Она тили ва адабиёт таълимининг тарихи ва тараиёт йўллари
Автор: Набижонова Ф.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (67), 2022 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада она тили ва адабиёт таълимининг тарихи ва тараққиёт йўллари ҳақида маълумот берилган.
Она тили, педагогика, адабиёт, нутқ, инновация
Короткий адрес: https://sciup.org/140295782
IDR: 140295782
Текст научной статьи Она тили ва адабиёт таълимининг тарихи ва тараиёт йўллари
Дарсликлар ўқувчига фан бўйича зарур билим, кўникма, малака ва компетенцияларни эгаллашга ёрдам берувчи асосий манбадир. Дарсликларни яратишга уриниш қадимдан мавжуд бўлган. Мадраса ва илм масканларида Саъдийнинг “Бўстон”, “Гулистон” асарлари, кейинроқ Яссавий, Ҳофиз, Навоий, Оллоёрнинг бадиий етук, тили содда асарлари ўргатилган. Бу ҳақда адабиётшунос У. Долимов ёзади: “Абжаддан кейин «ҳафтияк» ўргатилган. «Ҳафтияк»да 13-14 кичик-кичик суралар жамланган бўлиб, «Қуръон»ни ўқиш ва ёдлашдаги бир босқичдир. Бунда муаллим «Қуръон» сураларидаги сўзларни тўғри талаффуз қилишга, баъзи бир ёдлаш қобилияти кучли бўлган, чиройли товушга эга бўлган ўқувчиларни қироат билан таъсирли ўқишга ўргатган.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, туркистонлик маърифатпарварлар орасида халқ турмушининг мавжуд ҳолатидан қониқмаслик, уни енгиллаштириш, миллат аҳлига одамга муносиб ҳаёт кечириш йўлларини кўрсатишга уриниш майли пайдо бўлди. Асрнинг охирларида илғор ойдинларимиз Исмоилбей Гаспиралининг «Хўжаи сибён» алифбо дарслиги, «Раҳбари муаллимин ёки муаллимларга йўлдош» методик қўлланмаси таъсирида усули жадидни таълим амалиётига олиб кира бошладилар.
1918 йилда ҳамма учун мажбурий бўлган илк она тили ва адабиёт дастури ишлаб чиқилди. Шу йил “Маориф ва ўқитғувчи” журналида, бошқа предметлар қатори, биринчи адабиёт дастури ҳам босилди. Бу дастурда 5-7-синфларда она тили ва адабиёт предмети укитилиши кандай амалга оширилиши белгилаб берилганди. Шокиржон Рах,имий узбек тилидаги биринчи алифбе дарслиги - «СовFа» (1919), шунингдек, «Она тили» (1918, Фитрат ва Қ.Рамазон билан ҳамкорликда), «Катталарга ўқиш» (1920), «Алифбе дарслиги» (1922), «Катталар йўлдоши» (1924), «Катталар алифбеси» (1927), «Савод» (1930), «Ўзбек тили. Иш китоби» (1932) сингари дарслик ва ўқув кулланмалар муаллифи эди. Куринадики, дастлабки таълимга йуналтирувчи дарсликлар 1920-йилларда яратилган. Шу йилларда бошланғич ва етти йиллик мактаблар учун адабиётдан дастлабки мажмуалар тузилди. Тўғри, ХХ аср бошларида ҳам Мунавварқори («Сабзазор»), А. Авлоний («Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим», «Мактаб гулистони», «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар»), Ҳамза («Енгил адабиёт», «Қироат китоби») каби жадидлар турли мажмуалар тузишганди. Лекин улар, асосан, бошланғич мактабга аталган бўлиб, тарбиявий йўналишдаги матнларнигина ўз ичига олиб, зарур дидактик аппаратлар билан таъминланмаган дидактик ашёлар эди.
1924 йилда Элбек “Гўзал ёзғичлар”, 1926 йилда Чўлпон ”Адабиёт парчалари” хрестоматияларини туздилар. 1924 йилда А. Саъдий узи ишлаб чиққан дастур асосида “Амалий ҳам назарий адабиёт дарслари” дарслигини яратади. Булар Оврўпо андазаларига бир қадар мос келадиган ўқув манбалари бўлиб, миллат бадиий тафаккури ўсишига сезиларли таъсир кўрсатди. Бу дарсликда ҳам олдинги анъаналарга кўра, адабиёт назариясига катта эътибор қаратилиб, бадиий асар матни бирор назарий карашни асослаш учун келтириларди холос.
1926 йилда Фитратнинг “Адабиёт қоидалари” китоби чиқди. 1955 йилда С. Долимов узбек методистлари орасида биринчи булиб, “5-синф “Ватан адабиёти” хрестоматияси учун методик қўлланма” асарини яратди ва ўзбек методикаси амалиётида ўқитувчилар учун қўлланма ёзиш тажрибасига асос солди. Шундан кейин бу туркумда бир қатор қўлланмалар яратилди. 1967 йилда С. Долимов, Қ. Аҳмедов ва Ҳ. Убайдуллаевлар томонидан олий мактаб талабалари учун “Адабиёт ўқитиш методикаси”, шу билан биргаликда дастлабки она тили дарслиги яратилди.
Узбекистон мустакилликка эришувидан олдинрок, кайта куриш, ошкоралик деб аталувчи даврлар бошланиши билан ўзбек зиёлиларининг катта қисми мактаб адабиётини тамомила бошқача ўқитиш лозимлигини англаб етган эдилар. Шу йўлда,аввал, қарашлар уртасидаги курашлар, кейинчалик ташкилий ишлар бир неча йил давом этди. 1991 йилнинг 13 мартида Республика Вазирлар кенгаши раисининг ўша пайтдаги ўринбосари ёзувчи Эркин Самандар ташаббуси билан проф. У. Норматов бошчилигида ўн уч олимдан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, мустақилликдан олдинроқ мактаб адабиёт дарсликларини янгилаш вазифаси қўйилди. 1991 йилнинг ёзида биринчи марта чинакам миллий асослардаги мактаб адабиёт дастури тузилди. Йил мобайнида укитувчилар, ота-оналар, мутахассислар томонидан қизғин муҳокама қилинган дастур 1992 йилда қайта ишланиб, маориф вазирлиги томонидан тасдиқланди ва шу асосда яратилган дарсликлар 1993 йилдан бошлаб мактаб амалиётига жорий этилди.
Алоҳида таъкидланиши керакки, 1999 йилда “Адабиёт ўқитиш бўйича давлат таълим стандарти” ҳамда “Адабиётдан умумий ўрта таълим ўқув дастури” тайёрланиб чоп этилди ва уларда илк марта бадиий адабиётга ўқувчилар маънавиятини шакллантириш воситаси тарзида қаралди. Яъни ўзбек педагогикасида биринчи бор билим эмас, балки ўқувчи шахси асосий қадрият саналиши тан олинди. Адабий далилларни ўзлаштириб олиш, бадиий матнни ёд билишнинг ўзи эмас, балки бадиий асардаги қаҳрамонларнинг туйғулари ва муаллифнинг сезимларини ҳис этиш, уларнинг дардларини англаш, уларга туйғудош бўла олиш муҳим эканлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, адабиёт бўйича яратилган дарслик ва методик қўлланмаларда ўқувчилар ўқитувчидан эшитган ёки берилган матндан ўқилган нарсаларни қайтадан айтиб беришга эмас, балки бадиий матн замиридаги яширин жиҳатларни илғаш, бадиий сўз қатидаги жозибани оча билишга йуналтирилдилар.
Таъкидлаш керакки, 1997 йилда барча ўқув фанлари орасида биринчи булиб, 7-синф “Узбек адабиёти” дарслигидан фойдаланиш буйича “Уцитувчи китоби” чоп этилди. Шу номдаги китоб 2001 йилда 6-синф “Адабиёт” дарслигидан фойдаланиш буйича, 2003 йилда 8-синф “Адабиёт” дарслигидан фойдаланиш йўллари тадқиқ этилган “Адабий сабоқлар 8” китоби нашр цилинди. 2004 йилдан бошлаб эса, х,ар битта адабиёт дарслиги уз методик цулланмаси билан биргаликда яратила бошланди.
Дарслик ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш бўйича ^аракатлар давом этиб келмоцда, уцув адабиётлари танлови утказилмоцда. 2004 йилда 5-синф учун, 2005 йилда 6-7-синфлар учун танлов ўтказилди, 2006 йилда 8-9-синфлар учун муаллифлар гуруҳи дарсликлар тайёрлашмоқда. Бу дарсликларнинг афзал томони ўқитувчи учун методик қўлланма ҳам биргаликда яратилишида ва уларнинг амалиётда яхши натижага эришишида деб биламиз.
Адабиётлар :
-
1. Абдуқодиров А. Умумий ўрта таълим мактабларида янги ахборот технологиялардан фойдаланиш муаммолари. Узлуксиз таълим журнали, 2002. № 4.
-
2. Абдураимова М. Она тили таълимида илғор педагогик технология. – Тошкент, 2005.
-
3. Азизхўжаева Н. Ўқитувчи тайёрлашнинг педагогик технологияси. – Т.: ТДПУ, 2000.
-
4. Tillaboyeva, G. S. Q. (2022). ALISHER NAVOIY SHE’RIYATIDA “SHAXS” TUSHUNCHASI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences , 2 (2), 182-196.
-
5. Nabijonova, F. (2022). Boshlangich sinflarda didaktik oyinlarning ahamiyati: Nabijonova Feruza. Qo'qon universitetining ilmiy materiallar bazasi , 1 (000006).
-
6. Gulnoza, R., & Lola, K. (2022). OBRAZLAR TALQINIDA LINGVISTIK IMKONIYATLAR. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS) , 2 (Special Issue 3), 91-95.
Список литературы Она тили ва адабиёт таълимининг тарихи ва тараиёт йўллари
- Абдуқодиров А. Умумий ўрта таълим мактабларида янги ахборот технологиялардан фойдаланиш муаммолари. Узлуксиз таълим журнали, 2002. № 4.
- Абдураимова М. Она тили таълимида илғор педагогик технология. - Тошкент, 2005.
- Азизхўжаева Н. Ўқитувчи тайёрлашнинг педагогик технологияси. -Т.: ТДПУ, 2000.
- Tillaboyeva, G. S. Q. (2022). ALISHER NAVOIY SHE’RIYATIDA “SHAXS” TUSHUNCHASI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 2(2), 182-196.
- Nabijonova, F. (2022). Boshlangich sinflarda didaktik oyinlarning ahamiyati: Nabijonova Feruza. Qo'qon universitetining ilmiy materiallar bazasi, 1(000006).
- Gulnoza, R., & Lola, K. (2022). OBRAZLAR TALQINIDA LINGVISTIK IMKONIYATLAR. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS), 2(Special Issue 3), 91-95.