Нутий хатолар ва уларни бартараф илиш йуллари
Автор: Шарипова Ш.Ш.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3 (81), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада нутқий хатолар, уларнинг турлари ва уларни бартараф этишнинг энг оптимал ечимлари хусусида сўз боради.
Морфологик форма, лексикхатолар, синтактик-услубий хатолар, логик хатолар, грамматик мавзуни ўрганиш
Короткий адрес: https://sciup.org/140293183
IDR: 140293183
Текст научной статьи Нутий хатолар ва уларни бартараф илиш йуллари
Asiyaasiya: In this article we will talk about speech errors, their types and the most optimal solutions for their elimination.
Key word: morphological form, lexicon, syntactic-methodical errors, logic errors, study of the grammatic subject.
Нутқий хатоларга нотўғри (ноўрин) танланган сўзлар, нотўғри тузилган гаплар, морфологик формаларни нотўғри ишлатиш киради. Бошланғич синфларда бундай хатолар устида ишлаш анча қийин, чунки уларни тўғрилаш ва олдини олиш учун она тили дастурида берилган қисқа назарий маълумот етарли эмас. Болалар нутқини такомиллаштириш устида режали, мунтазам иш олиб бориш учун асосий нутқий хатолар турини билиш зарур. Бундай нутқий хатоларни ўрганиш, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабабларини текшириш хатоларни тўғрилаш ва олдини олиш учун замин бўлиб хизмат қилади.
Нутқий хатолар учга бўлинади: луғавий-услубий, морфологик-услубий, синтактик-услубий. Бошланғич синфларда луғавий-услубий хатолар кўпроқ учрайди. Бундай хатоларга қуйидагилар киради:
-
1. Бир сузни ^айта-кайта ишлатиш. Бундай хатонинг келиб чикишига сабаб, биринчидан, ўқувчи сўзни ишлатишга кам эътибор беради ва фаол луғатидаги сўздан такрорий фойдаланади; иккинчидан, ўқувчининг сўз бойлиги кам, синонимларни билмайди, такрорланадиган сўзлар ўрнига олмошлардан фойдалана олмайди. Агар укитувчи бир сузни кайта-кайта ишлатмаслик учун унинг синонимларидан ёки шу сўз ўрнига олмошлардан фойдаланиш кераклигини яхши тушунтирса, кичик ёшдаги ўқувчи матнни эътибор билан укиб, такрорларини нисбатан тез тузата олади.
-
2. Сузнинг маъносини ёки маъно оттенкасини тушунмаслик на-тижасида уни аниқ маъносида ишлата олмаслик. Бундай хато боланинг нутқи яхши ривожланмаганлиги, суз бойлигининг камлиги сабабли юзага келади.
-
3. Шевага хос сузлардан фойдаланиш. Болалар бундай сузларни ота-оналарининг нутқи ва нутқий шароит таъсирида қўллайдилар. Болаларда адабий тилда қўлланадиган тушунчаларни шакллантириш асосида улар шевага хос сузларни ишлатмасликка ургатилади.
Лексик хатолар хилма-хил булгани учун уни туFрилаш ва тушунтириш усуллари ҳам турлича, аммо бундай хатоларнинг олдини олишнинг умумий йўли бор: бу яхши нутқий шароит яратиш, ўқилган ва қайта ҳикоя қилинган матнни тил томондан таҳлил қилиш, матндаги сўзларнинг маъно оттенкасини тушунтиришдир.
Морфологик-услубий хатоларга суз шаклини, суз узгартувчи ва суз ясовчи кушимчаларни нотуFри куллашдан келиб чикадиган хатолар киради.
Синтактик-услубий хатоларга суз бирикмаси ва гап тузишга оид хатолар киради. Бундай хатолар жуда хилма-хилдир. Композицион, логик ва далилларни нотўғри баён қилиш нутқий хато ҳисобланмайди. Типик композицион хатога иншо, ҳикоя, баённинг тузилган режага мос келмаслиги, яъни вокеа, кузатишларни баён этишда изчилликнинг бузилиши киради. Иншога тайёргарлик вақтида ўқувчилар кузатиш, материал тўплаш, фактларни танлашда тартибсиз, режасиз иш тутсалар, ҳикояни қандай бошлаш, кейин нималар ҳақида ёзиш ва уни қандай тугатишни хатога йўл
қўядилар. Бундай хато ҳикоя мазмунини тўлиқ қамраб ололмаслик, материални ўз ўрнига жойлаштира олмаслик натижасидир. Иншони режали, изчил ёзиш кўникмаси мураккаб кўникма бўлиб, у ўқувчиларда мунтазам бажариладиган машцлар ёрдамида аста шакллана боради.
Логик хатолар: 1. Тасвирланаётган воцеа-ходиса учун зарур булган суз, баъзан зарур эпизод, далил тушириб қолдирилади. Бундай хатонинг сабабини тушуниш учун ўқувчининг иншо ёзиш вақтидаги психологик ҳолатини кузатиш талаб этилади. У секин ёзади, аммо ишга берилиб кетиб, тез фикрлайди, яъни у ҳикоя мазмунини билади, аммо тез фикрлаш ва секин
ёзиш натижасида айрим ўринлар ёзувда акс этмай қолади. 2. Логик изчиллик бузилади. Масалан, Заводда пахтадан ип қилинади. Теримчи пахтани пахта териш машинасида теради. Бундай логик хатоларни ўқувчилар матнни қайта
ўқиш ва таҳлил қилиш жараёнида осон тўғрилайдилар.
Хатоларни туFрилаш ва олдини олиш. Уцувчилар йул цуйган хатоларни гуруҳлаш турларини аниқлаш ва ҳар бир хатонинг келиб чиқиш сабабларини
ўрганиш асосида нутққа оид хатоларни тўғрилаш ва олдини олиш тизими ишлаб чиқилади: 1) нутққа оид хатоларни ўқувчилар дафтарида тўғрилаш; 2) синф ўқувчилари учун умумий бўлган нутққа оид хатолар устида синфда ишлаш; бунинг учун дарснинг 15-20 минутлик цисми ажратилади ва текширилган иншо ва баён таҳлил қилинади, ўқувчиларни йўл қўйилган хатони мустақил равишда топишга ва уни тўғрилашга тайёрланади; 3) айрим индивидуал хатолар устида дарсдан ташқари вақтда ишлаш; хатони топиш, тушунтириш ва тўғрилаш; 4) йўл қўйилиши мумкин бўлган нутқий хатоларнинг олдини олишга қаратилган услубий машқлар тизими; ўқиш ва грамматика дарсларида матнни тил томонидан таҳлил қилиш ўқувчилар йўл қўйган хато устида ишлаш учун асос бўлиб хизмат қилади; 5) ўқувчиларни тузиладиган матн лексикасидан, айрим синтактик қурилмалардан фойдаланишга тайёрлаш мацсадида хар бир хикоя, иншо, баёндан олдин уни тил жиҳатидан машқ қилиш; 6) имкони бўлса, грамматик мавзу ўрганилаётганда, шу мавзу хатонинг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат
қилишини кўрсатиш - тушунтириш; 7) ўқувчиларни ўзлари ёзган иншо ва баёнларини ўзлари текширишга ва мустақил такомиллаштириш («таҳрир қилиш»)га махсус ўргатиш.
Кўрсатилган йўналишларнинг ҳаммаси ҳар уч синф ўқувчилари учун, айниқса, 3-ва 4-синф ўқувчилари учун мувофиқ келади. Нутқий хатоларни тўғрилаш ва олдини олиш тил устида ишлаш билан боғлаб, мақсадга мувофиқ ҳолда уюштирилади.
Нутқий хатоларни тўғрилаш. Ўқувчилар оғзаки ва ёзма нутқида йўл
қўйган нутқий хатоларни ўз вақтида тўғрилаб бориш зарур; ўқувчи йўл
қўйган хатосининг тўғри вариантини ўзлаштирсин, имкони бўлса, хатонинг келиб чиқиш сабабини тушунсин.
Хатони тўғрилашнинг энг фойдали усули йўл қўйган хатосини ўқувчининг ўзи тўғрилаши ҳисобланади; ўқувчи хатосини тўғрилай олмаса, уни ўқитувчи тўғрилайди. Хато турига қараб тўғриланади: гап ёки сўз бирикмаси қайта тузилади, сўз бошқаси билан алмаштирилади, зарур сўз қўшилади, ортиқчаси устидан чизилади. Иншо ёки баённи таҳлил қилиш дарсида хатолар устида ишлаш мақсади учун дарснинг иккинчи қисми – 20
25 минути ажратилади. ўқитувчи ўқувчилар иншо ёки баённи қандай
ёзганлари ҳақида қисқа тушунча бериб, энг яхши ёзилган матнни ўқиб беради, мазмундаги, мавзуни ёритишдаги камчиликлар, имловий ва нутқий хатолар аниқланади. Йўл қўйилган хатони тўғрилаш йўли тушунтирилади.
Шундан сўнг хато устида биргаликда ишланади: ўқитувчи йўл қўйилган хатонинг бир турини тўғрилаш юзасидан топшириқ беради: «Ноўрин ишлатилган сўзни бошқаси билан алмаштиринг». Хатоси бор матнни ўқиб ёки ёзиб беради, ўқувчилар йўл қўйилган хатони топадилар, мақсадга мувофиқ сўз билан алмаштириб, уни тўғрилайдилар ва тушунтирадилар. Айрим ўқувчилар йўл қўйган индивидуал хатолар дарсдан ташқари вақтда, қўшимча машғулот жараёнида тўғриланади. ўқувчи билан индивидуал суҳбатда ҳам, синфда жамоа бўлиб ишлаш жараёнидаги каби, болаларнинг ақлий фаоллигига, яъни у хатоси нимадалигини тушунибгина қолмай, балки уни тўғрилаши ва тушунтиришига эришиш муҳимдир.
Грамматик мавзуни ўрганишда ўқувчилар йўл қўйиши мумкин бўлган хатонинг олдини олиш учун мазкур мавзу уларга қандай имкониятлар яратиши тушунтирилади. Масалан, «Олмош» мавзусини ўрганганда, кишилик олмошларининг такрорланган сўзлар ўрнида қандай ишлатилиши
ўқувчиларга мисоллар билан тушунтирилса, улар ҳам иншо ёки баён ёэишда шунга риоя қиладилар. Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришдаги муваффақият уч асосий омилга боғлиқ: биринчидан, сўзга эътибор билан муносабатда бўлиш, болаларнинг кўп мутолаа қилиши, атрофидаги кишиларнинг тўғри ва ифодали нутқи, яъни нутқий шароит; иккинчидан, болаларнинг нутқий тажрибаси қандай ташкил зтилиши; учинчидан, нутқ
ўстиришда ўқитувчининг тил назариясига, грамматикага, лексикология ва стилистика элементларига асосланиш кўникмасига боғлиқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Бошланғич таълимнинг такомиллаштирилган ўқув дастури.
-
2. Абдуллаева К. Назаров К. Йўлдошева Ш. Савод ургатиш дарслари . Т.: Ўкитувчи .1996.
-
3. Рождественский Н.С. Кустарева В.А. Методика начального обучения русскому языку. Просвещение. М.: 1965.
-
4. Толипов У.К., Усмонбекова М. Педагогик техналогияларнинг тадбикий асослари. Т.: Фан.. 2006.
-
5. Йулдошев Ж.. Г., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари ., Т.: Ўкитувчи. 2004.
Бошланғич таълим . 2006, 5-сон.
Список литературы Нутий хатолар ва уларни бартараф илиш йуллари
- Бошланғич таълимнинг такомиллаштирилган ўқув дастури. Бошланғич таълим. 2006, 5-сон.
- Абдуллаева К. Назаров К. Йўлдошева Ш. Савод ургатиш дарслари. Т.: Ўкитувчи.1996.
- Рождественский Н.С. Кустарева В.А. Методика начального обучения русскому языку. Просвещение. М.: 1965.
- Толипов У.К., Усмонбекова М. Педагогик техналогияларнинг тадбикий асослари. Т.: Фан. 2006.
- Йулдошев Ж. Г., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари., Т.: Ўкитувчи. 2004.