Раамли кутубхоналарнинг ривожланиши ва унинг олий таълим муассасалари рейтингини оширишга таъсири
Автор: Ганиева Б.И., Талипова Д.С.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Ғарбий Европада рақамли кутубхоналар ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш борасидаги лойиҳа ва дастурлар таҳлил қилинади. «Электрон», «рақамли», «виртуал» кутубхоналар тушунчалари ёритилган. Шунингдек, Ахборот кутубхона муассасаларининг университетларнинг олий таълим муассасалари рейтингини оширишга таъсири масаларига тўхталиб ўтилган.
Кутубхона, рақамли, виртуал кутубхоналар, таълимни ривожлантириш, лойиҳалар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300241
IDR: 140300241 | DOI: 10.46566/2225-1545_2022_1_101_296
Текст научной статьи Раамли кутубхоналарнинг ривожланиши ва унинг олий таълим муассасалари рейтингини оширишга таъсири
Охирги йилларда ахборот кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишда бир қатор лойиҳалар амалга оширилдики, улар нафақат республика кутубхоначилик ишини ривожлантиришга, балки, жаҳон андозаларига мос равишда шакллантиришга хизмат қиляпти. Шу ўринда бу борада Европанинг етакчи мамлакатларида рақамли кутубхоналар барпо этиш борасида амалга оширилган иш тажрибаларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ўз фаолиятимизда қўллаш электрон кутубхоналарни шакллантириш ишларини янада ривожлантиришда катта натижа бериши аниқ. Шу мақсадда Европа мамлакатларида рақамли кутубхоналар яратиш лойиҳаларини ўрганиб қисқача шарҳлаб ўтамиз.
Турли соҳа вакиллари томонидан рақамли кутубхоналар турлича тасввурда гавдаланади. Бугунги кунда рақамли кутубхоналарнинг турли хил тавсифлари мавжуд. Рақамли кутубхоналар Федерацияси томонидан (Digital Library Federation - DLF ) бу тушунчага тўлиқ таъриф берилган. Рақамли кутубхоналар – ресурсларни тақдим этувчи, интеллектуал мулкка эга бўлишликни таъмин этувчи, рақамли коллекцияларни ташкил этиш, яратиш, узоқ давр мобайнида сақлаш ва етказиб беришни таъминловчи структурадир.
Бугунги кунда “компьютерлашган кутубхона”, “автоматлаштирилган кутубхона, “электрон кутубхона”, “корпоратив кутубхона тармоғи” каби тушунчалар кириб келди. Бу борада мазкур тушунчаларга қисқача изоҳ бериб ўтамиз. Профессор М.А.Рахматуллаев таъкидлашича, компьютерлашган кутубхона бу - тегишли ҳисоблаш техника воситалари (компьютерлар, телекоммуникация воситалари ва бошқалар), базавий дастурий воситалар (операцион тизимлар, офис иловалари) билан таъминланган кутубхонадир. Автоматлаштирилган кутубхонада иш жараёнларининг асосий қисми ва ахборот кутубхона хизматлари автоматлаштирилган бўлиб, автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими тадбиқ қилинган. Электрон кутубхона эса - автоматлаштирилган кутубхонанинг маҳсули ҳисобланиб, у кутубхонанинг электрон каталоги ва тўлиқ матнли маълумотлар базалари мажмуидан иборатдир. Бу каби тушунчалар кўпгина олимлар томонидан турлича талқин этилади. Жумладан, J.Waters, Уильям Армс, Рой Теннант , Я.Л.Шрайберг кабилар ўз тадқиқотларида “рақамли кутубхона”, “электрон кутубхона”, “виртуал кутубхона” каби тушунчаларга ўз амалий тадқиқотлари натижасида турлича таъриф берганлар.
Уильям Армс ўзининг рақамли кутубхоналарга бағишланган «Рақамли кутубхона» монографиясида қуйидагича таъриф берди: «Рақамли кутубхона» - бу бошқариладиган ахборот тўплами, шунга тегишли хизматлари ҳамда рақам форматида сақланадиган ахборотларни тармоқ орқали тақдим этади.
Шунингдек, «Рақамли кутубхона» тушунчасини «электрон кутубхона» ва «виртуал кутубхона» тушунчаларидан фарқлаш мақсадида Рой Теннант
«рақамли кутубхона» тушунчасига қуйидагича аниқлик киритди: рақамли кутубхона бу рақамли маҳсулотлар ва хизматлардан таркиб топган, мазкур маҳсулотлар сақланадиган, қайта ишланадиган ва рақамли тармоқлар орқали узатиладиган кутубхонадир, яъни компьютер тармоқлари орқали рақамли хизматларни рақамли кўринишда тақдим этиш, «электрон кутубхона» эса бошқариладиган рақамли коллекциялар ва электрон коллекциялар асосида хизмат кўрсатишдир.
Рақамли кутубхоналар ғояси янгилик бўлмасада 1990 йилга қадар реал бўлмаган. Умуман илк рақамли кутубхоналар Америка Қўшма Штатларида барпо этилган бўлиб, Александрия рақамли кутубхонаси лойиҳаси, Инициатива рақамли кутубхонаси лойиҳалари мисол бўла олади. Тез орада рақамли кутубхоналар яратиш борасидаги ғоялар, маданий қадриятларнинг сақлаш ва етказишнинг янги муҳимроқ тури Европага тарқалди. Бу ўзгаришлар ривожланиши турли даражада бўлган Европа мамлакатларига тарқала бошлади. Европа турли хил ривожланишдаги мамлакатлар бир бирига жуда яқин жойлашган минтақалардан биридир. Ўхшаш маданий қадриятлар, бир бирига яқин бўлган маданий мерос бу мамлакатларни бирлаштиради. Мазкур асос Европа мамлакатлари орасидаги ҳамкорликни кучайтиради. Ҳамкорлик анъаналари Рақамли кутубхоналар яратишда ҳам сақланган.
Кутубхоначилик соҳаси Европа Иттифоқининг илмий тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантиришнинг учинчи ва тўртинчи дастурининг бир қисми сифатида киритилди. Бу дастур фаолияти доирасида кутубхоналар учун телематика 1990 йилдан 1998 йилгача мунтазам иқтисодий қўлланди. Бешинчи дастурда ҳам кутубхоналарнинг рақамлаштириш фаолиятига доир лойиҳалар иқтисодий қўллаб қувватланди.
CANDLE (Controlled Access to Digital Libraries in Europe -Контролируемый доступ к электронным библиотекам в Европе) Европа электрон кутубхоналаридан фойдаланишни бошқариш номли лойиҳа 1998 йилда бошланиб, 30 ой мобайнида давом этди. Бу лойиҳа CaseLibrary лойиҳасида кутубхоналар томонидан нашриётлар ва етказиб берувчи агентликлар билан ҳамкорлик орқали олинадиган рақамли нашрларни кутубхоначиларга таништиришга томон йўналтирилган. Лойиҳа координаторлари Мадридлик бўлиб (Испания), B.H. Blackwell Ltd. (Буюк Британия), Sough Bank University (Буюк Британия), Univerit di Fierenze (Италия) ва National and Capodistrian University of Athens (Greece) каби муассасалардан иштирокчиларни жалб қилишди. CECUP (Central and Eastern European Copyright User Platform - Центральная и Восточная Платформа Европейского Copyright Пользователья). Европалик Copyright фойдаланувчининг Марказий ва Шарқий платформаси лойиҳаси
1998 йил июнидан бошланиб 18 ой давомида амалга оширилди. Бу Европа фойдаланувчиларининг муаллифлик ҳуқуқи платформасининг Марказий ва Шарқий Европа учун давоми эди. Бу муаллифлик хуқуқи соҳасида Марказий ва Шарқий Европада юзага келадиган муаммолар, рақамлаштириш ва электрон хизматларнинг технологик ишланмасига бағишланади.
Аввало, миллий доирадаги рақамли кутубхоналар фаолияти ҳақида фикр юритганда, ЮНЕСКО нинг умумжаҳон дастурларини эслатиб ўтамиз. Бу дастурларнинг икки томонлама мақсадини кўрсатиш мумкин. Йўқолиш ҳавфи бўлган ҳужжатларнинг умумжаҳон меросини сақлашга кўмаклашиш.
Дастурни амалга оширишда ЮНЕСКО координатор ва катализатор ролини ўйнайди. Дастур доирасидаги лойиҳалар кутубхоналарда ва архивларда қўлёзмалар ва нодир нашрларни сақлаш ва мазкур миллий қадриятларнинг умрини узайтиришга қаратилган. Мисол тариқасида, Москванинг Россия Давлат кутубхонасида сақланаётган XV-XVI асрларнинг славян қўлёзмаларини сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш масалаларини келтириб ўтамиз. Шунингдек, у ўзида кўпгина, Достоевский ва Пушкин каби россиялик муаллифлар асарларини мужассамлантирган. Лойиҳа бошлангач, бошланғич қисмда, 1990-йилларнинг бошларида кўпгина натижалар CD-ROM кўринишида акс этган. Бу рақамли кутубхоналар фаолиятининг ёрқин мисолидир. Табиийки, дастлаб рақамлаштириш лойиҳанинг асосий иши бўлиб, рақамли форматдаги хизматларнинг тақдим этилиши асосий ғояси
ҳисобланади. Бу каби дастурлар Европа миллий рақамли кутубхоналари фаолиятини ташкил этишдаги дастлабки амалга оширилган ишлар дейиш мумкин. Миллий кутубхоналар мамлакатда кутубхоначилик ишини ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Рақамли фаолият олиб боришда миллий кутубхоналар фаолияти юқори даражада бўлиши лозим.
Локал рақамли кутубхона фаолияти. Европада бундай фаолиятнинг икки тури мавжуд: улардан бири тармоқ орқали барча кутубхона хизматлари турларини ўз ичига олади, иккинчиси кутубхонанинг рақамли фаолиятига жавобгардир. Бугунги кунда келтириб ўтилган иккала тур ҳам кенг тарқалган.
Рақамли кутубхоналар бўйича Европа конференцияси - European Conference on Digital Library (ECDL) илк бор 1996 йил ташкил этилди. Кейинги йилларда мазкур конференция техникавий, ташкилий ва ижтимоий масалаларга бағишланган бош Европа форумига айланди. Таълим тизимини медиа ва ахборот билан таъминлашга йўналтирилган бўлиб, Германия фан ва таълим вазирлиги (Bundesministerium für Bildung und Forschung, BMBF) томонидан қўллаб қувватланди. Асосий эътибор фан ва таълим вазирлиги, Германия тадқиқотлар институти (Deutsche Forschungsgemeinschaft), индивидуал немис федерал ерлари ва бошқа илмий тадқиқот институтларини фаолиятини молиялаштиришга бағишланади.
Европада рақамли кутубхоналарнинг ривожланиш фаолиятини кузатар эканмиз, рақамли кутубхоналар яратиш бўйича кўпгина бошланғич лойиҳалар дастлаб маданий меросни сақлашга йўналтирилгани, кейинги босқичларда ижтимоий гуманитар, математика ва бошқа кўпгина соҳаларга эътибор қаратилгани, буларнинг орасида, айниқса, тарихий ҳужжатларни рақамлаштириш муҳим ўрин тутгани ҳақида хулосага келиш мумкин. Шунингдек рақамли кутубхоналарни ривожланиши билан, кўпгина жабҳалар қамраб олина бошлаган. Кутубхоналарда мавжуд қадимий коллекцияларни интернет орқали фойдаланишга тақдим этиш орқали тадқиқотчилар, кенг оммани баҳраманд этиш каби мақсад кўзланган.
Кўпгина рақамли кутубхоналар лойиҳаси Миллий кутубхоналарнинг миллий тиллардаги коллекцияларига бағишланган, бу албатта ўз навбатида барча тиллар ва маданий қадриятларни сақланишига хизмат қилади. Шу билан бир қаторда бошқа тил ва маданий қадриятлар вакиллари учун фойдаланишга тақдим этиш мақсадида, умумий тилларга ўгириладиган саҳифаларнинг мавжуд бўлишига эътибор қаратилган. Бунда асосан, қадимда яратилган ноёб китоблар, қимматбаҳо материалларга алоҳида эътибор қаратилиши, рақамлаштириш объекти бўлиб: ноёб китоблар, қадимий қўлёзмалар танлангани аҳамиятлидир. Масалан, жаҳонда атиги 4 дона нусҳага эга бўлган, 1450-йилда пергаментда Гутенберг томонидан китоб нашр этиш кашф этилганда чоп этилган “Библия” оригинали илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва “биринчи реал китоб”ни ҳис этиш мақсадида, Геттинген давлати ва университет кутубхонаси “Гуттенберг” лойиҳасини 1999 – 2002 йилларда амалга оширди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида рақамлаштириш ишлари олиб борилиб, Гуттенбергнинг Библияси Интернет орқали китобхонларга тақдим этилди. Шунингдек, Британия кутубхонаси томонидан Библиянинг иккала нусҳаси ҳам рақамлаштирилиб тақдим этилди. Бу эса фойдаланувчилар учун фойдаланиш ҳамда таққослаш имкониятини яратди.
Даниил Гринштейн ва Рақамли кутубхона Федерациясининг (DLF) собиқ директори Сюзанна Е.Торинлар томонидан ёзилган “Рақамли кутубхона: биографияси” китобида рақамли кутубхона ривожланиши 3 босқичга бўлинади: ёш рақамли кутубхона, ўрта ёшдаги рақамли кутубхона ва етук рақамли кутубхона. Мазкур материал АҚШдаги DLF ташкилоти вакилларини сўровномаси асосида яратилган бўлсада, Европадаги рақамли кутубхоналар ривожланишининг аналогик ривожланиш босқичларини ўтди.
Кутубхоналарни рақамлаштириш бўйича деярли барча лойиҳалар ўтган аср охирида якунланди. Бугунги кунда ҳам бу борада тадқиқотлар давом этмоқда, шу каби лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, ўз амалий давомига эга бўлмоқда. Европада рақамли кутубхоналар кутубхоналарнинг ахборот инфраструктурасига айланди. Ўзаро боғлиқлиги, кўптиллилиги, мультимедиалилиги Европа рақамли кутубхоналари фаолиятининг тенденциясига айланди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Рахматуллаев М.А. Мировые информационные ресурсы.-Ташкент, 2019.- с. 48
-
2. Donald J. Waters, “What are digital libraries?” CLIR issues, no.4 (July/August 1998); available from
http://www.clir.org/pubs/issues/issues04.html#dlf . Accessed 22 March 2004.
-
3. Roy Tennant, “Digital v. Electronic v. Virtual Libraries,” Last updated on 5 August 1999; available from http://sunsite.berkeley.edu/mydefinitions.html. Accessed 22 March 2004.
-
4. Шрайберг Я. Библиотеки в электронной среде и вызовы современного общества (Часть 3), Ежегодный доклад Конференции «Крым». Год 2009-й:/ http://lib.1september.ru/view_article.php?id=201000204
-
5. William Arms, Digital Libraries. Chapter 1, background. Online edition; available from http://www.cs.cornell.edu/wya/DigLib/new/Chapter1.html . Accessed 19 March 2004.
"Экономика и социум" №10(101) 2022
Список литературы Раамли кутубхоналарнинг ривожланиши ва унинг олий таълим муассасалари рейтингини оширишга таъсири
- Рахматуллаев М.А. Мировые информационные ресурсы.-Ташкент, 2019.- с. 48.
- Donald J. Waters, "What are digital libraries?" CLIR issues, no.4 (July/August 1998), available from http://www.clir.org/pubs/issues/issues04.html#dlf.Accessed 22 March 2004.
- Roy Tennant, "Digital v. Electronic v. Virtual Libraries", Last updated on 5 August 1999, available from http://sunsite.berkeley.edu/mydefinitions.html.Accessed 22 March 2004.
- Шрайберг Я. Библиотеки в электронной среде и вызовы современного общества (Часть 3), Ежегодный доклад Конференции "Крым". Год 2009-й:/http://lib.1september.ru/view_article.php?id=201000204.
- William Arms, Digital Libraries. Chapter 1, background. Online edition, available from http://www.cs.cornell.edu/wya/DigLib/new/Chapter1.html. Accessed 19 March 2004.