Сифатли зооветеринария хизматлари чорва моллари наслини яхшилаш гаровидир
Автор: Абдуллоева Севара Солиҷоновна
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 1 (13), 2023 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада чорвачилик тармоғига зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимининг ҳозирги ҳолати ёритилган. Шунингдек, сут ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликлари зарур хизматлар турларини кенгайтириш ва улар баҳосини шакллантириш бўйича тавсиялар берилган.
Чорвачилик тармоғи, озиқ-овқат ҳавфсизлиги, деҳқон хўжаликлари, зооветеринария хизматлари, қорамол, маҳсулдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14127507
IDR: 14127507
Текст научной статьи Сифатли зооветеринария хизматлари чорва моллари наслини яхшилаш гаровидир
Кириш. Маълумки, чорвачилик тармогининг асосини цорамолчилик ташкил этади ва бунда асосий маҳсулот тури сифатида сут ва гўшт ишлаб чиқариш муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда республикамизда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини давлат томонидан цуллаб-цувватлаш, ахолини чорвачилик махсулотлари билан барцарор таъминлаш хамда озиц-овцат хавфсизлигини таъминлаш буйича изчил ислохотлар олиб борилмокда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакат аҳолисининг сут ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, асосан деҳқон хўжаликларини ривожлантириш тадбирларига бевосита боғлиқ. Бу ўз навбатида чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, мустаҳкам озуқа базасини яратиш, чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан яхшилашни тацозо цилади.
Мавзуга оид адабиётлар тацлили. Дехкон хужаликларида чорвачилик тармогига хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш, маҳсулот етиштириш иқтисодий самарадорлигини ошириш, қорамолчилик хўжаликлари фаолиятида интеграция жараёнларни чуқурлаштириш, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тизимига инвестицияларни жалб этиш, чорвачилик комплексларини ташкил цилиш масалаларидаги назарий-амалий ахамиятга эга тавсиялар мамлакатимиз ицтисодчи олимлари томонидан тадциц этилган.
Жумладан, иқтисодчи олим У.М.Кўччиев ўз илмий изланишларида чорвачилик хўжаликларида хизмат кўрсатиш субъектларини ривожлантириш жараёнида ҳудудларда хизматларга бозор талабини, фермер хўжаликларида парваришланаётган чорва моллари бош сони учун белгиланган зоотехник, ветеринарларга талабни эътиборга олиш, ҳудудларнинг чорвачилик тармогини ривожлантириш билан боглиц табиий-ицлим шарт-шароитлари, ем- хашак етиштириш имконияти, чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни берган [6].
Қ.Назаров эса ўз тадқиқотларида чорвачиликни инновацион ривожлантиришда банк кредитлари ва молиялаштириш манбаларининг ўрни ва аҳамияти ўрганилган. Бунда тадқиқотчи республикада чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, соҳада замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, чорвачиликни ривожлантириш бўйича чорвачилик тармоқлари бўйича кластер тизимини жорий этиш, чорвачилик маҳсулот ишлаб чиқариш ва цайта ишлаш хажмини ошириш хамда турларини кенгайтириш асосида ахолини озиц-овцат хавфсизлигини таъминлаш масаларига алохида эътибор царатган [7].
Шунингдек, чорвачилик тармоғига хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш, маҳсулот етиштириш иқтисодий самарадорлигини ошириш, қорамолчилик хўжаликлари фаолиятида интеграция жараёнларни чуқурлаштириш, экологик тоза сут етиштириш ва бозорга таклиф этиш тизимини ривожлантириш борасидаги С.С.Абдуллаева илмий изланишлар олиб борган [4, 5].
Тадкикот методологияси сифатида мамлакатимизда цишлоц хужалигида ислохотларни жадаллаштириш, жумладан чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган тадбирлар, илмий асарларда илгари сурилган ғоялар, лойиҳа мавзуси бўйича илмий тадқиқот изланишларини олиб бораётган хорижий ва республикамизнинг йирик аграр иқтисодчи олимларининг илмий қарашлари хизмат қилади.
Таҳлил ва натижалар. Бугунги кунда республикамизда жами 18 032 та чорвачилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 7 614 таси қорамолчилик йўналишида ташкил этилган. 2021 йилда барча тоифадаги хўжаликларда парвариш қилинаётган қорамолларнинг 91,8 фоизи (2018 йилда 95,5 фоиз) аҳоли хонадонларига, 8,2 фоизи (2018 йилда 4,5 фоиз) фермер хужаликларига туFри келган. Ахоли жон бошига гушт махсулотлари ишлаб чицариш 47,5 килограмм (1 кишига йиллик меъёр - 46,1 кг)ни, сут махсулотларини ишлаб чицариш курсаткичи 336 килограмм (1 кишига йиллик меъёр - 310,4 кг)ни ташкил этган (1-жадвал).
Бундан ташқари, чет давлатлардан гўшт йўналишидаги тез етиладиган қорамолларнинг Абердин-ангус, Шароле, Герефорд ва Лимузин хамда сут йуналишидаги Джерсей, Швиц ва Монбильярд каби янги зотлари олиб келинди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида бундай зотларнинг 100 минг бошдан ортиFи парваришланмоцда.
Таъкидлаш жоизки, хориждан импорт қилинган қорамолларни маҳаллий шароитга мослаштириш, махсус парваришлаш, озицлантириш ва зооветеринария хизматлари курсатиш махсус шароитларни талаб этади. Бундай имкониятлар республика ҳудудларида ҳар доим ҳам мавжуд эмас.
Шунинг учун ҳам деҳқон хўжаликлари ихтиёрида парваришланаётган чорва моллари зотини яхшилаш ва аҳолига зотдор қорамоллар етиштириб берадиган хўжаликлар тизимини яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда 2021 йилда республикамиз деҳқон ва фермер хўжаликларида парваришланаётган 2,4 миллион бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, зоти яхшиланган қорамоллар бош сони 54 фоизга етказилди [8].
Сут етиштирувчи дехцон хужаликларига хизмат курсатувчи инфратузилмаларни ташкил этишдаги асосий масалалардан бири сервис корхоналарининг хизматдан фойдаланувчи субъектлар талабидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш ҳисобланади. Бу шароитда хизмат харажатлари тежалишига, арзон ва ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишига эришилади. Бевосита цишлоцларда дехцон ва фермер хужаликларига яцин булган худудларда хизмат кўрсатиш тузилмаларининг ташкил этилиши маҳсулот таннархини арзонлаштириш, хизмат бахосини камайтириш ва сифатини яхшилаш мацсадларига хизмат цилади.
1-жадвал
Барча тоифадаги хўжаликларда сут ишлаб чиқариш ҳажми ва ўсиш суръати бўйича маълумот [8]
Ҳудудлар |
2017 йил |
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
Ўсиш суръати,% |
|||||
ҳажми, минг т |
улуши, % |
ҳажми, минг т |
улуши, % |
ҳажми, минг т |
улуши, % |
ҳажми, минг т |
улуши, % |
ҳажми, минг т |
улуши, % |
||
Республика бўйича |
10047,9 |
100 |
10466,4 |
100 |
10714,3 |
100 |
11009,8 |
100 |
11286,9 |
100 |
112,3 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
364,0 |
3,6 |
378,0 |
3,6 |
386,3 |
3,6 |
403,8 |
3,7 |
419,3 |
3,7 |
115,2 |
Андижон вилояти |
899,2 |
8,9 |
929,8 |
8,9 |
953,6 |
8,9 |
983,8 |
8,9 |
990,5 |
8,8 |
110,2 |
Бухоро вилояти |
905,8 |
9,0 |
940,7 |
9,0 |
965,6 |
9,0 |
1008,7 |
9,2 |
1020,4 |
9,0 |
112,7 |
Жиззах вилояти |
566,1 |
5,6 |
593,9 |
5,7 |
609,5 |
5,7 |
624,7 |
5,7 |
650,1 |
5,8 |
114,8 |
Қашқадарё вилояти |
1089,0 |
10,8 |
1131,2 |
10,8 |
1149,0 |
10,7 |
1177,7 |
10,7 |
1248,4 |
11,1 |
114,6 |
Навоий вилояти |
444,8 |
4,4 |
454,0 |
4,3 |
468,8 |
4,4 |
481,6 |
4,4 |
498,3 |
4,4 |
112,0 |
Наманган вилояти |
665,5 |
6,6 |
678,3 |
6,5 |
696,3 |
6,5 |
725,1 |
6,6 |
734,7 |
6,5 |
110,4 |
Самарқанд вилояти |
1240,9 |
12,3 |
1241,8 |
11,9 |
1273,9 |
11,9 |
1313,7 |
11,9 |
1337,1 |
11,8 |
107,8 |
Сурхондарё виляти |
809,6 |
8,1 |
844,6 |
8,1 |
867,1 |
8,1 |
885,7 |
8,0 |
909,2 |
8,0 |
112,3 |
Сирдарё вилояти |
317,2 |
3,2 |
341,5 |
3,3 |
350,3 |
3,3 |
360,4 |
3,3 |
370,8 |
3,3 |
116,9 |
Тошкент вилояти |
860,9 |
8,6 |
896,3 |
8,6 |
919,7 |
8,6 |
939,2 |
8,5 |
966,3 |
8,6 |
112,2 |
Фарғона вилояти |
921,4 |
9,2 |
1022,0 |
9,8 |
1038,4 |
9,7 |
1051,7 |
9,5 |
1070,6 |
9,5 |
116,2 |
Хоразм вилояти |
963,5 |
9,6 |
1012,3 |
9,7 |
1035,8 |
9,7 |
1053,7 |
9,6 |
1071,2 |
9,5 |
111,2 |
LSA 1-2023
1- расм .
Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси томонидан ўзаро ҳамкорликда кўрсатилаётган хизмат

Бугунги кунда агросаноат мажмуига кирувчи ташкилотлар томонидан 50 турдаги давлат хизматлари курсатилади. Жумладан, Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан ўзаро хамкорликда наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, чорва молларини юқумли касалликларга қарши эмлаш, хайвонларни идентификация қилиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, сунъий уруFлантиришни тизимли ташкил буйича хизматлар такдим этилмокда (1-расм).
Айни пайтда ташкил этилган инфратузилма шахобчаларининг аксарияти қишлоқ хўжалиги учун маҳсулотлар етиштирувчи йирик компанияларнинг туман бўлимлари шахобчалари бўлиб, сони кўп бўлишига қарамай улар ўзининг монопол ҳолатини намоён қилмоқда. Шу боис хизмат кўрсатиш тизимида рақобат муҳитини яратиш зарурати ортиб бормокда.
Таъкидланганидек, республикамизда сутнинг 95 фоизидан ортиғи кичик хажмли деҳқон хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилади ва уларда малакали мутахассисни доимий асосда ёллаш учун молиявий имконият етарли эмас. Бу ҳолат қиммат зооветеринария хизматларига бўлган реал талаб миқдорини кескин пасайтиради. Шу сабабли уларга хизмат кўрсатиш тизими ҳам ташкилий, ҳам иқтисодий ва фаолият юритиш механизми жихатидан мутаносиб хусусиятларга эга булиши лозим.
Чорвачилик фани ва амалиёти томонидан исботланган тажрибаларга асосланадиган булсак, чорвачилик махсулотлари хажми ортишининг 55-60 фоизи озиклантириш шароити хисобига, 30-35 фоизи молларнинг генетик хусусиятлари ва 10-15 фоизи парваришлаш шароитларига боғлиқ. Демак, чорвачилик тармоғи иқтисодий самарадорлигини оширишда чорва моллари наслини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Подадаги чорва моллари зотини яхшилашнинг энг самарали ва тежамкор усули - сигирларни наслли юкори махсулдор букалар уруFи билан сунъий уруFлантиришдир. Айни пайтда ушбу усулдан фойдаланишда қатор муаммолар мавжуд, жумладан, қишлоқ шароитида ишлаш кўникмаси ва шароитига эга бўлган тегишли малакали зооветеринар мутахассислар, тажрибалар камлиги, аҳолининг сунъий уруғлантириш усули имкониятидан хабардорлик даражаси ва ишончи пастлиги сунъий уруFлантириш самарадорлигини пасайтирмокда.
Хулоса ва таклифлар. Юкоридагиларни хисобга олган холда сут ишлаб чикарувчи дехкон хужаликларига хизматлар курсатиш тизими фаолиятининг йулга куйиш куйидаги талабларга жавоб бериши, хизматлар сифатининг ортишига ҳамда хизмат кўрсатувчи субъектларнинг иктисодий самарали фаолият юритишини таъминлайди:
-
- зооветеринария ва бошка хизматларни курсатувчи субъектлар кичик хажмли ва бозор коньюнктураси ўзгаришига тез мослашувчан бўлиши зарур. Бу зооветеринария хизматларининг бахолари ва сифати макбуллашувига олиб келади;
-
- корамолларни хавфли юкумли касалликлардан химоялаш учун вакцина ажратиш пайтида дехкон хужаликларида парвариш килинаётган чорва моллари сонини махаллалар кесимида аниқ ҳисобга олиш лозим. Бу тадбир чорва моллари иммун тизимининг мустахкамланиши оркали махсулдорлик ортишига асос яратади;
-
- чорвачилик худудларида дехкон хужаликлари орасида ветеринария тадбирларининг аҳамияти тўғрисида мунтазам тарғибот ишларини олиб бориш лозим. Чунки кўпинча деҳқон хўжаликлари тажрибасизлиги туфайли ветеринарларга чорва моллари касал булгандан кейингина мурожаат килишади ёки касалланган моллар нобуд булади.
-
- чорвачилик хужаликларига лизинг асосида ем-хашак етиштириш техникаларини, зооветеринария хизмати кўрсатиш корхоналари ва шахобчалари учун эса зоотехния ва ветлаборатория жихозларини лизинг асосида етказиш амалиётини рагбатлантириш максадга мувофик.
АДАБИЁТЛАР:
Список литературы Сифатли зооветеринария хизматлари чорва моллари наслини яхшилаш гаровидир
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сон Фармони, 23.10.2019 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 5017- сон қарори. 03.03.2021 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-120-сон қарори. 08.02.2022 й.
- Abdullaeva S.S., Yusupova F.M. Prospects for the development of dairy farming of dekhkan farms in Uzbekistan // Bulletin of Science and Practice. Т. 8. №8. 2022 https://doi.org/10.33619/2414-2948/81
- Абдуллаева С.С. “Некоторые аспекты производства экологически чистой сельскохозяйственной продукции в Узбекистане” // “Аграр соҳани истиқболли ривожлантиришда ресурстежовчи инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш”. ТошДАУ Андижон филиали. Халқаро илмий-техник конференция материаллари тўплами. 2-Том, 94-96-б.
- Куччиев У.М. Чорвачилик хўжаликларига хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш. Дисс... Doctor of Science. – Тошкент: 2020 й. – 203 б.
- Назаров Қ. “Development issues of innovative economy in the agricultural sector” International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. Web: http://conference.sbtsue.uz
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги маълумотлари
- Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази (AKIS) маълумотлари
- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси маълумотлари