Шахс психологияси тадиот предмети сифатида

Автор: Гаюпова С.х

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақола баркамол авлоднинг психологик дунёсини тадқиқ этиш, замонавий психология фан ютуқларидан кенгроқ фойдаланиш орқали амалга оширишиш йўллари ҳамда шахс психологиясини тадқиқот предмети сифатида очиб беришга қаратилган.

Шахс, психология, олий нерв, психика, концепсия

Короткий адрес: https://sciup.org/140260641

IDR: 140260641

Текст научной статьи Шахс психологияси тадиот предмети сифатида

Бугунги кунда илм-фанга каратилаётган эътибор туфайли тараққиётнинг барча соҳаларида жадал ривожланиб бораётган мамлакатимизда ёш авлоднинг билим даражасини жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган, фан-техника янгиликларидан хабардор, мустақил фикрлай оладиган, ўз олдига аниқ мақсадларни қўя оладиган,

ҳаётга дадиллик билан кириша оладиган, тадбиркор, маънан баркамол килиб вояга етказиш долзарб вазифалардан хисобланади.

Бу вазифани, аввало, баркамол авлоднинг психологик дунёсини тадқиқ этиш, замонавий психология фан ютуқларидан кенгроқ фойдаланиш орқали амалга оширишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Миллий дастур” ҳамда “Давлат таълим стандартлари” ғояларига мувофиқ Республикамизда баркамол шахс ва малакали кадр тайёрлашга хизмат қиладиган ўзига хос стратегия яратилди. Бу стратегиянинг муваффақияти учун замин яратувчи асосий омил бу маънавий-ахлокий сифатларга эга булган, ёш авлодни тарбиялаш ҳисобланади. Зеро, ёш авлодни ҳар жиҳатдан камол топтириш, уларда муайян психологик фаолиятни олиб бориш лаёқатини шакллантириш ҳамда уларнинг етук мутахассис бўлиб етишишларини таъминлаш нафакат укитувчи ва мураббийларнинг зиммасидаги балки бутун жамият олдидаги асосий вазифалардан биридир.

Психик ривожланиш ва бу ўзгаришларга сабаб бўладиган кучлар уртасидаги муносабат конунларини урганиш ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг муҳим ва долзарб муаммоларидан биридир.

Инсон шахсининг психик ривожланиши ва унинг шаклланиши мураккаб тадқиқот жараёнидир. Зеро, унинг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятларини асосли илмий билиш, ўқувчи шахсига педагогик жихатдан таъсир курсатишнинг зарур шартидир.

Инсон - биосоциал мавжудотдир. Унинг бирлиги, бир томондан, кишининг психик, туғма равишда ташкил топган хусусиятлари (масалан, кўриш ёки эшитиш сезгиларининг, шунингдек, олий нерв тузилишининг ўзига хос хусусиятлари), иккинчи томондан эса фаолиятиниг онгли субекти ва ижтимойй тараққиётнинг фаол иштирокчиси сифатида унинг хулк-атвор (масалан, ахлокий одатлар) хусусиятларида намоён булади.

Хуш, одам психикаси ва хатти-харакатларида намоён буладиган бу хусусиятларни нималар сирасига киритиш мумкин? Инсон психикасининг табиати биологик ёки инцилобий характерга эгами?

Инсон шахсиниг таркиб топиши ва психик ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг муаммоси ўз моҳияти жиҳатидан ғоявий характерга эга, шу боис бу масалани хал цилишда бир-бирига царама-царши булган турли оқимлар, йўналишлар майдонга келган. Инсон шахсининг таркиб топишини тушунтиришда майдонга келган биринчи оқим биогенетик концепция, назария булса, иккинчи оцим сосиогенетик концепциядир.

Инсон шахсининг таркиб топишини тушунтиришга интилувчи биогенетик оцим XIX асрнинг икинчи ярмида майдонга келган.

Шахс психик хусусиятларининг туғма табиати ҳақидаги маълумот шу вақтга қадар аксарият психология мактабларининг асосини ташкил этиб келмокда. Мазкур таълимот инсон психикасининг барча умумий ва индивидуал хусусиятлари табиат томонидан белгиланган, унинг биологик тузилишига тенглаштирилгандир, психик ривожланиш эса, ирсий йўл билан азалдан белгиланиб, инсон организмига жойлаштирилган шу хусусиятларнинг маромига етилиш жараёнидан иборат деб таъкидлайди. Маълумки, наслий хусусиятлар туғма йўл билан наслдан наслга тайёр ҳолда берилади, бироқ шундай бўлишига қарамай, бу оқим намояндалари инсон шахси ва унинг барча хусусиятлари «ички қонунлар» асосида, яни наслий хусусиятлар негизида майдонга келадиган нарса, биологик омилларга боFликдир, деб таъкидлайдилар.

Биогенетик таълимот, инсон қобилиятларининг ривожланиш даражаси (чунончи, имкониятларнинг чегараси, унинг энг юксак нуқтаси) тақдир томонидан белгиланиб қўйилганлигини, ўқувчи имкониятлари ва қобилиятларини махсус тестлар ёрдамида аниқлаб, ундан сўнг таълим жараёнини унинг ирсият томонидан белгиланган тараққиёт даражасига мослаштириш, уларнинг ақлий истеъдод даражаларига қараб турли мавқедаги мактабларда таҳсил олиш зарур деб таъкидлашади1.

Чунончи, бу йўналиш тарафдорларидан, америкалик психолог Э.Торндайк2 ўқувчиларнинг «табиявий кучлари» ва «туғма майллар”и психик ривожланишнинг етакчи омили қилиб кўрсатиб, муҳитнинг, таълим-тарбиянинг таъсири - иккинчи даражалидир деб айтади.

Австралиялик психолог К.Бюлер3 шахсларнинг фақат ақлий тараққиётини эмас, балки ахлоқий ривожланиши ҳам наслий томондан белгилангандир, деб таъкидлайди.

Америкалик педагог ва психолог Дж.Дюи инсон табиатини ўзгартириб бўлмайди, одам ирсият воситасида ҳосил қилган эҳтиёжлари ва психик хусусиятлари билан туғилади. Бу эҳтиёжлар ва психик хусусиятлар тарбия жараёнида намоён бўлиб, базида ўзгариши, тарбиянинг эса миқдорини белгилаб берувчи мезондир, деб ҳисоблайди4.

Веналик врач-психолог З.Фрейд мазкур оқим намояндаси сифатада шахснинг фаоллигани, уни ҳаракатта келтирувчи кучларни қуйидаги тарзда тушунтиришга интилади. Одам ўзининг қадимий ҳайвон тариқасидаги авлод аждодларидан наслий йўл билан утган инстинктив майлларнинг намоён бўлаётгани туфайли фаолди. З.Фрейднинг фикрига кўра, инстинктив майллар асосан жинсий инстинктлар шаклида намоён бўлади. З.Фрейд, шахснинг фаоллигини даставвал жинсий майллар билан боглайди. Бироқ инстанктив майллар жамиятда худди хайвонот оламидагидек эркин намоён бўлавермайди. Жамиятдаги жамоа ҳаёти одамни, ундаги мавжуд инстинктив майлларни (жинсий майлларни) жуда кўп жиҳатдан чеклаб қўяди. Оқибатда одам ўзининг кўп инстинктлари ва майлларини босишга, тормозлашга мажбур бўлади. Унинг таълимотига

Гилберт С. Биология развития. М., Мир, 1993, т.1, с. 146

  • 2    Э.Ғ.Ғозиев. Умумий психология. Т.: “Университет” 2008. – Б.29.

  • 3    Э.Ғ.Ғозиев. Умумий психология. Т.: “Университет” 2008. – Б.79

Рогачева Е.Ю. Воспитание детей в семье Джона Дьюи / Историко-педагогический журнал, №2. — 2013. — С. 81—97 .

кўра, тормозланган инстинкт ва майллар йўколиб кетмайди, балки бизга номаълум бўлган онгсизлик даражасига ўтказилиб юборилади. Онгсизлик даражасидаги бундай инстинктлар ва майллар ҳар турли «комплекстив бирлашадилар, гўё инсон шахси фаоллигининг ҳақиқий сабаби айни шу «Комплекслар»ни намоён бўлишидир5. З.Фрейднинг таълимотидан унинг очиқданочиқ биологизаторлик тарғиботчиси эканлигини, инсон шахсининг фаоллигини жинсий майллардан иборат эканлиги ҳақидаги назарияси Илмий асосга эга эмаслигини эътироф этиш мумкин.

Инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган яна бир таълимот- социогенетик концепция қобилиятларнинг тараққиётини, фақат, теварак-атрофдаги муҳитнинг таъсири билан тушунтиради. Бу йўналиш ўз замонаси учун илғор ҳисобланган XVIII аср Француз олими К.Гелвесий таълимотидан бошланган. К.Гелвесийнинг таълимотига кўра, барча одамлар ақлий ва ахлоқий ривожланиши учун тутилишданоқ мутлақо бир хил табиий имкониятга эга бўладилар, шунинг учун одамларнинг психик хусусиятларидаги фарқ, фақатгина муҳит ва тарбиянинг турлича таъсир қилиши билан вужудга келади, деб тушунтирилади. Бу назария одамларнинг психик, руҳий, оқибатда ижтимоий тенгсизлиги уларнинг тўла хусусиятлари деган таълимотга қарши қаратилган эди. Бу назариянинг хорижий мамлакатлардаги ҳозирги турли намояндалари психиканинг ривожланишида ижтимоий муҳитнинг ғоят даражада муҳим роли борлигини эътироф этадилар.

Инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган сосиогенетик концепция фанда экспериментларнинг ривожланиши билан боғлиқдир. Маълумки, XVII асрнинг оҳири ва ХVIII асрнинг "бошларида табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади, ўша пайтда ҳамманинг диққат-эътибори муъжизакор тажрибага қаратилган эди. Бу ходиса инсон шахсининг таркиб топиши масаласига ҳам таъсир килмай қолмади. Социогенетик концепция намояндалари инсоннинг бутун тараққиёти, шу жумладан, шахсий хусусиятларнинг таркиб топиши, асосан, тажрибага боғлиқдир. Бу назарияда шахсда руй берадиган ўзгаришларни жамиятнинг тузилиши; ижтимоийлашиш усуллари, атрофидаги одамлар билан ўзаро муносабат воситалари асосида тушунтирилади. Бу таълимотта кўра инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаётдаги ижтимоий шарт-шароитларнинг бевосита таъсири остида шахсга айланади.

Чунончи, ангалиялик олим Джон Локк дунёга келган янги чақалоқ шахснинг руҳини «топ-тоза пахтага» ухшатади. Унинг фикрича, шахснинг «топ-тоза пахта» тарзидаги руҳига нималарни ёзиш мутлақо катта одамлар ихтиёрларидадир. Шунинг учун шахснинг қандай одам бўлиб етишиши, яъни унда қандай шахсий фазилатларнинг таркиб топиши шахс ҳаётдан оладиган тажрибага, ўзгалар билан мулоқот жараёнида оладиган ҳаётий тушунча ва тасаввурларига боғлиқдир, деб таъкидлайди6.

Ҳар иккала йўналишнинг намоёндалари, ўз манфаатларининг ташқи жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши бўлишига қарамай, инсоннинг психик хусусиятларини наслий, биологик омиллар таъсири остида, ёки ўзгармас муҳит таъсирида аввалдан белгиланган ва ўзгармас нарса, деб эътироф этадилар.

Маълумки, одам шахс сифатида мунтазам, қандайдир фаолиятда таркиб топиб боради, ривожланади, унинг фаоллиги намоён бўлади. Агарда ҳайвонлар теварак атрофдаги ташқи муҳитга пассив мослашиб, ҳаёт фаолиятларида табиатдаги, яъни ташқи муҳитдаги тайёр нарсалардан фойдалансалар, одам эса теварак-атрофидаги ташқи муҳитга фаол таъсир кўрсатиб, уни ўз иродасига бўйсундиради ҳамда ўзгартириб, ўз эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилдиради.

  • 6 Хайдаров Ф.И. Умумий психология. Т.: “Университет” 2010. – Б.11

Кузатишлар жараёнида шу нарса маълум бўлдики, одамдаги туғма, ирсий механизмлари унинг психик ривожланишига таъсир кўрсатади-ю, бироқ унинг мазмунини ҳам, шахсий фазилатларини ҳам белгилаб бера олмайди. Таъкидлаш зарурки, муҳит ҳам шахс психикасини ривожлантиришда муайян рол ўйнайди. Фақат, бунинг учун шахсни ўқитаётган кишиларнинг таъсири натижасида шахс ана шу муҳитни фаол равишда ўрганиб олиши, табиийдир.

Психология фани замонавий таълимотга асосланган ҳолда инсон шахсининг таркиб топишини асосан учта омилнинг таъсирига боғлиқлини далиллар асосида изохлаб беради. Улардан;

  • -    биринчиси - инсон туғилиб вояга етадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири;

  • -    иккинчиси - одамга узоқ муддат давомида мунтазам тарзда

бериладиган таълим тарбиянинг таъсири;

  • -    учинчиси - одамга туғма равишда, тайёр ҳолда бериладиган наслий хусусиятларнинг таъсиридир7.

Маълумки, ҳар бир одам ўзига хос, бошқаларда айнан такрорланмайдиган ижтимоий мухитда, аниқ ижтимоий муносабатларда, яъни оила, жамоа ва жамиятда, одамлар орасида яшаб улғаяди, шаклланади.

Список литературы Шахс психологияси тадиот предмети сифатида

  • Ахмедов, Б. А. (2021). Задачи обеспечения надежности кластерных систем в непрерывной образовательной среде. Eurasian Education Science and Innovation Journal, 1(22), 15-19.
  • Ахмедов, Б. А. (2021). Динамическая идентификация надежности корпоративных вычислительных кластерных систем. Academic Research in Educational Sciences, 2(3), 495-499.
  • Ахмедов, Б. А. (2020). О развитии навыков интерактивных онлайн-курсов в дистанционных условиях современного общества (модель-программа для преподавателей образовательных учреждений). Universum: технические науки, 12-1 (81).
  • Akhmedov, B. A. (2021). Cluster methods for the development of thinking of students of informatics. Academy, 3(66), 13-14.
  • Akhmedov, B. A. (2021). Innovative cluster model for improving the quality of education. Academic Research in Educational Sciences, 2(3), 528-534.
  • Akhmedov, B. A. (2021). Information technologies in Cluster systems: a competence approach. Universum: технические науки, 4 (85
  • Ахмедов, Б. А. (2020). Математические модели оценки характиристик качества и надежности программного обеспечения. Eurasian Education Science And Innovation Journal, 3(10), 97-100.
  • Akhmedov, B. A. (2021). Development of network shell for organization of processes of safe communication of data in pedagogical institutions. Scientific progress, 1(3), 113-117.
  • Наримбетова, З. А., Сытина, Н. (2021). Учитель-нравственный пример для ученика. Academic research in educational sciences, 2(1), 1153-1159.
  • Eshkaraev, K., Norimbetova, Z. (2020). Methodological recommendations for organizing and holding mathematical circles. European Scientific Conference, 248-250.
  • Norimbetova, Z. A. (2020). Axborot kommunikatsion texnologiyalari yordamida geometriya fanini o'qitish metodikasi (10-11-sinflar misolida). Science and Education, 1(7).
  • Narimbetova, Z. A. (2020). Matematika fanida ta'lim texnologiyalaridan foydalanish o'quvchilar tafakkurining rivojlantiruvchi omil. Academic research in educational sciences, 1(3), 1253-1261.
  • Narimbetova, Z., Makhmudova, D. (2020). Developing creative competence through the formation of scientific generalization in students. International Journal of Psychosocial Rehabilitation ISSN, 1475-7192.
  • Наримбетова, З. А. (2020). Изучение элементов фрактальной геометрии как средства интеграции знаний по математике и информатике в образовательный процесс учащихся средней школы. International Journal of Scientific & Technology Research, 9(4), 677-682
Еще
Статья научная