Совет Иттифоқи қаҳрамони Ғуломжон Ёқубов

Автор: Рахимов Ш.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу маколада Гуломжон Ёкубов хаёти, уруш давридаги жасоратлари хакида маълумот келтирилган.

Совет, Асака, Бобруйск.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260919

IDR: 140260919

Текст научной статьи Совет Иттифоқи қаҳрамони Ғуломжон Ёқубов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозинилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанада сўзлаган нутқида шундай деган эди – “Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган, мислсиз йўқотиш ва талафотларга олиб келган энг даҳшатли қирғин бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Олти йил давом этган бу қонли урушда ўша пайтда дунёдаги мавжуд 73 та давлатдан 62 таси, Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи иштирок этгани ҳам бу ҳақиқатни тасдиқлайди.....

Ўзбекистон халқи оғир талафотлар кўриб, буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшди. Бу ҳақиқатни 200 мингдан зиёд аскар ва офицерларимиз жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани ҳам яққол исботлайди.

Ватандошларимизнинг 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга, 70 нафардан ортиғи учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим”.68

Юқорида кўрсатилган ўзбекистонлик 301 нафар Совет Иттифоқи Қаҳрамонларидан бири Ғуломжон Ёқубовдир.

Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғуломжон Ёқубов 1915 йилнинг 2 (15) сентябрида Андижон вилояти Асака тумани Мирзаобод қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўзбек. Мактабнинг 6-синфини тугатиб, Куйбишев номли колхозда ишлаган. Ғуломжон Ёқубов 1937-1940 йилларда

Қизил армия сафларида хизмат қилган. 1939-1940 йилларда бўлиб ўтган совет-фин урушида иштирок этган. 1940 йилда Ғуломжон Ёқубов ўз жонажон қишлоғига, ўйига қайтиб келади. Кейин “Савой” совхози директори ўринбосари лавози меҳнат фаолиятини давом эттиради.

1941 йилнинг 22 июн кунида фашистлар Германияси СССР ва Германия ўртасида тузилган ўзаро уруш очмаслик тўғрисидаги битимни-Пактни хиёнаткорона бузиб СССРга бостириб кирди.

Ғуломжон Ёқубов 1941 йилда фашизмга қарши курашиш учун яна фронтга кетди. Совет-фин урушида орттирган тажрибаси, совхозда одамлар билан ишлаш кўникмалари, тилни билиши эътиборга олинди ва у қўмондонлик таркибини такомиллаштириш курсларига ўқишга жўнатилди. Ўқишни тугатиб офицерлик унвонини олиб Ғуломжон Ёқубов фронтга юборилди. 1942 йилнинг сентябрида у 2-Белоруссия фронти 156-ўқчи дивизияси 556-ўқчи полкининг автоматчилар ротасида взвод командири лавозимида хизматни давом эттирди.

1944 йилнинг ёзига келиб капитан Ғуломжон Ёқубов 556-ўқчи полкининг автоматчилар ротаси командири лавозимига тайинланди. Капитан Ғуломжон Ёқубов Белоруссияни фашистлардан тозалаш жанговар операцияларида матонат билан жанг қилди.

1944 йилнинг 23 июнида Иккинчи жаҳон урушининг энг йирик стратегик операцияларидан бири ҳисобланган Белоруссияни немис-фашист босқинчиларидан тозалаш “Багратион” операцияси бошланди.

Ушбу тарихий стратегик операцияда 1-Белоруссия фронти 3-армияси 169-ўқчи дивизияси 556-ўқчи полкининг ҳиссаси алоҳида ва беқиёсдир. Могилёв вилоятининг Лудчица қишлоғи яқинидаги 150,9 тепалиги алоҳида тактик аҳамиятга эга эди. 556-ўқчи полки қўмондонлиги ушбу тепаликка чалғитувчи зарбани беришга ва душманнинг асосий куч ва воситаларини бош зарба бериш йўналишидан оғдиришга қарор қилди. Ушбу чалғитувчи зарбани капитан Ғуломжон Ёқубовнинг автоматчилар ротаси бериши кўзда тутилди. Юқорида таъкидланганидек, бундан кўзланган мақсад, автоматчилар ротаси душманнинг асосий кучларини ўзига қаратиши ва керак эди.

1944 йилнинг 24 июнига ўтар кечаси капитан Ғуломжон Ёқубовнинг автоматчилар ротаси Лудчица қишлоғи ҳудудида душман мудофаасга ёриб кирди ва душманнинг учта траншеясини ишғол қилиб ўтиб, 150,9

тепалигини эгаллади.

Полкнинг асосий кучлари душман мудофаасининг бошқа жойидан ёриб кирди. Полкнинг бошқа бўлинмаларидан ажралиб қолган автоматчилар ротасига қарши душман йирик кучларини ташлади, рота командири Ғуломжон Ёқубов, тезкорлик билан мудофаани ташкил қилди. 20 соат давомида куч жиҳатдан устун бўлган душманнинг 40 дан ортиқ ҳужумлари қайтарилди. Рота катта талофатлар кўрди, лекин эгаллаган маррасини матонат билан ушлаб турди. Полкнинг жанговар вазифани муваффақият билан бажаришига имкон яратиб берилди.

Мана шу жангда капитан Ғуломжон Ёқубов душман ўқидан қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Бу вақтга келиб, 1-Белоруссия фронти қўшинлари бир-неча километр жануброқда немисларнинг асосий мудофаа чизини ёриб ўтдилар ва душманнинг Бобруйск гуруҳини қуршовга олишни бошладилар.

Фронт қўмондони маршал К.К.Рокоссовский ўзининг “Аскарлик бурчи” эсдаликларида Бобруйск учун бўлган жангларни қуйидагича таърифлайди.

“25 километрли қуршов ҳалқасида душманнинг 40 минглик гуруҳи қолиб кетди. Унинг қуршов ҳалқасидан жанубга ва ғарбга чекиниш йўллари мустаҳкам тўсилди....душман шимол томонга ёриб ўтиш учун ўн бештагача қарши ҳужумларни амалга оширди....

Хулоса : немис-фашситлари билан курашда кўрсатган жасорати ва

қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи

Қаҳрамони унвони берилишига

Капитан Ғуломжон Ёқубовга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони бериш ҳақидаги ҳужжатлар нусхаси олдинги жанговар ҳаркатларда кўрсатган жасорати ва матонати ҳам муносиб тақдирланган эди. У 1943 йилнинг 27 июлида “Жасорати учун” медали, 1943 йилнинг 10 августида “Қизил Юлдуз” ордени, 1943 йилнинг 27 ноябрида иккинчи даражали “Ватан уруши” ордени ва 1944 йилнинг 9 февралида “Қизил Байроқ” орденлари билан тақдирланган. Ғуломжон Ёқубов тақдирланган саналарни таҳлил қилсак, ушбу тўртта жанговар медал ва орденлар билан у етти ой мобайнида тақдирланган. Бу эса ватандошимизнинг малакали, саводли офицер эканлигининг ҳамда унинг матонати ва жасоратининг белгисидир.

Ўзбек офицери – капитан Ғуломжон Ёқубов Белоруссияни фашист босқинчиларидан тозалашда ҳалок бўлди, унинг жасади ҳам Белоруссия тупроғида қолиб кетди.

Ўзбекистон ҳарбий-тарих жамияти матбуот хизматининг хабарига кўра, 2020 йилнинг августида ташкилот вакиллари Беларусь Республикаси Президенти ва Мудофаа вазирига мурожаат қилиб, Беларусь шаҳарларидан бир нечта кўчаларга Белоруссияни фашистлардан озод этишда иштирок этган ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамонларининг номлари берилишини сўради. Мурожаатнинг натижасига кўра Минск шаҳрининг Ленин районидаги кўчаларнинг бирига Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғуломжон Ёқубовнинг номи берилди.

Ватан озодлиги учун жон фидо этган Ғуломжон Ёқубов ва унга ўхшаган минглаб ватандошларимизнинг хотиралари ўчмас ва мангудир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Выступления Президента Республики Узбекистан Шавката МИРЗИЁЕВА на церемонии, посвященной 76-летию Победы над фашизмом.

  • 2.    Акмал Саидов Парк Победы: Философия мужества и стойкости. Ташкент. 2021 г.

  • 3.    Сборник «9 мая 1945 года» — М., 1970

  • 4.    История Второй мировой войны. Москва. 1975 г.

"Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Совет Иттифоқи қаҳрамони Ғуломжон Ёқубов

  • Выступления Президента Республики Узбекистан Шавката МИРЗИЁЕВА на церемонии, посвященной 76-летию Победы над фашизмом.
  • Акмал Саидов Парк Победы: Философия мужества и стойкости. Ташкент. 2021 г.
  • Сборник «9 мая 1945 года» — М., 1970
  • История Второй мировой войны. Москва. 1975 г.
Статья научная