Мемонхона хўжаликлари самарадорлигини оширишда замонавий талил ва аудит усулларидан фойдаланиш заруратлари
Автор: Алимова Н.К.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада меҳмонхона хўжаликлари самарадорлигини оширишда замонавий таҳлил ва аудит усулларидан фойдаланиш заруратлари очиб берилган ҳамда уларни ифодаловчи кўрсаткичлар асосланган.
Меҳмонхоналар, аудит, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил, меҳмонхона мулки, фаолият натижалари
Короткий адрес: https://sciup.org/140300413
IDR: 140300413
Текст научной статьи Мемонхона хўжаликлари самарадорлигини оширишда замонавий талил ва аудит усулларидан фойдаланиш заруратлари
Ҳозирги пайтда меҳмонхона молиявий-иқтисодий тараққиётини баҳолаш учун турли кўрсаткичлар таҳлилидан ва олинган маълумотлар бўйича қабул қилинган қарорлардан фойдаланилади.
Ушбу кўрсаткичлар фаолиятнинг кўриниши ва соҳаси, корхонанинг тури, молиявий ҳисоботнинг амалдаги юритилиши билангина эмас, шунингдек таҳлилчилар ва менежерларнинг ўз ишига профессионал ёндашгани билан ҳам аниқланади. Буларнинг барчасини бевосита меҳмонхона хўжаликлари фаолияти таҳлилига ҳам олиб бориб тенглаштиришимиз мумкин. Меҳмонхона хўжаликлари молиявий-иқтисодий фаолияти мутлоқ кўрсаткичларига қўйидагилар киради:
-
• Соф фойда.
-
• Зарарлар ҳажмига корректировка қилинган хусусий капитал.
-
• Соф активлар.
-
• Хусусий айланма маблағлар.
Ҳар қандай корхонанинг , шу билан бир қаторда меҳмонхона хўжалигининг молиявий ҳолатини баҳолашда тармоқлар хусусиятларидан келиб чиққан ҳолдаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Шуни таъкидлаш керакки, коэффициент кўринишидаги таҳлил натижаси меҳмонхона фаолиятининг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида хулоса чиқаришга ёрдам беради ва чуқур таҳлил қилишнинг бошланғич босқичи ҳисобланади. Кейинчалик эса ушбу кўрсаткичларнинг динамик ўзгариши жорий давр билан ўтган даврларни (ушбу меҳмонхона маълумотлари асосида) ёки бошқа бир меҳмонхоналар маълумотлари билан солиштириш ёрдамида аниқланади. Мисол учун, меҳмонхона молиявий ҳолатининг динамикасини аниқлашда охирги 3 йилдаги кўрсаткичлар маълумотлари асосида таҳлил олиб борилади вамеҳмохона бизнесининг ўртача тармоқ кўрсаткичлари билан солиштирилади.
Иқтисодий ўсиш коэффициенты 3 та омил асосида ташкил топади:
-
• Хусусий капитал рентабеллиги
-
• Реинвестиция коэффициенты
-
• Ҳисобот даври якуни бўйича хусусий капитал ўсиши.
Меҳмонхоналар ишининг солиштирма таҳлили қўйидаги 3 та йўналиш бўйича олиб борилади:
-
• Турли меҳмонхоналарнинг географик жойлашуви, тури ва категорияларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг фаолиятлари бўйича солиштирма таҳлилий маълумотларни олиш.
-
• Бюджетлаштириш олдига қўйилган вазифаларни бажарилганлик даражасини билиш мақсадида меҳмонхоналар фаолияти якунининг аниқ маълумотлари билан режалаштирилган маълумотларни солиштириш ёрдамида солиштирма (сравнительной) маълумотларни олиш.
-
• Самарадорлик кўрсаткичларининг динамик таснифининг солиштирма таҳлили
Меҳмонхоналар фаолиятини иқтисодий ва молиявий баҳолашда ҳамда унинг молиявий ва иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи умум белгиланган кўрсаткичларни ҳисоблашда асосий кўрсаткичлар ишлатилади:
-
• Хоналарни сотишдан даромад (Room Revenue) ревенью
-
• Фойдаланишда бўлган (доступного) хонадан даромад (RevPAR)
-
• Ўртача сотув таърифи (ADR)
-
• Ўртача бир меҳмонга тўғри келувчи даромад (RevPAC) ва бошқалар.
Меҳмонхоналарнинг фойда ва даромадлари шаклланишининг кўрсаткичлари бўлиб рентабеллик ҳисобланади. Рентабеллик кўрсаткичлари молиявий натижа ва меҳмонхона фаолияти самарадорлигини ҳарактерловчи нисбий кўрсаткич ҳисобланади.
Рентабелликни ҳисоблаганда фойда кўрсаткичи сифатида хизматлар реализациясидан олинган фойда ёки балансдаги фойда, солиққа солинадиган фойда, солиқ тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қолган соф фойда олиниши мумкин. Шуни белгилаш зарурки меҳмонхона воситалари ёки улар манбаларининг фойдалилиги корхона нарх шакллантириш сиёсати билан ва сотилган хизматларни ишлаб чиқаришга харажатлар даражаси билан ҳам, воситалар ва улар манбаларининг айланувчанлиги билан ўлчанадиган иш фаоллиги билан ҳам белгиланади.
Меҳмонхона хизматларининг таннархига моддий харажатлар, иш ҳақи, энергия, устама ҳаражатлар, амортизация ва бошқа харажатлар таъсир этади. Хизматлар таннархи таҳлилини энг кўп қийматли ва тез ўсувчи ҳаражатлар бўйича амалга ошириш керак. Бунда харажатлар доимий ва ўзгарувчан харажатларга бўлинади. Бу эса ўз навбатида барча харажатларни қоплайдиган минимал хизматлар сотиш ҳажмини ҳисоблаш имконини беради. Яъни бу “зарарсизлик нуқтаси”ни топишни тақозо этади. Моддий харажатларни камайтиришга эътибор бериш керак, чунки уларнинг 1 % га камайиши ҳам муҳим харажатларни тежаш имконини беради. Хизматлар таннархини тушириш учун харажатларни бошқаришнинг турли услублардан фойдаланиш мумкин:
-
> Таннархнинг энг му^им кисмлари ажратиб олинади.
-
> Зарарсизлик нуктаси ^исобланади.
-
> Ало^ида турдаги хизматларнинг кушган х,иссасига караб фойдалилиги таҳлил этилади, хизматлар номенклатурасини ўзгартириш зарурати ва имконияти ўрганилади.
Соф активлар рентабеллиги қўйидагича аниқланади:
Хизматларни сотиш хажми/соф активлар (узоқ муддатли капитал).
Ушбу кўрсаткич соф активларнинг сони билан заифлашиши мумкин бўладиган сотилган хизматлар ҳажмини ифодалайди. У бир томондан, соф активлардан нақадар самарали фойдаланилаётганини, иккинчи томондан эса, узоқ муддатли (асосий) капиталдан қанчалик самарали фойдаланилаётганлигини кўрсатади. Шу билан бирга соф активлар рентабеллиги бизнесда фойдаланиладиган ишлаб чиқариладиган фондларнинг (хусусий капитал ва банк кредитлари) қайтишини кўрсатади. 43 бет
Шу тариқа, соф активлар рентабеллиги бирламчи кўрсаткич ҳисобланади, қайсики:
-
> Бизнес самарадорлиги назоратини олиб боришга рухсат беради.
-
> Баланс билан фойда ва зарарлар туFрисидаги х,исоботни боглайди.
-
> Бизнесни нафакат олинадиган фойда билан, балким бошка курсаткичлар билан баҳолашга ёрдам беради.
Кўпинча активлар рентабеллигини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Ар = Операцион фойда / соф активлар ёки
Ар = (операцион фойда / реализациядан тушум) х (реализациядан тушум/соф активлар)
Мисол учун, меҳмонхона қуйидаги кўрсаткичларга эга ва шу билан бирга уларнинг активлари қўйидагича миқдорлардан иборат:
№ |
Активлар ва пассивлар кўрсаткичлари |
миқдор |
Активлар |
||
1. |
Жорий активлар (пул маблағлари+дебиторлик қарзлари+заҳиралар) |
7609 |
2 |
Асосий активлар (номоддий активлар+асосий воситалар+айланмас активлар) |
78869 |
Пассивлар |
||
1. |
Жорий мажбуриятлар (қисқа муддатли активлар+кредиторлик қарзлар) |
9283 |
2. |
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
200 |
3. |
Хусусия капитал (устав капитали+қўшилган капитал+қайта инвестицияланган фойда) |
76995 |
Ушбу мисол учун: Ар = 0.235 х 0.082 = 1.9 %.
Шуни айтиш лозимки, ушбу мутлоқ кўрсаткичлар корхона молиявий самарадорлиги таҳлили учун маржинал ёки нисбий кўрсаткичларга кўра камроқ даражада ахборот беради. Шунга қарамай, молиявий ҳолатни ва бизнес қийматини баҳолаш нуқтаи назаридан, мутлоқ кўрсаткичлар акционерлар учун ҳам, ташқи фойдаланувчилари учун ҳам устун ҳисобланади.
Шуни яна таъкидлаш керакки, компаниялар ишининг натижавийлигини баҳолашда фақатгина молиявий кўрсаткичлардан фойдаланиш кўпгина муаммоларга ташхис қўя олмайди, мисол учун, ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини тушиши, мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси, ходимлар бошқаруви самарадорлиги кабиларга. Шундан келиб чиқиб, корхонанинг асосий вазифаси, акционерлик капиталининг қийматини ошириш бўлганлиги сабабли, қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
-
1. Корхона фаолиятининг молиявий кўрсаткичлари кенг қамровли бўлиши ва мос равишда ўз ичига даромадларнинг ўсишини, пул оқимларини ва инвестициялар бўйича фойдани олиши керак.
-
2. Компаниянинг “ҳаётий цикли” давомида ҳар бир ўсиш поғонасида турли молиявий кўрсаткичлар ҳар хил муҳимлилик даражасига эгадирлар. Шундай қилиб, на соф фойда, на пул оқимлари, на инвестицияларга даромад (ни доход на инвестиции) бошқа бир муҳим кўрсаткичларни “тўсиб” қўймасликлари лозим.
-
3. Молиявий кўрсаткичлар мажмуаси ёрдамида меҳмонхона ишининг самарадорлигини ўлчашни кенгайтириш учун бюджет бўйича кутилаётган кўрсаткичлардан фойдаланиб уларни ҳақиқий маълумотлар билан солиштириш керак.
-
4. Эски нархлар билан қилинган ҳисоб-китобларни, айниқса юқори инфляция даврида реал нархларга асосланган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим.
Адабиётлар рўйхати:
-
1. Филипповский Е.Е., Умарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. - М.: Финансы и статистика, 2008. - 176 с., Чудновский А.Д.
-
2. Менеджмент в туризме и гостиничном хозяйстве. - М.: кнорус, 2007. - 320 с.; Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник /под ред. А.Д. Чудновского. - М., экмос, 2001. - 400 с.; Кудратов ГД-, Тухлиев И.С. Туризм иқтисодиёти. -Самарканд, СамИСИ, 2007.
-
3. Холиқулов А. Н. Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари. Иқт. Фанлари номзоди дараасини олиш учун диссертация автореферати, самарқанд, СамИСИ, 2011.
-
4. Пардаев М. Қ., Холиқулов А. Н., Рахимов Х. А. Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари. Т.: “Иқтисодиёт”, 2013 йил.
-
5. www.lex.uz
-
6. www.mf.uz
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Мемонхона хўжаликлари самарадорлигини оширишда замонавий талил ва аудит усулларидан фойдаланиш заруратлари
- Филипповский Е.Е., Умарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. - М.: Финансы и статистика, 2008. - 176 с., Чудновский А.Д.
- Менеджмент в туризме и гостиничном хозяйстве. - М.: кнорус, 2007. - 320 с. Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник /под ред. А.Д. Чудновского. - М., экмос, 2001. - 400 с. Кудратов ГД-, Тухлиев И.С. Туризм иқтисодиёти. - Самарканд, СамИСИ, 2007.
- Холиқулов А. Н. Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари. Иқт. Фанлари номзоди дараасини олиш учун диссертация автореферати, самарқанд, СамИСИ, 2011.
- Пардаев М. Қ., Холиқулов А. Н., Рахимов Х. А. Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари. Т.: "Иқтисодиёт", 2013 йил.
- www.lex.uz.
- www.mf.uz.