Навоий вилоятида чорвачилик тармоларининг жойлашуви ва чорва масулотларини ишлаб чиаришда удудий тафовутлар
Автор: Худойбердиева И.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақола Навоий вилоятида чорвачилик тармоқларининг жойлашуви ва чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳудудий тафовутлар ва таҳлилга бағишланган. Аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини меъёрий кўрсаткичлари жадвалда келтирилган бўлиб, статистик маълумотлар асосида аҳоли жон бошига истеъмол учун зарур бўлган гўшт ва сут маҳсулотларини туманлар кесимида тафовутларига тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари аҳоли жон бошига чорвачилик маҳсулотлари етиштириш улуши, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида Томди, Конимех, Нурота, Хатирчи туманлари гўшт маҳсулотилари, Хатирчи Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туманлари сут маҳсулотини аҳоли жон бошига белгиланган меъёрдан юқори кўрсаткичларга эга эканлигини ҳисобланди. Чорвачилик тармоқларини жойлаштириш ва чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун таклифлар берилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140290968
IDR: 140290968
Текст научной статьи Навоий вилоятида чорвачилик тармоларининг жойлашуви ва чорва масулотларини ишлаб чиаришда удудий тафовутлар
Кириш. Пандемия шароитида экологик тоза маҳсулотларни айниқса инсон саломатлиги учун зарур бўлган табиий тоза яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш ва ўз навбатида ҳудуднинг табиий шароитидан келиб чиқиб, деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларини жойлаштиришни, ривожлантиришни талаб этади.
Аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтёжлари ҳамда чорва маҳсулотларга бўлган талаби, иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан эса аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш зарур. Ҳудуднинг ер, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиб, қишлоқ хўжалик тармоқларидаги соҳасидаги муаммоларни ижобий ечими орқали иқтисодиётимизни ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Асосий қисм. Инсон саломатлиги учун экологик табиий маҳсулотлар истеъмол қилиш жуда зарурдир. Чунки пандемиянинг авж олиши ва унинг асоратлари инсон саломатлигига салбий таъсир курсатиб келмокда. Инсон саломатлигини тиклашда ва кайта касални юктирмаслик учун албатта озик-овқат маҳсулотларини меъёрда истеъмол қилиш ва тўғри овқатланишни талаб этади. Бу учун чорва махсулотлари: гушт, сут, тухум, балик гушти, асал асосий озука манбаи хисобланади. Жумладан Хайруллин ва бошка чорва ҳайвонларининг маҳсулотларида кўплаб оқсиллар, витаминлар, углеводлар ва ёғлар билан тўйинганлигини айтишади. Аҳолини соғлом овқатланиши соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда бир ҳудудда истикомат киладиган ахолини чорва махсулотлар билан меъёр даражасида таъминлаш қобилиятини аниқлаш шу билан биргаликда ишлаб чиқаришни кенгайтириш инсонлар меъёрий рацион асосида озиқланиши хусусида таклиф ва тавсиялар беришган [1].
Ахоли озик-овкатлари таркибида оксил моддалар, каллориялар, углеводлар, витаминлар хамда минерал тузлар бўлиши шу билан биргаликда инсон соғлиги учун 65 хилдаги кимёвий бирикмаларни бўлишини талаб этади. Бу витаминларнинг барчаси инсон кунлик истеъмол киладиган озик-овкати таркибида мужассамлиги, ахоли хамда миллат саломатлигини таъминловчи бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли аҳоли сони ошиб бориши ва уларнинг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда келгусида чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни прагноз қилиш ва уни ривожлантиришда алохида урин тутади.
^уйидаги жадвалда келтирилган “Санитария коидалари ва нормалари”да асосий озик-овкат махсулотларининг ахоли жон бошига истеъмол килишнинг меъёрий йиллик уртача микдори белгилаб берилган [2].
1-Жадвал
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг йиллик истеъмол меъёри
№ |
Маҳсулот номи |
Жон бошига |
1 |
Гушт |
41.14 кг |
2 |
Сут |
46.80 литр |
3 |
Тухум |
331.74 дона |
4 |
Балиқ |
9.68 кг |
5 |
Асал |
3.50 кг |
6 |
Сабзавот |
115.47 кг |
7 |
Картошка |
43.15 кг |
8 |
Полиз |
34.98 кг |
9 |
Мева |
75.39 кг |
10 |
Узум |
12.93 кг |
11 |
Шакар |
7.07 кг |
12 |
Ун |
70.20 кг |
13 |
Ўсимлик ёғи |
9.33 кг |
Жадвал вилояти иқтисодий тараққиёт ва канбағалликни қисқартириш бош бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф тамонидан тайёрланди
Чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш аввало, аҳоли эҳтиёжлари, бозор талабига кўра амалга оширилади. Бу талабни амалга оширишда ҳудуднинг табиий ва иқтисодий шароитидан келиб чиқиб чорвачилик тармоқларини шакллантириш ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш саноатини йўлга қўйишни талаб этади.
Чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларда чорва ҳайвонларидан олинадиган гўшт-сут, тухум маҳсулотларни маҳсулдорлигини оширишда аввало чорвачиликни ривожлантириш хамда модернизация қилиш, чорва ҳайвонлари учун ем ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, ер унумдорлигини ошириб, етарлича ем-хашак базасини мустаҳкамлаш ва бу орқали маҳсулотларнинг нархини меъёрда сақлаш, сифатини яхшилаш, фойдаланиш самарадорлиги ошишига эришиш мумкин [3].
Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган бўлиб, туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак 2021 йил 1 январь холатига кўра аҳоли жон бошига гўшт маҳсулотини бир йиллик етиштириш ҳажми қўйидаги1-расмда тасвирланган.
Навоий вилоятида аҳоли жон бошига гўшт маҳсулотни бир йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми(кг)
1-расм

>1 400
-
■ Навоий шаҳри ■ Зарафшон шаҳри ■ Кармана тумани ■ Конимех тумани
-
■ Қизилтепа тумани ■ Навбаҳор тумани ■ Нурота тумани ■ Томди тумани
-
■ Учқудуқ тумани ■ Хатирчи тумани
Расм вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Статистик маълумотларга кўра, Томди туманини аҳолиси 15 минг кишидан, Конимех туманида эса аҳоли сони 36 мингдан ортиқ кишини ташкил қилади [4]. 1-расмдан кўриниб турибдики етиштириладиган гўшт ҳажми аҳоли жон бошига Томди туманида 624.6 кг, Конимех туманида 346.2 кгни ташкил қилади. Бу ҳудудларда аҳоли сезиларли даражада сийрак истиқомат қилади, табиий шароит жиҳатдан ноқулай. Бу икки туманларда чорвачиликнинг қорамолчилик, айниқса қоракўлчилик соҳасига ихтисослашганлиги сабабли ҳудудда гўшт ва сут етиштириб чиқариш аҳоли жон бошига энг юқори кўрсаткичларни кўрсатиб турибди.
Бу ҳудудларда ем- ҳашак базасини мустаҳкамлаб қўймоқ лозим, лекин Навоий вилоятида асосан яйлов чорвачилиги шаклланган бўлиб, бу ҳудудда фермер хўжаликлари етакчилик қилишади[4].
Хатирчи ва Қизилтепа туманлари вилоятда йирик шохли қорамоллар сонини кўплиги бўйича вилоятда етакчилик қилади. Хатирчи тумани мол ва парранда гўштини етиштириш бўйича 2000-2020 йиллар оралиғида энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, 2000 йилда 9 мингдан ортиқ гўшт ишлаб чиқарган бўлса 2020 йилга келиб бу кўрсатич 42 минг тоннага етган[5]. Айни вақтда туман аҳолиси 201.9 минг кишини ташкил қилади, ҳудудда етиштирилаётган гўштнинг аҳоли жон бошига меъёрдан анча ортиқ яъни 216.4 кгни ташкил қилади.
Бундан ташқари Нурота, Учқудуқ, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туманларида ҳам бу кўрсаткич “Санитария қоидалари ва нормалари” белигилаб берган меъёрдан 8-10 баробарга юқорилигини кўришимиз мумкин. Лекин Навоий шаҳри 5.8 кг.ни, Зарафшон шаҳри 11.7 кг.ни ташкил қилади. Вилоятда аҳолига жон бошига гўшт етиштиришда туманлар орасида кескин тафовутларни кўришимиз мумкин.
Яна бир асосий чорва маҳсулотларидан бири сут ва сут маҳсулотларини йил мобайнида бир киши 46.80 литрни истеъмол қилиш зарур. Навоий вилояти шаҳар ва туманлар кесимида 2021 йил 1 январ холатига кўра аҳоли жон бошига етиштириладиган сут маҳсулотини бир йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми таҳлили 2-расмда тасвирланган, бунда хам шаҳар ва туманларда сут етиштиришда тафовутларни кўришимиз мумкин.
Навоий вилоятида аҳоли жон бошига сут маҳсулотларини етиштириш ҳажми(литрда)
2-расм

0 |
100 200 300 |
400 500 |
600 700 800 |
900 |
Cут миқдори (литр) |
||||
■ Хатирчи тумани |
■ Учқудуқ тумани |
■ Томди тумани |
||
■ Нурота тумани |
■ Навбаҳор тумани |
■ Қизилтепа тумани |
||
■ Конимех тумани |
Кармана тумани |
■ Зарафшон шаҳри |
Расм вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди
2-расмдан кўришимиз мумкинки, сут маҳсулоти энг кўп етиштирадиган ҳудудлар Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туманлари бўлиб, бу ҳудудларда асосан қорамолчилик соҳаси яхши шаклланган.
Сутчилик асосан, ўртача ҳароратдаги ва ёғингарчилик етарли даражада ёғадиган ҳудудларда, дарё буйларида, яшил ўтлоқзорларда, адирларда яхши ривожанган [6].
Нурота, Конимех, Томди, Учқудуқ туманларида ҳам кўрсаткичлар инсон бир йилда истеъмол қиладиган сут миқдоридан анча юқори, Навоий ва Зарафшон туманларида эса бу кўрсаткичлар жуда пасд даражада туманлараро таҳлиллар шуни кўрсатадики “Хатирчи туманида 2000-2020 йиллар оралиғида энг кўп сут етиштирган бўлиб, 2017 йилда 167 минг тонна сут соғиб олинган [5].
Навоий, Зарафшон шаҳарлар аҳолисини сут-гўшт маҳсулотлари билан Навоий вилоятининг бошқа туманлар таъминлайди ва ҳато ўзига қўшни бўлган вилоятларга ҳам экспорт қилиш қобилиятга эга.
Юқоридаги 1 ва 2 расмлар орқали Навоий вилояти шаҳар ва туманлари кесимида аҳоли жон бошига нисбатан етиштирилган гўшт ва сут маҳсулотларининг ҳар бир шаҳар ва туманнинг вилоятда улушга эга эканлигини ҳисоблашимиз мумкин. Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига мос келувчи чорвачилик маҳсулотларини етиштириш улушини аниқлаш учун, етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари миқдорини ҳудудлар кесимида олиш ва қийматни 100 фоизга кўпайтириш ва натижани вилоятда жами етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари миқдорига бўлишимиз лозим:
ЧМЙУ * .к =
ЙЧММ^к * 100% жйЧмм вк
Бунда,
ЧМЙУҳ.к– Аҳоли жон бошига чорвачилик маҳсулотларни етиштириш улуши, ҳудудлар кесимида.
ЙЧММҳ.к - Аҳоли жон бошига, етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари миқдори, ҳудудлар кесимида.
ЖЙЧММ в. к – Аҳоли жон бошига жами етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари миқдори, вилоят кесимида.
Список литературы Навоий вилоятида чорвачилик тармоларининг жойлашуви ва чорва масулотларини ишлаб чиаришда удудий тафовутлар
- Хайруллин. Марс Фаритович, "О потребительских предпочтениях при выборе мясных продуктов". Мясная индустрия 12 (2011): 15-1.
- Навоий вилояти иқтисодий тараққиёт ва канбағалликни қисқартириш бош бошқармаси маълумотлари, 2021 йил.
- Tikhomirov, A. I., and V. I. Chinarov. "Economic efficiency of production and realization of livestock products". Экономика Сельскохозяйственных и Перерабатывающих Предприятий 9 (2017): 25-29.
- EDN: ZJAPWX
- Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотлари, 2021 йил.
- Комилова Н.К, Худойбердиева И.А. Навоий вилояти чорвачилигининг айрим иқтисодий географик жиҳатлари. ЎзМУ хабарлар. 3/2 сон. Тошкент. 2021.ИССН 2181-7324. 175 б.
- Солиев.А.С., Комилова Н.К., Янчук С.Л., Жумахонов Ш.З., Ражабов Ф.Т. Иқтисодий ва ижтимоий география. Дарслик, "Ношир", Т.2019. 138 б.