Янги Ўзбекистонда туризм салохиятини ривожлантиришда хотин –қизларнинг иштироки
Автор: Исакова М.С.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 8 (87), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақола жамият иқтисодиётини ривожлантиришнинг йўналишларидан бири туризм экан,унинг салохиятини оширишга эътибор –каратиш, жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий- хуқукий шарт шароитлар яратиш бўйича ягона давлат сиёсати юритилишига йўналтирилган яхлит концепция шакллантирилиши хамда амалга оширилишини таъминлаш лозим.Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон юртимиз хам саёхат хам зиёрат учун қулай минтақа хисобланади. Туризм маънавий анъаналар ва тамойиллар мезонини хам кўрсатиб бериши айтиб ўтилган
Туризм, иқтисодиёт, ислоҳот, сиёсат, инвестиция, гид, ташқи савдо, тур.
Короткий адрес: https://sciup.org/140254829
IDR: 140254829
Текст научной статьи Янги Ўзбекистонда туризм салохиятини ривожлантиришда хотин –қизларнинг иштироки
Жахонда мамлакат ижтимоий - иқтисодий тараққиётига салмоқли хисса қўшиб келаётган энг мухим тармоқлардан бири - туризм хисобланади. Яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланган холда мазкур тармоқни янада такомиллаштириш зарурлигини бугунги кунда замоннинг ўзи талаб қилмоқда.Тарихан хам саёхат, хам зиёрат учун қулай мамлакат бўлган Ўзбекистон,деб аталган она заминимизда бутун дунёга маълум ва машхур бўлган буюк алломалар яшаб, ижод қилганлар.Аждодларимиз қолдирган бой илмий маънавий мерос халқаро майдонда катта қизиқиш уйғотган. ” Республиканинг туризм салохиятини биринчи навбатда инвестицияларни фаол жалб қилиш сохага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш шунингдек бой табиий маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан хар томонлама фойдаланиш хисобига ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш11 кераклигини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан таъкидланганлиги хам бежиз эмас.Зеро бугунги кунда туризм барча мамлакатларда миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи сохалардан бири хисобланган асосий манбадир.
2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Харакатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган III устувор йўналишида хам туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш туристик хизматларни диверсификация килиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш2га хам катта эътибор қаратилган. Бугунги кунга келиб,туризм жадал оммалашиб бормоқда, у нафақат сон,балки сифат жихатдан хам ўзгаришлар жараёнини бошдан кечирмоқда. XX-асрнинг ўрталарига келиб табиий туризм ва унинг турли кўринишлари ривожланган бўлса,70-йилларнинг бошларида ундан экотуризм ажралиб чиқишни бошлади. Айниқса, Ўзбекистон маданий туризм бозорини ривожлантиришда, миллий хунармандчилигимиз салмоқли хисса қўшади. Хотин қизларнинг қўл мехнатлари хамда хунармандчилигимизни уларнинг мехнатларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўзбекистонда туризм салохиятини оширишда хамда унинг самарасида аёлларнинг машаққатли мехнатлари ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Республикамиз ипакчилик салохиятида хам айнан аёллар мехнатисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мисол учун пиллачиликда хам ишнинг бошланишидан то якунига кадар жараёнларда хотин -қизлар иштирокисиз натижага эришиш мушкулдир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари (1999 йилда қабул қилинган “Туризм тўғрисидаги” Қонун),Вазирлар Махкамасининг қарорлари, республикамиз олимларининг ўрганилаётган муоммоларга батафсил ёрдам беради.
Бугунги кунда аёлларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларни қувватлаш мақсадида олиб борилаётган ислохатлар хотин қизларга ўз бизнесини очиб, оиласи эл юрти учун фойда келтириш хаётда ўз ўрнини топиш имкони бериляпти.Хусусан Янги Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши иннаватсион лойихаси биринчи танловининг якуний босқичида Хунарманд уюшмасинингаъзолари бўлган 30 нафардан ортиқ хотин қизлар фаол иштрок этди. Аёлларга берилаётган имкониятлар борасида бир қатор чет эллик сайёхлар хам ўз фикрларини билдиришган.
Бутунжахон туризм ташкилотининг 2019 йилдаги хисоботида дунёдаги 156 та мамлакатдаги туризм сохасидаги ишчи мутахассисларнинг
54 фоизи хотин қизлардан иборат эканлиги қайд этилган,-дейди Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири маслахатчиси Тимур Мирзаев. Бу борада юртимиздаги хотин қизлар кўрсатгичдадир.Туризм сохасидаги ишчи кучининг катта қисмини аёллар ташкил этади. Яқинда Ислом академиясида,Ипак йўли туризм университетида,сайёхлик агентлиги ва гидлар ассотциясида сўровнома сохасида фаолият юритаётган хотин қизлар кўрсатгичи 40 фоиздан юқори чиқди.Туризмнинг энг кўп даромад келтирадиган сувинер гастономия гидлик сохасида аёлларимиз кўпчиликни ташкил қилаётгани қувонарли хол албатта. Бунинг сабаби тадбиркор аёлларга берилаётган шарт шароитлар хисобланади. Шарқдаги мусулмон устахоналарида бўлгани каби Ўзбекистонда чеварчилик, каштачилик билан аёллар уйда ўтириб шуғулланишган.Хунармандчиликнинг ижтимоий структурасида уста,халфа ва шогирд каби ижтимоий тоифалар мавжуд бўлган. Хунармандчиликнинг ички тартиб ва коидаларини унинг низоми сифатидаги “Рисолар” белгилаб берилган. Хар бир касбнинг ўз рахнамоси яъни пири бўлган,авлоддан авлодга ўтувчи одатлари ва удумларини бошлашдан олдин, уста ўз пирини ёдга олиб ундан мадад сўраш шогирдига фотиха бериш каби одатларга риоя этилган.Ўзбекистоннинг жахон хамжамияти билан интеграциялашуви халқаро маданий туризмни ривожланиш тобора чуқурлашиб боришига асос бўлмоқда. Бугунги кунда халқаро иқтисодий маданий алоқаларнинг таркибий қисми бўлган туризм тараққиётининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш заруратидан келиб чиқиб,мазмунан мураккаб жараёнларни умумлаштирган ва турли даврий фарқларга эга бўлган илмий адабиётларни уч гурухга ажратиб тахлил қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди:
-
1. Совет даврида яратилган адабиётлар.
-
2. Мустақиллик даврида яратилган тадқиқотлар.
-
3. Хорижий нашрлар.
Совет даври тадқиқотлари орасида маданий туризмнинг ривожланиши билан боғлиқ холда музейлар фаолиятини ўрганишга бағишланган ишларини хам алохида кўрсатиб ўтиш ўринлидир.
Туризм сохасида собиқ Иттифоқ худудида биринчи пластик карточкалар 1969 йилдан бошлаб ишлатила бошлади. Айнан шу вақтдан бошлаб халқаро тўлов тизимида келишувлар имзоланди. Келишилган натижалардан туристларга хизмат кўрсатиш даражасининг бирмунча яхшиланди.
Бугунги кунда қишлоқ туризми туризмнинг янги ва истиқболли йўналишларидан бири хисобланиб,мамлакат ички ва халқаро туризмини ривожланишида мухим ахамият касб этади. Қишлоқ жойларида туризмни ривожлантиришда хотин қизларнинг мехнати фаолияти энг мухим рмиллардан бири хисобланади. Мисол учун ипакчилик, тўқимачилик,чорва махсулотларини қайта ишлашда ва озиқ овқат туризмини хам аёлларимизнинг машаққатли мехнатлари ётади. Қишлоқ туризми бу кишиларнинг доимий яшаш уйларига қўрғонларига ва фермер хужаликларига туристик саёхатни амалга ошириши хисобланади. Сўнги йилларда бутун дунё бўйлаб қишлок туризмига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида аёллар бандлигини таъминлаш,уларнинг мехнат муносабатлари сохасидаги имкониятларини белгиловчи хамда ижтимоий мехнат мухофазасини таъминлашга қаратилган бир қатор меъёрий хуқуқий хужжатларнинг қабул қилиниши ва амалга оширилиши катта ахамиятга эга бўлди. Бу хужжатларда аёлларнинг мехнат хуқуқларини таъминлашнинг умумий коидалари,хотин қизларнинг мехнат хамда имтиёзлар,аёллар мехнатини муайян соха ва касбларда қўллаш бўйича таъқиқлар бекор қилиниши акс этган. Президентимизнинг парламентга мурожаатномасида олий таълим,айниқса қизлар орасидан етук мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласи бирламчи масала сифатида таъкидланди.Мамлакатимиз ахолисининг қарийб 17миллиони хотин қизлардир.Уларнинг манфаатларини таъминлаш жамият хаётидаги ўрнини мустахкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг мухим йўналишидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1 . Ш.М.Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз.Тошкент Ўзбекистон 2017 Б.187
-
2 .Бобожонова Д.Б. Ўзбекистон тарихида (Мустақил Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида туризмнинг ўрни) Т. 2019
-
3 . Ниғматов А. Экотуризм ва Ўзбекистонда унинг келажак истиқболлари.Тошкент УЗМУ.
-
4 .Солиев А. Ва б. Ўзбекистон худудлари ижтимоий иқтисодий ривожланиши.Тошкент 2010.
"Экономика и социум" №8(87) 2021
Список литературы Янги Ўзбекистонда туризм салохиятини ривожлантиришда хотин –қизларнинг иштироки
- Ш.М.Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз.Тошкент Ўзбекистон 2017 Б.187
- Бобожонова Д.Б. Ўзбекистон тарихида (Мустақил Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида туризмнинг ўрни) Т. 2019
- Ниғматов А. Экотуризм ва Ўзбекистонда унинг келажак истиқболлари.Тошкент УЗМУ.
- Солиев А. Ва б. Ўзбекистон худудлари ижтимоий иқтисодий ривожланиши.Тошкент 2010.