алоҳида ишлаб чиқаришнинг ўзи турли тармоқларга ажралиб ихтисослашув жараёни юз берган, ҳар бир фаолият соҳаси ўз ўрнида янада чуқурлашиб, йўналишларга бўлиниб борган.

Бу ҳолатда ихтисослашиш ишлаб чиқаришнинг илм-фан ютуқларига асосланган ҳолда мураккаблашиб бориши маҳсули бўлиши билан биргаликда, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ортишини таъминловчи муҳим дастаклар ва иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади.

Ишлаб чиқариш жараёнининг ихтисослашуви чуқурлашиб бориши ва бу жараёнинг муттасиллиги, меҳнатнинг ўзига хос бўлган ҳамда мураккаблашиб борувчи техникалар ва технологиялар тизими билан қуролланиши, алоҳида билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисликлар ва мутахассислар шаклланиши ҳамда уларнинг малакаси ошиб боришини таъмин этган. Шунингдек, замонавий алоҳида йўналишлар бўйича бозорда маҳсулотларнингишлаб чиқаришдан то охирги истеъмолчигача бўлган самарали ҳаракатини таъмин этиш, маҳсулотлар рекламасини, бозорга таклиф этиш борасида дунё фани ва амалиёти томонидан эришилган натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш йўналишидаги тадбирларни амалга ошириб боришни тақозо қила бошлайди.

Ихтисослашув хўжалик юритувчи субъектларга товар маҳсулоти етиштирувчи хўжаликларга алоҳида йўналишдаги ва ўзига хос бўлган вазифаларни бажарадиган моддий-техник ресурслар, харид қилиш билан боғлиқ бўлган хўжалик алоқаларини йўлга қўйиш талаб этилади.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви тармоқ иқтисодий ривожланишини таъмин этишдаги муҳим масалалардан бири – ҳар бир ҳудуднинг (мамлакат доирасида), алоҳида давлатларнинг (дунё миқёсида) табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган устунликларидан (тупроқнинг табиий унумдорлиги, механик таркиби, кимёвий хусусиятлари, мелиоратив ҳолати, йиллик вегетация даври двомийлиги, тупроқнинг табиий намлик билан таъминланганлик даражаси, йиллик самарали ҳарорат миқдори, сув таъминоти даражаси, жой рельефининг ва табиатининг чорвачилик учун қулайлиги) унумли фойдаланишга шароит яратиб беради.

Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашувидаги муҳим иқтисодий ва ижтимоий аҳамият касб этувчи масалалардан бири бу – алоҳида ҳудудлар (мамлакат доирасида), алоҳида давлатлар (дунё миқёсида) доирасида бир неча юз йилликлар давомида шаклланиб, сайқаланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тажрибалар, маҳсулотлар етиштириш борасидаги билимлар, кўникмалар, техник воситалардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Мисол сифатида қарайдиган бўлсак, республиканинг алоҳида ҳудудларида алоҳида турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш (Олтиариқ туманида турп, бодринг ёки аччиқ қалампир етиштирилиши, Бахмал туманида етиштириладиган қирмизи олмалар, фақат Паркент, Ургут ёки Пахтачи туманларига хос бўлган сифатдаги узумлар ва майизлар) борасида тўпланган билимлар, тажрибаларни бошқа ҳудудларда жорий этилиши қийин бўлган, кўплаб сарф-харажатларни, билимларни ўзлаштириш учун маълум вақтни талаб қиладиган жараён ҳисобланади.

Дунё миқёсида олиб қарайдиган бўлса, планетамизнинг Жанубий, Марказий Осиё мамлакатларида асосий экин сифатида шоли етиштирилиши, Европанинг шимолида жойлашган давлатларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирилиши,маҳсулотларни қайта ишлаш соҳаларида тўпланган тажрибалар бошқа давлатларга нисбатан юқори самарадорликка эгалиги ёки етиштирилган маҳсулот бирлиги учун нисбатан камроқ моддий-техник ва меҳнат ресурслари сарфи талаб этилиши ҳудудий ихтисослашув маҳсули (табиий омилларга боғлиқ ҳолда пайдо бўлган, ривожланган) ҳисобланади.

Юқоридаги фикрларга таянадиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришнинг ихтисослашув жараёни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин (1-расм):

  •    ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда асрлар давомида шаклланган ва ривожланиб борувчи ихтисослашув жараёни;

  •    ҳудудларда яшовчи аҳолининг маҳсулот истеъмоли борасидаги одатлари асосида пайдо бўлувчи бозор талабига боғлиқ ҳолда шаклланган ва чуқурлашиб борувчи ихтисослашув йўналиши;

  •    алоҳида ҳудудларда яшовчи аҳолининг диний маросимлар, турли чекловлар асосида шаклланувчи ихтисослашув йўналиши;

  •    бозор талаби ва иқтисодий самарадорлик даражаси борасидаги устуворлик туфайли шаклланувчи ва чуқурлашиб борувчи ихтисослашув;

  •    ҳудуддаги асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тармоққа боғлиқ ҳолда пайдо бўлган ихтисослашув йўналиши;

  •    ҳудудлар доирасида шаклланган аграр соҳа инфратузилмаларга боғлиқ ҳолда шаклланган ихтисослашув йўналиши;

  •    мамлакат доирасида қишлоқ хўжлиги маҳсулотлари етиштириш борасидаги турли чекловлар ёки алоҳида соҳаларни ривожлантириш (устувор йўналишлар) таъсирида пайдо бўлган ихтисослашув йўналиши;

Санаб ўтилган ихтисослашув йўналишлари хусусиятларига эътибор қаратадиган бўлсак, шундай хулоса қилиш мумкинки – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ихтисослашув ҳолатини ҳар доим ҳам фақатгина иқтисодий самарадорлик ёки табиий-иқлим хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда тушунтиришга уриниш мунозарали ҳисобланади.

1-расм.Қишлоқ хўжалигида ихтисослашув жараёни юз беришидаги муҳим шарт-шароитлар

Юқорида тилга олинган ихтисослашув йўналишлари мамлакат доирасидаги ишлаб чиқариш жараёнига ишлаб чиқариш омиллари ва етиштирилган маҳсулотлар бозорлари фаолиятига боғлиқ равишда шаклланадиган турли омиллар таъсири ва маҳсули ҳисобланади. Бунда кўпчилик ҳолларда нафақат табиий-иқлимнинг қулайлиги, ишлаб чиқарувчиларнинг хохишлари ва бозордаги мавжуд талаблар, балки давлатнинг алоҳида ишлаб чиқариш йўналишларини ривожлантириш борасидаги белгилаб берадиган вазифалари, имтиёзлари ва эҳтиёжлари ҳам таъсир кўрсатаётганлигини кўриш мумкин. Шу жиҳатдан ҳам масалага ойдинлик киритиш учун қишлоқ хўжалигидаги ихтисослашув жараёнига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш талаб қилинади.

Юқоридаги вазиятларини ҳисобга оладиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларида пайдо бўладиган ихтисослашув жараёнларига қуйидаги омиллар кучли даражада тасир қилади деб ҳисоблаймиз

Список литературы Ишло хўжалигида ихтисослашув жараёни шарт-шароитлари ва унга таъсир илувчи асосий омиллар

  • Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годах. http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107042.
  • Источник: http://ru.wikipedia.org/wiki/Отрасль_экономики.
  • Источник: Бизнес. Толковый словарь. - М.: "ИНФРА-М", Издательство "Весь Мир". Грэхэм Бетс, Барри Брайндли, С. Уильямс и др. Общая редакция: д.э.н. Осадчая И.М. 1998. -http://dic.academic.ru/dic.nsf/business/9441.
  • Калимбетов Х.К. Повышение эффективности деятельности фермерских хозяйств на основе дополнительных отраслей. Автореф.- Ташкент., 2018. - 27 с.
Статья научная