Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш
Автор: Кулдашев Ш.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақола таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш ҳақида ёзилган бўлиб, хусусан, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни янада мустаҳкамлашга, ўқишга кириш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган.
Таълим, таълим хизмати, грант, инновацион корпоратив ҳамкорлик.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260994
IDR: 140260994
Текст научной статьи Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш
Ҳозирги кунда мамлакатимизда замонавий иқтисодий сохалари ва тармоқларни модернизациялаш жараёнида хўжалик субектларининг рақобатбардошликнинг ошириш асосланган тизимли узвий тараққиёт босқичига қадам қўйганлигини кўрсатмоқда. Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари мамлакат иқтисодиёти ва унинг тармоқларида кадрлар салоҳҳиятини шакллантириш манбасини ўзида намоён етади. Бунинг учун албатда билимли кадрларни тайёрлашга ката етибор қаратилмоқда [1].
Бунинг ёққол мисоли Прездентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг Олий мажлисга мурожатномасида ҳам кўришиз мумкун. Ҳусусан, 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф етганлиги барча соҳаларни,шунингдек таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича қуйидаги кенг кўламли ишларни амалга оширишимиз лозим. Биринчидан, бола дунёга келганидан бошлаб, унда айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-естетик ва жисмоний хислатлар шаклланади.
Шу боис ҳам келгуси йилларда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш борасидаги стратегик мақсадимиз – боғча ёшидаги ҳар бир болани ушбу таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни яратишдан иборат [4]. Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида еса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил етилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади. Шунингдек, 2021 йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82 фоизи қамраб олинади.
Узоқ қишлоқларда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари янада кенгайтирилади. Бунда UNISEF ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели ҳам йўлга қўйилади. Мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ислоҳотлар жадал давом эттирилади. Келгуси йили 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни тамирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 триллион сўм ажратилади. Соҳада ягона “електрон таълим” тизимини жорий етишга келгуси 2 йилда 250 миллиард сўм йўналтирилади.
Таълим сифатини тубдан яхшилаш мақсадида, аввало, о„қув дастурлари, ўқитувчи ва домлалар учун методик қўлланмаларни илғор халқаро мезонларга мослаштириш лозим [2]. Болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш зарур. Бу борада келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури” жорий етилади. Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шарт. Бунинг учун чекка ҳудудларда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Жумладан, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади.
Шунингдек, ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратилади. Ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтиришга қаратилган узлуксиз тизим яратилади. Келгуси йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди. Иқтидорли ўғил-қизларимизнинг юқори технологиялар ва билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида янги замонавий университет ташкил етамиз.
Ушбу олийгоҳда чет элдаги етакчи олимлар ва профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, ёшларга енг замонавий дастурлар асосида таълим-тарбия берилади. Болаларимизнинг меҳнат кўникмаларини мактаб давридан бошлаб шакллантириб бориш мақсадида “касбга ўргатиш тизими” жорий етилади. Яна бир масала – педагоглар малакасини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантиришга алоҳида еътибор қаратилади. Маълумки, муаллимлар ҳозирги вақтда ҳар 5 йилда малака оширади. Бундан буён уларнинг “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида ўз малакасини узлуксиз ошириб бориши йўлга қўйилади.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг ўз фанини билиши, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқилади. Яна бир бор такрорлайман, жамиятда ўқитувчи касби енг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур. Шу боис ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошлаган ишларимиз келгуси йилда ҳам давом эттирилади [3]. Бунинг учун халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 миллиард сўм йўналтирилади. Шу билан бирга, 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 баробарга оширилиб, бюджетдан 400 миллиард сўм қўшимча маблағажратилади. Учинчидан, олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида еътибор қаратилади.
Кейинги йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади. Олий ўқув юртларига қабул қилишда еҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказамиз. Аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий етилади. Ҳозирги вақтда ёшлар енг нуфузли олийгоҳларга кириш учун интилади, лекин олий ўқув юртлари ўртасида билимли ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш бўйича рақобат йўқ.
Шу сабабли хусусий олийгоҳларга ҳам зарур мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади. Олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилади. Шунингдек, 187 та техникум ҳам ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарига бириктирилади. Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз зарур. Шу муносабат билан келгуси йилда “Ел-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади. Бу дастур орқали илк бор бакалавр ё„налишида чет елларга 100 нафар ўғил-қизларимизни юборамиз.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, рақобат бор жойда ривожлануш бўлади шунинг учун кўпроқ хусусий институт ва унверситутларни кўпайтириш меҳнат бозорини билимли ишcи кучи ресурси билан тўйинтириш лозим.Бугунги кунда таъим соҳасига қаратилган етиборни Олий мажлисга мурожатномадан ҳам кўришимиз мумкун ва бу ҳаракатлар келажакда ўз мевасини беради.
Список литературы Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш
- Формичев И.А, Исследование систем управления. Учебник.-М.: Издательско-торговая корпорация "Дашков и К", 2013 -348 с.
- Turdibekov Kh.I., Ibodov K.M., Islomov Sh.M. Management of the quality of services in the hotel business. Toolkit. - T.: 2018. -382 b.
- Савдо иқтисодиёти муаммолари. Дарслик. // Б.А.Абдукаримов, М.Қ.Пардаев, Т.С.Шарипов, Ш.А.Султонов, Ф.Б.Абдукаримов, У.Н.Нормуродов, З.С.Артиков; // Самарқанд, СамИСИ, 2018. – 503 бет
- Бойжигитов С. К. Совершенствование использования технологии бенчмаркинга в условиях цифровой экономики //Экономика и социум. – 2020. – №. 11. – С. 527-533.