Шекспир асарларини ўрганишда таржиманинг аамияти

Автор: Исмоилов Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Шекспир асарларини ўрганишда таржима феноменининг аҳамияти кўриб чиқилади. Бу соҳада таржима имкониятлари жаҳон дурдоналари бўлган барча асарлардан дунёдаги барча ўқувчилар фойдалана олишлари мумкинлиги ҳақидаги фикр илгари сурилади.

Адабиёт, бадиий, эстетик, савия, баҳраманд, аслият, таржима, асар

Короткий адрес: https://sciup.org/140300335

IDR: 140300335

Текст научной статьи Шекспир асарларини ўрганишда таржиманинг аамияти

Қадимдан таржиманинг улкан сиёсий-ижтимоий, бадиий-эстетик аҳамиятини мавжуд эканлиги таъкидлаб келинади.Уларда, хусусан, адабиётида муайян даврда диққатга арзигулик, юксак бадиий маҳорат билан яратилган муносиб асарлар кам экан, бўлмағур, бачкана “оригинал” китоблар билан ҳамма ёқни тўлдиргандан кўра, хорижий адабиётлардан чинакам юқори бадиий савияда бунёд қилинган асарларни таржима қилиш афзал эканлиги таъкидланади. Миллий адабиётда маълум сабаблар оқибатида вақтинчалик турғунлик ҳолати юз берганда, унда таржима даври бошланиши керак. Чунки таржима қилинган асарлар туфайли китобхонлар жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд бўлиб, улардан лаззатланибгина қолмасдан, таржима асарлари эстетик туйғуни ўстиради, дидни табиялайди ва чинакам нафис нарса тўғрисида ҳаққоний тушунча пайдо қилади. Шунингдек, таржима қиёслаш мезонидир. У аслият адабиёти билан таржима асарларини чоғиштиришга, шу тариқа ватан адабиётининг маълум даврда қандай тараққиёт босқичида турганлигини аниқлашга ёрдам беради. Таржима инсон маънавий ҳаётини бойитади, тилнинг потенциал имкониятларини рўёбга чикаради, унга сайкал беради.

Уз-узидан маълум буладики, булак тиллардан таржима килиш учун ватан адабиёти муқаррар турғунликка юз тутган бўлиши керак экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Таржима қилиш учун ватан адабиётининг инқирозга юз тутишини “кутиб” туриш шарт эмас. Таржима ҳар бир миллий маданият учун доимий эутиёждир. Хусусан, турли-туман, каттаю кичик тиллардан таржима алоуида маъно ва мазмун касб этади. Бизнинг адабиётимиз ҳамма вақт гуманистик ғояларни тарғиб этиб келди. Бундай ғояларнинг тобора мустаҳкамланишида эса таржиманинг ауамияти бекиёс.

Таржима муносабатлари шундай воситадирки, бунда икки томонлама манфаат юзага келади. Бир тарафдан, кам сонли, кичик халқларнинг адабиётларида барпо этилган бадиий сўз дурдоналари бошқа тилга кўчириши билан улкан амалий ва потенциал имкониятлар пайдо бўлади. Улар миллионлаб китобхонларга тақдим қилинади ва шу тил орқали яна ўнлаб тилларга таржима килиниш имконияти туFилади.

Бадиий таржималар туфайли миллий адабиётлар ўртасида боғланган алоқаларнинг маҳсули ўлароқ, янги ғоявий йўналишлар, янгича сюжет, жанр, янги образлар туғилади. Чунончи, “Минг бир кеча”, “Рамаяна”, “Калила ва Димна”, “Қобуснома”, “Бобурнома”, Умар Хайём рубоийлари, Ҳофиз Ғазаллари, Алишер Навоий достонлари, Робиндранат Тагор романлари сингари юзлаб асарларнинг Fap6 тилларига килинган сон-саноксиз таржималари туфайли китъа халкларининг ижтимоий-маданий ва адабий-эстетик хаётида тугилган янгича тасаввурлар, қарашлар, тушунчалар, образларни тадқиқ қилиш ҳамон таржимашунослик олдида турган муҳим муаммолардан биридир. Айни вақтда, Faрбий Европа адабиёти асарларининг шарк халклари тилларига килинган сон-саноқсиз таржималари туфайли юз берган катта сифат ўзгаришлари ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдирки, бу ҳам янада чуқурроқ ўрганилиши лозим булган мухим масала хисобланади.

Таржима ва таклид, таржима-таъсир-таржима масалаларининг мундарижаси ўрганилаётган объект, давр, тиллар, жанр ҳамда адабий регионга қараб, ғоятда хилма-хил ва мураккабдир.

Хусусан “Ҳамлет” трагедиясининг инглизча асл нусхаси, русча таржимаси ва ўзбекча таржималарини қиёслаб шундай хулосаларга келиш мумкин: яъни русча таржимасида жўшқин шеърий ифода ва оташин ҳиссиёт билан суғорилган бош қаҳрамон образи сусайтириб берилган, ўзбекча таржима бўлса, асарнинг асл инглизча нусхасига мувофиқ келади; ўзбекча таржимада русча матннинг зидди ўлароқ, фожианинг умумий жарангосини кўтариш, тантанавор мақомда жаранглаган шеърий образларни сақлашга интилиш майли сезилиб туради; Шекспир луғатида юксак поэзия унсурлари учрайди, русча таржимада эса улар четлаб ўтилади, М.Шайхзода бу масалада ҳам инглизча нусхага қараб “андоза олган”. Хуллас, ўзбек таржимонининг шоирлик меҳнати, ўз ишига ижобий муносабатда бўлиши ва инглиз тилини бирмунча билиши туфайли, рус таржимадаги айрим нуқсонларни ўз таржимасида тузата олган ва ўзбек тилида Ҳамлет монологининг худди асил инглизча нусхага муқобил тарзда ҳамоҳанг жаранглашига эришган.

Ана шундай юбксак саъвияли таржималар туфайли Вильям Шекспирнинг ҳаётбахш таъсирини Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Уйғун, Туроб Тўла сингари жуда кўплаб ўзбек адибларининг ижодида кўриш мумкин.

Вильям Шекспирнинг ўзбек адиблари ижодига таъсири даставвал тарихий мавзуларга мурожаат этишда ўз ифодасини топади. Халқларнинг ўтмиш тарихига муражаат қилиш, унинг тараққийпарвар, миллий озодлик ғоялари билан суғорилган саҳифаларини ёритиш, ундаги шарфли ва машъум воқеаларни илғор реалистик мавқедан туриб бадиий талқин этиш, буюк тарихий шахслар фаолиятини чинакам санъаткорона, ҳаққоний бадиий умумлаштириш тарихга қайтиш, уни тирилтириш, идеаллаштиришни англатмайди. Аксинча, бу тарихни замонга хизмат килдириш намунасидир.

Таъсир ёзувчига илгаридан ўзи ўйлаб юрган муддаонинг режалаштирилишига бир туртки, ишора демак ёки янги фикр, янги ғоянинг туFилишига доялик килади, сабабият тугдиради.

Маълумки, “Мирзо Улуғбек” фожеавий асарини яратиш мақсади, шубҳасиз, Шайхзодада тўсатдан, фавқулодда пайдо бўлмаган ёки Шекспирнинг муайян бир асарини - бу хох “Ромео ва Жульетта” булсин, хох “^амлет” булсин - таржима қилиш натижасидагина туғилган эмас. Бу кенг маънода Шекспир ижодини синчиклаб ўрганиш, Шекспир анъаналарини ижодий ўзлаштириш ва уларни янги давр адабиёти тажрибаси ва талаблари асосида адабий-эстетик амалиётга татбик этиш, бу анъаналарни давом эттириш ва янги шароитда, янги материал асосида ривожлантиришга уринишдан иборатки, бундай шарафли вазифани Мақсуд Шайхзода шараф билан бажарди.

Зотан, буюк Шекспир тажрибаси ўзбек адабий муҳитига татбиқ этишга имкон туғдирадиган ғоят мақбул материалга эга эди. Ўзининг даҳшатини ижтимоий маъноси, фожиавийлиги, кескин тарихий тўқнашувларга сероблиги, жаҳоншумул илғор илмий қараш билан диний фанатизм, хурофот ва бидъатнинг тўқнашувига доир Мовароуннаҳрда кечмиш мусибатли воқеалар маълум эдики, мазкур воқеий кечмишлар шекспирона адабий мактаб татбиқи учун “тайёр” заминни ташкил этарди. Бу – Мирзо Улуғбек воқеаси эди. Бунда “Юлий Цезарь”да тасвирланган шоҳ билан халқнинг тўқнашуви ва омманинг алданиш ҳодисаси ҳам, “Ҳамлет”да тасвирланган она билан ўғил ўртасидаги қарама-қаршилик ва уларнинг тўқнашуви ҳам, илғор гуманистик ғоялар билан хурофот, жаҳолат ва худбинликнинг муросасиз тўқнашуви ҳам, қирол (султон)нинг қатл этилиши ҳам, “Қирол Лир”даги фарзандларнинг ўз падари бузрукворига қарши бориши ҳам – буларнинг барчаси тўла-тўкис муҳайё эди. Бу қисқагина мисоллардан бадиий таржиманинг адабий алоқалар, таъсир кабиларнинг кенгайишидаги аҳамиятини англаб олиш мумкин.

Юқорилардан кўринадики, бадиий таржима масаласи ниҳоятда теран масаладир. Уни маълум маънода бўлса ҳам идрок этиш умуминсоний ғояларни, муаммоларни тўғри тушунишга олиб келади. Айниқса, жаҳон адабиёти вакилларининг ижодини ўрганиш, улар ҳақида мулоҳаза юритишда бадиий таржиманинг ўрни беқиёс эканлиги бугунги кунда сир эмас.

Адабиётлар:

  • 1.    Саломов Ғ.Т. Таржима назарияси асослари. – Т.: Ўқитувчи, 1974.

  • 2.    Саломов Ғ.Т. Тил ва таржима. – Т.: Фан, 1976.

  • 3.    Саломов Ғ.Т. Таржимашунослик назариясига кириш. –Т., 1969.

  • 4.    Фёдоров А.В. Основи теории перевода. – М.: Наука, 1956.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Шекспир асарларини ўрганишда таржиманинг аамияти

  • Саломов Ғ.Т. Таржима назарияси асослари. - Т.: Ўқитувчи, 1974.
  • Саломов Ғ.Т. Тил ва таржима. - Т.: Фан, 1976.
  • Саломов Ғ.Т. Таржимашунослик назариясига кириш. -Т., 1969.
  • Фёдоров А.В. Основи теории перевода. - М.: Наука, 1956.
Статья научная