Ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш

Автор: Атажанова М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш. Экологик таълимнинг мохияти, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида маьлумотлар келтирилган.

Экологик таълим, экологик маданият, табиат, табиий бойликлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140292682

IDR: 140292682

Текст научной статьи Ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш

Кириш:Табиат ер юзидаги жамики тирик мавжудот учун муқаддас гўшадир. Табиат уларни туйдиради, кийдиради, иссик ва совукдан асрайди. Уз навбатида тирик мавжудот ҳам табиатга меҳр қўяди. Бу меҳр табиатни асраш, унинг бойликларини купайтириш туЙFуси билан уЙFунлаша олсагина ^акикий саналади. Яқин ўтмишимизда биз «Табиатни севамиз» деб бонг урдигу, бироқ уни асраб-авайлаш ишига масъул эканлигимизни унутиб куйдик- Ана шу масъулиятсизлигимиз экологияни бузилишига ва керак булса инсоният учун энг катта муаммолардан бирига айланиб қолди. Янги асрнинг баркамол кишииси узида экологик маданият унсурларини хам намоён эта олиши замон талаби эканлигини унутиб куймокдамиз.

Экологик маданият — бу атроф-мухит туFрисида чукур билимга, табиатни асраш туйғусига эга бўлиш, ўсимликлар ҳамда ҳайвонларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатишга, табиат заҳираларидан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш борасида қайғуришга қаратилган амалий фаолиятнинг юксак кўрсаткичидир. Ана шу хислатларни ўзида акс эттира олган инсонни экологик маданият эгаси, деб аташ мумкин.

Маълумки, табиатда хамма нарса бир-бирига уйгундир. Фан-техника ютукларидан унумли фойдаланаётган инсон эса ана шу уЙFунликни бузмокда, унга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлмоқда. Табиий бойликлардан: сувдан, ердан ўринсиз фойдаланиш экологияни ўзгартириб юборди. Қишлоқ хўжалиги экинларини нотўғри режалаштириш, кимёвий ўғитларни ҳаддан зиёд кўп қўллаш ер унумдорлиги ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатяпти. Корхоналардан оқиб чиқаётган заҳарли оқавалар сув ҳавзаларини ифлослантириши биринчи навбатда ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёсига офат келтирмокда. Транспорт воситаларидан чикаётган тутун-газ хавонинг тозалигини бузяпти. Бунинг барига биз узимиз сабабчи булиб колмокдамиз ва бунинг окибатида хам табиатга, хам уз сохлигимизга зарар етказмокдамиз.

Завод ва фабрикалар билан биргаликда автомобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари хам хавони ифлослантириб, табиатга катта зарар етказмокда. Шундай экан, мен, сиз ва барчаамиз табиий ресурсларни саклаб қолиш, келажак авлодлар тоза ҳавода нафас олишлари ва табиат совғаларининг мул-куллигидан бахраманд булишни учун хозирданок уни асраб-авайламоғимиз керак бўлади. Бугун инсониятнинг табиатга нисбатан салбий муносабатлари окибатларига гувох булиб турибмиз. Дунёнинг бир бурчида сув тошкинлари, зилзилалар руй бераётган булса, бошка жойида урмон ёнгинлари кузатилаяпти. Бу каби глобал муаммолар табиат бойликларидан экологик омиллар хисобга олинмаган холда фойдаланиш натижасида утган асрнинг иккинчи ярмида авж ола бошлаган эди.

Мавзунинг долзарблиги: Табиатга бўлган меҳр туйғуси бойиб, унга муносабат шахс маданиятининг ажралмас бир булагини ташкил этади. ^ар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан бошланади. Уз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туЙFуларни тарбиялайди. Бу — инсонда икки кўринишда: табиатга ва ўзига бўлган муносабатларда намоён булади. Инсон табиатдан факат завкланишни эмас, балки уни яхши тушунишни ҳам ўрганади. Натижада, ўзлигини ҳис қилиб, табиатдан унга инсон бўлиш имконини берган яъни инсонга хос маданият ^исларини топишга интилади. Демак, инсоний туйгулар табиатга х,амда экологияга мех,р билан карашдан озик олади.

Айни чоFда экологик муаммоларни х,ал этишда тежамкор, экологик тоза технологияларни жорий килиш, табиатни му^офаза килиш тадбирларини изчил олиб бориш ёки сох,ага оид конунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-х,аракатлар уларни х,ал этишда етарли эмаслигини курсатмокда. Аколининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-мух,итга окилона муносабатда булиш, табиат неъматларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ^иссини шакллантириш антропоген таъсирларнинг олдини олишда асосий омиллардандир. Бунда экологик таълим-тарбиянинг ах,амияти х,ам них,оятда юкори. Зеро, экологик таълим-тарбия табиат ва жамият уртасидаги узвийликни таъминлаш х,амда табиий баркарорликни саклашда мух,им ах,амиятга эгадир. Шунингдек, экологик таълим-тарбия ёшларни табиатдан онгли равишда фойдаланиш ва улар калбида табиатга ме^р-му^аббат уйготиш х,амда тежамкорликка ургатишда кул келади.

Албатта, ёш авлод калбида табиатга нисбатан курмат киссини шакллантириш ва ривожлантириш муким масалалардан саналади. Бу, уз навбатида, педагог кадрлар зиммасига катта масъулият юклайди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча жабҳалар қаторида экология, атроф-мух,итни мух,офаза килиш ва табиий ресурслардан окилона фойдаланиш сохасида тулаконли хукукий-меъёрий база яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Табиатни муҳофаза қилиш туFрисида”ги, “Таълим тугрисида”ги конунлар хамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, шунингдек, бошка катор хужжатлар экологик таълим- тарбия тизимининг хукукий асосини ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, “Табиатни мухофаза килиш туFрисида”ги Узбекистон Республикаси ^онунининг 4-моддасида табиатни мухофаза килиш максадларига эришиш учун барча турдаги таълим муассасаларида экология фанини укитишнинг мажбурийлигини таъминлаш мустахкамлаб куйилган. Шубхасиз, атроф-мухит мусаффолигига эришиш ва экологик муаммоларнинг олдини олишда ахолининг, айникса, усиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш мухим ахамиятга эга.

Табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни мухофаза килиш масалаларини онгли равишда хал этиш учун оила, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб, укувчи ёшларда табиатга мехр-мухаббат рухини шакллантириш, экологияга оид билимларни улар шуурига сингдириш даркор. Бу келажакда атроф-мухитни мухофаза кила оладиган ва табиатдан окилона фойдаланадиган авлодни шакллантиришнинг муҳим шартидир. Зеро, ўсиб келаётган ёш авлод табиат ҳақидаги билимларни эгаллаб, теварак атрофнинг нозиклигини, унинг гузалликларини калбан хис кила олсагина, она-Ватанга, унинг табиатига мухаббати ошади. Таълим муассасаларида укитиш жараёнида укувчи - ёшлар онгини хозирги экологик муаммолар мохиятини очиб берувчи билимлар билан бойитиш ва шу билимларни уларнинг амалий фаолияти, ижтимоий мехнати билан мустахкамлаб бориш максадга мувофик. Бундай масъулиятли вазифани хал килиш учун укитувчидан шу соха буйича билимга, педагогик махоратга, юксак экологик маданиятга эга булиш, шунингдек, тинимсиз изланиш, урганиш талаб килинади.Бу борада, укув марказларида “Экологик марказ”, “Экологик тугарак”ларни ташкил килиш, мунтазам равишда экофестиваллар ёки танловлар утказиб туриш, укув-методик кулланмалар, дарсликлар, кургазмали материалларни нашр этиш яхши самара бериши, шубхасиз.

Хулоса: Экологик таълим-тарбияни юзага келтирувчи масканлардан яна бири, бу — маҳалла. Дарҳақиқат, халқимизда табиатга бўлган эҳтиром тарих каби кўҳнадир. Шу маънода, азалий қадриятларимиздан бўлмиш умумхалқ ҳашарларини ўтказиш ва уларга ёшларни кўпроқ жалб этиш айни муддао. Умуман олганда, ўқув юртлари, оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ёшларнинг узлуксиз экологик таълим-тарбияси борасида самарали тизимни яратиш бугун зиммамиздаги энг муҳим вазифалардан биридир.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган туркум кўрсатув, эшиттиришлар, ижтимоий-экологик роликларни мунтазам эфирга узатиб бориш, вақтли матбуот нашрларида мақолалар чоп этиш орқали тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳам аҳолининг экологик маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Табиат инсонда ватан туйғусини уйғотади, уни меҳнат ва жасоратга ундайди, жуда кўп туйғуларни камол топтиради ҳамда кўп нарсаларни талаб этади. Маданиятли, маънавий камол топган инсон учун ўз Ватани табиатини муҳофаза қилиш ҳаёти ва фаолиятининг узвий қисмига айланиб қолади. Демак, экологияни муҳофаза қилишимда сен, мен ёки у жавобгар, деб эмас, балки ҳаммамиз маcъулмиз шиори остида бирлашиб уни муҳофаза қилишимиз керак, ана шундагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Фойдаланилган адабиётлар :

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга мўлжалланган илмий-оммабоп қўлланма Тошкент-2019.

  • 2.    O’zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni “Ekalogiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish” to’g’risida farmoni Toshkent sh 2018-yil 3-oktabr PQ-3956-son

  • 3.    O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi.(O’n ikkinchi chaqiriq O’zbekiston Respublikasi Oliy kengashining o’n birinchi sessiyasi (1992 yil 8 dekabr)da qabul qilingan). –T.: Adolat, 1992. y.

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга мўлжалланган илмий-оммабоп қўлланма Тошкент-2019.
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni "Ekalogiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish" to'g'risida farmoni Toshkent sh 2018-yil 3-oktabr PQ-3956-son.
  • O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi.(O'n ikkinchi chaqiriq O'zbekiston Respublikasi Oliy kengashining o'n birinchi sessiyasi (1992 yil 8 dekabr)da qabul qilingan). -T.: Adolat, 1992. y.
Статья научная