Переводы произведений Абая
Автор: Фазилова К.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.
Бесплатный доступ
В статье приводятся сведения о переводах великого казахского поэта и просветителя Абая Кунанбаева в разные годы, анализируется их значение, методы перевода. При переводе произведений Абая сопоставлены переводы ряда переводчиков и показаны их различающиеся и общие стороны. При написании статьи использованы работы казахстанских и российских учёных. Опубликование произведений Абая в зарубежных странах показывает, что произведения поэта отражают думы и мысли многих народов независимо от их национальности, поэтому они у всех пробуждают интерес.
Поэт, просветитель, перевод, оригинал, текст в переводе, привлекательность
Короткий адрес: https://sciup.org/140251556
IDR: 140251556
Текст научной статьи Переводы произведений Абая
2020 йил – Абай таваллуд топган куннинг 175-йиллиги нишонланадиган йил бўлиб, нафақат Қозоғистонда, балки Ўзбекистонда ҳам унинг ижодий меросига жамоатчилик эътиборини фаоллаштирадиган, жаҳон адабий жараёнини кўплаб тиллардаги бадиий таржималар билан бойитадиган йилдир. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Токаев ўзининг “Абай ва Қозоғистон XXI асрда” номли мақоласида буюк қозоқ шоири, бастакори, маърифатпарвари, мутаффаккири Абай Қўнонбоевнинг ижоди ва гуманистик ғояларини тарғиб қилишга чақирди. Биз Абайни миллатнинг маданий капитали сифатида англаб, уни бутун дунёга кенг тақдим этишимиз керак. Қиёсий адабиётшуносликнинг бадиий таржима ҳақидаги янги назарияси контекстида ҳар бир янги таржима, матнни ҳар бир янги ўқилиши маълум бир асар таржима қилинган тиллардаги миллий адабиётларни бойитади.
Қозоқ маърифатпарвари, давлат арбоби, файласуфи, бастакори, қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси ва шоир Абай – Иброҳим Қўнонбоев ҳақли равишда қозоқ адабиёти ва маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшган буюк шахслардан бири ҳисобланади. У ХIХ асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод қилган. Семипалатинск уездидаги чорвадор оиласида 1845 йил 10 август куни туғилган. Мадрасада, рус мактабида таълим олган. Ўз ижодий фаолиятини ёшлик чоFларида шеърлардан ва кушиклар куйлашдан бошлаган.
Абай - лирик шоир. Унинг шеърларида козок кабилаларини бирлаштириш, илмларни ўрганиш ва касбга эга бўлиш зарурияти ғоялари куйланади. Ўз ижодини халкининг хаётига якинлаштириб, Абай козок халкининг турмушида мавжуд булган хар хил ижтимоий муаммоларни хал килишга интилган [15].
К.Беймсембиевнинг тўғри таъкидлаганидек, Абайнинг кўплаб асарлари панд-насихатлар, ахлокий сухбатлар тарзида ёзилган. Ахлок муаммоларини ҳамда бошқа муаммоларни ечишда унинг кўнглидаги маърифатпарвар идеаллар биринчи уринга чикади [7].
Таржимонлик фаолиятининг бош мезони - асл нусха мазмуни ва шаклининг бирлиги, уни бошқа тилда аниқ ва тўғри етказиб беришдан иборатдир. Таржимонлар мактаби бор жойда матнни матнга эмас, балки маданиятни маданиятга таржимаси амалга оширилади. Миллий узини-узи англашга мос бўлган нарсалар, Весёловский айтганидек, қаршидан келаётган оким узлаштирилади [14].
Таржимадаги матн - бу “янги маданий майдонга кушилишдир” [5, с.29]. Таржима килинган матннинг жахоннинг турли мамлакатларида янгидан-янги китобхонлари пайдо бўлади. Абайнинг асарлари ҳам сўнгги йилларда кўплаб хорижий тилларда янги таржималарда янгради.
Россияда Абай асарларини Юрий Шчербаков рус тилига таржима қилган эди. Унинг “Чўлдаги биродарлик” номли қозоқ тилидан таржималар китоби Абайнинг “Ғайратли ёшлик чоғининг гулхани бизда...”, “Шоир хаёлга берилган...” шеърлари таржимаси билан бошланади. Буюк оқиннинг “муҳаббатсиз ишонч йўқ, ишончсиз муҳаббат йўқ!” деган мисраси биринчи шеърнинг лейтмотиви, асосий гояси хисобланади [18, с.6]. Абайнинг чул кишиларининг ҳаёт маъноси ва йўли, бахт, дўстлик, орзу, адолат ва эзгулик даври ҳақидаги фалсафий мулоҳазалари “Шоир кўрсатиб ўтган йўлдан бахт сари узга йул йукдир” мисраси билан якунланади [10].
Ю.Шчербаковнинг “Уйғотилган ерда” номли таржималар китобига қозоқ ва нўғой тилларидан таржималар киритилган бўлиб, Абайнинг 16та шеъри ҳам бор. Бу шеърлар “Ёз”, “Куз”, “Қиш”, “Баҳор” йил фаслларига оид циклидан бошланади [17]. Ю.Шчербаковнинг бошқа китоби “Она тили сўзларининг алангаси” деб номланган бўлиб, у Абай шеърининг русча таржимаси билан бошланади: “Сузнинг буюк подшохи бор - Аллохнинг амри билан бу -Шеъриятдир!” [16, с.3]. «Рахмдил бул, адолатли бул!”, - деб ёлворади шоир, унинг “40та ямоқдан иборат” эскирган, қонталаш юрагида “инсонга муҳаббат, илгаригидек, яшайди. Демак, менинг бу дунёда яшашим бежиз эмас, халқим бу хакда билмаса хам...” [16, с.14].
Германияда, Берлин шаҳрида таниқли таржимон ва ношир Леонард Кошут томонидан 2019 йилда Абайнинг асарлари немис тилида чоп этилди. Китобнинг номи “Abai. Zwanzig Gedichte” (Абай. Йигирмата шеър) деб номланган [2]. Абай Лермонтовнинг “ТоF чуккилари” (“Горные вершины») шеъри оркали Гётенинг машҳур “Wanderer’s Nachtlied» шеърини қозоқ тилига таржима килган. Абайнинг шеърлари хам немис тилига русча таржималар оркали ўгирилган. Германияда бошқа қозоғистонлик шоиру ёзувчиларнинг асарлари немис тилига таржима қилиниб, чоп этилган. Буларга Абдижамил Нурпеисов, Абиш Кекилбаев, Мухтор Авезов, Тахави Ахтанов, Олжас Сулейменов ва бошқаларнинг асарлари киради. Қозоғистонда Герольд Бельгер Абайнинг асарларини таржима қилиб, “Buch der Worte» (Сўзлар китоби) номи билан чиқарган. Бу китобни германиялик Леонард Кошутга туҳфа қилган эди. Сўнг, Л.Кошут Абайнинг “Мухаббат тили - сузсиз тил”, “Улганимда ер бўлмайманми?”, “Ой остида охиста тунда” шеърларини таржима қилди. Таржима пайтида Ю.Нейманнинг русча таржималарига таянди. “Абайни таржима килиш кийин, - деб ёзади Г.Бельгер узининг “^укмдор - суз” номли тадкикотида. - Шеърият назм билан, такдир такдир билан таржима килинади.
Кўнгил кўнгилга кўчади. Фақат шу йўл билангина олий уйғунликка, о^ангдошликка эришилади” [8].
Л.Кошут томонидан немис тилига таржима қилинган 20та шеър Абай томонидан 1886-1902 йилларда ёзилган. Германияда нашр этилган китобда Абай шеърлари қозоқ, рус ва немис тилларида келтирилган. Немис варианти Абайнинг шеърларига ҳамнафас, вазнга мос бўлиши учун Л.Кошут Қозоғистонга келиб, бу шеърларни қозоқ тилида қандай янграшини эшитди. Абай асарларининг немисча таржимаси Қозоғистонда ҳам чоп этилди. “Нимаики қозоқча бўлса, барчаси Абай деган жарангли сўзга жойланади. Бу узига хос рамздир. Бу хилма-хил кабилали сайёрада бир халкнинг байроFидир”[8, с.251].
Леонид Леоновнинг таъкидлаганидек, Абайнинг “қора сўзлари” қозоқ халқининг мураккаб тарихий йўлининг бошидаги шоирнинг ўз халқига наси^атидир. Бу асар китобхонлар билан су^батлар тарзида ёзилган фалсафий-танқидий характердаги насиҳат бўлиб, уни фақат ўз даврининг буюк шоири ва мутафаккири беришга ҳақли эди. Шунинг учун ҳам Абай асарлари биз учун кимматли булиб, уз жозибадорлигини йукотмайди. Абай асарларини бошка тилларга таржима қилиш катта аҳамият касб этади. Унинг асарлари асосан рус тилига таржима қилиниб, сўнг бошқа тилларга ўгирилмоқда. Асарни таржима қилиш учун таржимон оригинал маҳоратини чуқур тушуниши, у ёки бу асар пайдо бўлган замонни яхши билиши, муаллифнинг дунёсига кира олиши керак бўлади. Шеърлар таржимони шоирнинг қули эмас, балки рақибидир. Абайнинг асарлари Л.Озеров, М.Петрових, В.Звягинцева, Ю.Шчербаков, М.Тарловский, В.Рождественский ва бошкалар томонидан амалга оширилиб, оригиналга мос тушади. Масалан, Л.Озеров томонидан Абайнинг “Ҳаёт мени узоқ йўлдан олиб борди” номли шеъри Л.Озеров томонидан куйидагича таржима килинган:
Дорогой долгой жизнь водила.
Осталось лишь одно - могила.
Но мой язык ещё мне друг,
Мои слова, что зной без мух.
Но слушатель мой слишком глух –
Судьба такими наделила!
Агар Абайнинг бу шеърини насрий таржима қилсак, қуйидагича натижа оламиз: Далеко завела меня жизнь. Осталось лишь войти мне в могилу. Но есть язык мой, Слова мои, в них чистое лето без мошек. Только слушатель мой непонятлив, глух. Судьба такого мне дала.
Кўриниб турибдики, Л.Озеров шеър маъносини ва маъно нозикликларини, оҳангини усталик билан тақдим эта олди. В.Рождественский, Д.Бродский, М.Тарловский, В.Звягинцева таржималари ҳам Абайнинг ёрқин, образли тилини ифодалай олган ҳамда Абай шеърларининг товушли қаторини сақлаб қолишга интилишмоқда. Таржимонлар рус тилида мос эквивалентларни топиб, оригиналнинг ғоявий-бадиий фазилатларини очиб беришга ҳаракат қилишди. Абай шеърларининг тили оддийлиги, лўндалиги, оҳангдорлиги билан диққатни тортади, ўзига тортувчи кучга эгадир. Шунга қарамай,бир қатор таржималарда ноаниқликлар, ўзидан қўшиб қўйишлар, ўзгартиришлар учрайди. Масалан В.Рождественский “Управитель начальству рад” шеърини қуйидагича таржима қилган:
Управитель начальству рад,
Он не может от счастья дохнуть.
Если русский дарит халат
И большую медаль на грудь.
Бу таржима оригиналга мос эмас. Абай “русский дарит халат” демаган, “начальство дарит халат” деган. Шунингдек, таржимон ўзидан “И большую медаль на грудь” иборасини ҳам қўшиб қўйган ва бу ҳол шеър маъносини ўзгартириб юборган.
1955 йилда “Совет Қозоғистони” журналида А.Алимжановнинг “Абай асарларининг таржималари ҳақида” номли мақоласи чоп этилган эди [4]. У Абайнинг рус тилига таржима қилинган “Қора сўзлар” асарини таҳлил қила туриб, “сўзлар”нинг навбатма-навбат келишининг бузилганлик ҳолатига учраганини айтади. Масалан, “Ўттиз тўққизинчи сўз” 38 деб, “Қирқинчи сўз”
39 деб, “^ирк биринчи суз” 40 деб кайд килинган ва бунинг натижасида “Уттиз саккизинчи суз” киритилмаган, вахоланки. у 8та сах,ифани эгаллайди. 38 сузда шоир маърифат, маданият, илм, ахлоқ ва динга оид ўз қарашларини батафсил баён қилган. В.Шкловский 21 сўзни таржима қилишда қисқартиришга йўл куяди: Абайдаги “Трудно человеку уберечься от какой-то доли хвастовства, оно проявляется у него в малой или большей степени” сўзларини В Шкловский: «Трудно уберечься от хвастовства» деб таржима килди. 11 суздаги “Чем же сейчас помышляют люди?” гапини “Чем же сейчас помышляют казахи?” деб таржима қилди. Бундай таржималар муаллиф фикрини нотўғри акс эттиради, таржимоннинг ўзи ўйлаб топган гаплардир. А.Алимжановнинг фикрича, таржимон уз ишига масъулият билан ёндашиши керак. В.Г.Белинскийнинг айтганидек, бадиий асар таржимони “бирон нарсани олиб ташлашга, кушиб қўйишга, ўзгартиришга руҳсат берилмайди”. Яхши, моҳирона бажарилган таржималар ҳам бор, ёмон, асар маъносини ўзгартирувчи таржималар ҳам бор. Шунинг учун таржимани қозоқ халқининг анъаналарини, турмуш тарзини, фикру хаёлларини тушунадиган, биладиган таржимонларгина Абай асарларини таржима килишлари керак, дейди А.Алимжанов [4].
З.К.Бакирова Абай шеърларининг таржималарини солиштириш орқали, бир қатор таржимонларнинг таржима усулларини, йўл қўйган камчиликларини кўрсатиб ўтди. У рус тилидаги таржималар оригиналнинг аниқ нусхаси эмаслигини таъкидлайди. Абай шеъриятини ХХ асрдаги энг яхши шоирлар ва носирлар таржима қилганини, булар орасида Г.Бельгер, Д.Бродский, А.Кодар, В.Рождественский, С.Тлеубаев, М.Адибаев, А.Штейнберг, М.Луконинлар борлигини ёзади [6]. М.Адибаев Абайнинг 20 шеърини таржима қилиб, уларни буюк шоирнинг 160-йиллигига баFишлаб, “Абайнинг 20та шеъри” номли тупламга бирлаштирди [3]. Китобда шеърлар козок тилида келтирилиб, сунг уларнинг ҳар хил шоирлар томонидан бажарилган таржималари тўпланди. Г.Бельгер “Нима учун Абайни таржима қилиш қийин?” деган саволни ўртага куйиб: “Абай образлари миллий дунёни сезиш билан йугрилган. Уларни сузма-сўз қайта яратиш маъносиз, уларни фақат бошқа лисоний йўсинга..., бошқа тасаввурлар доирасига трансформация килиш мумкин”, - деб жавоб берган эди узининг саволига [9].
Абайни кўплаб таржимонлар таржима қилган. Шулар орасида М.Петрових, В.Рождественский, Л.Озеров, М.Тарловский ва бошқаларнинг таржималари қунт билан, эҳтиёт билан таржима қилинган ва ўқилганда яхши, яқин, ўхшаш бўлиб туюлади. Лекин уларни оригинал билан солиштирсангиз, асл нусхадаги жозибалилик, мафтункорлик, табиийлик, донолиликни учрамайсиз [9]. Мисол учун, 1898 йилда ёзилган “Журекте қайрат болмаса” шеърида Абай одам юрагининг олижаноблигини, нозиклигини куйлайди. Агар киши ўз юрагини эшитса, ирода ва истакка ақл устидан ғалаба қозонишга йўл қўймаса, у кайвонга ухшаб колмайди, дейди Абай бу шеърида.
Жүректе қайрат болмаса
Ұйықтаған ойды кім-түртпек?
Ақылға сәуле қонбаса,
^айуанша жYрiп кYнелтпек [1, б.16].
С.Тлеубаев томонидан бажарилган рус тилига сатрма-сатр таржима куйидагича:
Когда нет в сердце стойкости,
Кто возбудит спящие мысли (думы)?
Если уму не придёт просветление,
Будешь существовать как животное.
А.Штейнбергнинг таржимаси эса куйидагича:
Если мысль за волею вслед
Оскудеет в средце пустом,
Ты, утратив разума свет,
Станешь тварью, тёмным скотом.
Куриниб турибдики, Штейнберг таржимасида риторик савол куйилмаган. Абай китобхонга савол бериб, унга мулоҳаза юритиш учун асос беради ҳамда юракнинг Fайрати ва мудраётган фикрларни курсатади.
Марат Адибаев бу шеърни куйидагича таржима килган:
Коль сердце вялое в груди,
Кто мысли сонные пробудит?
Коль свет ума не озарил,
Как у скотины дни пребудут.
Бу таржимада барча образлар сақланган, таржима осонлик билан ўқилади ва Абайнинг оригиналига о^ангдордир.
Абай қора ниятли, совуқ фаҳмли кишилар қозоқ жамиятини орқага судрашини тушуниб, улардан халқини ҳимоя қилишга, огоҳлантиришга уринади.
Атымды адам қойған соң,
Қайтып надан болайын.
Халқым надан болған соң,
Цайда барып оцайын... [1, б.279]
С.Тлеубаевнинг сатрма-сатр таржимаси:
Коль назван я человеком,
Как я могу стать глупцом?
Коль народ мой такой тёмный (отсталый),
Откуда мне быть мудрым?
М.Адибаевнинг таржимаси:
Раз назван был я человеком,
Могу ли я невеждой слыть?
Но коль народ дремуч мой тёмный,
Везде мне проклятому быть!
Абайни халкнинг нодонлиги хавотирга солган, шеърнинг охирида у “Мен қаерга борай?” деб савол бергандай туюлади. А.Штейнберг мазкур гапни куйидагича таржима килган:
Как найти мне смысл бытия,
Коль народ невежествен мой?
Ю.Кузнецова таржимаси:
Коль народ мой невежда, куда мне пойти, чтобы честь обрести?
А.Кодар таржимаси:
Раз народ мой внушает мне грусть,
Где я славу могу заслужить?
З.Бакированинг таъкидлашича, «оцайын” сузи рус тилига “доно булиш”, “быть мудрым» деб таржима ^илинади. Таржималарда эса “честь”, “смысл”, “бытия”, “славу” сузлари учрайди, холос. Бу борада З.Бакирова М.Адибаевнинг антонимик таржимаси оригиналга якинрок, деб х,исоблайди [6].
Кўриниб турибдики, рус тилига таржималарда Абайнинг чуқур фикри реалистик миллий тусдаги тасвир ёки қозоқ тилининг тузилишига яқин бўлган сузлар билан алмашинади. Шунингдек, айрим лолларда таржималарда пунктуациянинг сақланмаганлиги китобхон томонидан оригинал матнни нотўғри интерпретация қилинишига олиб келади. З.Бакированинг фикрича, Марат Адибаевнинг таржималарида антонимик таржима, ўрин алмаштириш, тушириш, кушимча киритиш каби усуллар кулланилган булса-да, бу таржималар мураккаб ва шоирона [6]. У шоир уз сузларида яширган маънони бизга етказишга ҳаракат қилади, китобхонларга шеър мазмунининг сирли қаърига киришга ёрдам беради, Абайнинг шоирона сўзини англашга имкон беради.
А.К.Машакова қозоқ ва чех халқларининг адабий ўзаро алоқаларини ўрганиб, ХХ аср ўрталаридан бошлаб қозоқ ёзувчилари ва шоирларининг асарлари чех тилига таржима килина бошланганини ёзади [12]. Уша замонларда Чехия ва Словакия битта давлат бўлиб, Чехословакия деб аталган эди. У ерда Абай Қўнонбоев, Мухтор Авезов, Жамбул Жабаев, Сабит Муканов, Ғабит Мусрепов, Габиден Мустафин каби адиблар асарлари чех тилида чоп этилди. 1959 йили чех тилида Абайнинг “Қора сўзлар” асари чоп этилди. Бу Абайнинг европа тилларига ўгирилган асарларидан дастлабкиси эди. Сўнгги сўз чех ёзувчиси Франтишек Соукуп томонидан ёзилган бўлиб, у: “Абайнинг ҳаёти қозоқ адабиётининг шаклланиш тарихи билан чамбарчас боғлиқдир, ўтган асрнинг сўнгги чораги маърифатпарвар ва шоирнинг фаолияти билан йуFрилгандир”, деб таъкидлаган эди [24].
Чех адабиёти арбоби А.Костан 1956 йилда “Земледельски новини” газетасида ўзининг “Қозоғистон ва унинг шоирлари” номли мақоласини чоп эттирди. У Мухтор Авезовнинг “Абай йўли” асари билан танишиб, Абайни “халқ учун ва шахс учун озодлик даракчиси, одамларнинг яшаш ва ўзига хослигини саклаб колиш хукукининг даракчиси”, деб атайди [11].
Таникли чех тилшуноси ва туркшуноси Людек Гржебичек козок тилини Абайнинг шеърий асарлари асосида тадқиқ қилди. У лингвистикада математик усуллар тарафдори сифатида, “Абай Кунонбоев лексикасининг айрим миқдорий хусусиятлари” номли мақола ҳам ёзди. Мақолада Абай шеъриятида сўзларнинг миқдорий тақсимланишини таҳлил қилиб, Абайнинг ўз ижодидаги ва таржимадаги шеърлари хусусиятларини таккослаб чикди [19]. Абайнинг ижодига баҳо бериб: “таржималарда сўзлар одатда кўпроқ такрорланар экан. Абай рус асарини қозоқ маданий муҳитига киритиб, уни қозоқ маданий анъаналарига мослайди, бунда таржима учун танлаб олинган схемалар лексик воситалар ёрдамида амалга оширилади. Таржималар ва уз ижоди уртасидаги фарклар жуда кам булиб, буни Абай-таржимоннинг юксак савиясининг далолати деб хисоблаш мумкин”, деб ёзади [19]. Шунингдек, Л.Гржебичек Абай шеъриятига баFишлаб, “Абай ^унонбоев шеъриятида вокал гармониянинг эстетик функцияси” [20] ва “Абай ^унонбоев шеъриятида аллитерация” номли [21] маколаларини хам чоп эттирди.
1969 йилда Прага шахрида босиладиган «Нови ориент» [22] журналида Людек Гржебичек томонидан таржима қилинган Абай шеърлари чоп этилган эди. Шунингдек, 1978 йилда Братиславада “Жаҳон ёзувчиларининг кичик энциклопедияси”да Абай хаёти ва ижоди хакида макола босилди [23]. Мазкур маълумотларнинг барчаси А.К.Машакованинг “К,озок-чехословак адабий алокалари” номли маколасида келтирилган [12]. Унинг “Абай Кунонбоевнинг ижоди хорижий рецепцияда” номли танқидий маколасида [13] академик У.К.Калижанов таҳрири остида 2016 йилда Адабиёт ва санъат институти ходимлари томонидан тайёрланиб, чоп этилган шу номдаги тўплам ҳақида фикрлар билдирилган. Унинг таъкидлаганидек, Абайнинг асарлари мунтазам равишда қозоқ тилида, ҳамда узоқ ва яқин хорижий мамлакатлар тилларида чоп этилиб келинмоқда. Қозоғистонда эса адабиётшуносликнинг алоҳида йўналиши - абайшунослик ривожланмокда. Шу маънода Абай асарлари козок адабиётининг хорижий рецепциясида мухим урин эгалламокда [13].
Мазкур тўпламга 27 мамлакатдаги муаллифларнинг 1941 йилдан 2016 йилгача чоп этилган журнал ва газета мақолалари, китоблардаги муқаддима ва сўнгги сўзлари, анжуманлардаги маърузалар, энциклопедиядаги биографик маълумотномалар, монографиялар киритилган. Улар орасида 1958 йилда Пекинда (Хитой) чоп этилган Абайнинг асарлари тўпламидаги Ха Хуаньчжан томонидан ёзилган муқаддима ва 1959 йилда Прагада чиққан “Қора сўзлар”даги Франтишек Соукупнинг муқаддимаси бор. Жаҳон тилларига ўгирилган Абайнинг асарлари асосан 1995 йилда чоп этилган. Шу йили ЮНЕСКО хомийлигида Абайнинг 150-йиллиги нишонланган эди, Эронда “Абай асарлари ва фикрлари” китоби, Покистонда “Абай Қўнонбоевнинг танланган шеърлари” китоби дунё юзини курган эди. Улан-Баторда (МуFулистон) хам Абайнинг танланган асарлари чикди. Францияда 1995 йилда чоп этилган “Шеърият - сўзларнинг маликаси” номли Абай шеърларининг тўпламига сўнгги сўз
Кристиан Висанти томонидан ёзилган бўлиб, “Абайнинг юрти гўзалдир” деб номланган. Шунингдек, ўша йили Абайнинг “Искандар ва Масгуд” достони француз тилида босилиб, “Қани энди Абайни мутолаа қилайлик!” номли муқаддимасини Альбер Фишлер ёзган. Турк тилидаги “Абайнинг танланган асарлари” номли китобига туркиялик
олим Зиё Йилмаз ёзди. XXI аср
бошларида хам Абай асарлари Германияда, Болгарияда, Польшада, Мисрда, Россияда, Украинада, Ўзбекистонда, Беларусьда ва бошқа мамлакатларда чоп этилди. 2015 йилда Абайнинг 170-йиллиги, жорий йилда эса 175-йиллиги кенг нишонланди, бир қатор халқаро конференциялар ўтказилди. Хуллас, “Абай Қўнонбоевнинг ижоди хорижий рецепциясида” тўплами МДҲ ва бошқа хорижий мамлакатларда қозоқ адабиётига, хусусан, Абайнинг ижодига қизиқишнинг пасаймаганлигидан далолат бермоқда. Хорижий олимлар Абай асарларини юксак баҳолашмоқда. Абай нафақат қозоқ адабиётининг, балки бутун жаҳон адабиётининг классиги ҳисобланади.
Қозоқ мутафаккири, маърифатпарвари, инсонпарвари Абай бор-йўғи 60 ёш умр кўрди. Аммо ўзининг адабий асарлари билан, бетакрор ижоди билан қозоқ адабиётини кўкларга кўтара олди, ривожланишнинг янги босқичига кўтарди, жаҳон адабий жараёнини бойитди. Абай нафақат ўзининг оригинал ижодиёти билан, балки ўз турмуш тарзи билан, бадиий тақдири билан ҳам ҳурмат қозонди. Унинг “Гаклия” си ҳам ҳаёт фалсафаси, ҳам лирика, ҳам фуқаролик позиция, ҳам замонанинг публицистик англаб олинишидир.
Абай ўз даврида А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, И.А.Крилов, И.А.Бунин, И.В.Гёте, Г.Гейне асарларини қозоқ тилига усталик билан ўгирди. У ўз лирик шеърларига мусиқа басталади.Мана, 2020 йилда Абайнинг 175 йиллиги нишонланар экан, унинг ижодий меросига эътибор фаоллашди, унинг асарлари кўплаб чет тилларига қайтадан таржима қилинмоқда, унинг хотирасига бағишлаб анжуманлар ўтказилмоқда. Ўзбекистонда ҳам мазкур юбилей нишонланаётганидан, бизлар, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган қозоқ миллати аҳли, хусусан, Қозоқ миллий-маданий маркази ходимлари ҳамда қозоқ филологияси ўқитувчилари беҳад хурсандмиз. Буюк қозоқ шоири, маърифатпарвари Абай Қўнонбоевнинг ижодини, насиҳатларини ёшларга етказишни, уларни ахлоқан ва маънан етук қилиб тарбиялашни бош вазифаларимиздан бири деб ҳисоблаймиз.
Список литературы Переводы произведений Абая
- Абай Кунанбаев. Стихотворения. Поэмы. Проза. - М.:ГИХЛ, 1954. - С.116, 279.
- Abai. Zwanzig Gedichte. - Berlin: NORA Verlagsgemeinschaft, 2019. - 147 s.
- Адибаев М.Х. Двадцать стихотворений Абая. - Алматы, 2005. - 286 с.
- Алимжанов А. О переводах произведений Абая // Советский Казахстан. 1955. №6. С.113-116. /[электрон ресурс] URL: http://abai.kaznu.kz/rus/?p=178 (мурожаат санаси 12.06.2020 й.)
- Ананьева С. Многоголосая поэзия классика.// Мысль. 2020. 30 апреля
- Бакирова З.К. Переводческая интерпретация 20 стихов Абая // Вестник КазНУ. 2015. /[электрон ресурс] URL: https://articlekz.com/article/23334 (мурожаат санаси 07.06.2020 й.)
- Бейсембиев К.Б. Очерки истории общественно-политической и философской мысли Казахстана (дореволюционный период). - Алма-Ата: Казахстан, 1976. - 428 с. // [Электронный ресурс] URL: http://knigi.link/obschestvennoy-myisli-istoriya/eticheskie-esteticheskie-vzglyadyi-6497.html (Дата обращения 6.06.2016 г.)
- Бельгер Г. Гёте и Абай. / Евразийство и диалог культур. Классические исследования. - Алматы: Эдебиет Элеми, 2013. Т.19. - С.177-254.
- Бельгер Г. Почему трудно переводить Абая? / [электрон ресурс] URL: http://abai-inst.kz/rus/?p=150 (мурожаат санаси 04.06.2020 й.)
- Канапьянов Б. Истоки поэтической речи. / В кн.: Щербаков Ю.О. На разбуженной земле. - М.: ИД "Литературная газета", 2017. - С.3-5
- Костан А. Казахстан и его поэты // Земледельски новини, 1956, 17 ноября.
- Машакова А.К. Творчество Абая Кунанбаева в зарубежной рецепции. /[электрон ресурс] URL: https://cyberleninka.ru/article/n/tvorchestvo-abaya-kunanbaeva-v-zarubezhnoy-retseptsii (мурожаат санаси 04.06.2020 й.)
- Машакова А.К. Казахско-чехословацкие литературные связи. // Филологические науки/ 8. Родной язык и литература. 2013. /[электрон ресурс] URL: http://www.rusnauka.com/34_NIEK_2013/Philologia/8_151073 (мурожаат санаси 04.06.2020 й.)
- Минеева И.Н. Литература русской эмиграции на рубеже XX-XXI веков: предварительные итоги изучения. // Лингвориторическая парадигма: теоретические и прикладные аспекты. 2015. №20. - С.29-36.
- Фазилова К. Б. Художественные особенности произведений Абая Кунанбаева. // Научный журнал № 6 (7), 2016. - С.115-116.[Электронный ресурс] URL http://scientificmagazine.ru/images/PDF/2016/7/Nauchnyj-zhurnal-6-7.pdf (дата обращения 26.01.2017).
- Щербаков Ю.О. Пламя слов родного языка! - Астрахань, 2019. - 36 с.
- Щербаков Ю.О. На разбуженной земле. - М.: ИД "Литературная газета", 2017. - 160 с.
- Щербаков Ю.О. Степное братство. Переводы с казахского. - М.: ИД "Литературная газета", 2013. - 112 с.
- Hřebiček L. Euphony in Abay Kunanbaev's Poetry // Asian and African Studies. - 1965. - № 1. - P. 123-130.
- Hřebiček L. Estetická funkoe vocální harmonie v poesii Abaje Kunanbajeva // Archiv Orientální. - Praha, 1964. - r. 32, č. 1. - S. 100-103.
- Hřebiček L. Alliteration in Abay Kunanbayev's poetry // Archiv Orientální. - Praha, 1965. - r. 33, č. 1. - S. 67-72.
- Básnĕ / Z kaz. přel. L. Hřebiček // Nový Orient. - Praha, 1969. - № 6. - S. 183-184.
- Kunanbajew Abaj // Malá encyclopédia spisovatel'ov sveta. - Br., 1978. - S. 311.
- Soukup F. O Abajovi básníkovi a učiteli svého národa // Abai Kunanbajev. Ctyřicet rozjímáni o životĕ a lidech. - Praha: Svet sovetu, 1959. - S. 93-105.