Methodology of collecting loans for some modules in the system of loan modules
Автор: Dadamirzaev G., Kholmirzaev I.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
This article discusses the methodology of collecting funds for some modules of the system of means of modules
Modular system, credit system, loans, scientific block
Короткий адрес: https://sciup.org/140260521
IDR: 140260521
Текст научной статьи Methodology of collecting loans for some modules in the system of loan modules
Болонья жараёни асосларидан бири ҳисобланган кредит (синов бирлиги) тизимини ишлаб чиқиш ва ундан самарали фойдаланиш етарлича мураккаб масала ҳисобланади. Синов бирлиги тизимига ўтиш учун ўқув фани иш ҳажмини қайта ҳисоблаб чиқишнинг ўзи етарли эмас, балки ўқув жараёнини бутунлай янгича ташкил қилиш талаб этилади. Хусусан, талабанинг академик ўзлаштиришини баҳолашнинг менталитетга хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда содда, шаффоф, адолатли методикасини ишлаб чикиш керак булади.
Юкоридаги вазифаларни амалга ошириш учун 2003, 2004 йилларда Наманган мухандислик-педагогика институти (хозирги Наманган мухандислик-курилиш институти) да Болонья деклорациясига аъзо булган турли мамлакатларнинг кредит тизимларини солиштирув таҳлилларини амалга ошириб, улар асосида синов бирлиги тизимини куллаш буйича илмий-методик ишлар ва битта таълим йўналишида вазирлик рухсати билан тажриба ўтказилиб 2004 йил охирида ушбу тизимга ўтиш бекор қилинган [1]. Лекин мазкур тизим бўйича изланиш натижалари хозирги кунгача ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Шунинг учун амалдаги ўқув режа ва 1 та фан дастури асосида кредит тўплаш методикасини кўриб чиқамиз.
Синов бирлиги ҳисобий қиймат бўлиб, фаннинг умумий иш ҳажми бўйича аниқланади. Фанга белгиланадиган синов бирлигининг қиймати фанга белгиланган умумий соатни бир синов бирлигига тўғри келган соатга нисбати орқали топилади. Масалан, “Муқобил энергия манбалари” таълим йўналишининг амалдаги ўқув режаси бўйича “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанининг умумий юклама хажми 184 соат бўлиб, 1 ва 2 семестрга белгиланган. 2 семестрда маъруза (М) – 18 соат, амалий машғулот (А) – 18 соат, лаборатория машғулоти (Л) – 36 соат, талабанинг мустақил иши (МИ) – 50 соат.
Умумий иш ҳажмини қуйидагича белгилаш мумкин:
М18+МИ15=33 соат,
А18+МИ12=30 соат,
Л36+МИ23=59 соат.
Талабанинг 36 соат иш ҳажмини 1 кредит (синов бирлиги) деб қабул қилинса, талаба семестр давомида 3.39 кредит тўплаши керак. Уни 0.25 аниқликда яхлитлаб, 3.5 синов бирлигини қабул қилинса бўлади.
Талабанинг семестр давомида ушбу 3.5 синов бирлигини тўплаш методикаларидан бирини кўриб чиқайлик.
Маърузага тегишли фаолият бўйича 0.9 синов бирлиги, амалий машғулот бўйича 0.9 синов бирлиги ва лаборатория машғулоти бўйича эса 1.7 синов бирликларидан иборат кредит тўплаш талаб этилади.
Талабалар билимини баҳолашнинг 5 балллик тизимига ўтилгани муносабати билан аввало у бўйича етарлича тажриба ва кўникмага эга бўлиш ҳамда ҳар бир фаннинг мукаммал баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Агар талаба фан бўйича семестрни “5” баҳога якунласа 3.5 кредит (синов бирлиги) тўплайди, демак: 5*0.7=3.5 синов бирлиги (бу ерда 0.7-коэффициент).
Синов бирлиги 3.5 бўган курс учун баҳо ва синов бирлиги ўртасидаги муносабат.
1-жадвал
Ҳарфий белги |
A |
B |
C |
D |
E |
FY |
F |
Баҳо |
5 |
4.5 |
4 |
3.5 |
3 |
2.5 |
2 |
Кредит (синов бирлиги) |
3.5 |
3.15 |
2.8 |
2.45 |
2.1 |
1.75 |
1.4 |
Агар талабанинг ушбу фандан семестр давомида йиғган кредити 2.1дан кам бўлса, унга етказиш учун деканат 1 марта рухсат беради. Россияда қабул қилинган тартибга кўра “3” баҳо олган талаба ушбу фандан кредитга эга бўлмайди, лекин дипломида бу фанга “қониқарли” ёзуви қўйилади [2]. Ушбу тартибни бизда ҳам қўллаш мумкин.
“Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанининг II ўрта модули (2-семестр) учун фан таркиблари бўйича кредит йиғиш тартибини кўриб чиқайлик [3].
Амалий машғулот: Бу семестрда талабалар 6 та кичик модуллар бўйича топшириқларни амалий бажариш малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
Ўқитишнинг замонавий технологияларини қўллаб, талабаларнинг ҳар бир кичик модуль бўйича баҳоланишларига эришилади. Бунда аудиториядаги мустақил иш, уйга вазифанинг бажарилиш сифатини текшириш ва бошқа омиллардан фойдаланилади. Талабанинг олган баллари ўртачалаштирилади.
Лаборатория машғулоти: жаъми иш ҳажми 59 соат. Семестр учун 6 та лаборатория иши режалаштирилган. Талабалар томонидан барча лаборатория ишларининг назарий қисмларини ўрганишларини, уларни амалда бажаришларини ўқитувчи назорат қилиб боради. Талаба аудиториядан ташқари мустақил иш соатларида ҳар бир лаборатория иши бўйича ҳисобот тайёрлайди ва ҳимоя қилади. 6 та ҳимоянинг барчаси баҳоланади ва ўртачалаштирилади.
Кредит технологиясининг энг аҳамиятли томони шундаки, жорий назорат рейтингини ҳисоблашда фақатгина талабаларнинг белгиланган муҳлатларда олган баллари ҳисобга олинади.
Биринчи, иккинчи оралиқ баҳолашлар ва якуний баҳолаш ҳам “5” баллик тизимда амалга оширилади.
Якуний баҳо БА-амалий машғулот, БЛ- лаборатория машғулоти, БО1 ва Б О2 - биринчи ва иккинчи оралиқ назорат ва Б Я - якуний назорат баҳоларининг ўртачалаштирилишидан топилади:
Б=
БА + БЛ + БО1 + БО2 + Бя
Натижавий кредит (синов бирлиги) эса 1-жадвал асосида аниқланади.
Талабаларнинг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларида уларнинг юкламаларини мувофиқлаштириш ва мустақил иш ҳажмини белгилаш синов бирлиги тизимида муҳим масала ҳисобланади. Ҳозирги амалиётда барча фанларнинг мустақил иш соатлари аудитория соатига нисбатан деярли бир хил нисбатда тақсимланган. Лекин фанлар хусусиятидан келиб чиқиб қаралганда, талабаларнинг уларга сарфлайдиган иш ҳажмлари ажратилган мустақил иш соатларига тўла мос келмайди. Буни мувофиқлаштириш йўлларидан бири талабалар фикрини ўрганишдир. Яна бир усули- ўқитувчи таълим модулини режалаштиради ва талабанинг иш ҳажмини ҳисоблаб чиқади. Агар семестр давомида
ўқитувчи ҳисоблаб чиққан мустақил иш ҳажми ҳақиқийга мос келмаса юклама шаклини ўзгартириш йўли билан мувофиқлаштиради.
Адабиётлар:
-
1. Александров И., Афанасьева А., Сагитова Э., Строкина В. Балльнорейтинговая система оценки качества обучения в системе зачетных единиц. “Высшее образование в России”, 2007, №7, стр. 28.
-
2. Дадамирзаев Ғ. Кредит технологиясини қўллаш бўйича муваққат Низом. Наманган НамМПИ илмий кенгашида тасдиқланган, №122, 29.08.2003. Талабаларга таълим беришнинг кредит технологияси асослари. Методик қўлланма. Наманган, 2003 й. 10 бет. Олий таълимда кредит тизимини қўллаш муаммолари. Наманган, 2004, 6 бет.
-
3. Дадамирзаев М.Ғ. Кредит-модуль тизимига ўтишнинг айрим масалалари. “Наманган муҳандислик-технология институти илмий-техника журнали”, Наманган-2019 й, №4, 200-204 бет.
"Экономика и социум" №5(84) 2021
Список литературы Methodology of collecting loans for some modules in the system of loan modules
- Александров И., Афанасьева А., Сагитова Э., Строкина В. Балльно-рейтинговая система оценки качества обучения в системе зачетных единиц. "Высшее образование в России", 2007, №7, стр. 28.
- Дадамирзаев Ғ. Кредит технологиясини қўллаш бўйича муваққат Низом. Наманган НамМПИ илмий кенгашида тасдиқланган, №122, 29.08.2003. Талабаларга таълим беришнинг кредит технологияси асослари. Методик қўлланма. Наманган, 2003 й. 10 бет. Олий таълимда кредит тизимини қўллаш муаммолари. Наманган, 2004, 6 бет.
- Дадамирзаев М.Ғ. Кредит-модуль тизимига ўтишнинг айрим масалалари. "Наманган муҳандислик-технология институти илмий-техника журнали", Наманган-2019 й, №4, 200-204 бет.