Агротехника. Рубрика в журнале - Life Sciences and Agriculture
Ўрик дарахтларига шакл бериш ва кесишнинг ҳосилдорликка таъсири
Scientific article
Mақолада ўрик дарахтларига шакл бериш маҳаллий ва четдан келтирилган ўрик навларини Қашқадарё вилоти шароитида ўрганиш ва истиқболли бўлган навларни ажратиш учун олиб борилган тадқиқот кузатувлари ҳамда шакл берилган ва йиллик навдалари кесилган дарахтларда шох-шаббанинг тўғри шаклланиши мевалар сифатининг ошиши ва бошқа ижобий хусусиятлари келтирилган.
Free
Андижон вилояти шароитида бодринг етиштиришда Учқун биостимуляторининг афзалликлари
Scientific article
Mақолада Андижон вилояти шароитида бодрингнинг “Орзу” навига «Учкун», «Госсипрен» ва «Вэрва» биостимуляторларининг таъсири натижалари ёритилган. Тажрибаларнинг кўрсатишича, экишдан аввал бодринг уруғларига биостимулаторлар таъсир эттирилганда уруғларнинг унувчанлиги ва ўсиш жараёнларига ижобий таъсир этади. Бодрингнинг “Орзу” навига энг эффектив таъсир «Учкун» биостимуляторида кузатилди. Бодринг уруғлари биостимуляторлар билан ишлов берилганда ўртача хосилдорлик 9,85%; 24,27%; ва 14,02%ни, қўшимча хосилдорлик эса 2,0; 6,2; 2,7 т/га ташкил қилди.
Free
Бир йилда икки дон ҳосили етиштиришда маъданли ўғит меъёрини мошни ўсиши ва ривожланишига таъсири
Scientific article
Yшбу мақолада кузги буғдойда қўлланилган маъданли ўғитларнинг йиллик меъёрларининг ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлиги ўрганилган. Бундан ташқари маъдан ўғитларни қўллаш муддатлари хам мақолада батафсил баён этилган.Шу билан бирга яратилган ФОНларда такрорий экинмош ўсимлигипарваришланганда ўғит меъёрларини унинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилган.
Free
Scientific article
Мақолада қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш технологик жараёнларини алгоритмлаштириш объекти ва жараёни сифатида ўрганишни, ундаги ҳар бир ҳодиса ва элементларни математик ифодалаш зарурлиги ва етарлилиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Суғоришнинг оптимал нормасини ҳисоблаш алгоритми берилган.
Free
Иқлим шароити ва минерал ўғитларнинг кузги юмшоқ буғдойнинг туплаш жараёнига таъсири
Scientific article
Mақолада кузги юмшоқ буғдой навини инновацион усулда экиб-етиштиришда ҳаво ҳарорати ва ёғин миқдорининг майсалар ривожи, туплаш жараёнига таъсири ёритилган. Шунингдек, мазкур тадқиқот олиб борилган 2020-2021 йиллар мавсумида минерал ўғитлар меъёрининг оширилиши ўсимликда туплаш жараёнини тезлаштиришига сабаб бўлди.
Free
Кузги буғдойнинг қишлаб чиқишига суғориш ва маъдан ўғит меъёрларини таъсири
Scientific article
Yшбу мақолада, Қашқадарё воҳасининг юқори тоғолди типик бўз (Шаҳрисабз тумани) ва қуйи қисмидаги оч тусли бўз (Қарши тумани) тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг «Алексеевич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навлари уруғларининг 1 м2 майдондаги дала унувчанлиги, қишлаб чиққан ўсимликлар сонига суғориш режими, маъдан ўғит меъёрлари таъсири аниқлаб берилган.
Free
Минерал ўғитлар меъёрларини буғдой ва издош экинлар етиштиришдаги самарадорлиги
Scientific article
Kузги буғдой парваришланиб, унда минерал ўғитлар турли меъёрларда қўлланилган ва буғдой йиғиштириб олинган майдонларда такрорий маккажўхори ва мош экинларини энг самарали озиқлантириш меъёрлари аниқланган ҳамда илмий асосланган. Олинган маълумотлар асосида тегишли хулосалар баён этилган.
Free
Оралиқ экин сифатида макка уруғини экишда тупроққа нол ишлов бериш усулини қўллаш
Scientific article
Mалумки, амалиётда буғдой ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг, чорвачилик махсулотларини етиштириш учун оралиқ экин сифатида макка уруғи экилмоқда ва экишдан олдин тупроққа ишлов бериш турли усулларда амалга оширилмоқда. Лекин, хозирги кунда тупроққа ишлов беришнинг ресурстежамкор ва қулай усули бўйича аниқ тавсиялар мавжуд эмас. Мақолада, ушбу муаммони хал қилиш мақсадида, оралик экинларни етиштиришда туроққа нол ишлов бериш ёки макка уруғини тўғридан-тўғри экиш усулини қўллаш ва уни амалга оширувчи сеялкани ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Ишлаб чиқилган комбинациялашган янги сеялканинг дала синовлари натижасида оралиқ экинларни экишдаги талабларга тўла жавоб бериши аниқланган.
Free
Scientific article
Xозирги кунда пахта чигити билан соя уруғини бир вақтда ёнма-ён экиб парваришлашнинг янги технологиясини амалга ошириш учун уруғларни экиш схемаларини танлаш хамда уларни аротехник талабларга биноан экиш учун техник воситаси мавжуд эмас. Мақолада, ушбу муаммони хал қилиш мақсадида, пахта чигити ва соя уруғини бирданига экиб кетиши учун “суйри” шаклли эккич ўрнатилган комбинациялашган сеялканинг схемасини ва тажриба нусхасини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Синовлар ижобий натижаларини хамда ишлаб чиқилган комбинациялашган сеялканинг тузилиши соддалигини хисобга олиб, ушбу сеялкани фермерларга тавсия этиш мумкинлиги аниқланди.
Free
Пекан: фойдали ва мазали ёнғоқдан фойдаланиш
Scientific article
Mақолада пекан ёнғоғини Республикамизннинг айнан Андижон вилояти Улуғнор, Қўрғонтепа туманларида ўстириш имкониятларини ўрганиш ва уруғидан кўпайтириш бўйича 22 сентябр 2011-йилдан бошлаб 26 Сентябр 2020 йил ўтказилган илмий тадқиқот ишлари кузатув дафтаримда ёзилиб келинган натижалар хақида. Биз биламизки, яшил ўсимликлар табиатдаги энг фойдали бойлик манбаи, унинг инсонга берадиган туҳфалари бебаҳодир. Пекан ёнғоғини дунё бўйича саккиздан ортиқ тури бор. Оддий пекан ёки Кария пекан тури ҳам қимматли ёнғоқ мевали турлардан ҳисобланиб Ёнғоқдошлар (Жугландаcеае ) оиласига мансуб дарахт ҳисобланади. Бу ёнғоқ тури баргли пекан дарахти АҚШнинг жанубий-шарқида, Ўрта Осиёда ва Мексикада дарёларининг водийларида ўсади. Россия худудида-Қрим ва Кавказда жойлашган. Ушбу дарахт йирик меваларининг қимматли озуқавий хусусиятларини биринчи марта бир неча асрлар олдин Шимолий Америка ҳиндулари томонидан сезилган. Ҳиндулар улардан озиқ-овқат сифатида фойдаланишган.
Free
Пуштага ўғитларни ёйиб ташловчи қурилманинг ўқ ёйли панжасининг параметрларини асослаш
Scientific article
Mақолада кузги пушта олиш билан бирга ўғит солувчи ўқ ёйли панжанинг ишлаб чиқилган конструкцияси хамда унинг самарали ишлашини таъминловчи параметрларини асослаш бўйича бажарилган назарий тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Бунда, ўғитни пушта қатламига кенгайтирилган тасма шаклида ўғит солиш учун мўлжалланган ўқ ёйли панжанинг сирпаниш бурчаги 2γ=58o…62o, қамров кенглиги В=20 см, тумшуғини тупроққа кириш бурчаги α=36o…37o чегарасида бўлишлиги асосланди.
Free
Соянинг “Дўстлик” навини ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига оралиқ экинларнинг таъсири
Scientific article
Oзуқабоп экинлар амал даври охирига келиб тупроқдаги умумий чиринди, азот миқдорини камайтирган бўлса ҳам улардан сўнг соя дон учун экилгада амал даври охирида тупроқ унумдорлиги яхшиланганлиги кузатилди. Натижада энг юқори ҳосил 7 вариантда (тритикале+ рапс+вика+кўк нўхат) 4 компонентли аралашмалардан кейин экилган сояда аниқланиб, ўртача 29,0 ц/га дон ҳосили олиниб назоратга нисбатан 3,3ц/га қўшимча ҳосил олинди, энг муҳим кўрсаткичлардан - оқсил миқдори назоратга 2,9 % га, кузги арпадан сўнг экилган 4-вариантга нисбатан эса 3,6 % га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.
Free
Такрорий экилган маккажўхорининг ўсиши ва ривожланишига тупроққа ишлов бериш усулларининг таъсири
Scientific article
Cуғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш учун буғдойдан кейин такрорий экинларни экиш мақсадга мувофиқдир. Такрорий экин сифатида маккажўхорини экиш чорва хайвонларини ем-хашакка бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим ҳисобланади. Маккажўхорини такрорий экин сифатида экишда тупроққа ишлов бериш усуллари муҳим ахамиятга эгадир. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида буғдойдан кейин тупроққа 20-25 см ағдармасдан ишлов бериш муҳим ахамиятга эга.
Free
Хантал экини ривожланишига минерал ўғитларнинг таъсири
Scientific article
Mақолада хантал экинининг ривожланишига минерал ўғитларнинг таъсиритадқиқ қилинганлиги келтирилган. Хантал экинининг ривожланиши ҳаво ҳарорати, тупроқ намлиги, тупроқ ҳарорати,экиш меъёрлари ва муддатларидан ташқари минерал ўғитларнинг муддат ва меъёрларигаҳам бевосита боғлиқлиги таъкидланган.
Free