“Юсуф ва Зулайхо” достонининг наът исмининг берилиши (огахий таржимаси ўлёзмалари асосида)

Автор: Турсуналиева М.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Огахий томонидан таржима қидинган “Юсуф ва Зулайхо” достонининг наът қисми Жомий томонидан ёзилган аслият билан қўлёзмалар асосида солиштириб, таҳлил қилинган.

"юсуф ва зулайхо", наът, қўлёзма, таржима, аслият, басмала, байт

Короткий адрес: https://sciup.org/140259677

IDR: 140259677

Текст научной статьи “Юсуф ва Зулайхо” достонининг наът исмининг берилиши (огахий таржимаси ўлёзмалари асосида)

Ҳамддан сўнг, албатта наът қисмига ўтилади. Наът ҳақида Суюма Ғаниева ва Қосим Содиқовнинг “Ёзув тарихи ва китобат санъати” китобида қуйидагича таъриф берилади : “Унда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар мадҳ этилади. Унинг охирги пайғамбар эканлиги, мўжизалари, Унга Қуръони карим нозилгани, меърожга эришгани таъриф қилинади”1.Огаҳий таржима қўлёзмасида ҳам 37 байт биланпайғамбарга саловат ва дуолар келтирилган.

محمدقلم اسم عظیمین قيليب لحوق کمر يازغاندا میمین عدم لوحی خطين اول قيلدى حكيم بولوب سرحلق ملك ملكيم

Муҳаммад қалам исм азимин

Қилиб лаҳуқ камар ёзғонда мимин,

Адам луҳи хатин ул қилди ҳаким

Булуб сар халқ мулк мулкидин (ЙЗОТ 3а.)

Наът қисми биринчи байтлари Жомий наът қисми билан бир хиллиги бор, аммо Жомийда 27 байтдан иборат. Таржима қўлёзмасида наът қисмида ҳам форсий, ҳам арабий сўзларни учратиш мумкин, аммо туркий сўзлар устунлиги бор. Муҳаммад с.а.в. сифатларини беришда арабизмлардан фойдаланган бўлиб, юқорида у зотнинг исмларини عظيمين сифатини ишлатган.Маълумки, пайғамбаримизга нисбатан ишлатилган кўплаб сифатлар асарда араб тилидаги сўзлардан фойдаланилганлиги айнан шу наът қисмида кўришимиз мумкин.Пайғамбаримиз инсоният орасидаги энг маҳбублиги келтирилган. Унинг шаънига чиройли байтлар битилган. Огаҳий мадҳ қисмида пайғамбаримизни мукаррам, маҳбуб эканлиги айтиб ўтади. Оллоҳ бу дунёни пайғамбаримиз учун яратгани ҳақида ёзиб, шундай дейди:

مکرم بولدی آندین نسل آدم ایرور بارچ مکریدین مکرم

Мукаррам бўлди ондин наслу одам,

Ерур барча макридин мукаррам. (ЙЗОТ 3б)

Наът қисмида Муҳаммад (с.а.в) туғилишлари, улар келган замондан буён ер юзида инсон мукаррам бўлганлиги, уни солиҳ бўлиши ҳақида ёзилган.

Жомий ҳам наът қисмида шундай дейди:

بھ نام آنكه نامش حرز جان هاست

ثنایش جوهر تيغ زبان هاست

زبان در کام, کام از نام او یافت

(ЙЗАЖ 27а) نم از سرچشمه ى انعام او یافت

Номи жонларнинг тумори бўлган зот номи ила,

Матҳи ўткир тилларнинг сиёҳи.

Тил танглайда, очилғай танглаюнинг исми ила, Томчи ҳам бўлмуш унинг инъоми сарчасмаси ила 2.

Кириш қисмида Огаҳий ушбу асарни таржима жаёнидаги ўз ҳолати билан танишитради. Муқаддимада истеъдодли шоир китобидаги баъзи бир ўзига ҳос хусусиятлар,белгилари ҳақида айтиб ўтади. Муқаддимада вожибу вужуднинг барча сифатларини беришга ҳаракат қилади. Огаҳий ёзади:

كيم قاش اولوب نور سعادتتنها

ایدی یوز جميع دولتين زیاچت

Танҳо ким қош ўлуб нур саодат,

Еди юз жами давлатин зиёдат . (ЙЗОТ 3а)

Абдураҳмон Жомийнинг “Юсуф ва Зулайхо” достони таржимасини олиб кўрайлик. Огаҳий бу асардан муаллифнинг суфистик таълимоти баён қилинган дастлабки уч бобни қисқартириб, ҳамд-наътдан сўнг келадиган Ҳусайн Бойқарога бағишланган бобни Ферузга мослаб таржима қилади. Бундан кейин келадиган ишқ моҳияти ва сўз моҳияти ва сўз таърифига оид уч боб ҳам, асар охиридаги Жомий ўғли насихатига ва сахийликкабағишланган икки боб ҳам қолдирилган. Энг охирги боб – “Хотима” бобида Жомий асарининг кўнгилдагидай тамомланганлигини, унда мазмун ва шакл мумутаносиблиги сақланиб, фикр тарозуси асосий ўлчов бўлганлигини, достоннинг бош мазмуни соф севги ва садоқат эканлигини айтиб, китобнинг ёзилиш тарихи ва ижод қилмаган байтлар миқдорини келтиради. Достоннинг бу сўнгги бобини Жомий ўз дўсти Алишер Навоийга бағишланган самимий ва ҳақоқатли мисралар билан тугатган.

Таржимон Огаҳий бу бобнинг дастлабки қисмларини байтма-байт таржима қилиб келиб, Жомий асарининг ёзилиш тарихи ўрнига ўз таржимаси тарихини айтади-да, Навоийга аталган байтларни секин “ўз” султони шаънига ҳадя қилиб юборади.

“Юсуф ва Зулайхо” достонида сюжетга алоқадор бўлмаган “Фалакдан шикоят” боби ҳам борки, буни Огаҳий асарда ҳам сақлаб қолади. “Фалакдан шикоят” бобида шоирларнинг замона зиддиятларидан, тенгсизлик ва адолатсизликдан қилган ҳасратлари, инсон тақдирига қайғуришлари, уларнинг ҳаёт тўғрисидаги тушунчалари акс этган бўлади.

Огаҳий ўзининг ҳамма таржималарини сўзбошининг билан таъминлаган. Таржимон ёзган сўз бошиларида асар ва унинг муаллифи, таржиманинг сабаби, тарихи ҳақида маълумот беради. Сўз бошилардан биз таржимоннинг ўзи ҳақида, унинг ўз ҳукмдорига муносабати тўғрисида, таржима ва унинг аҳамияти борасидаги фикрларини, таржимада тутган принсипини билиб оламиз. Ҳамма сўз бошиларда таржима учун танланган асарларнинг тарбиявий ва эстетик аҳамияти, унинг ўзбек халқини нодир асарлардан баҳраманд этишдаги ката роли таъкидланади. Шундан келиб чиқиб, бу хайрли ишга бош қўшган хоннинг нияти табрикланади.

Сўз бошиларда Огаҳий ўз аҳволининг оғирлиги ва жисмоний қасталигини тез-тез элатиб туради: “Ушбу овонда бир муддатлиғ касал меҳнатидан ниҳоятсиз нотавон ва ғоятсиз хастажон эрдим”; “ман нотавону ожизу зор, неча кун эрдим бемор”, “ман” эттим оллида ажзимни изҳор, неча қатла қилиб узримни такрор”3.

Фойданилган адабиётлар:

  • 1.    Огаҳий “Юсуф ва Зуҳайхо” таржима асари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида №7787 инвентар рақами билан сақланади, 1876. –143 б.

  • 2.    Огаҳий “Юсуф ва Зуҳайхо” таржима асари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида №6728 инвентар рақами билан сақланади, 1905. –143 б.

  • 3.    Огаҳий “Юсуф ва Зуҳайхо” таржима асари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида №809 инвентар рақами билан сақланади, 1905. –145 б.

  • 4.    Абдураҳмон Жомий. Юсуф ва Зулайхо. – Т.:Ўзбекистон, 1983.

جامی "یوسف و زليخا" ناشر: نسخه الكترونيك. ص.540

"Экономика и социум" №6(85) 2021

Список литературы “Юсуф ва Зулайхо” достонининг наът исмининг берилиши (огахий таржимаси ўлёзмалари асосида)

  • Огаҳий "Юсуф ва Зуҳайхо" таржима асари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида №7787 инвентар рақами билан сақланади, 1876. -143 б.
  • Огаҳий “Юсуф ва Зуҳайхо” таржима асари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида №6728 инвентар рақами билан сақланади, 1905. -143 б.
  • Огаҳий “Юсуф ва Зуҳайхо” таржима асари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида №809 инвентар рақами билан сақланади, 1905. -145 б.
  • Абдураҳмон Жомий. Юсуф ва Зулайхо. - Т.:Ўзбекистон, 1983.
  • جامى "يوسف و زليخا" ناشر: نسخه الكترونيك. ص.540
Статья научная