Самаранд вилояти аолисининг табиий ва механик ўсиши

Автор: Кадиров М.А., Мминжонова С., Ражабова Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Самарқанд вилояти ахолисининг туғилиши, ўлими ва табиий ўсиши 1979, 1989, 1994, 2020 йиллар маьлумоти асосида шахар ахоли пунктлари хамда қишлоқ туманлари бўйича алохида кўриб чиқилган. Шунингдек, вилоят ахолисининг механик харакати хам ўрганилган, тахлиллар ва хулосалар келтирилган

Короткий адрес: https://sciup.org/140292689

IDR: 140292689

Текст научной статьи Самаранд вилояти аолисининг табиий ва механик ўсиши

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳудудлардаги демографик ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш катта аҳамиятга эга. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини географик жиҳатдан ўрганиш, уни табиий ва механик ҳаракатини тадқиқ қилиш муҳим ҳисобланиб, бу ҳаракатлар ҳар бир мамлакатнинг аҳоли сонини ўзгариб боришига ҳамда келажак истиқболларини белгилаб беришга бевосита таъсир кўрсатади.

Маълумки, аҳолининг табиий ҳаракати – туғилиш, ўлим ва авлодлар алмашинуви натижасидир . Аҳолининг табиий ва механик ҳаракатига кўп омилларнинг таъсири юқори. Айниқса, ҳар бир мамлакатда ҳукмрон бўлган ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ўзгариб бориши мамлакатдаги демографик вазиятга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бундан ташқари, туғилиш ва ўлим нисбати табиий ўсишга, аҳолининг турмуш тарзи, эрта никоҳга кириш, аёлларнинг ишсизлиги, уларнинг ижтимоий меҳнат билан кам шуғулланиши, тиббий хизматнинг пастлиги, миллий урф-одатлар, эркакларнинг спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши, бахтсиз ҳодисалар, турли хил касалликлар ва бошқа омиллар билан ҳам боғлиқдир [6].

Асосий қисм.

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг ижтимоий-иқтисодий вазият тубдан ўзгарди. Жумладан, Самарқанд вилоятида ўрганилаётган ҳудудда ҳам баъзи ўзгаришлар кўзга ташланади. Айниқса вилоятдаги демографик вазият ўзига хос бўлиб, у республиканинг бошқа вилоятлари орасида аҳолисининг табиий ўсиши жиҳатдан етакчи ўринда туради. Ўзбекистондаги вилоятлар ичида Самарқанд вилояти 1998 йилдан ҳозирги кунга қадар аҳоли сони жиҳатдан энг юқори бўлиб, жумладан 2020 йил маълумотига кўра вилоятда 3892,5 минг киши истиқомат қилади, шундан 1442,7 минг киши ёки 37.1 % шаҳар аҳолиси ҳисобланади.

Аҳолининг умумий сони жиҳатидан кейинги ўринларни Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари эгаллайди. Вилоят аҳолисининг тез суръатлар билан ўсиши, аввало табиий ўсишнинг юқорилиги билан боғлиқдир. Минтақадаги туғилиш коеффициентининг юқорилиги ва нисбатан ўлим даражасининг пастлиги аҳоли сонининг тез ўсишини таъминлайди. Кузатишлар шундан далолат берадики, вилоятда 1992 йилдан бошлаб аҳоли сони доимий ўсиб борган, лекин бу кўрсаткич 2001 йилдан бошлаб сезиларли даражада пасая бошлаган. Бунга асосий сабаб туғилишнинг пасайиши билан изоҳланади.

Шу ўринда бевосита статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 1991 йилда вилоятда 84 минг бола туғилган, 1992 йилда 85 минг,

1-расм. Самарканд вилояти шахар ахолисининг табиий усиши. Карта схема Кадиров М.А. томонидан тузилган.

1993-1994 йилларда ўртача 80 минг, 2001-2004 йилларда 61 минг, 2016-2019 йилларда ўртача 82 мингдан ортиқ бола туғилган бўлиб, бу кўрсаткич сўнгги йилларда яна кўпайганлигини статистик таҳлиллардан кўриш мумкин. Вилоятда туғилиш кўрсаткичи республиканинг бошқа минтақаларида бўлганидек, қишлоқ жойлари аҳолиси шаҳар аҳоли манзилгоҳларига нисбатан сезиларли даражада юқори ҳисобланади. Бунга асосий сабаб, аҳоли пунктларининг функционал типлари, аҳолининг меҳнат таркиби ва бошқа бир қанча омиллар билан боғлиқ. Самарқанд шаҳрида вилоятнинг бошқа шаҳарларига нисбатан табиий ўсиши пастроқ бўлиб, Каттақўрғон шаҳрида ўртача, кичик шаҳарчаларда эса юқорироқдир. Шу билан бирга аҳолининг умумий сонида ҳам худди шундай кўрсаткичлар кузатилади.

Вилоятда аҳолининг табиий ўсиши 1994 йил маълумотларига кўра 29 ‰ ни, 2020 йилда эса, 20,0 ‰ ни ташкил этади. Вилоят шаҳарлари аҳолисининг табиий ўсишини 3 даражага: паст – 15 ‰ гача, ўртача – 15‰ дан 20 ‰ гача ва юқори – 20 ‰ дан 37 ‰ гача гуруҳларига бўлиш мумкин. Шаҳарлар ичида аҳоли ўсишнинг паст гуруҳига Самарқанд, Оқтош, Нуробод ва Челак шаҳарлари киради. Бу ерда шаҳарлар аҳолисининг 70 % дан кўп қисми яшайди. Табиий ўсишнинг ўрта даражасига Жума, Булунғур, Иштихон, Каттақурғон шаҳарлари кириб, вилоят шаҳарлари аҳолисининг қарийиб 150 минг кишиси бу шаҳарларда истиқомат қилади. Табиий ўсишнинг юқори кўрсаткичлари билан Пайариқ, Ургут ва Жомбой шаҳарлари ажралиб туради. Вилоят шаҳарлари орасида табиий ўсишнинг энг юқори кўрсаткичи бўйича Пайариқ шаҳри 37,1 ‰ билан етакчилик қилади. Энг паст табиий ўсиш эса Самарқанд шаҳрида тўғри келади. Бу ерда табиий ўсиш кўрсаткичи ўртача 13,3 ‰ га тенг.

Самарқанд вилояти қишлоқ аҳолиси табиий ўсишни гуруҳларга бўлиб ўрганиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ аҳолисининг 42,6 % да табиий ўсиш юқори бўлиб, бу гуруҳда Ургут, Пастдарғом, Пайариқ ва бошқа туманлар киради [10].

Табиий ўсишнинг паст кўрсаткичлари вилоятдаги энг йирик Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон шаҳри атрофидаги қишлоқ туманларида (Тайлоқ, Пахтачи ва бошқалар) хиссасига тўғри келади. Табиий ўсишнинг ўртача гуруҳига Оқдарё, Булунғур, Қўшработ, Нарпай ва Нуробод киради. Бу ерда қишлоқ аҳолисининг 26,4%и тўғри келади. Қишлоқ туманларида табиий ўсишнинг энг юқори кўрсаткичи билан эса Ургут тумани ажралиб туради, бу ерда табиий ўсиш 27,50/00 га тенг, энг паст табиий ўсиш эса Самарқанд туманида бўлиб, 18,50/00 ни ташкил этади. Самарқанд вилояти қишлоқ туманларида табиий ўсиш ўртача 23,10/00 ҳисобланади.

Маълумки, аҳолининг табиий ўсишида биринчи навбатда аҳоли туғилиши даражаси, шунингдек аҳолининг ўлим даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Аҳолининг туғилиш даражаси 2020 йил маълумотига кўра вилоятда 24,70/ 00 , ўлим даражаси эса, 4,40/ 00 га тенг. Бу кўрсаткич шаҳар аҳоли пунктларида ўртача туғилиш 19,70/00, ўлим 3,90/00 ни ташкил этади. Вилоят шаҳарлари ичида энг юқори туғилиш даражаси Пайариқ шаҳрида бўлиб, 42,60/00, ўлим 5,50/00, шу билан бирга туғилишнинг юқорилиги билан Ургут 29,90/00, Жомбой 260/00 кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Шаҳарлар ичида туғилишнинг паст даражасига Нуробод, Оқтош ва Самарқанд шаҳарлари киради, бу ерда туғилиш ўртача 180/00 га тенг, ўлим даражасининг энг юқори кўрсаткичига Булунғур шаҳри киради ва 60/ 00 ни ташкил этади.

1-жадвал

Самарқанд вилояти шаҳарлари аҳолисининг табиий ўсиши (промилле ҳисобида)

Шаҳарлар номи

1979

1989

1994

2020

Шаҳар аҳолиси

16,6

20,2

21,1

15,8

Шаҳарлар:

Самарқанд

11,7

14,9

14,9

13,3

Каттақўрғон

22,7

24,9

25,7

18,8

Булунғур

28,7

20,6

27,3

16,1

Жомбой

24,2

21,2

21,6

20,8

Иштихон

7,7

32,6

32,3

19,6

Оқтош

20,7

15,0

23,0

13,7

Пайариқ

-

-

-

37,1

Челак

22,0

28,5

34,1

14,9

Жума

28,2

22,7

22,9

15,7

Нуробод

11,9

17,6

15,6

13,7

Ургут

24,8

31,1

31,8

25,2

Жадвал Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган .

2-расм. Самарқанд вилояти қишлоқ ахолисининг табиий ўсиши. Карта схема Кадиров М.А. томонидан тузилган.

Самарқанд вилояти қишлоқ туманларида аҳолининг туғилиш даражаси ўртача 27,80/00. Туманлар ичида туғилишнинг энг юқори даражаси Ургутда 32,30/ 00 бўлиб, ўлим 4,8 0/ 00 га тенг. Пайариқ, Пастдарғом, Иштихон ва Жомбой туманларида ҳам туғилиш юқори ҳисобланади. Туғилиш даражасининг пастлиги билан Самарқанд, Каттақўрғон, Пахтачи ажралиб туради, бу туманларда туғилиш ўртача 250/ 00 ни ташкил қилади.

1-жадвалда вилоят шаҳарлари аҳолисининг табиий ўсиши 1979, 1989, 1994, 2020 йиллар маълумотлари асосида тузилган. Бу йиллар мобайнида вилоят шаҳар аҳолиси бўйича ҳам шаҳар аҳолисининг табиий ўсиши бўйича ҳам ўзгаришлар мавжуд. Вилоят шаҳарларида 1979 йилда аҳоли табиий ўсиши нисбатан паст бўлган ва ўртача 16,60/00 ни ташкил этган. Бу йили фақатгина Ургут, Жума ва Булунғурда нисбатан юқори бўлиб, ўртача 270/ 00 га тенг бўлган, 1989, 1994 йилларда вилоят шаҳарларида табиий ўсиш 1979 йилга нисбатан анча ўсган. Шаҳар аҳолиси ўртача бу йилларда табиий ўсиш 200/00 -210/ 00 ни ташкил этган. Нуробод ва Самарқанд шаҳарлардан ташқари қолган шаҳарларнинг ҳаммасида табиий ўсиш юқори бўлган. 2020 йилга келиб эса аҳолининг табиий ўсиши шаҳарларда яна пасайиб кетди. (2-жадвалга қаранг). Бу йилда фақатгина Пайариқ ва Ургут шаҳарларида табиий ўсиш юқори бўлди.

2-жадвал

Самарқанд вилояти қишлоқ аҳолисининг табиий ўсиши (0/00 ҳисобида).

Туманлар

номи

1979 йил

1989 йил

1994 йил

2020 йил

Оқдарё

32,0

41,7

37,2

23,4

Булунғур

34,7

43,6

39,5

23,9

Жомбой

32,1

38,6

34,5

24,2

Иштихон

34,2

48,6

36,6

25,4

Каттақўрғон

38,2

32,8

34,5

20,7

Қўшработ

30,8

17,3

38,7

22,8

Нарпай

36,2

28,7

32,9

22,6

Нуробод

11,9

17,6

15,6

22,2

Пайариқ

31,8

41,3

50,7

24,8

Пастдарғом

36,0

36,5

34,5

24,3

Пахтачи

33,1

35,2

32,6

19,5

Самарқанд

28,4

32,4

39,0

18,5

Тайлоқ

-

29,3

38,1

21,1

Ургут

38,4

39,4

40,7

27,5

Қишлоқ аҳолиси

39,1

35,2

36,6

23,1

Вилоят

аҳолиси

27,2

27,4

29,2

20,3

Жадвал вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган .

2-жадвалда кўрсатилганидек, Самарқанд вилояти қишлоқ аҳолисининг табиий ўсиши 1979 йилга нисбатан 1989, 1994 йилларда анча ўсган. Бу йиллар давомида Ургут, Пайариқ ва Пастдарғом туманларида табиий ўсиш юқори бўлган ва ўртача 40% ни ташкил этган. Табиий ўсишнинг паст кўрсаткичлари билан Нуробод тумани ажралиб туради. 2020 йилга келиб, вилоят туманлари қишлоқ аҳолисининг табиий ўсиши кўрсатилган 1979, 1989, 1994 йилларга нисбатан анча пасайган. Табиий ўсиш фақатгина Ургут туманларида 270/ 00 , Иштихонда 250/ 00 , қолган ҳамма туманларда 19, 22, 240/ 00 га тенг бўлган. Умуман, вилоят қишлоқ аҳолисининг табиий ўсиши 1979, 1989, 1994 йилларда ўртача 280/ 00 га, 2020 йилга келиб, бу кўрсаткич 20,30/ 00 ни ташкил этади [8].

Ўрганишлар шундан далолат берадики, бутун вилоят шаҳарлари ва туманлари бўйича аҳоли ўртасида ўлим даражаси йилдан-йилга пасайиб борган. Масалан, 1979 йилда вилоятда ўлим даражаси 6,6 0/ 00 , 1989 йилда 5,70/00, 1994 йилда 5,50/00, 2020 йилда 4,40/00 ни ташкил этган. Шаҳарлар ичида

ўлим даражаси Пайариқ, Булунғур, Жумада юқорироқ, Иштихон, Оқтош ва Нурободда эса пастроқ. Туманлар миқёсида Пайариқ, Пастдарғом ва Пахтачида ўлим даражаси юқори, Нуробод, Каттақўрғон ва Булунғурда ўлим даражаси нисбатан паст ҳисобланади.

Вилоят аҳолиси сонининг ўсишига фақатгина аҳолининг туғилиши ва табиий ўсиши таъсир этмасдан балки, аҳолининг механик ҳаракати, яшаш жойини ўзгариши ҳам таъсир кўрсатади. Аҳоли миграцияси бу ижтимоий жараён бўлиб, у ишлаб чиқариш кучларининг жойлашиши ва аҳоли сонининг ўсиши билан бевосита боғлиқ. Миграция аҳолининг жойлашуви ва унинг ҳудудий таркибига катта таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, аҳоли миграцияси асосий географик жараён ҳисобланиб, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши шароитида ички тафовутларни ифодалайди. Миграция ишлаб чиқаришнинг ҳудудий таркиби ва аҳоли жойлашуви ўртасидаги муносабатларга қулай шароит яратишга катта таъсир кўрсатади.

Самарқанд вилояти ўзига хос хусусиятга эга бўлган демографик ҳудуд ҳисобланади. Юқорида айтилгандек, вилоят аҳоли сонининг ўсиши асосан табиий ўсишнинг юқорилиги билан белгиланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 1979-1993 йилларда келувчилар сонига нисбатан кетувчилар сони кўп бўлган. Вилоятда 1991-2004 йиллар мобайнида кўчиб кетганлар сони кўчиб келганларга нисбатан 90% дан юқори бўлган. 2005-2011 йилларда эса кўчиб келганлар сони пасайиб, кўчиб кетганлар сони 40% дан ошди. Оҳирги 20-30 йил давомида аҳоли миграцияси вилоят аҳолисининг умумий сонига жиддий таъсир кўрсатган. Масалан, 1991 йил вилоятда 27,8 минг киши, 1992 йилда 20,6 минг киши келган бўлса, шу йилларда кетганлар сони 36,5 ва 32,7 минг кишини ташкил этган. 2010-2011 йилларда эса келганлар сони ўртача 12,6 минг кишини, кетганлар сони ўртача 16,1 минг кишига тенг бўлган. Кўриниб турибдики, 1991-1992 йилларга қараганда 2010-2011 йилларда келувчилар сони камайиб кетган.

3-жадвал

Самарқанд вилояти аҳолисининг миграция интенсивлиги (0/ 00 ҳисобида).

Туманлар номи

1979

1991

2020

келганла

р

кетганла

р

келганла

р

кетганла

р

келганла

р

кетганла

р

Самарқанд вилоятда

6,0

7,3

9,5

11,6

3,0

4,0

Самарқанд ш.

23,0

24,8

21,0

33,7

4,5

6,8

Каттақўрғон ш.

34,5

39,0

27,9

41,5

6,1

7,8

Туманлар:

Оқдарё

7,0

12,6

14,4

15,2

4,6

3,7

Булунғур

10,0

12,4

6,2

9,2

4,8

5,3

Жомбой

0,1

0,2

20,3

20,7

4,4

3,5

Иштихон

0,1

0,4

3,8

6,5

3,1

4,5

Каттақўрғон

8,2

10,5

8,9

7,8

3,6

3,9

Қўшработ

1,0

1,7

4,3

6,4

4,8

4,5

Нарпай

2,7

0,4

9,3

7,2

2,9

3,1

Нуробод

5,1

2,9

8,2

10,2

0,4

2,7

Пайариқ

0,7

1,1

4,3

6,3

0,2

4,8

Пастдарғом

2,3

6,1

10,0

9,5

1,3

2,2

Пахтачи

0,2

3,2

4,6

4,9

2,1

6,1

Самарқанд

1,8

1,7

4,8

5,0

4,0

4,6

Тайлоқ

-

-

-

-

3,8

2,3

Ургут

0,4

1,0

3,4

3,6

0,9

1,6

Жадвал вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

3-жадвалда Самарқанд вилояти аҳолисининг миграция интенсивлиги советлар даври, мустақилликнинг дастлабки йиллари ва ҳозирги вақтда келганлар ва кетганлар промилле ҳисобида кўриб чиқилган. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики, 1979 йилда Самарқанд вилояти ва туманларида аҳоли миграцияси кўрсаткичлари юқори эмас, биргина Самарқанд ва Каттақўрғонда миграцион тебраниш бошқа туманларга нисбатан юқори бўлган. 1991 йилга келиб, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида механик каракат кучайган. Масалан, Самарканд вилоятида келганлар 9,5°/оо , кетганлар 11,6°/°° , Самарканд шакрида 21°/°° ва 33,7°/°° ни ташкил этади. Туманлар ичида келганлар салмоғи Жомбой, Оқдарё ва Пастдарғомда нисбатан юқори бўлиб, Иштихон ва Ургут туманларида бу кўрсаткич анча паст бўлган. Бу йили қайси туманларда келганлар салмоғи юқори бўлса, кетганлар салмоFи кам шу туманларда юкоридир. 202° йилга келиб, бутун вилоятимиз шаҳар ва туманларида аҳоли механик ҳаракати интенсивлиги, олдинги йилларга Караганда анча пасайган.

Шундай килиб, 3-жадвал таклили шундан далолат берадики, 1979, 1991, 2°2° йиллар давомида бутун вилоятмиз кудудида булган аколи миграция сальдоси манфий бўлган. Аҳолининг механик ҳаракатини ўрганишда миллатлар бўйича ҳам бу жараённи таҳлил қилиш муҳимдир. ^исоб-китобларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, аколи миграциясида асосан туб жой аҳолиси қатнашади. Вилоятимиз аҳоли миграциясида асосан ўзбеклар фаол қатнашади. Масалан, 1995 йилда 7,1 минг киши келган бўлса, шундан 5 минг киши ўзбеклардир, кетганларнинг ҳам асосий қисмини узбеклар ташкил этади. 202° йил маълумоти буйича кам аколининг механик ҳаракати асосан ўзбеклар ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирги вақтда вилоятимиз аколиси факатгина ички миграцияга катнашмасдан, балки ташки миграцияга ҳам фаол қатнашади. Республикамиздан мустақиллик йилларининг бошларида руслар, татарлар, тожиклар, озарбайжонлар ва бошка миллат вакиллари ташки миграцияда фаол иштирок этган [9].

Узбекистон аколи миграциясида Тошкент, Самарканд, Фаргона вилоятлари аколиси 1991-2020 йиллар давомида нисбатан фаол катнашган. Масалан, 1991 йилда Тошкент вилоятида 56,7 минг киши, Фарғона 40 минг,

Самарқандда 28 минг киши келган, 2013 йилда эса, бу кўрсаткич Тошкентда 18 минг, Самарқанд ва Фарғонада 13 минг кишини ташкил этади. Кетганлар сони бўйича ҳам шу вилоятлар олдинги ўринларни эгаллайди. Ўзбекистонда жумладан Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 1991-2013 йиллар давомида миграция сальдоси манфий бўлган.

Самарқанд вилояти ахолисининг табиий ва механик ўсишини ўрганишдан келиб чиқиб, қуйидагича хулоса қилиш мумкин:

  • -    Самарқанд вилоятида ахоли сони йилдан йилга туғилиш ва табиий ўсиш туфайли ошиб бормоқда;

  • -    Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Иштихон, Оқдарйо, Ургут ва Қўшработ туманларида ахолининг ўсиши юқори хисобланади;

  • -    Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Пахтачи, Нуроюод ва Тайлоқ туманларида ахолининг ўсиши нисбатан пастдир;

  • -    Самарқанд вилоятида ахоли миграция сальдоси доимо манфий кўрсаткичга ега бўлиб келмоқда;

  • -    Самарқанд вилояти ахолиси тез суръатларда ўсишини хисобга олиб, ахолини ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини оширишни ва ташкил этишни такомиллаштириш;

  • -    Самарқанд вилояти ахолисини иш билан таьминлаш ва ахолига хизмат кўрсатиш сохаларини янада ривожлантириш ва х.к.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Асанов Г.Р. Аҳоли географияси. – Т.: Ўқитувчи. 1978. - 222 б.

  • 2.    David Yaukey, Douglas L. Anderton, Jennifer Hickes Lundquist. Demography: The Study of

    Human.Population. Waveland Press, 2007. 280 p.

  • 3.    David Yaukey. Demography, the Study of Human Population. Waveland Press, 1990.352 0.

  • 4.    Dudley L., Poston Jr. Demography. – Cambridge University. Press, 2010. 442 p.

  • 5.    Moazzam Ali. Principles of Population & Demography. Department of Reproductive Health

    and Research World Health Organization October 10, 2011. 180 p.

  • 6.    Кадиров М.А. Аҳоли географияси демография асослари билан. – Т., 2019. 320 б.

  • 7.    Кадиров М.А. География городов. – Т.,2019. 183 с.

  • 8.    Кадиров М.А. Демография – Т.,2019. 312 с.

  • 9.    Kadirov M.A. Growth of Population and Problems of the Samarkand Region of the Republic of Uzbekistan. - The Mattingley Publishing Co., Inc.January-February 2020 USA. – ISSN: 0193-4120 Page No. 15949-15954

  • 10.    Kadirov M.A. Samarkand Agglomeration and Regional Types of Settlement of the Samarkand Region. - International Journal of Advanced Science and

  • 11. Копылов В.А. География населения. 2-е изд., переруб. и доп. – М., 2005. – 164 с.

  • 12. Народонаселение мира. Отчет фонда ООН в области народонаселения. -Нью-Йорк, 1998. 92 с.

Technology. Australia.

Vol.29, No. 9s, (2020), pp. 4125-4131

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Самаранд вилояти аолисининг табиий ва механик ўсиши

  • Асанов Г.Р. Аҳоли географияси. - Т.: Ўқитувчи. 1978. - 222 б.
  • David Yaukey, Douglas L. Anderton, Jennifer Hickes Lundquist. Demography: The Study of Human.Population. Waveland Press, 2007. 280 p.
  • David Yaukey. Demography, the Study of Human Population. Waveland Press, 1990. 352 с.
  • Dudley L., Poston Jr. Demography. - Cambridge University. Press, 2010. 442 p.
  • Moazzam Ali. Principles of Population & Demography. Department of Reproductive Health and Research World Health Organization October 10, 2011. 180 p.
Статья научная