Пекан: фойдали ва мазали ёнғоқдан фойдаланиш

Автор: Сайидов Акмалжон Муталибжонович, Абдулахатова У.А.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агротехника

Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.

Бесплатный доступ

Mақолада пекан ёнғоғини Республикамизннинг айнан Андижон вилояти Улуғнор, Қўрғонтепа туманларида ўстириш имкониятларини ўрганиш ва уруғидан кўпайтириш бўйича 22 сентябр 2011-йилдан бошлаб 26 Сентябр 2020 йил ўтказилган илмий тадқиқот ишлари кузатув дафтаримда ёзилиб келинган натижалар хақида. Биз биламизки, яшил ўсимликлар табиатдаги энг фойдали бойлик манбаи, унинг инсонга берадиган туҳфалари бебаҳодир. Пекан ёнғоғини дунё бўйича саккиздан ортиқ тури бор. Оддий пекан ёки Кария пекан тури ҳам қимматли ёнғоқ мевали турлардан ҳисобланиб Ёнғоқдошлар (Жугландаcеае ) оиласига мансуб дарахт ҳисобланади. Бу ёнғоқ тури баргли пекан дарахти АҚШнинг жанубий-шарқида, Ўрта Осиёда ва Мексикада дарёларининг водийларида ўсади. Россия худудида-Қрим ва Кавказда жойлашган. Ушбу дарахт йирик меваларининг қимматли озуқавий хусусиятларини биринчи марта бир неча асрлар олдин Шимолий Америка ҳиндулари томонидан сезилган. Ҳиндулар улардан озиқ-овқат сифатида фойдаланишган.

Еще

Пекан ёнғоғи, оддий пекан ёки кария пекан тури ҳам қимматли ёнғоқ мевали турлар, ёнғоқдошлар (жугландаcеае), пекан

Короткий адрес: https://sciup.org/14125780

IDR: 14125780   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10006

Текст научной статьи Пекан: фойдали ва мазали ёнғоқдан фойдаланиш

Ҳозирги давр фан ва технологиянинг юксак даражада ривожланганлиги, ахборот технологияларининг жадал суръатларда такомиллашганлиги билан ўзига ҳос хусусиятларга эга. Ушбу хусусиятлар халқ хўжалигининг барча соҳаларига, жумладан, ўрмон хўжалигига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Кейинги пайтларда мамлакатлар орасида ўзаро муносабатларнинг яхши томонга ўзгараётганлиги сабабли дунёнинг турли минтақаларидан жуда кўплаб турли хил ўсимлик турлари юртимизга олиб келинмоқда, уларнинг кўпчилиги бизнинг шароитмизга мувафаққиятли интродуксия қилиниб, дендрофлорамиз таркибини бойитиб бормоқда. Ана шундай мувафаққиятли интродуксия қилинган ўсимликлардан бири пекан ёнғоғи – Cаря пеcан ўсимлигидир.

Биз биламизки, яшил ўсимликлар табиатдаги энг фойдали бойлик манбаи, унинг инсонга берадиган туҳфалари бебаҳодир. Пекан ёнғоғини дунё бўйича саккиздан ортиқ тури бор. Оддий пекан ёки Кария пекан тури ҳам қимматли ёнғоқ мевали турлардан ҳисобланиб Ёнғоқдошлар (Жугландаcеае ) оиласига мансуб дарахт ҳисобланади. Бу ёнғоқ тури баргли пекан дарахти АҚШнинг жанубий-шарқида, Ўрта Осиёда ва Мексикада дарёларининг водийларида ўсади. Россия худудида-Қрим ва Кавказда жойлашган. Ушбу дарахт йирик меваларининг қимматли озуқавий хусусиятларини биринчи марта бир неча асрлар олдин Шимолий Америка

ҳиндулари томонидан сезилган. Ҳиндулар улардан озиқ-овқат сифатида фойдаланишган.

Мақолада пекан ёнғоғини Республикамизннинг айнан Андижон вилояти Улуғнор, Қўрғонтепа туманларида ўстириш имкониятларини ўрганиш ва уруғидан кўпайтириш бўйича 22 сентябр 2011-йилдан бошлаб 26 Сентябр 2020 йил ўтказилган илмий тадқиқот ишлари кузатув дафтаримда ёзилиб келинган натижалар хақида умумий маълумотлар келтирмоқчиман.

9 ёшли 1 туп пекан ёнғоғидан биринчи йил ҳосилдан 50 донадан ошиқроқ мева олинди, табиий ҳолда уни электрон тарозида доналаб тортиб, рақамлаб, бирин-кетин таққослаб кўрганимизда мавни ката кичклига боғлиқлини билдик. Ёнғоғ меваларни 3 та гурухга бўлиб олдик (катта, ўрта, кичик). Кичик гуруҳдаги 1 дона ёнғоқ вазни 7 граммга тўғри келди, шунда 1 кгда 143 дона; ўрта гурухда 8 грамм, 1 кг 125 дона; катта гуруҳдаги ёнғоқлар 9 граммни ташкил этди 1кгда 111 дона. Ёнғоқ мағзи мевасининг узунлиги 3,5 диаметр 2.5 ўлчамлари аниқланди. Олинган намуналаримздан биттасини 9 граммли ёонғоқ пўчоғидан ажратилганда мағзини ўзи 4 грамм ёнғоқ пўчоғи эса 5 грамм эканлиги аниқланди.

1-жадвал

2020 йил Сентиябр Октябр қилинган ишлар бўйича маниторинг

Ёнғоқ мева пўстлоғли вазни(табий холда, 1 д)

25г

Ёнғоқ мева пўстлоқсиз (табий ҳолда, 1д)

Ёнғоқ мевасининг мағизи оғрлиг (табий холда)

Пўстлақ

16г

Ёнғоқ      пўчоқ

ажратилган ҳолда

Ёнғоқ мевасининг мағизи узунлиги

3.5см

Пўстлоқ узинлиги

7см

Ёнғоқнинг узинлиги

4.5

5 см

Ёнғоқ мевани мағизи диаметри

2.5см

Пўстлоқ қалинлиги

5мм

Ёнғоқнинг диаметри

3см

1 ёнғоқ меванинг мағизида бўлиниш қавати

4та

1-расм.             2-расм.            3-расм.        4-расм.

5-расм

6-расм

Пекан дарахти- бу термофил ўсимлик. Ботаникларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики, ёнғоқ узоқ давом этган паст ҳароратга бардош бериб, қишда совуқ ўлкаларда яхши яшай олади. Пеканнинг жозибали, бой таркиби, кўплаб фойдали хусусиятлари қандли диабетдан даволанишда ажралмас, бебаҳо бўлиб қолади.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида “Вилоятдаги адир ерларидан Адижон давлат ўрмон хўжалигига ажратиб берилишини таъмилаш ва ажратилган ерларда юқори рентабилликка эга бўлган ёнғоқ мевали дарахтлар плантатцияларини ташкил этиш” топшириғи ижросини таъминлаш вазифаларини берган. Ҳозирги вақтда вилоятимизда ёнғоқмевали турлар ўстирилаётган майдонларни кенгайтириш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ва аҳолини экологик тоза ҳамда тўйимли табиий ёнғоқмеваларга бўлган талабини янада таъминлашдан иборат бўлади. Бундан ташқари мавжуд

^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^е тоғолди ва тоғли ҳудудлардаги ер майдонларидан унумли фойдаланиш ва ёнғоқмевали дарахт ўсимликлар ўстирилаётган майдонларни кенгайтириш зарур.

Пекан ёнғоғи мағзи бошқа ёнғоқ турларидан ўзининг ёғ миқдори юқори даражада эканлиги билан ажралиб туради.(72% гача). Пекан ёнғоғи кондитер саноати учун муҳим хомашё ҳисобланади, АҚШ жанубида аҳоли орасида пекан пироги тайёрлаш кенг тарқалган. Ёнғоқ мағзи ”Пралине” конфетларини ишлаб чиқишда муҳим компонент ҳисобланади.100 грамм пекан ёнғоғи мағзида 72 грамм ёғ моддаси (690 ккал), 9 грамм оқсиллар, 14 грамм углеводлар, 14 грамм озиқавий толалар, 4 грамм қанд моддаси, 3,1 мг витаминлар мавжуд.

Ёнғоқ мағзида микроелементлардан марганец 1,3 мг (кунлик нормани 63%), мис 0,3 мг (17% кунлик норма), рух, магний элементлари учрайди. Ёнғоқ мағзида энг кўп элемент фосфор, калций, калий, темир элементлари учрайди. Е витамини (29 мкг) ёнғоқда кўп учрайди ва у инсон организмини шлак ва токсинлардан тозалайди, қариш жараёнини секинлаштиради. Ёнғоқ мағзидаги бета-каротин миқдори ҳам юқори, у инсон организмида А витаминга айланади. 500 грамм ёнғоқ мағзи 3500 калория беради

2-жадвал

2 дона меваси

1дона меваси

100г

50г

25г

12.5г

6.25г

3.125г

690ккл

345ккал

172.5ккал

86.25ккал

43.125ккал

21.5625ккал

Хулоса. 1.Дунёда Мексика ва АҚШ пекан ёнғоғини етиштирувчи асосий мамлакатлардан бири ҳисобланади, дунёда жами етиштирилган пекан ёнғоғининг 50% қисми айнан шу мамлакатда етиштирилади. Пекан ёнғоғи мағзи истеъмол қилинишидан ташқари саноат қандолатчилигидан хомашё сифатида кенг қўлланилади. Мексикада 123 минг гектар пекан ёнғоғининг плантатциялари мавжуд бўлиб, улардан йилига 150, 3 минг тонна атрофида ёнғоқ мева терилади. Бугунги кунда дунёда йилига 270-300 минг тонна пекан ёнғоғи етиштирилмоқда. Мексикадан ташқари АҚШда 138, 3 минг тонна, ЖАРда 14,4 минг тонна ва Австралияда 3 минг тонна пекан ёнғоғи етиштирилади. Пекан ёнғоғи Ўзбекистон шароитларида ўстириш учун истиқболли ёнғоқмевали тур ҳисобланади.

  • 2.    Пекан ёнғоқ мағзининг ранги оч-сариқ рангда бўлиб, оғирлиги 3,114,63

  • 3.    Пекан ёнғоқлари стратификатция субстратидан март охирларида ажратилади ва аввалдан тайёрланган эгат пушталарига экилади. Экиш меъёри 1 пог. метр пуштага 15-20 дона ёнғоқлар бўлиб, улар 7 см чуқурликка экилади. Бунда ёнғоқлар экилгач, майин тупроқ билан беркитилади ва дарахт қипиғи билан 2-3 см қалинликда мулчаланади.

  • 4 .    1 гектар кўчатзорга экиш учун 220235 кг ёнғоқлар зарур бўлади. Пекан ёнғоқларининг 70% униш қобилиятига эга бўлган тақдирда 1 гектар кўчатзорда 231-240 минг дона ялпи 2 йиллик уруғкўчатлар етиштириш мумкин.

граммни ташкил этади. Ёнғоқ мағзи меванинг 38-44%ини ташкил этади. Ёнғоқ пўстлоғи юпқа 1 мм келади, уни осон чақиб мағзидан ажратиш мумкин. 1000 дона ёнғоқнинг оғирлиги 6,77,1 кг бўлиб, 1 кгда 135-144 дона ёнғоқлари бўлади.

Адабиётлар:

  • 1.    Желтикова Т.А. Выращивание посадочного материала в поливных питомниках Узбекистана.-Ташкент, Узбекистанский научно-исследователский институт лесного хозяйства, 1949.90 с.

  • 2.    Мамаджанов Д, Джумабаева С. Рекомендации по отбору лучших форм и выращиванию посадочного материала ореха гретского. Бишкек, Проект Биоверситй Интернатионал/УНЕП-ГЕФ, 2010. 15 с.

  • 3.    Холдоров У.Х., Лукин Н.Ф. Рекомендации по выращиванию ореха греческого в Таджикистане //Ташкент, Среднеазиатский научно-исследователский институт лесного хозяйства, 1973 .16 с.

  • 4.    Шевченко В.С. Скороплодные формы ореха для промышленного производства. Фрунзе, «Кыргызстан», 1987. 20 с.

  • 5.    Қайимов А.Қ., Бердиев Э.Т. Дендрология (дарслик). Тошкент, “Фан ва технология”, нашриёти, 2012. –288 б.

Список литературы Пекан: фойдали ва мазали ёнғоқдан фойдаланиш

  • Желтикова Т.А. Выращивание посадочного материала в поливных питомниках Узбекистана.Ташкент, Узбекистанский научно-исследователский институт лесного хозяйства, 1949.90 с.
  • Мамаджанов Д, Джумабаева С. Рекомендации по отбору лучших форм и выращиванию посадочного материала ореха гретского.Бишкек, Проект Биоверситй Интернатионал/УНЕП-ГЕФ, 2010. 15 с.
  • Холдоров У.Х., Лукин Н.Ф. Рекомендации по выращиванию ореха греческого в Таджикистане //Ташкент, Среднеазиатский научно-исследователский институт лесного хозяйства, 1973.16 с.
  • Шевченко В.С. Скороплодные формы ореха для промышленного производства.Фрунзе, "Кыргызстан", 1987.20 с.
  • Қайимов А.Қ., Бердиев Э.Т. Дендрология (дарслик).Тошкент, "Фан ва технология", нашриёти, 2012. -288 б.
Статья научная