Нодавлат нотижорат ташкилотлари мулкий ва молиявий олати аудиторлик талилини такомиллаштириш

Автор: Неъматов О.И.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)лар мулки ва молиявий ҳолати аудиторлик таҳлили келтирилган.

Активлар, мажбурият, хусусий капитал, мақсадли тушум, самарадорлик, аудит, таҳлил

Короткий адрес: https://sciup.org/140260666

IDR: 140260666

Текст научной статьи Нодавлат нотижорат ташкилотлари мулкий ва молиявий олати аудиторлик талилини такомиллаштириш

Нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) мулки узоқ муддатли ва қисқа муддатли активлардан, ташкил топиш манбаларига кўра эса ўз маблағлари ва мажбуриятлардан ташкил топади.

ННТларнинг узоқ муддатли активларига қуйидагилар киради:

  •    асосий воситалар;

  •    номоддий активлар;

  •    молиявий инвестициялар;

  •    ўрнатилмаган жиҳозлар;

  •    капитал инвестициялар;

  •    узоқ муддатли дебиторлик қарзлар ва кечиктирилган харажатлар.

Аудиторлик текширувларида узоқ муддатли активларнинг ушбу турларининг ҳолати ва ҳаракати ҳужжатли асосда текшириб чиқилади. Текширув натижасида уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг реаллиги тасдиқланади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича улар эскиришини тўғри ҳисобланганлиги, яроқлилик ва эскириш даражаларига баҳо берилади.

Молиявий инвестициялар бўйича уларнинг самара бераётганлиги ёки самарасизлиги аниқланади.

Тугалланмаган капитал инвестициялар ва уларнинг капиталлашган суммалари, цолдиFи гувохлик берувчи хужжатлар асосида текширилади.

ННТларининг ТМБларига цуйидагилар киради:

  •    хом ашё ва материаллар;

  •    товарлар.

Аудиторлик текширувларида ТМБларнинг ушбу турларининг ҳолати ва харакати ҳужжатли асосда текшириб чиқилади. Текширув натижасида уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг реаллиги тасдиқланади. ТМБлар бўйича уларнинг яроқлилиги, сифатли сақланиши, ҳисобдан чиқаришнинг меъёрдан паст ёки юқори эканлиги, ўғрилик ҳолатларига баҳо берилади. ТМБ ҳаққоний ҳолатини билиш учун уларнинг инвентаризацияси ўтказилади. Улар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг реаллигига баҳо берилади, мавжуд камчиликлар очиб берилади ва уларни тузатишга оид тавсиялар ишлаб чицилади.

ННТларда гуманитар ёрдам ёки мақсадли тушум сифатида келиб тушган товарлар кирими ва чиқими ҳисобини тўғри юритилиши ўта мухимдир. Бу, айницса, гуманитар ёрдам сифатида келиб тушган дори-дармон воситаларига, моддий ёрдам сифатида тарқатиладиган чорва моллари, турли кийим-кечаклар, курпа-тушаклар, маданий-маиший товарлар, шунингдек маҳаллаларга бепул тарқатиладиган мебель, компьютерлар, транспорт воситалари ва бошқаларга тегишлидир. ННТларга мақсадли ишлатиш учун келиб тушган ушбу товар-моддий бойликлар уларда 2900 «Товарлар» счётида ҳисобга олиниши лозим. Товарларнинг келиб тушиши ушбу счётнинг дебетида, сарфланиши эса унинг кредитида акс эттирилиши керак. Аудиторлик текширувларида товарларнинг кирими ва чиқими, ҳисобдан чиқарилишининг реаллиги ва қонунийлиги уларга гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги билан тасдиқланади. Бундай ҳужжатлар бўлиб, ННТда моддий ёрдам кўрсатиш, рағбатлантириш тўғрисида тегишли қарорлар, товарларни тегишли шахсларга ҳақиқатда берилганлигини тасдицловчи бошлангич хужжатлар (счёт-фактуралар, накладнойлар, далолатномалар ва бошқалар) ҳисобланади. Аудиторлар тузилган ҳужжатларнинг соҳта ёки қалбаки эмаслигига шахсан иқрор бўлишлари лозим. Бунинг учун тарқатилган товарларни ҳақиқатда олинганлигини анкета ёки огзаки суровнома асосида текшириб куриш фойдадан холи булмайди.

ННТларнинг пул маблаFларига цуйидагилар киради:

  • -    кассадаги пул маблаFлари;

  • -    банкдаги хисоб-китоб, валюта ва махсус счётдаги пул маблаFлари;

  • -    йулдаги пул маблаглари.

Пул маблаглари аудитининг бир цатор хусусиятлари мавжуд. Чунончи: * улар танлаб текширилмайди, балки ёппасига текширилиши лозим;

  • *    аудит текширувида валюта маблаFлари хам хорижий валютада, хам миллий валютада тугри хисобга олинганлиги текширилади;

  • *    нацд пул маблаFлари чицими уларнинг ишлатилиш мацсадларига мувофицлиги буйича текширилади;

  • *    касса хужалиги ва касса операцияларини белгиланган ^оидаларга мувофиклигига бахо берилади;

  • *    накдсиз пул операциялари буйича уларга доир Низомга амал килинганликка бахо берилади;

  • *    валюта маблаFлари буйича курс фарклари аницланади;

  • *    хисоб ва хисобот маълумотларини банк кучирмаларига мос келиш ёки келмаслигига икрор булиш зарурат хисобланади;

  • *    кассадаги пул маблаглари инвентаризация килинади;

  • *    моддий жавобгарлик туFрисида шартномаларнинг мавжудлиги ва уларга амал килиганлигига бахо берилади;

  • *    пул маблаглари буйича айникса камомадлар, угирлик холатлари, катта микдордаги чикимлар обдон текширилади;

Пул маблағлари уларнинг турлари ва турган жойлари бўйича аудиторлик хисоботида батафсил ёритилиши лозим.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ННТларда уларнинг нақдсиз хисоб-китоблар асосида бошка юридик ва жисмоний шахслар билан молиявий муносабатларида вужудга келади. Ушбу қарзлар, мос равишда, балансда активлар ва активларни ташкил топиш манбалари сифатида акс эттирилади. Аудиторларнинг асосий вазифаси дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини аниқлаш ҳисобланади. Шунингдек, уларнинг муддатидан ўтганлиги ёки муддати ўтмаганлигини, корхонада ушбу қарзларни асоссиз кўпайиб кетишига йўл куймаслик буйича амалга оширилаётган тадбирларга бахо берилади.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларни текшириш активларни сотиб олиш, мажбуриятларни ҳисоблаш ва тўловларни ўтказиб беришга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бундай текширувлар ҳар бир дебиторлар ва кредиторлар буйича ёппасига ёки танлаб утказилади.

Бугунги кунда аудиторлик ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар самарадорлигини аудиторлик тахлилидан утказиш мухим аҳамиятга эга. Соҳага доир адабиётларда хўжалик юритувчи субъектларнинг самарадорлигини таҳлил қилишнинг методологик асослари ишлаб чиқилган. Лекин, бугунги кунда ННТлар фаолиятини иқтисодий самарадорлигини тахлил килиш масалалари иктисодий адабиётларда ёритилмаган. Шу боис, ННТлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва асосида аудиторлик хулосаларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳисоблаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш максадга мувофик, деб хисоблаймиз (1-жадвалга каранг):

1-жадвал

Самарадорликнинг асосий калитли кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш тартиби1

Кўрсаткичлар

Кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби

Кўрсаткичлар миқдори

1.Хусусий маблағлари манбаларини шакллантиришга йўналтирилган маблағлар

Тушумлар - Харажатлар

480500 - 375000 =

10550

2.Харажатлар ва тушумлар нисбати

Харажатлар / Тушумлар

375000/480500 =78,1%

3. Жалб қилинган капитал рентабеллиги

Устав фондига йўналтирилган маблағлар / (узоқ муддатли активлар + жорий активлар – жорий мажбуриятлар)

10550 / (1200400+280000320000) = 10550/1160400 =0,91%

4.Активлар рентабеллиги

Устав фондига йўналтирилган маблағлар / активларнинг ўртача арифметик қиймати

10550 /1320000 =0,79 %

5.Қоплаш коэффициенти (тўлов қобилияти)

Жорий активлар / Жорий мажбуриятлар

280000/320000 =87,5%

6.Ликвидлик коэффициенти

Жорий активлар (заҳиралардан ташқари) / жорий мажбуриятлар

220000/320000 =68,8%

7.Пул оқими ликвидлиги коэффициенти

(Сотишга қобилиятли қимматли қоғозлар + операцион фаолиятдан олинган соф пул) / жорий мажбуриятлар

420000 / 320000 =

1,31

8.Молиявий мустақиллик коэффициенти

Устав фондига йўналтирилган маблағлар /

Жами қарзлар

10550 / 385000 =

2,74%

9.Кредиторлик қарзларининг кун ҳисобида айланиши

Кредиторлик қарзлари х Даврда календар кунлар сони / Харидлар

264000 x 365 /

580000 = 166кун

10.Дебиторлик қарзларининг кун ҳисобида айланиши

Даврда календарь кунлар сони / (Олинадиган счетларнинг дебет обороти / дебиторлик қарзларининг ўртача арифметик

365/ (420800/320000) = 277 кун

1 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгашининг 2019 йил маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси

қиймати)

11. Тадбиркорликдан олинган фойданинг умумий тушумлардаги ҳиссаси

Тадбиркорликдан олинган фойда / умумий тушумлар

34500/480500 =7,2%

Ушбу таклиф қилинган кўрсаткичлар тизими бир қанча хусусиятларга эга. Биринчи курсаткич, ННТларда келган тушумлардан дастурлар, лойиҳалар ва тадбирлар бўйича харажатлар чегириладиган бўлса бу қолган қисми устав фондини шакллантиришга йўналтирилган маблағи бўлади. Бу маблағларнинг қанча суммаси доимий фонд (соф активлар)ни шакллантиришга йуналтирилганлигини англатади. Иккинчи курсаткич, тушумларнинг қанча фоизи харажатларга сарфланаётганлигини тавсифлайди. Учинчи курсаткич, жалб цилинган капитал рентабеллигини тавсифлайди. Агар (узоқ муддатли активлар + жорий активлар – жорий мажбуриятлар) = устав фонди + узоқ муддатли мажбуриятлар) тенглик бўладиган бўлса, бу жалб қилинган капитални беради. Бу кўрсаткич жалб қилинган капиталнинг 1 п.б. га қанча устав фондига йўналтирилган маблағ тўғри келаётганлигини англатади. Тўртинчи кўрсаткич , активларнинг рентабеллигини кўрсатиб, 1 п.б даги активларга қанча устав фондига йўналтирилган маблағлар тўғри келаётганлигини тавсифлайди. Бешинчи кўрсаткич , қоплаш даражасини англатиб, агарда жорий активлар жорий мажбуриятларни қоплашга йўналтирилса, уни қанча марта қоплай олишини тавсифлайди. Олтинчи кўрсаткич , ликвидлик коэффициенти бўлиб, агар жорий активлардан захираларни чегириб ташлаганимиздан кейинги жорий активлар жорий мажбуриятларни қанча даражада қоплашини англатади. Еттинчи кўрсаткич , компаниянинг ликидлик даражасини баҳолашда пул оқими ликвидлиги коэффициенти даражасини баҳолайди, яъни қимматли қоғозлар ва операцион фаолиятнинг соф пул оқими жорий мажбуриятларни қанча даражада қоплашини англатади. Саккизинчи кўрсаткич , молиявий мустақиллик коэффициенти фақат жорий мажбуриятларга нисбатан эмас, балки жами қарзларга нисбатан ҳисоблаш тавсия этилди ва уставга йўналтирилган маблағлар жорий мажбуриятларни қанча даражада цоплашини тавсифлайди. Туккизинчи курсаткич, кредиторлик царзларининг кун ҳисобида айланиши (Creditors ratio) харидлар ҳисобидан юз беришини инобатга олиб, ушбу кўрсаткичга нисбатан ҳисобланиши таклиф этилди. Ўнинчи кўрсаткич, дебиторлик қарзларининг кун ҳисобида айланишини ҳисоблашда олинадиган счётларнинг дебет обороти олиниши таклиф этилди. Бу ҳисобот даврида дебиторлик қарзлари нечи кунда бир марта айланишини тавсифлайди. Ўн биринчи кўрсаткич, ННТларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган фойдасининг умумий тушумдаги ҳиссасини тавсифлайди.

Агарда таклиф қилинган кўрсаткичлар жорий этилса, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг объектив хулосаларга келиш мумкин.

Нодавлат нотижорат фаолиятининг мулкий ва молиявий ҳолати аудиторлик таҳлили бўйича ННТлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш тартиби таклиф этилди. Ушбу таклиф этилган кўрсаткичлар яхлит ҳолатда ўрганилганда ННТлар фаолиятининг самарадорлигини объектив баҳолаш, ахборот фойдаланувчилар томонидан объектив қарорлар қабул қилишларига асос бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, № ЎРҚ-404.

  • 2.    Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. 2000 йил 26 май. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2017 й., 16-сон, 265-модда.

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни, 1999 йил 14-апрель, 763-I-сон. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда.

  • 4.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611-сон.

  • 5.    3-coн АФМС «Aудитни peжaлaштиpиш». //AВ тoмoнидaн 10.11.1999 й. 837-coн билaн дaвлaт pўйxaтгa олинган.

  • 6.    12-coн AФМC «Aудитopлик тeкшиpувлapи жapaёнидa буxгaлтepия ҳиcoби вa ички нaзopaт тизимини бaҳoлaш». //AВ 12.04.2007 й. 1673-coн билaн pўйxaтгa oлингaн.

  • 7.    25. 13-coн AФМC «Тaҳлилий aмaллap». //AВ тoмoнидaн 03.09.1999 й. 814-coн билaн pўйxaтга олингaн.

  • 8.    Дуcмуpaтoв P.Д. Ўзбeкиcтoндa aудитopлик фaoлиятини шaкллaниши вa унинг уcлубиётини тaкoмиллaштиpиш. и.ф.д.... диc. aвтopeф. – Т.: 2008 – 42 б.

  • 9.    Егорова Л.В. Учет и аудит в некоммерческих организациях: теория, методология и практика. Автореферат дисс. д.э.н. Ростов-на-Дону, 2008.

  • 10.    Неъматов О.И. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг аудит объекти сифатидаги хусусиятлари. //Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент, 2016. - №6.

  • 11.    Пардаев М.К., Абдукаримов И.Т., Исроилов Ж.И., Исроилов Б.И. Корхоналарда молиявий ҳисоботлар таҳлили. Ўқув қўлланма. –Т.: Солиқ Академияси, 2009. -76 б.

"Экономика и социум" №7(86) 2021

Список литературы Нодавлат нотижорат ташкилотлари мулкий ва молиявий олати аудиторлик талилини такомиллаштириш

  • Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, № ЎРҚ-404.
  • Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. 2000 йил 26 май. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2017 й., 16-сон, 265-модда.
  • Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни, 1999 йил 14-апрель, 763-I-сон. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611-сон.
  • 3-coн АФМС «Aудитни peжaлaштиpиш». //AВ тoмoнидaн 10.11.1999 й. 837-coн билaн дaвлaт pўйxaтгa олинган.
  • 12-coн AФМC «Aудитopлик тeкшиpувлapи жapaёнидa буxгaлтepия ҳиcoби вa ички нaзopaт тизимини бaҳoлaш». //AВ 12.04.2007 й. 1673-coн билaн pўйxaтгa oлингaн.
  • 13-coн AФМC «Тaҳлилий aмaллap». //AВ тoмoнидaн 03.09.1999 й. 814-coн билaн pўйxaтга олингaн.
  • Дуcмуpaтoв P.Д. Ўзбeкиcтoндa aудитopлик фaoлиятини шaкллaниши вa унинг уcлубиётини тaкoмиллaштиpиш. и.ф.д. ... диc. aвтopeф. – Т.: 2008 – 42 б.
  • Егорова Л.В. Учет и аудит в некоммерческих организациях: теория, методология и практика. Автореферат дисс. д.э.н. Ростов-на-Дону, 2008.
  • Неъматов О.И. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг аудит объекти сифатидаги хусусиятлари. //Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент, 2016. - №6.
  • Пардаев М.К., Абдукаримов И.Т., Исроилов Ж.И., Исроилов Б.И. Корхоналарда молиявий ҳисоботлар таҳлили. Ўқув қўлланма. –Т.: Солиқ Академияси, 2009. -76 б.
Еще
Статья научная