Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соасининг озирги олатининг итисодий талили (Наманган вилояти мисолида)

Автор: Мамудова Н.Б.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (68), 2022 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасини бугунги ҳолати ва иқтисодий таҳлили ҳақида фикр юритилган.

Кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси, маҳаллий ишлаб чиқариш, меҳнат ресурслари

Короткий адрес: https://sciup.org/140297132

IDR: 140297132

Текст научной статьи Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соасининг озирги олатининг итисодий талили (Наманган вилояти мисолида)

Бугун мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасида автомобиль, телевизорлар, калькуляторлар, электро-тиббий жиҳозлар каби электр ва электрон маҳсулотлар, проекторлар, кондиционер ускуналари ҳамда кўплаб маиший техникаларни таъмирлаш каби фаолият турлари катта роль ўйнайди.

Оддий технологиялардан фойдаланган ҳолда оддий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва маҳаллий мавжуд моддий ҳамда меҳнат ресурсларига боғлиқ бўлган кичик бизнес субъектлари мамлакатнинг исталган жойида ташкил этилиши мумкин. Улар ҳеч қандай жойлашув чекловларисиз кенг тарқалиши мумкинлиги сабабли, саноатлаштириш ва хизмат кўрсатишнинг афзалликларидан ҳар бир ҳудудда фойдаланиши мумкин. Шундай қилиб, улар мамлакатнинг мутаносиб ривожланишига салмоцли хисса цушмоцда.

Инсонларнинг яширин кўникмалари ва истеъдодлари кичик капитал қўйилмалар ва кичик бизнесни бошлаш учун деярли ҳеч қандай расмиятчиликларсиз ҳақиқатга айлантирилиши мумкин бўлган бизнес ғояларига йўналтирилиши мумкин. Дарҳақиқат, ишлаб чиқаришнинг арзонлиги кичик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик рақобатбардошлигини келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кичиклиги туфайли тез ва ўз вақтида қабул қилинган қарорлар уни ривожланиш имкониятларини кенгайтиради.

Кичик бизнес субъектларининг бандликни таъминлаш, мамлакатнинг мувозанатли минтақавий ривожланиши ва экспортни рағбатлантиришга қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кичик бизнес секторини, хусусан, барча иқтисодий тармоқлар ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишни рағбатлантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада ҳукуматимиз инфратузилма, молия, технология, кадрлар тайёрлаш, хомашё ва маркетинг соҳасида ёрдам курсатиш орцали худудларда уз-узини иш билан таъминлаш имкониятларини раFбатлантиришда фаол иштирок этмоцда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга давлат томонидан кўрсатилаётган турли сиёсат ва кўмак тизимлари маҳаллий ресурслар, хомашё ҳамда маҳаллий ишчи кучидан фойдаланишни талаб қилади. Буларнинг барчаси, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган. Ушбу яратилган имкониятлардан тўла қонли фойдаланиш натижасида Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳаси йилдан йилга ўсиб, ижобьий натижаларга эришиб келмоқда (2.1-жадвал).

2.1-жадвал

Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар

номи

2015 йил

2016 йил

2017 йил

201

8 йи

л

201

9 йи

л

2020 йил

2021 йил

1.

ЯҲМда  кичик

бизнес        ва

хусусий тадбиркорликни нг       хизмат

кўрсатиш корхоналарининг улуши, %

76,0

78,7

78,4

79, 5

79, 7

77,6

78,7

2.

Корхоналари сони, бирлик

6598

7321

7932

832

1

891

3

9317

10273

3.

Хизмат кўрсатиш ҳажми, млрд. сўм

770,8

1059,9

1308,2

1783,

2

2440, 2

2740,1

3193,3

2.1-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, 2015 ййилда ЯҲМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш корхоналарининг улуши 76,0 %ни ташкил этган бўлса 2021 йилга келиб 2,7 % ошиб, 78,7 %га етди. Бу эса ўз навбатида Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўрни юқорилигидан далолат беради.

Наманган вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони ҳам 2015 йилга нисбатан 2021 йилда 3675 тага ўсиб 10273 тага етган ва бу ўз навбатида Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш ҳажмини фаолият кўрсатаётган субъектларга нисбатан оладиган бўлсак, 2015 йилда 11,7 млн. сўм ва 2021 йилда 31,1 млн. сўмга етиб, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сонини нафақат миқдор жиҳатидан балки, сифат жиҳатидан ҳам ўсиб бораётганлигини ифода этади.

Д.Н.Бахрахнинг фикрича: “Инсонларнинг, шунингдек, давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият йўналишларидан бири – бу хизматдир. Бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг фаолият тури, ижтимоий-ҳуқуқий институт, давлат органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши мумкин. Хизмат – бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат”1. Хизматчи ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига хос муносабатларга киришади. Бу муносабатларнинг мазмунини хизмат тури ҳамда хизмат олиб борилаётган ташкилотнинг хусусиятлари белгилаб беради.

Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркор учун истеъмолчининг манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилишдан бошқа истеъмолчига таъсир қилишнинг йўли йўқдир. Аммо, бу тадбиркор истеъмолчининг манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилиши кераклигини билдирмайди. Тадбиркорнинг ўзи истеъмолчининг талабини шакллантириши, янги зарур бўлган хизматлар турини яратиши лозим. Мамлакат иқтисодиётида хизматлар соҳаси, жумладан, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш бошқа тармоқлардагига нисбатан барқарор ривожланиб бормоқда. Капитал сиғими юқори бўлмаган ва унча мураккаб бўлмаган технологияларни талаб этувчи хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларининг нисбатан юқорироқ суръатлар билан ривожланиши натижасида бу соҳа ичида таркибий ўзгаришлар рўй берди.

Албатта, бундай сифат ўзгаришлари йўналишига давлатнинг бозор ислоҳотларини жадаллаштиришга қаратилган кўп томонлама иқтисодий сиёсати ҳам таъсир кўрсатмоқда. Шу маънода, Наманган вилоятида ҳам хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида бундай ҳаракатларни амалга оширилаётганлиги пировардида нафақат иқтисодий жиҳатидан барқарорлигини балки, молиявий ҳолати ҳам яхшиланиб бораётганлигида намоён этмоқда (2.1-жадвал).

2.1-жадвал

Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасининг молиявий кўрсаткичлари

Т/

р

Кўрсаткичла р номи

2015 йил

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

1.

Хизмат кўрсатишдан даромадлар, млрд. сўм

1057,7

1113,4

1471, 9

1833,6

2998, 5

3366, 9

3738, 8

2.

Хизмат кўрсатишда жами харажатлар,

162,4

176,5

192,8

208,5

226,6

246,3

267,8

млрд. сўм

3.

Хизмат кўрсатишда бандлар сони, киши

4123

4869

5123

5963

6123

6591

7210

Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасидан келган даромад 2015 йилда 1057,7 млрд. сўмга тенг бўлди. Бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 2681,1 млрд. сўмга ошиб 3738,8 млрд. сўмга етди. Албатта, бундай натижаларга эришишда сарфланган харажат миқдори ҳам ўсиб борди. Хусусан, 2015 йилда 162,4 млрд. сўмга тенг бўлган бўлса, 2021 йилда 267,8 млрд. сўмга етиб, харажатлар рентабеллиги 2015 йилга нисбатан 2021 йилда 7,5 %га ўсиб яқин 14,0 %га тенг бўлди.

Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасида бандлар сонига эътибор қаратадиган бўлсак, 2015 йилда ушбу соҳада ишлаётганлар сони 4125 нафарни ташкил этган бўлса, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонуни”2 ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш билан 2021 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасида бандлар сони 2015 йилга нисбатан 3087 нафарга ортиб, 7210 кишига етди.

Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш соҳасининг соҳада бандлар сонига нисбатан хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар 2015 йилда 25,7 млн. сўмга тушган бўлса

2021 йилга келиб ушбу кўрсаткич 51,9 млн. сўмга тушиб бу ўз навбатида соҳада фаолият кўрсатаётган хизматчиларни кўникма ва салоҳиятини ошиб борганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, соҳада ўз истеъмолчиларни шакллантиришда хизматларнинг янгилиги ва унинг мижоз манфаатига мослиги, хизматларнинг сифати, нархи ва универсаллик даражаларига аҳамият берилаётганлигидан деб қараш мумкин.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ривожланган давлатлар тажрибасидан хусусий тадбиркорлик, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари жамият тараққиётининг барча жабҳаларида ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминловчи асосий омиллардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу соҳанинг ривожланиши мамлакат аҳолиси бойишига, иқтисодиёт ривожланишига, истеъмол бозори тўйинишига ва давлат бюджети тушумлари кўпайишига ҳамда ишсизлик камайишига олиб келади.

Жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларда ишга яроқли аҳолининг 65-70 фоизи ана шу хизматлар бозори соҳаларида фаолият кўрсатади ва уларнинг иқтисодиётдаги салмоғи ҳам жуда юқори. Эьтиборлиси, мамлакатимизда ҳам хизматлар бозори жуда катта истиқболга эга. Чунки, хизмат бир вақтнинг ўзида ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий соҳани ўзида мужассамлаштиради3. Хизматлар соҳаси жадал ривожланиб борар экан, тобора кўпроқ ишчи кучининг банд бўлишини таъминлаш билан бирга, давлат бюджетига солиқ тушумлари, валюта захирасига қатъий валюта тушумларининг кўпайишига ҳисса қўшмоқда. Айниқса, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ички истеъмол бозорида мутаносибликка эришишда, иқтисодий ўсишнинг муҳим шарти бўлган ички талабни кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси муҳимлигини яна шундан ҳам англаш мумкинки, сўнгги йилларда уни ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг қатор фармон ва қарорлари, жойларда эса унинг ижросини таъминлаш юзасидан ривожланиш дастурлари ва бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Белгиланган дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар мамлакатимизда барча автомат телефон станцияларини рақамли тизимга ўтказишни якунлаш учун замин яратди. Бу эса халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

Натижада, ахборотлаштириш хизматининг жуда оммавийлашиб бораётганлиги хизмат кўрсатиш тармоқларининг бу даражада ривожланиши ва унинг таркибида хилма-хил мини турдаги хизматларни кенг тараққий этаётганлигида жумладан, компьютер ва интернет хизматларини, уларни таъмирлаш каби янги хизмат турларини, замонавий пуллик хизмат – жўнатиш каналлари (Paynet, Unipay, Western-union ва бошқалар)ни шаклланиши ва ривожланишини таъминлади.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунга келиб, нафақат кишилар ҳаётининг маиший жиҳатлари, балки саноат тармоқларининг ривожланиши, миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги олдиндан мавжуд бўлган ҳамда янгидан пайдо бўлаётган ўнлаб турдаги хизматларга боғлиқ бўлиб бормоқда. Шу боис, республикада хизмат кўрсатиш тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида хизмат кўрсатиш тармоқларига давлат дастурлари асосида имтиёзлар ва имкониятлар бериш мақсадга мувофиқдир.

Адабиётлар:

  • 1.    Бахрах Д. Н. Административное право. – М.,1993.

  • 2.    Ўзбекистон Республикасининг Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонуни, Тошкент, Шарқ, 1998.

  • 3.    Б.Т.Байхонов Хизмат кўрсатиш тармоқларида инвестициялаш жараёнларини эконометрик таҳлили, “Бизнес эксперт”: №9(93)-2015.

  • 4.    Bitner, M. J., Ostrom, A. L. & Morgan, F. N. (2008) Service Blueprinting: A Practical Technique for Service Innovation, California Management Review, 50(3), 66-94

  • 5.    Эргашев, А. М. (2017). Ўзбекистонда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни молиявий институтлар томонидан қўллаб-қувватланиши. Иқтисодиёт ва таълим , 8 (6), 106.

  • 6.    Ergashev, A. Experience of foreign countries and uzbekistan in development of small business.

  • 7.    Эргашев, А. М. (2016). Аҳоли фаровонлигини таъминлашда оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти. Тежамкорликнинг концептуал асослари ва унинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари. 2(174), 254.

Список литературы Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соасининг озирги олатининг итисодий талили (Наманган вилояти мисолида)

  • Бахрах Д. Н. Административное право. - М.,1993.
  • Ўзбекистон Республикасининг Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонуни, Тошкент, Шарқ, 1998.
  • Б.Т.Байхонов Хизмат кўрсатиш тармоқларида инвестициялаш жараёнларини эконометрик таҳлили, "Бизнес эксперт": №9(93)-2015.
  • Bitner, M. J., Ostrom, A. L. & Morgan, F. N. (2008) Service Blueprinting: A Practical Technique for Service Innovation, California Management Review, 50(3), 66-94.
  • Эргашев, А. М. (2017). Ўзбекистонда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни молиявий институтлар томонидан қўллаб-қувватланиши. Иқтисодиёт ва таълим, 8(6), 106.
  • Ergashev, A. Experience of foreign countries and uzbekistan in development of small business.
  • Эргашев, А. М. (2016). Аҳоли фаровонлигини таъминлашда оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти. Тежамкорликнинг концептуал асослари ва унинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари. 2(174), 254.
Статья научная