Эффективность органо-минеральных удобрений при уходе за кукурузой в условиях луговых почв

Автор: Муйдинов Хошимжон Гуломович, Джураева Кундуз Тургунбоевна, Исматуллаева Одина

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 4 (12), 2022 года.

Бесплатный доступ

В статье дана сравнительная оценка возделыванию кукурузы как повторная культура и влияние препаратов «Экосил», «Экогум комплекс», «Экогум ФК» на ее рост и урожайность с контрольным вариантом без биопрепарата. Также в исследовании по сравнению с раздельным применением вышеперечисленных препаратов при совместном применении каждого из них по 0,1:1,0:2,0 л/га достигнута наибольшая продуктивность и урожайность зерна составила 79,6 т/га. Этот показатель был выше контрольного варианта на 35,9 ц/га.

Кукуруза, луговая почва, аммиачная селитра, суперфосфат, хлористый калий, Экосил, Экогум комплекс, Экогум ФК, зерно, зелёная масса

Короткий адрес: https://sciup.org/14125187

IDR: 14125187

Текст научной статьи Эффективность органо-минеральных удобрений при уходе за кукурузой в условиях луговых почв

Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда мамлакатимиз суғориладиган майдонларида етиштирилаётган экинларни парваришлашда органик ва маъданли ўғитлардан самарали фойдаланиш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш билан биргаликда ҳосил миқдори ҳамда сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Маълумки, асосий ва такрорий экин сифатида тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган навларини танлаш, олинаётган ҳосил миқдорини орттириш ва сифатини яхшилаш борасида биологик фаоллаштирувчи биостимуляторларнинг роли ниҳоятда катта. Уларни ҳудудий тажриба участкаларида синаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Ушбу йўналишда ривожланган мамлакатларда экологик тоза маҳсулотлар етиштириш ва маъданли ўғитлар сарфини камайтириш ҳисобига сезиларли ютуқларга эришилмоқда. Бу соҳада мамлакатимизда, хусусан, Андижон вилояти суғориладиган тупроқларида аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган асосий экинларда биопрепаратларни қўллашга фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан етарлича эътибор қаратилмай келинмоқда. Бу ўз навбатида экинлардан олинадиган ҳосил миқдори ва сифатини сезиларли камайишига ва асосан маъданли ўғитлар ҳисобига маҳсулот етиштирилганда уларнинг таннарҳини ортиб кетишига олиб келмоқда. Республикани ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳосига интенсив усулларни, энг аввало сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, агрокимё хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш» муҳим стратегик вазифа қилиб белгиланган. Шу ва мазкур фаолиятга тегишли фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда олиб борилаётган тадқиқот ишларидан олинган натижа ва хулосалар муайян даражада хизмат қилади.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти “Агрокимё ва тупроқшунослик” кафедраси ҳамда Белорусь Республикаси Гродно Давлат Аграр университети олимлари иштирокидаги “Ўзбекистон шароитида органоминерал ўғитлар ва физиологик фаол моддаларни комплекс қўллаш асосида кунгабоқар ва маккажўхори етиштиришнинг экологиялашган технологияларини яратиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари институт ўқув-тажриба хўжалигининг ўтлоқи тупроқ шароитида олиб борилмоқда.

Тадқиқотда бир нечта аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган экинлар, маккажўхори ҳамда кунгабоқар экинларининг ўсиб-ривожланиши ва ҳосилдорлигига Беларусияда ишлаб чиқарилган “Экосил”, “Экогум комплекс”, “Экогум ФК” препаратларининг таъсирини биопрепарат қўлланилмаган назорат вариантига нисбатан қиёсий ўрганилди. Илмий-тадқиқот ишлари дала тажрибаси шаклида бажарилиб, 2022 йил давомида дала тажрибаси назорат варианти билан биргаликда жами 5 та вариантда олиб борилди.

Тажриба тизими 1-жадвалда келтирилган.

1- жадвал

ТАЖРИБА ТИЗИМИ

вар

Экин тури

Препарат номи

Препарат қўллаш меъёри, л/га

1

Маккажўхори, кунгабоқар

Экосил 50 г/л

0,1

2

Экогум комплекс

1

3

Экогум ФК

2

4

Экосил 50 г/л Экогум комплекс Экогум ФК

0,1

1,0

2,0

5

Назорат

Маккажўхорининг ҳар бирида биопрепаратлар меъёри бўйича 4 хил ва 1 та назорат, жами бир экин тури иштирокида 5 та вариант бўлиб, ҳар бир вариант эни-7,2 м, узунлиги-40 м, умумий майдони -288 м2, вариантлар 4 қайтариқда такрорланган. Маккажўхори экини устида қуйидаги биометрик кузатувлар олиб борилди:

Маккажўхори (асосий, такрорий):

Маккажўхори ўсимлигида фенологик кузатишлар тажрибанинг I, III такрорланишларнинг ҳар бир вариантларида махсус этикеткаланган 100 дона ўсимликларда олиб борилган.

  • - уруғларни униб чиқиши (амал даври бошида) ҳар бир вариантнинг I, III қайтариқларида амалга оширилди;

  • - кўчат қалинлиги, минг/га (амал даври бошида ва охирида);

  • - бош поя баландлиги, см (ривожланиш давларида);

  • - барглар сони, дона, (ривожланиш давларида);

  • - битта ўсимликда ўртача сўталар сони (дона);

  • - бир сўтадаги донлар оғирлиги (г);

  • -1000 дона дон оғирлиги (г);

  • -вариант ва қайтариқлар кесимида ҳосилдорлик аниқланган.

Маккажўхорининг дон ҳосилдорлиги тажрибанинг барча такрорланиш ва вариантларида 11,1 п/м да белгиланган икки нуқтадан йиғиштириб олинган ҳосилни тарозида тортиш йўли билан аниқланиб, умумий вариант майдонига нисбатан ҳисобланган.

Экинларининг ҳосилдорликларини математик таҳлил қилишда Б.А.Доспеховнинг «Методы дисперсионного анализа» қўлланмасидан фойдаланилди.

Тажрибада асосий ва такрорий экинлар ҳосилини етиштириш учун сарфланган ҳаражатлар ва олинган даромад “Методика определения экономической эффективности использования в сельском хозяйстве результатов научной исследований” услубий қўлланмасидан фойдаланган ҳолда ҳисобланган.

Тажрибада маккажўхорининг Молдавский-205 МВ нави экилган.

Экинни парваришида қуйидаги агротехник тадбирлар олиб борилди, яъни, тажриба майдони дастлаб тегишли қайтариқ ва вариантларга бўлинди, тажриба тизими бўйича Экосил 50 г/л, Экогум комплекс ҳамда Экогум ФК препаратлари қўлланилди, минерал озиқлантиришда эса аммиакли селитра (34% N), суперфосфат (17-20% P 2 O 5 ) ва калий хлориди (60% K 2 O) минерал ўғитлари қўлланилди.

Кузги буғдой йиғиштириб олингандан сўнг дала енгил суғорилиб, ер етилгач, фосфорли ва калийли ўғитларни тегишлича 150 ва 100 кг/га ҳисобида тупроқ остига қўлланилиб, шудгор қилинган. Ер етилгандан сўнг бороналаш, мола босиш тадбирлари амалга оширилган. Маккажўхори 6 июл куни 90х15-1 тизимда гектарига 25 кг меъёрда 5-7 см чуқурликка экилди. Азотли ўғитни иккига бўлиб, 5-6 барг даврида тажриба тизимига мувофиқ 100 кг/га, 10-12 баргли даврида ҳам 100 кг/га меъёрларда қўлланилган. Маккажўхорини барги орқали биопрепарат билан ишлаш 2 марта, 20 июл ва 8 август кунлари амалга оширилди. Суғориш ишлари тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70:75:70 % бўлганда бажарилди. Дон ва поя ҳосили октябрь ойида йиғиб олинди.

Тажрибада такрорий экилган маккажўхори ўсимлигининг ҳақиқий кўчат қалинлиги ва ҳосил структурасининг шаклланиши бўйича олиб борилган изланиш натижалари 2-жадвалда келтирилган. Тажрибада ўрганилган барча вариантларда кўчат сони деярли бир хил бўлган. Демак бундан хулоса қилиш мумкинки, амал даври охиригача қўлланилган препаратлар кўчат қалинлиги ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатмаган. Тажрибада такрорий маккажўхорининг ҳосил элементлари шаклланишига қўлланилган препаратларнинг таъсири ўрганилганда, уларни ўсимлик ривожланиш фазаларида ўзига хос таъсир кўрсатганлиги аниқланди. Бир ўсимликдаги сўта сони ҳамда сўта узунлиги бўйича энг яхши натижалар 4 ва 2-вариантларда кузатилди, хусусан, 4-вариант

Экосил 50 г/л, Экогум комплекс, Экогум ФК препаратлари аралаштириб қўлланилганда битта ўсимликдаги сўта сони 1,1 донани ташкил қилган ҳолда, 1 сўтанинг узунглиги 31,2 см ни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўз навбатида назоратга нисбатан 0,3 дона ва 9,1 см га юқорироқдир.

Тажрибада 1 та сўтадаги дон оғирлиги, 1 сўтадан дон чиқиш фоизи ҳамда 1000 та дон оғирлиги бўйича олинган натижаларда ҳам вариантлар бўйича юқоридагича ўсиб бориш қонуниятларини такрорланди.

Сўта узунлиги бўйича, Экогум комплекс қўлланилган 2-вариантда кузатилган натижалар ҳам назоратга нисбатан 6 см юқорироқ бўлганлиги бу препаратнинг маккажўхори сўта узунлигини шаклланишига ижобий таъсир қилганлигини кўрсатади. Лекин бу вариантда 1 ўсимликдаги сўта сони бўйича натижалар 4-вариант кўрсаткичларини такрорлаган бўлсада, сўта узунлиги бўйича 4-вариантга нисбатан 3,1 см га камроқ бўлганлиги кузатилди.

2- жадвал Биопрепаратларнинг такрорий экин сифатида экилган маккажўхорини ҳақиқий кўчат қалинлиги ва ҳосил структурасининг шаклланишига таъсири

Ои ct 1=1 Н И Ct S

& го m

н

S Ct

W с

5S

X

я я

я ю я ct

ct ct щ

5 я

о о

3>^ ct Ct ^

Н 2>> , О

Ct S н о

О S св ct □ Н Щ

Д >> ^ ^

Щ 1-н

Св

Ct В

г-Н

Ct 1-н

Ct R

Ct О н

т--Ч

хО

8х

S

У

и

Я{

ct S н щ

т—<

1

51110

195,4

0,9

21,9

431,5

108,9

25,2

200

2

51110

203,2

1,1

28,1

665

134,7

20,2

203,6

3

51110

189,8

1,1

22,6

543

110,4

20,3

201,4

4

51110

190,6

1,1

31,2

637,5

141,5

22,8

206,1

5

51110

182,1

0,8

22,1

481

126,8

22

198,9

Такрорий маккажўхори ҳосилдорлиги бўйича олинган натижалар 1-график-расмда келтирилган. Ҳосилдорлик бўйича энг юқори кўрсаткичлари 4-вариантда, яъни, Экосил 50 г/л, Экогум комплекс, Экогум ФК препаратлари ўзаро қўлланилган вариантда кузатилиб, 79,6 ц/га дон ҳосили олинди. Бу кўрсаткич назорат вариантга нисбатан 35,9 ц/га га юқорироқдир

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тажрибада синалган биопрепаратлардан Экосил 50 г/л, Экогум комплекс ҳамда Экогум ФК ларни дала тажрибасида иштирок этган экин турларини парваришлашда алоҳида-алоҳида қўллашга нисбатан уларнинг барчасини биргаликда, кетма-кетлиги юқорида белгиланганлигига кўра тегишлича қуйидаги нисбатларда, яъни, 0,1:1,0:2,0 л/га меъёрларда қўллаш ижобий самара беради.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”.-Тошкент, 2007. -180 б.

  • 2.    Методика выявления учета и прогноза вредителей, болезней зерновых, кормовых и других культур и сигнализация сроков борьбы с ними. М.: Колос, 1970.–151 с.

  • 3.    Методика проведения опытов с хлопчатником.- Ташкент, 1983.-220 с.

  • 4.    Gulomovich, M. K., & Turgunboevna, D. Q. (2022). Improve Soil Nutritional Balance with Winter Wheat and Reseed Corn. European Multidisciplinary Journal of Modern Science , 6 , 340-345.

  • 5.    Кайсанова, Г. Б., & Муйдинов, Х. Г. (2021). Влияние органического гуминового удобрения тумат на качество тыквы. In Фундаментальные и прикладные научные исследования: актуальные вопросы, достижения и инновации (pp. 119-122).

  • 6.    Муйдинов, Х., & Жўраев, Р. (2022). Маккажўхори етиштиришда қўлланилган минерал ўғитлар меъёрларининг тупроқ озиқа балансига таъсири. ILMIY TADQIQOT VA INNOVATSIYA , 1 (3), 102-107.

  • 7.    Makhammadiev, S., Djurakul, S., Bakhtiyor, A., Jabbarov, Z., Jobborov, B., Mirzarakhmatovich, T. M., & Gulomovich, M. K. (2021). The Formation of the Nutrient Medium in the Soil is Influenced by Varieties and Fertilizer and Its Impact on Grain Yield of Winter Wheat. Annals of the Romanian Society for Cell Biology , 5218-5230.

  • 8.    Муйдинов, Х., Жўраев Р., & Джураева К. (2022). Мошни такрорий экин сифатида парваришлашда минерал ўғитлар меъёрларини самарадорлиги. RESEARCH AND EDUCATION, 1(6), 169-173.

Список литературы Эффективность органо-минеральных удобрений при уходе за кукурузой в условиях луговых почв

  • Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”.-Тошкент, 2007. -180 б.
  • Методика выявления учета и прогноза вредителей, болезней зерновых, кормовых и других культур и сигнализация сроков борьбы с ними. М.: Колос, 1970.–151 с.
  • Методика проведения опытов с хлопчатником.- Ташкент, 1983.-220 с.
  • Gulomovich, M. K., & Turgunboevna, D. Q. (2022). Improve Soil Nutritional Balance with Winter Wheat and Reseed Corn. European Multidisciplinary Journal of Modern Science, 6, 340-345.
  • Кайсанова, Г. Б., & Муйдинов, Х. Г. (2021). Влияние органического гуминового удобрения тумат на качество тыквы. In Фундаментальные и прикладные научные исследования: актуальные вопросы, достижения и инновации (pp. 119-122).
  • Муйдинов, Х., & Жўраев, Р. (2022). Маккажўхори етиштиришда қўлланилган минерал ўғитлар меъёрларининг тупроқ озиқа балансига таъсири. ILMIY TADQIQOT VA INNOVATSIYA, 1(3), 102-107.
  • Makhammadiev, S., Djurakul, S., Bakhtiyor, A., Jabbarov, Z., Jobborov, B., Mirzarakhmatovich, T. M., & Gulomovich, M. K. (2021). The Formation of the Nutrient Medium in the Soil is Influenced by Varieties and Fertilizer and Its Impact on Grain Yield of Winter Wheat. Annals of the Romanian Society for Cell Biology, 5218-5230.
  • Муйдинов, Х., Жўраев Р., & Джураева К. (2022). Мошни такрорий экин сифатида парваришлашда минерал ўғитлар меъёрларини самарадорлиги. RESEARCH AND EDUCATION, 1(6), 169-173.
Еще
Статья научная