Табиий офатларнинг олдини олиш ва қишлоқ аҳолисини сел тошқинларидан химоя қилиш
Автор: Макулов Ж.Т., Набижонова Г.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Mақолада трансчегаравий фавқулодда вазиятлар уни қўшни республикалар билан биргаликда хал қилиш, ахоли ва худудларни сел тошқинларидан химоя қилиш, ёғин интенсивлигини бахолаш провардида сел тошқинларини башорат қилиш, сел тошқинларидан огохлантириш, олдини олиш, унинг тасир доирасини камайтириш, ахолини манзилли огохлантириш механизмини ишлаб чиқиш масалалари тахлил қилинган.
Сел, фавқулодда вазият, хавф, таҳдид, мониторинг, прогноз, маълумот алмашинуви, манзилли огохлантириш.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260890
IDR: 140260890
Текст научной статьи Табиий офатларнинг олдини олиш ва қишлоқ аҳолисини сел тошқинларидан химоя қилиш
Кириш. Информацион техналогияларнинг тараққий топганлиги туфайли табиий офатлар борасида ФВВ ва Гидрометеоҳизматнинг шошилинч хабарларини мамлакат аҳолиси тезда қабул қилиш имкониятларига эга бўлди. Бундай ҳодисалар қуйидагилар бўлиши мумкин: ҳавонинг ҳаддан ташқари исиб ёки совиб кетиши, қуёш фаоллиги, ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши, кўчкилар, сел ва ер силжишлари. 2019 йил олдинги йилга нисбатан мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида табиий офатлар борасида хабарларнинг кўплиги билан ажралиб турди. Бунинг устига илгари бундай хабарлар асосан қишги-баҳорги даврга тўғри келган бўлса, у йили бундай ҳолат ёз ойларида ҳам кузатилди. Сел – тоғдан катта тезлик билан пастга оқувчи, йўлида учраган нарсани вайрон этишга қодир қаттиқ жисм аралаш қуйқа сув оқими. Бундай офат турли комуникация ускуналари, бино, қурилмалар, сув иншоатлари ва суғориш дренажлар тизимини вайрон этиб, мамлакат иқтисодиётига моддий жиҳатдан катта зарар етказибгина қолмай, кўпинча уй ҳавонлари, ҳатто, баъзан одамлар умрига ҳам зомин бўлмоқда. Селнинг етказадиган моддий зиёни жуда катта, бироқ унинг зарари бу билан чегараланиб қолмайди.
Асосий қисм. Ўзбекистон ва қўшни республикалар бир нечта транечегаравий хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар келтириб чиқариши мумкин бўлган тахдидларни хамкорликда хал килиши лозим. Айни пайтда, оқар сувнинг 9% гина бизнинг мамлакатимиз ҳудудига тўғри келади. Қолган фоиз эса қўшни мамлакатлар – асосан, Тожикистон ва Қирғизистондан оқиб келади. Хусусан, 2015 йили об-хаво хароратининг исиши натижасида Тожикистоннинг бир нечта туманларидаги тоғли худудларга сел келган. Бунинг оқибатида жами 72 та хонадон бузилган ҳамда 15 нафар фуқаро халок бўлган, умумий зарар миқдори 600 млн. сомонийни (деярли 100 млн. АКШ доллари) ташкил этган [4.]. Бу каби вазиятлар Кирғизистоннинг айрим худудларида ҳам қайд этилган бўлиб, Ала-Арча, Кизил-Арт ва Сўх дарёларида сув сатхининг кескин кўтарилиши кузатилган.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон худудида йирик талафотлар келтирган транечегаравий хусусиятли фавқулодда вазият (сел оқими) Шохимардонда содир бўлган. Шохимардон ўзининг алохида табиий географик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Мазкур, эксклав худуд тарихан сел тошқинлари ва зилзилалардан зарар кўриб келган. Шундай халокатли сел тошқинлари Фарғона водийсида, биргина Исфайрамсойнинг ўзида 1928, 1966 (июнь) ва 1977 (май-июнь) йилларда Шохимардонсойда (1998 йил 7-8 июль) ахоли, уларнинг уй-жойлари, мол-мулки ва бошқа халқ хўжалиги объектларига катта талофат келтирган [2, б.5]. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида минтақа давлатлари билан бир нечта келишув имзолаган бўлиб, уларнинг аксариятида маълумот алмашувига алохида урғу берилган. Хусусан, маълумот алмашуви масалалари МДХ доирасида 1993 йилдаги "Табиий ва техноген фавкулодда вазиятларда хабар бериш ва хамкорликда харакатланиш тўғрисидаги келишувнинг 3-моддасида, 1998 йилдаги “Козоғистон, Киргизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида фавқулодда вазиятларда хамкорлик килиш тўғрисида”ги келишувнинг 4-моддасида хамда 2005 йили ШҲТ доирасида имзоланган "Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятларда хамкорликда харакатланиш ва ёрлам кўрсатиш тўғрисида"ги келишувнинг 2-моддаси 5- бандида кўрсатиб ўтилган. шу ўринда ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги пқ-4896-сон қарорининг 1-иловасида 2020 — 2025 йилларда ўзбекистон республикаси гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси 2-бобидаги қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:
маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва тақдим этишнинг замонавий воситалари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда кузатув тармоғидан олинадиган ахборот ресурслари интеграциясини таъминлаш;
гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
иқлимга боғлиқ табиий офатлар, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш чоралари тўғрисида аҳоли хабардорлигини ошириш.[3] Бундан кўриниб турибдики сел тошқинларини олдини олиш унинг тасир доирасини камайтириш, ахолини манзилли огохлантириш механизмини ишлаб чиқишни тақазо этади. Ўзгидрометеомарказ климатологларининг маълумотларига кўра иқлим ўзгаришига сабаб бўладиган омиллардан бири иқлим тизимининг номутаносиблиги бўлиб, бу ўз навбатида асосий ёғин мавсуми бахор ойларига тўғри келиши, қисқа муддатда кўп миқдордаги ёғиннинг ёғиши оқибатида табиий офатларнинг кўпайишига олиб келади. Иқлимий ўзгаришлар орасида кўпроқ қўйидаги ҳолат тахмин этилади:
– ёғингарчилик кунларнинг сони кўпайиб, уларнинг ўзгариб туриши ортади, бу эса сел ҳосил бўлишга олиб келади;
– қўрғоқчилик келиши ортиб, қуруқ иссиқ давр муддати чўзилади, бу эса ёғин-сочин бўлишини камайтириб, ўт-ўланлларнинг тикланишини қийинлаштиради. Шунинг учун сел тошқини эҳтимолига доим тайёр туриш зарур.
Муаммонинг ечими. Селни баратараф этишдан кўра, унинг олдини олиш ва ахолини барвақт манзилли огохлантириш самарали натижа беради. Дунёнинг ривожланган давлатларида ёғин интенсивлигини ўлчашнинг замонавий технологияси яратилган бўлиб бу орқали ёғин жадаллиги бахоланади. Қуйидаги йўналишлар орқали сел тошқинларидан ахолини барвақт ва манзилли огохлантириш мумкин:
– сел хавфи юқори бўлган худудларни ва селхоналарни аниқ худудларини аниқлаш;
–гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
– ёғин интенсивлигини ўлчаш қурулмаси ва техналогиясини миллий моделини яратиш, яратилган қурулмаларни трансчегаравий хавзаларга ўрнатиш;
– масофадан ёғин жадаллигини бахолаш қурулмаларидан сигналларни олиш дастурини яратиш;
– республикада фаолият олиб бораётган мобил алоқа кампанияларини сел келиш хавфи юқори бўлган худудларда истиқомат қилувчи абономентлари гурихини шакллантирувчи дастур ишлаб чиқиш ва манзилли огохлантириш;
– сел келиш хавфи юқори бўлган ахоли манзилгохлари марказларига табиий офатлар содир бўлганда ахолини огохлантирувчи серена сигналларини ўрнатиш. Шундай қилиб, сел хавфини бахолаш борасида юқорида баён этилган тадбир ва кўрсатмаларнинг бирор бир томонини эътиборсиз қолдириш ёхуд уни бажармаслик ахоли ва худудларни хавф остига қўйиши мумкин.
Хулоса. Хулоса қилиб айтгнада трансчегаравий хусусиятли фавқулодда вазиятлар тахдиди юқори даражада сакланиб қолаётган бир шароида, минтақа доирасидаги аксарият хужжатлар турли ташкилотлар доирасида қабул қилинганини кўриш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, икки томонлама хусусиятга эга муаммоларни ечиш имкониятини пасайтиради. Аслида қўшни республикалар худудида ёғин интенсивлиги натижасида вужудга келадиган сув тошқинлари, сел ходисаларини олдиндан маниторинг қилиш тизими, техналогияси ва ягона минтақавий тармоқ механизмини ишлаб чиқиш керак. Шундан келиб чиқиб, транечегаравий ФВнинг олдини олиш, оқибатларини камайтириш ва уларни бартараф этиш тартибини белгиловчи икки томонлама шартномалар имзоланишини мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз. Бироқ шиддатли равишда ўзгариб бораётган табиий ва ижтимоий шароитлар биздан зудлик билан чора кўришни талаб қилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. ЕҲҲТнинг иктисодий ва экологик масалаларга бағишланган форумида Ўзбекистон Рсспубликаси ФВВ вазирининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғининг маърузаси. - Т, 2015.
-
2. Пирназаров Р.Т., Хикматов Ф.Х- Тўғонли кўлларнинг гидрометеорологик режим» ва улар хавфини камайтириш масалалари (Қурбонкўл мисолида). -Т.: Фан ва технология. 2013.
-
3. https://www.lex.uz/search/nat?actnum=4896 . ҚҲММБ, 18.11.2020 й., 07/20/4896/1523-сон
-
4. Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий вебсайт» И www.mchs.tj .
-
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий вебсайт» www.mchs.uz .
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Табиий офатларнинг олдини олиш ва қишлоқ аҳолисини сел тошқинларидан химоя қилиш
- ЕҲҲТнинг иктисодий ва экологик масалаларга бағишланган форумида Ўзбекистон Рсспубликаси ФВВ вазирининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғининг маърузаси. - Т, 2015.
- Пирназаров Р.Т., Хикматов Ф.Х- Тўғонли кўлларнинг гидрометеорологик режим» ва улар хавфини камайтириш масалалари (Қурбонкўл мисолида). -Т.: Фан ва технология. 2013.
- https://www.lex.uz/search/nat?actnum=4896. ҚҲММБ, 18.11.2020 й., 07/20/4896/1523-сон
- Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий вебсайт» И www.mchs.tj.
- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий вебсайт» www.mchs.uz.