Ҳомилдорликда COVID 19 инфекцияси ўтказагн оналардан сепсис билан туғилган чақалоқларда респиратор бузилишлар
Автор: Ходжиметова Шахноза Хасановна, Гулямова Муяссар Абдусаттаровна, Рахманкулова Зухра Жандаровна, Турсунбаева Феруза Фазыловна, Ходжиметов Хасан Аббасович
Журнал: Re-health journal.
Статья в выпуске: 1 (21), 2024 года.
Бесплатный доступ
Тадқиқот мақсади: Ҳомиладорлик пайтида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган сепсисли янги туғилган чақалоқларда нафас олиш бузилишининг қиёсий тавсифини ўтказиш. Материаллар ва усуллар. 64 та янги туғилган чақалоқ текширилди ва 2 гуруҳга бўлинган. 1-гуруҳ (асосий) - ҳомиладорлик пайтида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган сепсис билан туғилган чақалоқлар - 34 (53,1%), 2-гуруҳ (таққослаш) - неонатал сепсиси бўлган янги туғилган чақалоқлар - 30 (46,9%). Натижалар. Янги туғилган чақалоқларда кузатилган сепсиснинг клиник кўринишида нафас олиш йўллари шикастланишни узгариш спектрини ўрганиш оналарнинг ҳомиладорлик вақтида COVID-19 инфекцияси билан касалланиши натижасида юзага келиши мумкинлиги аниқланди. Сепсис билан касалланган барча янги туғилган чақалоқлар нафас олишни қўллаб-қувватлашга муҳтож эди, аммо ҳомиладорлик пайтида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган сепсисли чақалоқлар гуруҳида уни қўллаш муддати сезиларли даражада юқори бўлган (п <0,01), ҳамда гнестация ёшига боғлиқ.
Янги туғилган чақалоқ, сепсис, COVID-19, Силверман шкаласи, респиратор дистресс синдроми, апноэ, CРAР
Короткий адрес: https://sciup.org/14130745
IDR: 14130745