Солом оила - солом жамият

Автор: Нурматова И., Мамарозиова М.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (56), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақола, оила ва жамиятнинг чамбарчас боғлиғлиги ҳақида дейишимиз мумкин. Бугун замон биздан маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш масаласига чуқур илмий ёндашувни, муаммо ечимида инновацион усулларни қўллашни, соҳада илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари билан амалий ҳамкорликда иш олиб боришни талаб этмоқда. Кучларимизни бирлаштиришмасдан туриб уларни бартараф этиш сира мумкин эмас.

Маҳалла, оила, жамият, ота, соғлом фикр, яхши аҳлоқ, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар, таьлим

Короткий адрес: https://sciup.org/140289230

IDR: 140289230

Текст научной статьи Солом оила - солом жамият

Калит сўзлар: маҳалла , оила, жамият, ота, соғлом фикр, яхши аҳлоқ, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар, таьлим

Оила — мўъжаз ватан, демак, фарзандларимиз бу муқаддас маъвода ўсиб-улғайиши, илм чўққиларини эгаллаши, ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланиши лозим. Бундай фарзандлар ҳар қандай вазиятда ҳам аҳд-паймонида қатъий туради, эл-юрт фаровонлиги йўлида садоқат билан меҳнат қилади. Модомики, фарзандларимиз етук инсонлар бўлишини истар эканмиз, улар намунали оилада камол топиши ҳақида қайғуришимиз айни заруратдир..

Инсон аввало оила бaFридa униб-усади, шахс сифатида шаклланади. Фарзанд оилада жисмонан, фикран ва ахлоқан тарбияланиши, соғлом фикр, яхши ахлок билан куроллантирилиши лозим. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлокий кадриятлар кейинчалик одамлар орасида махалла-куйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Оилада соғлом муҳитни яратиш, хукуций тарбияни яхшилаш, фарзандларга чукур билим асосларини ўргатиш, уларнинг маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш, касб-хунар эгаллаб, жамиятга нафи тегадиган инсон булишида ота-онанинг урни бекиёсдир Хар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иктисодий ва сиёсий узгаришлар ёшлар онгига таъсир килмасдан колмайди.

Айниқса, ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш ўсмирлар орасида қаровсизлик, тартиббузарлик, жиноятчилик ва шунга ўхшаш маиший бузуқликлар билан шуғулланишнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир.Боланинг кандай инсон булиб вояга етиши ота-она тарбияси ва атроф - мухит таъсирига боглик. Бола тарбиясида уларнинг ёш жихатига, рухият ва тушунчасига, феъл-атворига алохида ахамият бериш зарурдир.

Оилавий муносабатлар ва маънавий-ахлокий меъёрлар инсонни хайвондан фарк килувчи энг мухим хусусияти саналади.

Инсон ўз ақли туфайли бутун коинот, табиат тараққиётида буюк яратувчи куч сифатида намоён булади, уз тарихини яратади, уни авайлаб-асрайди. Инсон фаолияти ва тажрибалари жамиятнинг такомиллашуви ва кишиларнинг хар томонлама камол топиши учун манба булиб хизмат килади.

Табиат ва жамиятдаги ўрни, аҳамияти, яратувчанлик моҳияти, олий мавжудот экани, ворисликнинг давомийлигини таъминлаши, барча ижобий ҳамда фойдали ютуқларни сақлаши, тарғиб этиши каби хусусияти, қобилияти туфайли инсон мукаддас ва табаррук кадрият хисобланади.

Инсон таълим-тарбия, мехнат, узаро мулокот жараёнида ижтимоий тажриба, билим, турли муносабатлар, ахлокий-маънавий меъёрлар, сиёсий

қарашлар таъсири остида фаолият юритади, уларни ўзлаштиради ва шу жараёнда аста-секин ижтимоийлашиб боради, яъни шахс булиб шаклланади. Натижада инсонда ирсий бўлмаган янгича фазилатлар пайдо бўлади. У яратувчан мавжудот сифатида фаолият курсата бошлайди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: "..Одобли, билимдон ва ацлли, мехнатсевар, иймон-эътицодли фарзанд нафацат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир”. Ушбу талаб асосида мамлакатимизда насли тоза, жисмонан соғлом, билим ва тафаккури ўткир, маънавиятли, аниқ касбга ва мутахассисликка эга, ғоявий собитқадам фарзандлар, яъни баркамол авлод модели яратилди ва уни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.Эндиликда ёшлар миллати, халқи, цолаверса, узи ва оиласи манфаатлари учун эркин мехнат цилиш имкониятига эга бўлди. Бундай муҳим ижтимоий ўзгаришлар мустақил давлатимиз Конституциясида, "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси” ва бошқа тегишли қонунларда умуминсоний қадриятларга мувофиқ равишда мустаҳкамлаб қўйилган. Буларнинг барчаси ёшларда янгича тафаккурни, миллий, ижтимоий-сиёсий онгни шакллантиришга хизмат цилмоцда.

Шундай экан, ёш авлод тарбияси билан шуFулланадиган, оилада - ота-оналар, махаллада - цуни-цушни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасасида - уцитувчи ва мураббийлар келгуси авлод баркамоллиги хамда уFил-қизларимизнинг улуғ аждодларимизга хос оқил бўлишлари учун масъулдирлар.Хуллас, тарбия ишларини хамкорликда олиб борилиши доимо ижобий натижа берган. Ушбу ишларни тизимли олиб бориш ва мувофицлаштиришга булган эхтиёж бугунги таълим-тарбия жараёнига масъул вазирлик, манфаатдор ташкилот ва идоралар олдига долзарб вазифаларни цуймоцда.

Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмаслиги ҳамда ҳозирги таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ёш авлод эртага бизнинг

қўлимиздан ишимизни оладиган, ҳаётимизни давом эттириб, ўзидан кейинги авлодга етказувчи ворислар эканлиги айни ҳақиқатдир.

Шундай экан, ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган ўзаро чамбарчас боғлиқ уч омил – оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

Мазкур тарбия тизими асосида юртимизда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда.

Муҳтасар қилганда, тарбия – туб моҳияти билан жамият кўламида амалга ошириладиган ишдир. Ҳар бир болага муносабат ота-онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам миллатга, Ватанга бўлган муносабатини акс эттиради. Демак, тарбияни фақат оилага, таълим муассасасига ташлаб қўймай, бутун жамоатчилик ҳамкорлигида, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари яқин ҳамкорликда иш юритсагина, ўсиб келаётган ёш авлод баркамол, ҳар томонлама етук бўлиб этишади.

Фойдаланилган адабиётлар.

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2014. – 46 б.

  • 2.    Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ / Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016. – 56 б.

  • 3.    Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 491 б.

  • 4.    Nurmatova, I. (2019). A Student-Centered Approach is a Key Area of Teacher Training in the Context of Globalization and Integration of Education. International Journal of Progressive Sciences and Technologies , 15 (1), 09-13.

  • 5.    Nurmatova, I., Nabieva, H., & Sirojiddionova, M. (2020). Challenges of child personality in a defective family. In Наука сегодня: теоретические и практические аспекты (pp. 39-40).

  • 6.    Nurmatova, I., Tillaboeva, S., Vaxobova, G., Mamatobilova, A., & Abdubannopova, S. (2021). THEORETICAL AND METHODOLOGICAL FUNDAMENTALS OF INCREASING THE EXPORT POWER OF THE REGION. Экономика и социум , (3-1), 215-217.

  • 7.    Алимов, У. Х., & Нурматова, И. А. (2020). ВЛИЯНИЕ НОВОЙ КОРОНОВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИИ COVID-19 НА ПСИХИЧЕСКОЕ ЗДОРОВЬЕ ЧЕЛОВЕКА. Экономика и социум , (11), 438-442.

  • 8.    Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).

  • 9.    Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1 (1).

  • 10.    Каримов, Ў., & Каримова, Г. (2021). АХБОРОТ ОҚИМИ ВА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ. Scientific progress, 2 (3), 743-750.

  • 11.    Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.

Список литературы Солом оила - солом жамият

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2014. – 46 б.
  • Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ / Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016. – 56 б.
  • Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 491 б.
  • Nurmatova, I. (2019). A Student-Centered Approach is a Key Area of Teacher Training in the Context of Globalization and Integration of Education. International Journal of Progressive Sciences and Technologies, 15(1), 09-13.
  • Nurmatova, I., Nabieva, H., & Sirojiddionova, M. (2020). Challenges of child personality in a defective family. In Наука сегодня: теоретические и практические аспекты (pp. 39-40).
  • Nurmatova, I., Tillaboeva, S., Vaxobova, G., Mamatobilova, A., & Abdubannopova, S. (2021). THEORETICAL AND METHODOLOGICAL FUNDAMENTALS OF INCREASING THE EXPORT POWER OF THE REGION. Экономика и социум, (3-1), 215-217.
  • Алимов, У. Х., & Нурматова, И. А. (2020). ВЛИЯНИЕ НОВОЙ КОРОНОВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИИ COVID-19 НА ПСИХИЧЕСКОЕ ЗДОРОВЬЕ ЧЕЛОВЕКА. Экономика и социум, (11), 438-442.
  • Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).
  • Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1(1).
  • Каримов, Ў., & Каримова, Г. (2021). АХБОРОТ ОҚИМИ ВА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ. Scientific progress, 2(3), 743-750.
  • Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.
Еще
Статья научная