Совет иттифои йилларида Фарона водийсида туризмнинг шаклланиш жараёнлари (1920 -1936 йиллар туризмнинг ривожланиши тарихини биринчи босич талиллари асосида)

Автор: Тожибоев У.У.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Собиқ Совет Иттифоқида туризмнинг биринчи босқичи ривожланиши, эксперимент ва режалаштирилган туризм шакли бўлиб келган бўлсада, бу даврда иқтисодий масала ҳисобланмайдиган туризмдан фарқли ўлароқ, у сиёсий масала сифатида қаралди ва И.Василевнинг "Proletar tyrizмi ycyn O’rta Asьja bojunca saqlam ekskyrijə ycyn" мақоласида биринчи марта Фарғона водийсидаги туризм тарихи ёритилган.

Tourism, planned tourism, proletarian tourism, the period of formation, rural tourism, recreational tourism, industrial tourism

Короткий адрес: https://sciup.org/140289099

IDR: 140289099

Текст научной статьи Совет иттифои йилларида Фарона водийсида туризмнинг шаклланиш жараёнлари (1920 -1936 йиллар туризмнинг ривожланиши тарихини биринчи босич талиллари асосида)

Бугунги кунда туризм жахон иқтисодиётининг энг асосий тармоқларидан бири сифатида баҳоланса-да, Собиқ иттифоқ йилларида туризмдан совет халқини тарбиялаш воситаси сифатидагина қаралганлиги Иттифоқнинг барча худудларида соҳа тараққиёти учун йўл очган. ХХ асрнинг 20-йиллардан бошлаб мамлакатда нафақат ички туризм шунингдек, ташқи туризм ҳам ривожлана бошлади. Бундан кўзланган мақсад “мамлакат хақидаги ёлғонлар” ни йўқ қилишдан иборат эди. Туризмнинг фуқароларга таъсир имкониятлардан фойдаланиш мақсадида, тарғибот ишларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди. Жумладан, 1920 йилдан "Комсомолская правда" газетаси саҳифаларида туризм соҳаси ёрита бошланган бўлса, 1921 йилдан туризмнинг муаммо ва истиқболлари мавзусида мунтазам конференциялар ташкил этиш йўлга қўйилди. Туризм соҳасининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида 1927 йил 23 сентябрда СССР Халқ комиссарияти томонидан "Болалар ва ўсмирлар ўртасида экскурсия ишларини кучайтириш тўғрисида" қарор қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Институционал жиҳатдан шаклланиш жараёнлари 1929 йилда Бутун иттифоқ “Интурист” ташкилотига асос солиниши билан мустаҳкамланди. Шунингдек, туризм инфратузилмасини яхшилаш мақсадида янги хизмат турларини жорий қилинди[1: 2 - б].

Туризм соҳасининг ривожланишининг биринчи босқичида Фарғона туристик минтақасида индустриал туризм, қишлоқ туризми ҳамда ўлкашунослик туризми йўналишларда ривожлантиришга харакат қилинди. Индустриал туризм бугунги кунда кўпроқ тарихий аҳамиятга эга фаолияти тўхтаган саноат корхоналарга саёҳатлар уюштириш назарда тутилса, советлар даврида индустриал туризм тажриба алмашиш, ишнинг илғор услубларини ўзлаштириш мақсадида намунали завод ва фабрика ҳудудларига саёҳатлар уюштирилган. Қишлоқ туризми доирасида иттифоқдаги йирик чорвачилик, сутчилик, пахта, шоли етиштиришга ихтисослашган Фарғона вилоятининг Хўжаобод, Косонсой, Норин, Янгиқўрғон, Мархамат, Олтиариқ районларидаги колхоз ва совхозлар [2: 24 - б] бўйлаб саёҳатлар ташкил этилган. Ўлкани ўрганиш туризми доирасида Совет Иттифоқи қаҳрамонлари хаёти билан боғлиқ худудларни ҳамда монументал ёдгорликларни кўриш мақсадида Фарғона, Бувайда, Шоҳимардон, Водил, Қўқон шаҳар ва қишлоқларга саёҳатлар амалга оширилган. Туризмнинг ушбу биринчи босқичида Фарғона водийсидан Европанинг социолистик давлатларига асосан хотин қизлар саёҳатлари мунтазам уюштирилган [2: 25 - б]. Бу орқали маҳаллий халқларнинг миллий ментал хусусиятларига имкон қадар тезроқ барҳам бериш мақсад қилинган [2: 26 - б].

1930 йилда Тошкент шаҳрида туризм бўйича халқаро конференция ташкил этилди ҳамда илк маротаба Фарғона водийсида Совет хокимятини ўрнатилиши тематик [3: 41 - в] маршрути сайёҳлар эътиборига ҳавола этилди. Бутун иттифоқ Пролетар туризми ташкилоти минтақавий аҳамиятга эга бўлган Фарғона вилояти бўлими 1931 йилда ташкил этилди ҳамда босқичма-босқич тоғ туризми, соғломлаштириш туризми каби турларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилди.

Туризм маданий инқилоб қуроли вазифасини ҳам бажарган. Бу билан халқнинг “маданий” савиясини кўтаришга харакат қилган. Жумладан асосий пахтачилик ва саноат минтақаси хисобланган Фарғона водийсининг саноат корхоналари билан сайёҳларни таништириш халқларни маданий жиҳатдан тез ўсишига, янги билим ва тажрибалар билан халқни қуроллантиришга хизмат қилган. Бундан ташқари водийнинг рекриацион имкониятларини ҳисобга олган ҳолда соғломлаштириш туризм турларини йўлга қўйиш орқали меҳнаткаш халқ оммасини дам олишларини тўғри ташкил этишга харакат қилган[2: 5 - б]. Совет иттифоқида пролетар туризмнинг моҳияти шундан иборатки, бу даврда аҳолининг қашшоқ ҳудудларга ҳам саёҳатлар уюштириш орқали сайёҳларда шукроналик ҳиссини шакллантиришга ҳаракат қилинган бўлса, тоғ туризмининг йўлга қўйилиши ўз навбатида сайёҳларнинг жисмоний баркамоллигини оширишга хизмат қилган. Туризмга ушбу даврда аҳолининг бой қатламига барҳам бериш воситаси сифатида ҳам қаралган[ 2: 6 - б]. Туризмнинг мақсади фақат диққатга сазовор жойларни томоша қилиш эмас, аксинча мамлакатда социализм қуришга ёрдам бериш, туб жой халқ вакилларини саноат қурилиши борасидаги имкониятлари ва турмуш тарзи билан яқиндан таништиришдан иборат бўлган[2: 7 - б].

Фарғона водийси туризмни ривожлантириш учун бирмунча ҳавфли ҳудуд сифатида қаралган бўлса-да, сайёҳларнинг асосан темир йўл орқали ҳаракатланиши ҳавфсиз ҳисобланган. Фарғона водийси ўзбек ва қирғиз халқларининг урф-одат ва анъаналари билан яқиндан таништириш учун энг қулай минтақа ҳисобланган[2: 9 - б]. Туризм инфратузилмасини яхшилаш мақсадида мусодара қилинган бойлар ҳовлиларидан меҳмонхона сифатида фойдаланилган[2: 10 - б]. Фарғона туристик минтақаси бўйлаб 7 кунлик, 1 ойлик саёҳат маршрутлари [2:11 - б] Тошкент – Фарғона, Фарғона – Иссиқкўл, Помир – Олой, Самарқанд – Хўжанд – Саричелак – Талас йўналишлари бўйлаб саёҳат маршрутлари йўлга қўйилган[2: 12 - б]. Сайёҳларга Фарғона шаҳрида пахта тозалаш заводлари, Марғилон шаҳрида ипак саноати корхоналари намойиш қилинган[2: 13 - б]. Бундан ташқари Тошкент – Андижон темир йўли бўйлаб Андижон – Бозорқўрғон – Арслонбоб – Асака – Жалолобод – Қува йўналишлари бўйлаб сентябрь октябрь ойларида пахта далаларига “зарбдор бир ойлик” саёҳатлар ташкил этилган. Маршрут давомида 20 та пахта тозалаш заводлари фаолияти билан ҳам таништирилган[2: 14 - б]. Наманган ҳудудини Тошкент билан боғлаб турувчи асосий йўл Қамчиқ довони бир мунча ҳавфли ҳамда йўл инфратузилмаси йўлга қўйилмаганлиги туфайли отда саёҳат қилиш мақсадида Пошшо-ота – Хўжа-ота – Саричелак саёҳат маршрути ҳамда пиёда Қора Полвон – Булоқ боши – Исковот – Заркент – Нанай йўналиши бўйича саёҳат маршрутлари ташкил этилган. Тоғ конлари ишчилари хаёти билан яқиндан таништириш мақсадида Олтинмозор – Фарғона маршрути ишлаб чиқилган. Фарғона водийси бўйлаб саёхат маршрутларини хариталаштириш ишлари 1931 йилда якунланган[2: 15 - б].

Собиқ Иттифоқ туризм дастурлари ғарб давлатлари мазкур соҳадаги дастурлардан фарқ қилган. Ғарб давлатларида туризм ҳаётнинг моддий фаровонлик тимсолига айланган бўлса, бу ерда “адолатли келажак”

имиджи доирасида саёҳат дастурлари ишлаб чиқилди. Саёҳат дастурларида совет фуқароларининг кундалик ҳаётини намойиш этиш, ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муасасалари, фан ва техника, маданият, санъат, қишлоқ хўжалигидаги ижтимоий муаммоларнинг “тезкорлик” билан ҳал этилганлигини чет эллик сайёҳларга кўрсатиш туризмнинг асосий вазифалари қилиб қўйилди. Бундан кўзланган мақсад совет давлатининг келажаги “порлоқ” эканлигини намойиш қилиш бўлган.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Ўз.Р. МДА. 2753 - фонд, 1- рўйҳат, 217 - йиғма жилд, 2 - варақ.

  • 2.    G. I. Vasiljef. Pьroletar tyrizмi ycyn O’rta Asьja bojunca saqlam ekskyrijә ycyn. - T.:, O’z. dәvlet nәşrjat, 1932. – В. 24, 25, 26, 3, 4, 5, 6, 7, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 27.

  • 3.    ФВДА. 1141- фонд, 1- рўйхат, 49 - йиғма жилд, 41- варақ.

  • 4.    ФВДА. 1141- фонд, 1 рўйхат, 49- йиғма жилд, 14- варақ.

  • 5.    Абдумаликов Р. Холдоров Т. Туризм. Тошкент. “Ўқитувчи”, 1988. – Б.13.

  • 6.    Багдасарян В. Э., Орлов И. Б. “Советское “Зазеркалье” ( Иностранный туризм в СССР в 1930 – 1980 – е годы) Москва 2007. С. 14, 53, 54.

  • 7.    НВДА. 858 - фонд, 1 - рўйҳат, 61 - йиғма жилд, 1- варақ.

  • 8.    Abdukhamidov I., Tojiboyev U. OBJECTIVE REASONS OF THE MIGRATION PROCESS IN THE FERGHANA ECONOMIC REGION. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.

  • 9.    Abdukhamidov I. PROCESSES OF POPULATION MIGRATION IN FERGANA REGION // INTERNATIONAL CONFERENCE. "THE HISTORY OF THE FERGANA VALLEY IN NEW RESEARCHES". Section 4. 2021, 310.

"Экономика и социум" №12(91)-2 2021

Список литературы Совет иттифои йилларида Фарона водийсида туризмнинг шаклланиш жараёнлари (1920 -1936 йиллар туризмнинг ривожланиши тарихини биринчи босич талиллари асосида)

  • Ўз.Р. МДА. 2753 - фонд, 1- рўйҳат, 217 - йиғма жилд, 2 - варақ.
  • G. I. Vasiljef. Pьroletar tyrizмi ycyn O’rta Asьja bojunca saqlam ekskyrijə ycyn. - T.:, O’z. dəvlet nəşrjat, 1932. - В. 24, 25, 26, 3, 4, 5, 6, 7, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 27.
  • ФВДА. 1141- фонд, 1- рўйхат, 49 - йиғма жилд, 41- варақ.
  • ФВДА. 1141- фонд, 1 рўйхат, 49- йиғма жилд, 14- варақ.
  • Абдумаликов Р. Холдоров Т. Туризм. Тошкент. “Ўқитувчи”, 1988. - Б.13.
  • Багдасарян В. Э., Орлов И. Б. “Советское “Зазеркалье” ( Иностранный туризм в СССР в 1930 - 1980 - е годы) Москва 2007. С. 14, 53, 54.
  • НВДА. 858 - фонд, 1 - рўйҳат, 61 - йиғма жилд, 1- варақ.
  • Abdukhamidov I., Tojiboyev U. OBJECTIVE REASONS OF THE MIGRATION PROCESS IN THE FERGHANA ECONOMIC REGION. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.
  • Abdukhamidov I. PROCESSES OF POPULATION MIGRATION IN FERGANA REGION // INTERNATIONAL CONFERENCE. "THE HISTORY OF THE FERGANA VALLEY IN NEW RESEARCHES". Section 4. 2021, 3-10.
Статья научная