Карта ва глобусларда масофаларни анилаш усуллари

Автор: Деонов Б.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада География таълимида амалий машғулотларни бажаришда юзага келаётган муаммоли вазиятлар, хусусан харита ва глобусларда икки нуқта орасидаги масофани аниқлаш мисолида ёритилган, ҳамда унинг мукаммал ечимига оид тавсиялар берилган.

Харита, глобус, ернинг диаметри, меридиан ва параллеллар, 10 ёй узунлиги, масофани ўлчаш, методик ечим

Короткий адрес: https://sciup.org/140292685

IDR: 140292685

Текст научной статьи Карта ва глобусларда масофаларни анилаш усуллари

Глобус ернинг кичрайтирилган модели бўлса, карта ер шари ва бошқа сайёраларнинг ёки унинг бирор қисмини юқоридан кўринишини математик хисоблар ва масштаб ёрдамида кичрайтириб, умумлаштирилиб шартли белгилар билан текис юзага туширилган тасвири хисобланади. Инсонларни аксарият вақтларда жойдаги икки нуқта орасидаги масофа қизиқтиради, шу боис харита ва глобус билан ишлаган вақтда масофалар кўзчама таққосланганда, одамларнинг ички хиссиёти жойдаги хақиқий масофани билишга интилади. Географик маълумотга эга инсонлар жойдаги масофани аниқлашда масштабдан фойдаланадилар. Жойнинг плани ва хариталар ишланганда ер устида ўлчанган масофаларнинг горизонтал проексиялари бир хил даражада кичрайтирилади. Горизонтал проексияларининг қоғозда бир неча марта кичрайтирилганлигига ёки бошқача айтганда, картадаги маълум чизиқ (масофа) узунлигининг шу масофанинг узунлик нисбатига масштаб дейилади [1]. Масалан: 1:100000, 1:25000 мос равишда харитадаги воқеа ҳодиса 1 бирликда 100000 марта ва 25000 марта кичрайтирилганлигини билдиради. Бу эса карта масштабининг назарий жиҳатдан ўлчаш аниқлиги ҳисобланади: 1:10000 масштабли картада 1 м, 1:25000 масштабли картада 2,5 мга тенг бўлади. Топографик карталарида масштаб асоси қилиб 1 см олинади. Глобус картадек хоҳлаган масштабда ясалмайди. Мактаблар учун глобус одатда 4 хил масштабда ясалади (1:30 000 000, 1:4000 000, 1:50 000 000 ва 1:83 000 000). Булардан ташқари масштаби йирикроқ глобуслар ҳам бор бўлиб, улар илмий-тадқиқот ишларда қўлланилади.

Масштаб уч хил, булар: сонли, номли ва чизиқли масштаб. 1: 2500 000 -сонли масштаб, 1 см да 250 км - номли масштаб ва

чизиқли масштаб кўринишда бўлади.

Демак харита ва глобусларда масофаларни масштаб орқали аниқлаш унча қийин вазифа эмас, сонли масштабни номли масштабга ўгиришни билиш методик ечимдир. Юқорида келтирилганидек масштаблар мос равишда берилади, соддароқ айтиладиган бўлса, 1: 100000, 1смда 100000 см бор дегани, қулайлик учун энг мақбул бирликка келтириб оламиз. Бошланғич математик билимлардан 1метр = 100 см.га, 1 км = 1000 метрга тенг эканлиги барчага маълум. Соддароқ айтганда кўп рақамли см. бирлигини км.га келтириш учун 5та (00000) нол, метрга келтириш учун 2та (00)нолдан воз кечилади. Мисолларда кўрамиз:

  •    1:1000 масштаб номли масштабга ўгирилганда 1 см. = 10 метр

  •    1:10000 масштаб, 1 см. = 100 метр

  •    1:50000 масштаб, 1см. =500 метр

  •    1:100000 маштаб, 1 см. = 1 км

  •    1:20 00000 масштаб, 1см.да =20 км

  •    1:400 00000 масштаб, 1см.да=400 км каби бўлади.

1-машқ. Берилган 1:  2250000,  1:200000,  1:1500000 сонлимасштабларини номли масштабга ўгиринг.

Ечим:

1)    1:2250000

1:22 50000 = 1смда 22,5 км. бор

2)    1:200000

1:2 00000 = 1см.да 2 км. бор

3)    1:1500000

1:15 00000 = 1см.да 15 км. бор

2-машқ. 1: 50 00000 масштабли харитада 2 та шахар орасидаги масофа 10 см, 1: 400 00000 масштабли харитада шу шахарлар орасидаги масофа қанчага тенг?

Ечим:

  • 1)    1: 50 00000 масштабни номли масштабга ўгирилса 1 см.да 50 км бўлади. 50х10= 500 км бўлади.

Жавоб: 2та шахар орасидаги масофа 500 км

  • 2) 500 км.ли масофа 1:400 00000 масштабли харитада қандай

оралиқда жойлашганлиги аниқлаймиз.

1:400 00000 масштаб номли масштабга ўгирилса 1 см.да 400 км. бўлади.

500 км :400 км = 1,25 см

Жавоб: Харитада 2 та шахар 1,25 см. масофада жойлашади.

3-машқ. Масштаби 1:5500000 харитадан фойдаланиб

Ўзбекистоннинг ғарбдан шарққа қанча масофага чўзилганлигини аниқланг?

Ечим:

  • 1)    1:55 00000 = 1см.да 55 км

  • 2)    Харитада икки чекка нуқта ўлчанади бу 26,6 см

  • 3)    55х26,6=1463 км

    Жавоб: 1463 км.

Масштаб ёрдамида масофаларни аниқлаш содда ва қулай усул, лекин географик координаталар орқали масофаларни аниқлаш учун хос методик ечимга эга бўлиш керак.

Харита ва глобусларда масофаларни аниқлашнинг яна бир усули географик координаталар орқали амалга оширилиб, бу усулнинг афзаллиги масофалар аниқлик даражаси 100 фоизга тенг. Географик координаталар - географик координата системасида ер юзидаги нуқтанинг ўрни унинг географик кенглиги ва узоқлиги билан аниқланади. Кенгликлар меридиан бўйлаб экваторнинг ҳар икки томонига экваторга параллел ўтказилган айлана чизиқлар билан 0° дан 90° гача ҳисобланади ва экватордан шимолидаги кенгликлар шимолий, жанубидагилари — жанубий кенгликлар деб аталади, узунликлар бошланғич меридиан 0° дан 360° гача, икки қутбни туташтирувчи ярим айлана чизиқлар билан шарққа 1800 (шарқий узунлик), ҳамда ғарбга 1800 (ғарбий узунлик) ҳисобланади. Бирор географик объектнинг географик нуқтаси қандай кенглик ва узоқлик чизиғида жойлашганлигини билдиради. Тошкент шахри координатаси 41 0 шимолий кенглик, 690 шарқий узоқлик, Андижон шахри 400 301 шимолий кенглик ва 720 221 шарқий узоқликда жойлашган. Нуқталар орасидаги масофаларни географик координаталари орқали аниқлашда Ер шари шакли хусусиятидан келиб чиқилади. Ер шарининг меридионал айланаси умумий узунлиги 40008 км, 10 меридиан ёйининг узунлиги 40008:360=111,1 км.ни, экватор айланасининг умумий узунлиги 40075 км, 1 0 экватор ёйининг узунлиги эса 40075:360= 111,3 км. ташкил этади. Эътиборли томони 10 меридиан ёйининг узунлик киймати узгармасдан колиб, 10 параллел ёйининг узунлик қиймати қутбларга томон камайиб боради. Бу холатга Ф.Н. Красовский раҳбарлигида аниқланган бошланғич маълумотларга асосан тузилган жадвалда аниклик киритилган [2].

М.Т.Миракмалов, М.М.Авезов, Э.Й.Назаралиевалар ҳаммуаллифлигида чоп этилган “Табиий географиядан амалий машFулотлар” укув-услубий кулланмасида муаммонинг ечими берилган. Унинг 30-бетида, “Турли географик кенгликлардаги 1°параллел чизикларининг узунликлари l=111,3cosa (Бу ерда: а-жойнинг географик кенглиги) формула ёрдамида аниқланиши кўрсатиб ўтилган [3]. Биз бераётган методик ечим муқобил вариант ҳисобланиб аниқлик даражаси юкорилиги билан характерланади.

Ер шарсимонлиги унинг исталган параллелдан қирқим олинганда халка хосил булади, вазифамиз исталган пареллдаги 10 параллел ёйининг узунлиги - икки меридиан уртасидаги масофани аникдаш. Экваторда хосил булган халка узуниги l =2t t R формулада аник яъни биз билган экватор ёйининг узунлиги (1-а расм). ^алканинг бир кисмини оламиз ва унда юзага келган исталган параллелдаги меридианларнинг сектор узунлигини аниклаймиз (2-а,б расм).

л = 2 я Р =40075км

lm, а = 2^ cosa = ^- cos а = 7712756 Cos а 360        360        360

бу ерда 2nR=nD демак якуний

қуйидаги формулага эга б ўламиз.

.      ТГ12756

lm,α= ’     360

cos а

Бу исталган кенгликда 10 параллел ёйининг узунлигини аниклашга оид методик ечим, бу ерда:

lm, а -  исталган параллелда 1° параллел ёйининг узунлиги

(меридианлар орасидаги сектор узунлиги)

п -3,14

а - параллел даражаси (0,1^90 гача)

12756 -ер диаметри яъни 2R

Юқорида ҳосил қилинган формула натижаларини Красовский жадвалида берилган маълумотларга мослигини мисолларда кўриб чиқамиз:

4-машқ.

100,300,500  параллелда  10  параллел ёйининг узунлигини аниқланг?

Ечим:

Im, =—cos a = Im, a =— 360 1) lm,= ^ccos a =  Im, L 2756 ----cos a 360 3.14x12756 =x 360 cos 100=109,6 km (bu yerda cos100=0,9848) 2) lm,=:—~ cos a =   Im, 3.14x12756 =x 360 cos300=96,4 km (bu yerda cos300=0,866) 3) Im, = —^ccos a =   Im, 3.14x12756 =x 360 cos 50 0=71,55 (bu yerda cos 500=0,6427) босқичда икки

Бу мисолларни

ўрганиш кейинги нуқта орасидаги масофаларни координаталаридаги фарқлар билан аниқлаш имконини беради.

5-машқ. Ўзбекистон Республикасининг энг чекка ғарбий ва шарқий нуқталари (ёки Ўзбекистон ғарбдан шарққа) қанча масофага чўзилганлигини аниқланг.

Ўзбекистон Республикасининг энг ғарбийнуқтаси 560 шарқий узоқликда, шарқий нуқтаси эса 730101 шарқий узоқликда жойлашган. Шимолий ва жанубий нуқталари 420 шимолий кенгликда ( 370111 ва 450311 шимолий кенглик) жойлашганлиги, учун уларнинг ўрта қисмидаги 420 параллел қийматларидан фойдаланамиз.

Ечим:

  • 1)    Im, =—cos a = Im, = 3,14x12756 x cos 42 =82,72 km

'      360                 360

  • 2)    eng chekka g‘arbiy va sharqiy nuqtalar orasidagi meridianlar farqi 730101-560001=170101

  • 3)    170101x82,72=1420 kmbu yerda 101=0,166

Жавоб: 1420 км

Хулоса шуки, харита ва глобусларда икки нуқта орасидаги масофани аниқлашнинг бир нечта усуллари бўлсада, масштаб ёрадамида масофаларни аниқлаш ҳамма учун тушунарли, иқтидорли ўқувчиларни тарбиялашда, “Билимлар беллашуви”, “Фан олимпиадалари” ва бошқа тадбирларни ўтказишда ўз ишига талабчан географ устозларга харита ва глобусларда икки нуқта орасидаги масофани географик координаталари орқали аниқлашга доир масалаларда исталган кенгликда 10 параллел ёйи узунлигини топишда, биз томонимиздан таклиф этилаётган:

lm,a=7712756cos a

’     360

формуласидан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Р.Б. Қодиров, Х. Рўзиева, География дарсларида амалий машғулотларни бажариш бўйича айрим тавсиялар. - Т.: 2012.

  • 2.    Т.Мирзалиев. Картография. –Т.: Фан, 2004. –Б. 191;

  • 3.    М.Т.Миракмалов, М.М.Авезов, Э.Й.Назаралиева. “Табиий географиядан амалий машғулотлар” ўқув-услубий қўлланма. –Т.: Фан ва технологиялар, 2015.-Б. 30;

  • 4.    “Табиий география бошланғич курси” 5-синф географик атласи. –Т.: 2016. –Б. 16;

"Экономика и социум" №2(93)-2 2022

Список литературы Карта ва глобусларда масофаларни анилаш усуллари

  • Р.Б. Қодиров, Х. Рўзиева, География дарсларида амалий машғулотларни бажариш бўйича айрим тавсиялар. - Т.: 2012.
  • Т.Мирзалиев. Картография. -Т.: Фан, 2004. -Б. 191.
  • М.Т.Миракмалов, М.М.Авезов, Э.Й.Назаралиева. "Табиий географиядан амалий машғулотлар" ўқув-услубий қўлланма. -Т.: Фан ва технологиялар, 2015.-Б. 30.
  • "Табиий география бошланғич курси" 5-синф географик атласи. -Т.: 2016. -Б. 16.
Статья научная