Ўрик дарахтларига шакл бериш ва кесишнинг ҳосилдорликка таъсири

Автор: Қаршиев Алишер

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агротехника

Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.

Бесплатный доступ

Mақолада ўрик дарахтларига шакл бериш маҳаллий ва четдан келтирилган ўрик навларини Қашқадарё вилоти шароитида ўрганиш ва истиқболли бўлган навларни ажратиш учун олиб борилган тадқиқот кузатувлари ҳамда шакл берилган ва йиллик навдалари кесилган дарахтларда шох-шаббанинг тўғри шаклланиши мевалар сифатининг ошиши ва бошқа ижобий хусусиятлари келтирилган.

Шакл, новда, куртак, гул, мева, ҳосил, боғ, маҳаллий, кесиш, чидамлилик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125782

IDR: 14125782   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10010

Текст научной статьи Ўрик дарахтларига шакл бериш ва кесишнинг ҳосилдорликка таъсири

Кириш. Ўрик-юқори потенциал унумдорликка эга бўлган мева тури бўлиб экилган кўчатлар 3-4- йилдаёқ ҳосил элементлари шаклланади. Одатда шакл берилмаган ва кесилмаган ўрик дарахти дастлабки ҳосил берган йилларда мўл ҳосил берганлиги билан унинг қариш даври тезлашади, мева ва барглари майдалашади, ҳар хил касалликлар билан тез ва кучли зарарланади. Бунинг натижасида шохлар яланғочланади, мева ҳосил

қилиш зонаси эса шохлар учига кўчади. Ҳосилнинг оғирлиги натижасида шохлар синиб, дарахт шикастланади. Дарахт вақтидан олдин қурийди, Бу ўрикда мева ҳосил қилишнинг солкашлигини изоҳлайди, аммо, боғбонлар эса бунга кўпинча об-ҳаво шароитларини сабаб қилиб кўрсатишади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5853-сон Фармонида мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштирувчиларни мева-сабзавот кластерларига бириктириш улар билан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ҳамда мева сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 55 та туманни алоҳида махсулот турига ихтисослаштирилиши, уларда фаолият юритадиган мева-сабзавотчилик ўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятининг самарали ташкил этилиши 2021-2025 йилларда эса кам ҳосилли, эскирган ва самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш режалари мазкур фаолиятга тегишли вазифаларни илмий жиҳатдан амалга оширишда Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитида мева ва узумчилик соҳасида бизнинг олиб борган ушбу тадқиқотларимиз муайян даражада хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.[1]

Илмий аҳамияти: Сўнгги йилларда кўплаб боғдорчилик соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда маҳаллий селекционерлар томонидан фойдали сифатлар комплексига эга бўлган кўплаб ўрик навлари яратилган.

Қашқадарё вилояти шароитида бу борада ҳали етарлича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятида ўрганилмаган ўрикнинг янги навлари, уларни ҳар томонлама агробиологик ва технологик баҳолаш, шунингдек, маҳаллий ва четдан келтирилган ўрик навларига шакл бериш усуллари орқали самарали меъёрларни ишлаб чиқиш, йиллик ўсувчи новдаларни ўрик навларига мос параметрларда кесиш ва уларга мос шакл бериш усулини яратиш илмий изланишимизнинг асосий йўналишидир.

Шундан келиб чиқиб, бизнинг олиб борган тадқиқотимиз ўрик навларини ўрганиш ва дарахтларга шакл бериш ҳамда тўғри кесишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш орқали истиқболли ўрик боғларининг майдонларини кенгайтириб, барқарор, сифатли ва мўл ҳосил олишга эришиш.

Республикамизнинг барча минтақаларида ўрик маҳсулотини етиштириш турли хил омиллар натижасида кескин камайиб кетган.

Вужудга келган муаммоларни ҳал этишда ва ўрикзорлар ҳосилдорлигини янада кўпайтиришда энг аввало ҳар бир ҳудуд учун иқлим шароитга мос навларни танлаш ва шунингдек, уларнинг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган самарали агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш зарур.

Ўрик навларининг аксариятида асосан қиш-баҳор мавсумида гул куртакларининг ва ҳосил бўлган меваларнинг эрта баҳорги совуқлар таъсирида зарарланиши кузатилади. Шунга кўра бундай шароитларда навларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб, навларни танлаш кузатилган ва аниқланган маълумотлар асосида агротехник тадбирларни ўз муддатида мақбул вариантларда қўллаш орқали мунтаззам мева ҳосил қилишга эришишдир.

Ўрганилганлик даражаси: Бу борада илмий-тадқиқотлар олиб борган муаллифларнинг фикрича боғдорчиликда шакл бериш ва кесиш асосий агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади. Шу билан боғлиқ ҳолда турли йилларда мевали ўсимликларни кесиш муаммолари билан шуғулланган кўпчилик олимларнинг маълумотларига кўра ҳар қандай дарахтнинг ер ости қисми ривожланишини ва ўсишини таъминловчи агротехник чора тадбирлардан бири бу новдаларни кесишдир. Йиллик новдаларни кесиш натижасида шох-шабба параметирлари, ўсиш ва мева шаклланишининг ўзаро муносабати ўзгаради. Мева шохларининг сони ва узунлиги ошади. Шу билан бир вақитнинг ўзида шох-шабба қисмига тарқалган ёруғлиги ортади, мевалиларининг барглилиги ошади ва бунда унумдорлик ка ҳамда узоқ яшашга ижобий таъсир кўрсатади. [2. 3. 4. 5]

Юқори сифатли меваларини етиштириш шароитида, меваларни ишлаб-чиқариш технологияси ҳам келтирилган параметрлар бўйича юқори ҳосил олишда муҳим рол ўйнайди. Сифатли мева берадиган ҳосилли боғларни ташкил қилишда маълум бир нав пайвандтаглари комбинацияси асосида уларнинг вегетатив қисмини режалаштирилган ҳажмда жадал шакллантириш муҳимдир. Шунинг учун муаллиф, бу параметрларга мос келувчи вегетатив қисм қанча тез ҳосил қилинса, кўчатларнинг генератив фаолиятга ўтиши ва кўзланган ҳосилни олиш шунча тез таъминланади деб таъкидлаган. Шунингдек, жараённинг узоқ давом этиши ва кутилган натижага эришмаслик мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмаётганликдан далолат беради, бу эса катта иқтисодий зарарга олиб келади. Замонавий боғларда вегетатив қисмини ўстиришни тартибли шакллантириш давомийлиги 2-3 йилдан ошмаслиги зарурлигини таъкидлаган. [6].

Дарахтлар шох-шаббасининг новда қисмида жойлашган куртаклари билан кесиб ташлаш ўсиш жараёнларини кучайтиради. Бунинг натижасида новдаларнинг ўсиши жадаллашади ҳамда генератив органлар вазифаси ўзгариши рўй беради. Тўғри шакл бериш ва кесишдан кейин ҳосил бўлган генератив куртаклардан кўпинча йирикроқ мевалар шаклланади. Кесиш ҳаётий жараёнларни фаоллаштиради, эски органлари янгиси билан алмашинади. Корреляцион ўзгаришларни тартибга солишда дарахтларнинг айрим қисм вазифалари кучайиши ва бошқалари камайиши кузатилган. [7].

Новдаларни кесиш даражаларининг таъсири унинг мунтаззамлигини ўрик меваларига хослилиги, кеч ёки номунтаззам кесишда ўсиш йилдан-йилга секинлашишининг интенсивлиги қисқариб, дарахтлар ҳосилининг кўпайиб кетиши кескинлик билан ортиб борган. Бу ўрикнинг Европа навларида жуда нимжон тугунларнинг ҳосил бўлишида кузатилган. Ўрик бошқа турдаги мевалар каби ортиқча куртакларини таъминлай олмаслиги, шунинг учун қисқа ёки номунтаззам кесишда у жуда осон кўп шаклланиши аниқланган, мевалари майдалашиб, ўзининг серсувлиги ва ифорини камайтирган. Бунинг натижасида мева ҳосил қилишда номунтаззамлик (солкашлик) вужудга келиши кузатилган. [8].

Кесишнинг мевали дарахтларга таъсири кўп қиррали ва бир қанча сабабларга боғлиқ. Ишлаб чиқилган агротехник тадбирларга, кесиш усуллари, кесиш даражасига, дарахтнинг яшовчанлигига, кесиш ва шакл бериш муддатига, шунингдек вегетация даври давомидаги ҳаво ҳароратларига ҳам боғлиқлиги аниқланган. [9].

Кесиш усулларини ишлаб чиқишда мева ҳосил қилувчи органларнинг хар-хил муддатлилигини хисобга олиш зарур. Биринчи навбатда бу ўтган йилги генератив органларда тўлиқ шаклланмаган ҳосил ва ўсувчи куртаклар шаклланади. Мева тугунларининг сўлиши ва меваларнинг муддатдан олдин тўкилиши кузатилади. Ёш мевали шохлар ва куртакларда ўтказувчи тўқималар яхши ривожланади улар сув ва озица элементлари билан тўлиқ таъминланади. Дарахтнинг унумдорлиги, ҳосилнинг маҳсулдорлиги ва мева ҳосил қилишининг мунтаззамлиги мазкур мева органларининг ўзаро муносабатига боғлиқ. Шу билан боғлиқ ҳолда кесишни ўғитлаш, суғориш ва бошқа агротехник чора тадбирлар билан кетма-кет цулланилганда мева хосил цилувчи эски, катта шох-шаббалар ёшартирилади, тўқималарнинг серсувлигини таъмилайди, моддалар алмашинувини яхшилайди, ўсишни жадаллаштиради, меваларнинг шакли йириклашади, дарахтларнинг қишга чидамлилиги ортади ва дарахтларнинг хосилдорлигида солкашлик камаяди. Шакл берилган ва кесилган новдаларда шаклланган барг пластинкаларида крахмал таркиби ортади. [10].

Ўрик кўчатлари экилгандан сўнг куп холларда 2-4 йилларда новдалар узунасига кучли ўсади ва кам шохланади. Шунинг учун 2-йилдан бошлаб баҳорда сийраклаштиришдан ташқари шакллантириладиган склет шохлари учун бир йиллик новдаларини кучлироқ қисқартириш керак. Новдаларининг кучли ўсишда давом этадиган (60 см) дан кўпроқ ва кучли шохланадиган навларда кучлиўсувчи новданинг тахминан ½ қисми қисқартирилади, нимжонроқ шохланадиган навларда 2/3 узунликкача цисцартирилади. [11].

Тадқиқотнинг амалий натижалари Дарахтларнинг ҳосилга кириш вацтида 4-6 йил кучли шохланадиган навларда новдаларнинг кучли ўсиши давом этади. Бу даврда сийраклаштиришдан ташқари новдалар 1/4-1/3 ва 1/2 узунликкача нав хусусиятига боFлиц равишда цисцартирилди. Натижада юцорги 2-3-куртаклардан навдалар ривожланади, пастки новдалардан эса мевали шохчалар ёки шпорцлар ҳосил булганлиги кузатилди.

Айрим навларда шох ва новдаларни кўпроқ қисқартириш ўсишнинг кучайиши ва ҳосилнинг камайишига олиб келди. Ёш пайтида тартибли кесилмай қолган нимжон шохли дарахтларда барча мева тугунлари суст ривожланиши кузатилди, склет шохларининг охирида эса қуриган барглар ҳосил бўлди. Шунинг учун нимжон шохли навларда бир йиллик новдаларнинг тенг ярим узунлигигача цисцартирилганда ижобий натижа кузатилди.

Дарахтлар мева ҳосил қилишга ўтиши биланоқ қисқартириш ишлари жадаллашиб, кучли шохланишда эса вақтинчалик мева ҳосил бўлиши сустлашгани аницланди. Шох-шаббани сийраклаштириш биринчи навбатда цуриган, касалланган, бир-бирига тегиб турувчи шох-шаббалар цисми шакллантирилиб дарахтларни ортиқча ва кам ҳосилдорликдан сақлади. Шунингдек, мева ҳосилини нормаллаштирувчи кесиш, ўрик дарахтларининг паст ҳароратларга чидамлилигини оширди.

Доимий баҳорги шакл бериш, сийраклаштириш ва ёзги кесишни ижобий қабул қилувчи ўрик навларининг меваларини янада яхшироқ шакллантирди. Одатда ёзги кесиш тадбирини май ойининг иккинчи ярми-июннинг бошида 25-30 см дан юқори бўлган ҳосилсиз йиллик ўсувчи новдаларни 1/3 ва 1/4 узунликда қолдириб кесиш билан ўтказилди. Бу тадбир     меваларни     мустаҳкам ушлайдиган ва касалликларга камроқ чалинадиган калта новдаларнинг кўп сонда ҳосил бўлишини таъминлади. Келгуси йилда улар ҳосилнинг асосий қисмини ташкил қилди.

Новдаларнинг        сезиларли даражада суст ўсишида 2-3 йиллик шохларини қисқартириш йўли билан шакллантирилди.      Қурғоқчиликка чидамлиликда эса зарур ҳолларда 4-5 йиллик яқин жойлашган шохлар ҳам қисқартирилишига    олиб    келди.

Ўрикнинг шикастланиши тезда битиш хусусияти дарахт яшовчанлигида унумдорлик даврининг узайишида муҳим аҳамиятга эга. Ёшартирувчи кесишни эрта баҳорда ҳам, ёзда ҳам қилиш мумкин. Бироқ бундай ёзги кесиш баҳорги муддатнинг чўзилишига олиб келади, яхши натижаларга эришиш фақатгина оптимал муддатларда ўтказилганда    кузатилди.    Зарур

ҳолларда эса шох-шаббанинг йўқолган қисмини тиклаш мақсадида қўлланилди. Ҳақиқатдан ҳам, ўз вақтида ўтказилган ёзги кесиш шу йилдаги самарали ўсишни таъминлади, дарахтлар тўлиқ йўқотилган органлари ўрнини тиклашга улгурди, пайдо бўлган новдаларнинг иккинчи ўсиш тўлқинида эса генератив куртаклар ҳосил бўлди. Ёзги кесиш кечикканда эса иккинчи ўсиш тўлқинини ҳосил қилмади.

Ўрикнинг маданийлаштириладиган навларида биологик хусусияти ўсимликларнинг асосий ривожланиш  жараёнларига таъсир кўрсатиши кузатилди. Бунда уларнинг    таъсири    физиологик жараёнларнинг фаоллиги ўзгаришида намоён    бўлди.    Қўлланиладиган агротехник    тадбирларга    ҳамда етиштириладиган       минтақанинг табъбий иқлим шароитларига боғлиқ бўлиб, шу билан боғлиқ ҳолда ўрик навларининг агробиологик баҳоланишига ва уларнинг етиштирилаётган шароитларида кесишнинг энг қулай параметрларини аниқлаш тадқиқотнинг асосий йўналиши ҳисобланди. Бу тадқиқотларнинг самарадорлигини юқори сифатдаги ўрик меваларини етиштиришда қўлланилиши кўзда тутилди.

Олиб борган тадқиқотларимизда мева сифатининг юқорилиги билан ажралиб турган Наджими навида кузатилган вегитация даврининг бошланиши дарахтларда куртакларнинг бўртиб чиқиш даври 2017 йилда 11 март, 2018 йилда 4 март, 2019 йилда эса 11 март саналарига тўғри келди. Ғунчалаши 2017 йилда 14 март, 2018 йилда 7 март ва 2019 йилда эса 14 март санасида кузатилди. Гуллашнинг бошланиш муддатлари 2017 йилда 17 март, 2018 йилда 9 март ва 2019 йилда эса 16 мартда аниқланди. Гуллашнинг тугаши эса 2017 йилда 26 март, 2018 йилда 21 март ва 2019 йилда эса 25 мартгача давом этди. Бир туп дарахтдаги гуллар сони тўлиқ гуллаганда тегишли тартибда ўртача 980, 2310, 4325 тагача, ҳосил бўлган мевалар сони 193, 425, 722 тани ташкил қилди.

Меваларнинг пиша бошлаш муддатлари 2017 йилда 5 июн, 2018 йилда 25 май ва 2019 йилда эса 5 июнда кузатилди. Пишиб етилган мевалар сони 124, 393, 692 тани ташкил қилди. Бир дона сифатли мевасининг оғирлиги 38,1; 37,9; 38,0 гр, мевасининг ён ўлчами 4,0; 3,9; 4,0 см, мевасининг тик ўлчами 4,2; 4,1; 4.3 см, 10 дона ўртача мевасининг огирлиги 393,1; 376.0; 388.5 гр, бир тупдаги ўртача ҳосилдорлик 14.9, кг. мевасининг тъами ширин, барглари тўқ яшил 11.6 смга 8.3 см ўлчамдаги йирик баргли серхосил, касаллик ва зараркунандаларга ўртача чидамли навлардан бири эканлиги аниқланди.

Исфарак Бадамский навида ҳам ушбу кўрсаткичлар қуйдагича кузатилди вегитация даврининг бошланиши дарахтда куртакларнинг буртиб чикиш даври 2017 йилда 14 март, 2018 йилда 4 март, 2019 йилда эса 6 мартсанасида аниқланди. Ғунчалаши 2017 йилда 17 март, 2018 йилда 7 март ва 2019 йилда эса 9 март санасида, гуллашнинг бошланиши 2017 йилда 20 март, 2018 йилда 9 март ва 2019 йилда эса 11 март кунларида аниқланди. Гуллашнинг тугаши эса 2017 йилда 30 март, 2018 йилда 20 март ва 2019 йилда ^ам 20 мартгача давом этганлиги кузатилди. Бир туп дарахтдаги гуллар сони тўлиқ гуллаганда тегишли тартибда ўртача 780, 2270, 5480 тагача

Таклиф ва тавсиялар Келгусида боғдорчилик соҳасида юқори ҳосил берувчи, касаллик ва нокулай об-х,аво

шароитларига чидамли нав наъмуналарини танлаш ҳамда маҳаллий навлар билан чатиштириб йўқолиб бораётган маҳаллий, истиқболли серҳосил навларни сақлаб қолиш ва купайтириш оркали тупрок-иклим х,осил булган мевалар сони 294, 805, 622 тани ташкил килди.

Меваларнинг пиша бошлаши 2017 йилда 18 июн, 2018 йилда 3 июн ва 2019 йилда эса 6 июнда кузатилди. Пишиб етилган мевалар сони тегишли тартибда 169, 274, 566 тани ташкил қилди. Бир дона сифатли мевасининг оғирлиги 48,9; 49,2; 49,8 гр, мевасининг ён ўлчами 4,7; 4,8; 4,9 см, мевасининг тик ўлчами 4,1; 4,2; 4.2 см, 10 дона ўртача мевасининг огирлиги 463,5; 476,0; 478.5 гр, бир тупдаги ўртача ҳосилдорлик 13,5; 28.2 кг. мевасининг тъами ширин, барглари тўқ яшил 10,8 смга 9,1см ўлчамдаги йирик баргли серхосил, касаллик ва зараркунандаларга ўртача чидамли навлардан бири.

шароитга мос навларни яратиб ишлаб

чикаришга тавсия этилади.

Ўзбекистоннинг бир қанча илмий ташкилотларида ва яқин хориж мамлакатларида яратилган янги навларнинг тадбиқ этилиши ҳамда бу навларнинг бошқа ҳудудларга таркалишиг олиб келади.

Бироқ, ишлаб чиқариш тажрибаси шуни кўрсатадики, ўрик ҳосилининг ошишида навлар сонининг кўпайиши ёки ўзгартирилиши муаммони бутунлай ҳал қила олмайди. Шу билан бир қаторда илмий асосланган иқлим шароитларини танлаш, самарали агротехник чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Хулоса

Олиб борилган кузатувлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки ўрик мевасини етиштиришда ҳосилнинг юқорилиги билан бирга меваларнинг сифат кўрсаткичлари, ташқи кўриниши ва уларнинг массаси ҳам ўзгарганлиги муҳим аниқланди.

Олиб борилган тадқиқотларга кўра ўрик навларида шакилланган мевалар массаси маълум даражада ўрик навларининг биологик хусусиятлари каби йиллик ўсувчи навдаларни қисқартириш даражасига ҳам боғлиқлиги кузатилди.

Юзага келган муаммоларни ҳал этишда фойдали сифатларга эга янги ўрик навларини яратиш ва танлаш зарурати намоён бўлди.

Тадқиқотлар олиб бориш жараёниида таъбий таъсирларга, тупроқ-иқлим шароитларга ҳамда гаримсел шамоллар ва қурғоқчилик шароитларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги билан ўрганилган навлар орасидан Руҳи жуванон миона, Наджими, Субхони заря ва Юбилей Навоий ва бошқа навлар меваларининг йириклиги, серҳосиллиги билан алоҳида ажралиб чиқди ҳамда ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги « Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5853-сон

  • 2.    Агафонов, Н. В. Научные основы размещения и формирования плодовых деревьев / Н.

  • 3.    Муханин, И. В. «Шоковая» омолаживающая обрезка / И. В. Муханин.- Тамбов: Изд-во ТГТУ,- 2001.- 103 с.

  • 4.    Мухин С. А. Обрезка и формирование плодовых деревьев / С. А. Мухин.- Краснодар. 1979.-20 с.

  • 5.    Фисенко, А. И. Схемы посадок, формировки и управление ресурсным потенциалом плодовых растений /А. Н. Фисенко // Интенсивные технологии возделывания плодовых культур.- Краснодар.2004- с. 281-295.

  • 6.    Фисенко, А. И. Схемы посадок, формировки и управление ресурсным потенциалом плодовых растений /А. Н. Фисенко // Интенсивные технологии возделывания плодовых культур.- Краснодар.2004- с. 281-295.

  • 7.    Плодоводство / Под ред. В. И. Черепахина.- М.Агропромиздат, 1991.- 271 с

  • 8.    Смыков, В. К. Пути повышения продуктивности абрикосовых садов / В. К. Смыков // Повышение продуктивности абрикосовых насаждений : сб. научн. тр. Ялта, 1986, т. 100с. 7-15.

  • 9.    Плодоводство / Под ред. В. И. Черепахина.- М.: Агропромиздат, 1991.- 271 с.

  • 10.    Черепахин, В. И. Обрезка плодовых деревьев в интенсивных садах / В. М. Черепахин. М.: Россельхозиздат,1983.- 160 с

  • 11.    Абрикос / Под. Ред. В. К. Смыкова.- М.: Агропромиздат, 1989.- 240 с.

В. Агафонов.-М.: Колос, 1983.- 173 с.

Список литературы Ўрик дарахтларига шакл бериш ва кесишнинг ҳосилдорликка таъсири

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги " Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" ги ПФ-5853-сон.
  • Агафонов, Н. В. Научные основы размещения и формирования плодовых деревьев / Н. В. Агафонов.-М.: Колос, 1983.- 173 с.
  • Муханин, И. В. "Шоковая" омолаживающая обрезка / И. В. Муханин.- Тамбов: Изд-во ТГТУ,- 2001.- 103 с.
  • Мухин С. А. Обрезка и формирование плодовых деревьев / С. А. Мухин.- Краснодар. 1979.-20 с.
  • Фисенко, А. И. Схемы посадок, формировки и управление ресурсным потенциалом плодовых растений /А. Н. Фисенко // Интенсивные технологии возделывания плодовых культур.- Краснодар.2004- с. 281-295.
Статья научная