Марказий осиё пойтахт шаарлари номланишининг тарихий - географик жиатлари

Автор: Байабилов Х.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Марказий Осиё пойтахт шаҳарлар номланишининг тарихий географик жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, мақолада Марказий Осиё пойтахт шаҳарларининг шаклланиш тарихи ҳамда номланишига оид баҳс мунозаралар ҳам тарихий факт сифатида келтирилган.

Пойтахт, махсус федерал округ, тошкент, нурсултон (астана), бишкек, ашхобод, душанбе

Короткий адрес: https://sciup.org/140300470

IDR: 140300470

Текст научной статьи Марказий осиё пойтахт шаарлари номланишининг тарихий - географик жиатлари

Фирдавсийнинг “Шохнома” асарида Чоч узининг камони Шоший (уц-ёйлари) билан машхурлиги хацида мисралар бор.

Шахар “ Тошкент ” номи билан даставвал XI асрнинг машхур алломалари Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарий асарларида тилга олинади.

Беруний “Х,индистон” асарида Тошкент номининг келиб чикиши тўғрисида сўз юритиб, “ Тош ” сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган. “ Тошканд - тошли цишлоц демакдир ” деб изохлайди [3].

Махмуд KошFарийнинг маълумоти буйича, Тошкент XI-XII асрларда “ Таркан ” деб юритилган.

“Бобурнома” асарида Захириддин Мухаммад Бобур Тошкент номи устида тўхталиб, “... асарларда Тошканд номини Шош, баъзан Чоч ёзадилар ” деб қайд этган [4]. Бироқ XVI аср охири ва XVII аср бошларида Тошкент топоними шухрат топиб, унинг кадимий Чоч, Шош ва Бинкат номлари аста-секин истеъмолдан тушиб колади.

XVII асрда яшаган тарихчи олим Махмуд ибн Вали шундай ёзади: ” Шош - Сайуун ( Сирдарё ) нинг у томонига жойлашган шауар ва Туркистон(вилоят)га қарайди... Уни Чоч атайдилар. Бироқ ҳозирги вақтда у Тошкент номи билан машуурдир ”.

Юнонистонлик олимлар шахар номини “ Лифивос Петрос ” яъни, “ Тошцалъа ” деб тилга оладилар.

Рус тадкикотчиси Е.Д.Поливанов “ Тошкент - тозиклар шаури, мусулмонлар шаҳри ёки араблар шаҳри демакдир. Маҳаллий аҳоли арабларни този, тозик деганлар ” деб ёзади [10].

Республикамизга чегарадош ^озогистон Республикасининг пойтахти Нурсултон шахри 1830 йилда Окмула (козокча, мула - “цабр, мозор”) қалъаси сифатида барпо қилинган. Орадан икки йил ўтгандан кейин, яъни 1832 йили аҳоли пунктига округнинг маркази сифатида шаҳар мақоми берилган ва номнинг қозоқча асоси сақланган ҳолда Акмолинск деб узгартирилган. 1961-1992 йилгача Целиноград (русча, целина - “цуриц”, град - “шауар”) 1961 йилгача ва 1992 йилдан 1998 йилгача Окмула, 1998 йилдан эса Остона деб аталган. 1992 йили шаҳарга унинг тарихий номи Оқмўла қайтариб берилди. 1994 йил пойтахтни ушбу шаҳарга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 1997 йил 10 декабрь куни Қозоғистон пойтахти деб расман эълон қилинди. Шундан кейин пойтахтга янги ном танлаш учун республика миқёсида танлов эълон қилинди ва танловда Астана номи ғолиб чиқди [7]. Тарихий географик ўрнига кўра, шаҳар Ишим дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган.

Тарихий маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг дастлабки пойтахти Қизилўрда шаҳри бўлган (Қозоғистон АССР бўлган даврларда маъмурий марказ этиб, Оқмасжид шаҳри кейинроқ шаҳар номи Қизилўрда деб ўзгартирилди). 1929 йили Қозоғистон АССРнинг пойтахтини Қизилўрдадан кўчириш масаласи яна қўзғалди Ўтмишга назар солсак, тарихда Сирдарё ва Еттисув областлари (ўша пайтларда шундай деб аталган, ҳозирги Чимкент ва Жамбул вилоятлари ҳудудига тўғри келади) Қозоғистон АССР таркибига киради. Қозоғистоннинг маъмурий идоралари Оқмасжид шаҳрига келиб жойлашади ва унга шўроларга мос Қизилўрда деган янги ном берилди ҳамда Қозоғистоннинг пойтахти деб эълон қилинди. РСФСР ҳукумати Қозоғистон АССРга Олмату шаҳрини (бу шаҳарнинг асли тарихий номи шундай, “Бобурнома”да ҳам шундай ёзилган, Олмату деган сўзнинг луғавий маъноси “ олмазор ”дир) пойтахт қилишига рухсат беради [6].

2019 йил март ойида Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакат пойтахти Остонани Нур-Султон дея қайта номлаш тўғрисидаги фармонини имзолади [11]. Фармон матнида “Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаури - ^озоFистон Республикаси пойтахти Нур-Султон дея цайта номлансин”, дейилган. (^озогистоннинг Конституциясининг 2-моддасида мамлакат пойтахти Остона шаҳри эканлиги қайд қилинган, пойтахт номини ўзгартириш учун Конституцияга ўзгартиш киритиш талаб этиларди). Остона номини мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлаш ташаббуси 2019 йил 20 март куни янги президент Қ.Тоқаев томонидан билдирилган. Қозоғистон парламенти 20 март куни қўшма йиғилишда мамлакат конституциясига тегишли ўзгартиришларни қабул қилди. Қайд этиш жоизки, Қозоғистон қонунчилиги Тоқаевга Конституцияга ўзгартиришлар киритиш таклифини илгари суриш имконини бермасди. Шунга қарамай, Остонани қайта номлаш учун референдумнинг ўрнини парламентдаги овоз бериш билан тўлдиришни назарда тутувчи кўп юришли комбинациядан фойдаланилди. 2019 йилнинг 21-22 март кунлари Остона ва Олма-отада пойтахт номи ўзгартирилишига қарши митинглар ўтказилди. Пойтахтни Н.Назарбоев шарафига номлаш аввал ҳам бир неча бор сиёсатчилар ва жамоатчилик вакиллари томонидан таклиф этилган. Охирги марта 2016 йилнинг ноябрида қозоғистонлик депутатлар пойтахтни Нурсултон ва Назарбоев номи билан қайта номлаш ташаббусини илгари суришган, аммо президент Н.Назарбоев бунга қарши чиққан эди. Мамлакат пойтахтининг номини ўзгартириш катта харажатларни талаб қилади. “Алпари” ахборот-таҳлилий маркази директори А.Разуваев томонидан маълум қилинишича, бу Қозоғистон иқтисодиётига тахминан 125 миллион долларга тушади. “Пойтахт номини ўзгартириш арзон иш эмас. Масалан, пойтахт аҳолисига янги ҳужжатлар беришга 80 миллион доллар, янги кўрсаткич ва белгилар учун камида 25 миллион доллар, янги хариталар учун 5 миллион доллар кетади”, деган Разуваев. Унинг айтишича, Остона номи қайд этилган қатор қонун ҳужжатлари ва конституция ҳам янги таҳрирда чиқиши керак ва бу ишларга 15 миллион доллар сарфланади. Қозоғистон молия вазири А.Смаилов Остонанинг номини ўзгартириш учун кетадиган харажатлар ҳали тўлиқ ҳисоблаб чиқилмаганлигини ва пуллар давлат бюджетидан сарфланишини айтган. Таъкидлаш керак, эндиликда Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб аталадиган шаҳар номи ҳозиргача 5 маротаба ўзгарган. Шаҳар ҳозиргача Акмолинск, Целиноград, Оқмўла, Остона ва Нур-Султон. Шаҳар 1998 йилдан буён Қозоғистон пойтахти ҳисобланади.

Қирғизистон мустақилликни қўлга киритгандан кейин шаҳар ва қишлоқларни қайта номлаш борасида жиддий тадбирларни амалга оширди. Олиб борилган миллий топонимик сиёсат натижасида, славян (рус) тилларга хос номларнинг сони

кескин камайди. Ўзгартирилган номлар қаторига республика пойтахти Бишкек шаҳри номини ҳам киритиш мумкин. Ҳозирги Бишкек ўрнида 1825 йили Қўқон хонлиги томонидан Пишпак (қўқонлик тарихчилар асарларида Пишкак) қалъасига асос солинган ва 1926 йилгача шу ном билан аталган. 1926 йили шаҳарга собиқ шўролар ҳарбий қўмондони ва давлат арбоби М.В.Фрунзе номи берилган [5]. 1991 йили мамлакат пойтахти номи ўзгартирилди ва Бишкек деб қайта номланди. Қирғиз топонимисти Е.Қўйчибоев топонимни “беш тепа” деб таърифлаган [7]. Бугунги кунда Қирғиз Республикасида пойтахт Бишкекни Манас деб ўзгартириш таклиф

қилинди. Бундай ташаббус билан мамлакат президенти аппаратининг собиқ раҳбари, давлат маслаҳатчиси Эмилбек Каптагаев билдирган. “Маълум вақт ўтгандан кейин бизга истак пайдо бўлмаслиги учун балки пойтахтни бира тўла Манас деб қайта номлаш керакдир. Бу ҳар томонлама адолатли бўларди. Бишкек тумани деб эса Свердловск туманини аташ керак, чунки айнан шу ерда ҳозирда нимагадир Кузнечний қўрғони деб аталувчи Пишпек истеҳкоми жойлашган ва эҳтимол бир пайтлар Бишкек овули бўлган”, деб ёзган Каптагаев. Давлат маслаҳатчиси мамлакат пойтахтининг аталишига сабаб бўлган Бишкек ботирнинг мавжуд бўлгани ва улуғ ишларини тарихий нуқтаи назардан баҳсли деб атаган. Унинг айтишича, Бишкек ботир бўлганининг афсоналардан бошқа бирорта ишончли тарихий манбаси йўқ.

Ашхобод – иккинчи компоненти обод сўзи билан ифодаланган топоним. Туркманча Ашгабат, арабча - “ошиқ” ва форсча “обод” сўзлари бирикмасидан ҳосил бўлган. 1919 йилгача Асхобод деб аталган. 1927 йил Ашхобод номини олди [2]. Географик номлар таркибида бир хил элементларнинг такрорланишини олимлар аввалдан пайқаган. Масалан, XII – XIII асрларда ижод қилиб, 10 жилдлик “Муъжам ул-булдон”(“Мамлакатлар луғати”) асарини ёзган араб географи ва тилшуноси Ёқут Ҳамавий шаҳар-қишлоқларнинг номлари таркибида келадиган “обод” унсури форс тилида “аҳоли манзилгоҳи” маъносини билдиради. Ашгабат кўпчиликнинг таъбирича, ишқ, ошиқ сўзи билан боғлиқ бўлиб, “ошиқлар шаҳри”, “ҳавас киладиган жой” демакдир. Асхобод туркманча усх - “ёкимли”, обод -“шаҳар” деган маънони беради. Шаҳар Копетдоғ тизмасининг шимолий этакларида, Ахал воҳасида жойлашган. Ашхобод шаҳри 1881 йил Асхобод KишлоFи урнида вужудга келган [9].

Душанбе – тожикча сўз бўлиб, дастлаб Варзоб дарёси бўйидаги қишлоқ номидан келиб чиққан. Қўлёзмаларда Душанбе қишлоғи XVII аср бошидан тилга олинган. 1929 йилдан 1961 йилгача Сталинобод деб номланган [7]. 1961 йили унинг аввалги номи қайта тикланди. Баъзан, бозор бўладиган кунга қараб аҳоли пунктларига ном ҳам берилган. Душанбе шаҳрининг номи ҳам шу йўсинда пайдо бўлган номлар сирасига киради. Топоним тожикча “Ҳафтанинг иккинчи куни” деган маънони билдиради. Шакар Варзоб дарёсининг денгиз сатхидан 750-930 м баландликдаги кенг террасаларида жойлашган. Тадқиқотлар натижасида ўнг қирғоқ Амударё ҳудудларида жойлашган бир қатор шаҳар манзилгоҳларидан эллин даври қатламлари ва алоҳида қурилишлар топилган. Улар орасида Душанбени ҳам қайд этиш лозимдир. Тожикистоннинг пойтахтида, Душанбе дарёсидан шаҳар марказига қараб кетган йўлнинг шимолида жойлашган Душанбе кўҳна шаҳрида сўнгги йилларда амалга оширилган қазиш ишлари ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. Кўҳна шаҳар ҳудудида бугунги кунда деярли тўлиқ замонавий қурилишлар қурилган бўлиб, шаҳар қалъасининг бир қисми сақланиб колган. 1989 йилда бу ердан Юнон-Бактрия даврига, мил.ав. IV-II асрларга оид маданий қатлам аниқланган. Қазишмалар натижасида 30 та хона очилган бўлиб, хоналарнинг тузилишига қараганда, улар ягона меъморчилик режаси асосида маҳобатли иншоотнинг қисмларидир. Вақт ўтиши билан вайрон бўлган иншоотнинг фақат ғарбий ярми сақланиб қолган. Олинган материаллар мажмуи Юнон-Бактрия даврида Душанбе кукна шакри ^исор водийсидаги йирик шакар марказларидан бири булганлигини курсатади [8].

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 2016. – 76б.

  • 2.    Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-жилд. А-Бешбалиқ. Таҳрир ҳайъати: М.Аминов, Б.Аҳмедов, Ҳ.Бобоев ва б.Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2000. – 736 б.

  • 3.    Беруний, Танланган асарлар, Т., 1963, 2-ж, 232-б.

  • 4.    Бобур, Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома –Т., “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2002, 336 б.

  • 5.    Боднарский М.С. Географик номлар луғати –Т.: Ўрта ва олий мактаб, 1961, 459 б.

  • 6.    Иброҳимов А. Бизким ўзбеклар...:Миллий давлатчилигимиз асослари ҳақида мулоҳазалар. – Т.: «Шарқ», 1999. – 400 б.

  • 7.    Hakimov Q. Toponimika . –Т.: “Mumtoz so’z”, 2016. 368 б.

  • 8.    Все столицы мира:  Популярный справочник / Авт.-сост.

  • 9.    Никонов.В.А. Краткий топонимический словарь.М., Мысль,1966. 509с.

  • 10.    Поливанов Е.Д. О происхождения названия Ташкент, Сб. “В.В.Бартолду”, Ташкент, 1927, 395-400).

  • 11.    Указ Президента РК от 23 марта 2019 года №6 «О переименовании города Астаны – столицы Республики Казахстан в город Нур-Султан – столицу Республики Казахстан».

Л.М.Еремина. – М.: Дрофа, 2001. – 304 с.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Марказий осиё пойтахт шаарлари номланишининг тарихий - географик жиатлари

  • Узбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: «Узбекистан», 2016. - 76б.
  • Узбекистон миллий энциклопедияси. 1-жилд. А-Бешбалик. Тахрир хайъати: М.Аминов, Б.Ахмедов, ХБобоев ва б.Т.: «Узбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2000. - 736 б.
  • Беруний, Танланган асарлар, Т., 1963, 2-ж, 232-б.
  • Бобур, Захириддин Мухаммад. Бобурнома -Т., "Шарк" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош тахририяти, 2002, 336 б.
  • Боднарский М.С. Географик номлар луFати -Т.: Урта ва олий мактаб, 1961, 459 б.
  • Иброхимов А. Бизким узбеклар...:Миллий давлатчилигимиз асослари хакида мулохазалар. - Т.: «Шарк», 1999. - 400 б.
  • Нак1тоу Торошт1ка. -Т.: "Mumtoz so'z", 2016. 368 б.
  • Все столицы мира: Популярный справочник / Авт.-сост. Л.М.Еремина. -М.: Дрофа, 2001. - 304 с.
  • Никонов.В.А. Краткий топонимический словарь.М., Мысль,1966. 509с.
  • Поливанов Е.Д. О происхождения названия Ташкент, Сб. "В.В.Бартолду", Ташкент, 1927, 395-400).
  • Указ Президента РК от 23 марта 2019 года №6 «О переименовании города Астаны - столицы Республики Казахстан в город Нур-Султан -столицу Республики Казахстан».
Статья научная