Онунчилигимизда жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига араб жавобгарликнинг белгиланиши
Автор: Романов Ф.А.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2 (80), 2022 года.
Бесплатный доступ
Бу мақолада жиноят тушунчаси, жиноятларни таснифлашнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жавобгарликнинг белгилагишига оид ҳуқуқий масалалар тахлил қилинган.
Жиноят, жиноят кодекси, жиноят ҳуқуқи, оғир жиноятлар, ўта оғир жиноятларга, жиноий лоқайдлик
Короткий адрес: https://sciup.org/140293160
IDR: 140293160
Текст научной статьи Онунчилигимизда жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига араб жавобгарликнинг белгиланиши
1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин барча қонунлар, энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва янги бозор иқтисодёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг қонунлари, шу жумладан, Жиноят қонуни ҳам (1994 йил 22 сентябрда) қабул қилинди.
“Жиноят” тушунчасига ҳуқуқий таъриф биринчи бор 1791 йилда қабул қилинган Франция Жиноят кодексида берилган бўлиб, ушбу таъриф формал тусга эга эди. Унда жиноятга: “Жиноят - бу амалдаги жиноят қонуни билан жазоланадиган қилмишдир”,-дея таъриф берилган эди.1 Жиноят – бу ижтимоий ва ҳуқуқий ҳодиса ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2-моддасида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жиноят тушунчасини белгилаб қўйган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноят тушунчаси аниқ белгиланган бўлиб, 14-модданинг 1-қисмига кўра, “Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш тақдиди билан жиноят деб топилади”.2 Жиноят – шахснинг жиноят қонуни билан тақиқланган маълум бир шаклдаги хатти-ҳаракати ҳисобланади.
Жиноятларни содир этилган турига қараб таснифлашимиз мумкин. Жиноятларни таснифлаш деганда, жиноятларни у ёки бу белгиларига кўра туркумларга ажратиш тушунилади. Жиноят ҳуқуқида жиноятларни таснифлашда қуйидаги икки мезон назарда тутилган бўлиб, жиноят қонунида жиноятлар айнан ана шу мезонлар асосида таснифланган:
-
1. Жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш;
-
2. Жиноятларнинг объекти (тажовуз қаратилган объект)га кўра таснифлаш;
Жиноятларни таснифлаш ва гуруҳларга бўлишнинг асосий мезони жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳисобланади.
Жиноятларни таснифлашнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси мезони ҳам икки белги: a) айбнинг шакллари (қасд ёки эҳтиётсизлик); b) жиноят кодексида назарда тутилган санкциялар (уларнинг оғирлик даражаси)га боғлиқ бўлади. 3
Жиноят кодекси 15-моддасига мувофиқ, жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра:
-
a) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар;
-
b) унча оғир бўлмаган жиноятлар;
-
c) оғир жиноятлар;
-
d) ўта оғир жиноятларга бўлинган.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.
Ўта
оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. 4.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 97-моддаси
«Қасддан одам ўлдириш» деб номланиб булар қуйидагича:
Қасддан одам ўлдириш — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни:
-
а) икки ёки ундан ортиқ шахсни;
-
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;
-
в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни;
-
г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини;
-
д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда;
-
е) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
-
ж) ўта шафқатсизлик билан;
-
з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда;
-
и) тамагирлик ниятида;
-
к) миллий ёки ирқий адоват замирида;
-
л) безорилик оқибатида;
-
м) диний таассублар замирида;
-
н) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида;
-
о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида;
-
п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда;
-
р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
-
с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши —
ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
Хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкин, бугунги кунда жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик янада кучайтирилди.
Олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида фуқароларда жиноятчиликка қарши курашишга ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга дахлдорлик ҳисси шаклланди.
Амалга оширилган тизимли ишлар натижасида 2018 йилнинг 7 ойида умумий жиноятларнинг 38,2 фоизга, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятларнинг 38,3 фоизга камайганлиги ҳам буни тасдиқлайди.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
-
1. Ш.М. Мирзиѐев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2016 йил 7 декабрь /Ш.М.Мирзиѐев. – Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 48 б.
-
2. Ш.М. Мирзиѐев. Конституция – эркин ва фаровон ҳаѐтимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. – Тошкент. ―Ўзбекистон‖ НМИУ, 2018
-
3. Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Умумий қисм. Т. 1: Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: ILM ZIYO, 2010. – 400 б. - 95 6.
-
4. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (2018 йил 1 майгача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан). Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: «Адолат», 2018. – 536 б.
-
5. "Уголовное право Российской Федерации". Общая часть: Учебник / Под. Ред. Б.В. Здравомўслова – Изд. 2-е, перераб. и доп. – М.: Юристъ, 1999. – С. 54-57.
Список литературы Онунчилигимизда жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига араб жавобгарликнинг белгиланиши
- Ш.М. Мирзиѐев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2016 йил 7 декабрь /Ш.М.Мирзиѐев. - Тошкент: -Ўзбекистон‖, 2017. - 48 б.
- Ш.М. Мирзиѐев. Конституция - эркин ва фаровон ҳаѐтимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. - Тошкент. -Ўзбекистон‖ НМИУ, 2018.
- Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Умумий қисм. Т. 1: Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. - Т.: ILM ZIYO, 2010. - 400 б. - 95 6.
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (2018 йил 1 майгача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан). Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. - Т.: "Адолат", 2018. - 536 б.
- "Уголовное право Российской Федерации". Общая часть: Учебник / Под. Ред. Б.В. Здравомўслова - Изд. 2-е, перераб. и доп. - М.: Юристъ, 1999. - С. 54-57.