Тиббиёт соасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жиноятини квалификация илиш муаммолари
Автор: Мирзалиев Б.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада амалиётда тиббиёт соҳасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилишда дуч келадиган баъзи муаммолар ва унинг ўхшаш жиноятлардан фарқловчи белгиларини кўрсатиш, жиноят таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш, унинг таркибий элементларига хос бўлган жиҳатларини аниқлаш тадқиқ етилган.
Жиноят, жиноий жавобгарлик, касб мажбурияти, касб юзасидан вазифаларни лозим даражада бажармаслик, тиббий ёрдам, квалификация
Короткий адрес: https://sciup.org/140300493
IDR: 140300493 | УДК: 64
Текст научной статьи Тиббиёт соасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жиноятини квалификация илиш муаммолари
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, “Жаҳонда беморларниг 23% га тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки лозим даражада кўрсатилмаган, 0,7 % ҳолатда эса малакасиз тиббий аралашув оқибатида уларнинг ҳаётига хавф солиниб, вафот етган”(1). Ҳар йили ўртача “AҚШда 100 минг, Буюк Британияда 70 минг, Италияда 50 минг, Германияда 25 минг, Aвстралияда 18 минг, Венгрияда 10 минг, Исроилда 9 минг, Болгарияда 7 минг ҳамда Испанияда 3 минг киши тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида вафот етади”(2).
Юртимизда хам тиббиёт соҳасида касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ жиноятлар ошиб бораётганлигини таҳлиллар кўрсатмоқда. Жумладан, биргина Сурхондарё вилоятида 2020-2021 йиллада мазкур Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 116-моддаси билан 7 та жиноят иши кузFатилганлиги (3), буларнинг барчаси тиббиёт ходимларига нисбатан кузгатилганлиги сузимизини тасдиклайди. Айникса, сунги йилларда соғлиқни сақлаш ва бошқа тизимларда амалга оширилган ислоҳатлар натижасида тиббиёт ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатувчи хусусий тадбиркорлик субъектларининг сони ортганлиги хам мазкур жиноятларни усишига сабаб булмокда. Касб юзасидан уз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, жумладан тиббиёт соҳасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик ва Жиноят кодекси Махсус қисмидаги кўплаб нормалар ўртасида рақобат мавжуд. “Махсус нормалар рақобати бири бошқасининг тури ва хусусий кўриниши ҳисобланмаган, ўз навбатида, баъзи белгилари ўхшаш бўлган икки ёки ундан ортиқ махсус нормалар уртасидаги муносабатда мавжуд булади” (4). Шу сабабли хам амалиётда махсус қилмишни квалификация қилишда баъзи муаммоларга дуч келиш мумкин. Ҳар қандай қилмишни квалификация қилишда унинг ўхшаш жиноятлардан фарқловчи белгиларини аниқлаш, жиноят таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш, унинг таркибий элементларига хос бўлган жихатларини аниклаш талаб килинади.
ТАДҚИҚОТ ВА НАТИЖАЛАР. Тадқиқ этилаётган жиноятларни квалификация қилиш учун айбдорнинг касб юзасидан қайси вазифаларини лозим даражада бажармаганлигини аниқлаш талаб этилади. Айни ҳолда Узбекистон Республикаси ЖК 116-моддаси факат содир этилган килмишда бошка жиноят таркиби булмаган такдирда кулланилиши лозим.
Узбекистоне Республикаси ЖКнинг 116-моддасида кузда тутилган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жинояти турли-туман коидаларни бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган кўплаб махсус нормалар билан тўқнашади, масалан, таносил ёки ОИВ касаллиги/ ОИТСни таркатиш (ЖК 113-моддаси), хавф остида колдириш (ЖК 117-моддаси), шунингдек, ЖКнинг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 591-моддаси (аёти ёки соFлиFи учун хавфли холатда булган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам курсатишни асоссиз равишда рад этиш) каби нормалар билан тукнашади хамда квалификация килишда муаммоларга дуч келинади.
Шахс касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги ёки ОИТС юктирилганда, килмиш ЖК 116-моддаси билан эмас, балки ЖКнинг 113-модда бешинчи кисми билан квалификация килинади.
Узбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги Конунига (5) кура ЖК 113-моддасига янги бешинчи кисм киритилиб, унда шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Ваҳоланки, бир неча сабабларга кура бундай узгартиришнинг ЖК 113-моддасига киритилганлигини максадга мувофик, деб булмайди.
Юкоридаги холатнинг ЖК 116-моддаси туртинчи кисми “б” бандидаги “бошқача оғир оқибатлар” сифатида баҳоланмаслигининг асосий сабаби унинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги, бу борадаги амалиётнинг шаклланганлиги ва энг муҳими, Жиноят қонуни Махсус қисми нормалари рақобатида муаммони тўғри ҳал этиш имкониятини бериши билан асосланади. Шахснинг касб юзасидан уз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтиришида қилмиш бевосита ЖК 116-моддаси хамда таклиф этилаётган ЖК 1161-моддаси тегишли кисми таъсир доирасига тушади. Ушбу масала юзасидан, “Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юктиришида килмишни бевосита ЖК 113-модда 5-
қисми билан эмас, балки, 116-моддаси билан квалификация қилиш мақсадга мувофиқ, деган фикрга муносабатингиз?” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг 86 % “ЖК 116-моддаси билан квалификация қилиниши керак. Чунки, қилмиш касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида содир этилади” деб жавоб беришган.
ЖК 116-моддасида алоҳида банд сифатида “шахснинг касб юзасидан ўз вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши” деган бандни киритиш таклифига сиз қандай баҳо берасиз? деган саволга сўровда иштирок этганларнинг 90 % “Ҳа. Киритилиши керак. Чунки, ЖКнинг 113-моддаси бешинчи қисмидаги жиноят объектив томонига кўра, 116-моддада назарда тутилган қилмиш таркибига киради ва бу ҳолат жиноят қонунини қўллаш амалиётини мураккаблаштирмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу камчиликни бартараф этишга ва ушбу моддани қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади”, деган жавобни беришган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, бизнинг фикримизча, ЖКнинг 116-модда “касб юзасидан ўз вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаслик” моддасининг 2-қисмига “шахснинг касб юзасидан ўз вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги / ОИТСни юқтириши” ва 3-қисмига “шахснинг касб юзасидан ўз вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахсга ОИВ касаллиги / ОИТСни юқтириши” бандларини киритиш, шунингдек бевосита махсус субъект бўлган тиббиёт ходимлари учун таклиф этилаётган ЖК 1161-модда “Тиббиёт ходимларининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик” моддасининг 2-қисмига “шахснинг касб юзасидан ўз вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги окибатида бошка шахсга ОИВ касаллиги / ОИТСни юктириши” ва 3-кисмига “шахснинг касб юзасидан уз вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахсга ОИВ касаллиги / ОИТСни юктириши” деган бандларини киритиш зарур кисобланади.
Жиноят кодекси 116-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти махсус, яъни касбига кўра бирор мажбуриятни бажариши шарт булган (116-модда биринчи кисми) ёки конун ёки махсус коидаларга мувофик касалга ёрдам курсатиши шарт булган шахслар (116-модда иккинчи кисми) кисобланади, яъни, ЖК 116-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг субъекти ЖК хавф остида қолдириш (117-моддаси) субъектига нисбатан бирмунча тор доирадаги шахслар саналади. Хар икки жиноятнинг объекти бир хил, яъни инсон каёти ёки соFлиFининг хавфсизлигидир. Бирок, ЖК 116-моддаси иккинчи кисми жабрланувчиси алокида белгига эга булган бемордир, ЖК 117-моддани жабрланувчилар (ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя килиш имкониятидан макрум булган шахслар) доираси бирмунча кенгдир.
Объектив томондан ЖК 116-моддаси биринчи кисмида назарда тутилган жиноят таркиби ҳаракатсизлик (бажармаслик) ёки аралаш ҳаракатсизлик (лозим даражада бажармаслик), шу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят таркиби эса, ҳаракатсизликда (ёрдам кўрсатмаслик) ифодаланади. Хавф остида қолдиришга нисбатан хавф остига солиб қўйишнинг ижтимоий хавфлилиги юқорироқ ҳисобланади . Шу жикатдан, ЖК 116-моддаси иккинчи кисми ва 117-моддаси объектив томони бир-бирига ухшаб кетади. Хар иккала жиноят кам моддий таркибли бўлиб, жабрланувчига ўртача оғир ёки оғир даражадаги шикаст етишини назарда тутади.
Тиббиёт ходимларининг касбий вазифаларини белгилашда буларнинг барчасини эътиборга олиш ва тиббий фаолият тушунчасининг мазмунидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. У беморларни даволаш билан боғлиқ муайян вазифалар - текшириш, ташхис куйиш, тегишли муолажани тайинлаш, жарроҳлик аралашувини амалга ошириш ва ҳоказолар эмас, балки, турли тиббий ҳужжатларни расмийлаштиришни (беморнинг амбулатория ва стационар картасини юритиш, рецептлар ёзиб бериш, маълумотномалар, йўлланмалар бериш ва ҳоказоларни) ҳам қамраб олади. Бундай ҳолларда тиббиёт ходими ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўладиган, ташкилий-бошцарув харакатларига яцин турадиган, яъни сиртдан мансабдор шахснинг белгиларига ўхшаш бўлган муайян ҳаракатларни бажаришига қарамай, аслида у мансабдор шахс ҳисобланмайди ва ўзининг беморларни даволаш борасидаги касбий вазифаларини бажаради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг мансабга совуққонлик билан қараш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган 207-моддасига мувофик уз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига зиён етказилишига сабаб бўлган, лунда килиб айтганда, узларининг ташкилий-бошкарув ва маъмурий-хўжалик хусусиятига эга бўлган касбий вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбдор бўлган тиббиёт соҳасидаги мансабдор шахслар (шифохонанинг бош шифокори, бирон-бир булим бошлиFи ва шу кабилар) жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Тиббиёт ходимлари томонидан содир этилган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жиноятини квалификация қилиш учун айнан қайси касбий ёки мансаб вазифалари бузилганлигини тўғри аниқлаш талаб этилади. Масалан, жарроҳлик бўлимининг бошлиғи беморни операция килар экан, уз лавозими буйича маъмурий-хужалик ёки ташкилий-бошкарув вазифаларини эмас, балки беморни даволаш борасидаги касбий вазифаларини амалга оширади. У касб юзасидан ўз вазифаларини бўлим бошлиғи сифатида эмас, балки жарроҳ сифатида лозим даражада бажармайди. Бинобарин, жиноий қилмишни квалификация қилиш тўғрисидаги масалани ечишда айни шу ҳолатдан келиб чиқиш зарур. Шунга қарамай, тиббиёт ходимини мансабдор шахс деб эътироф этиш ҳақидаги фикр-мулоҳазалар илгари ҳам олимлар томонидан танқид қилинган. Юқорида баён этилганлар тиббиёт ходимлари касб юзасидан ўз вазифаларини бажариш чоғида мансабдор шахсларга хос бўлган ташкилий-бошқарув ваколатларига ҳам, маъмурий-хўжалик ваколатларига ҳам эга бўлмайдилар, бинобарин, мансабга совуққонлик билан қараш учун жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин эмас, деган хулосага келиш мумкин.
Шу билан бир қаторда умумий қоидадан истисно ҳолатлар мавжуд бўлишини ҳам таъкидлаш лозим. Жумладан, тиббиёт муассасасининг мансабдор шахси жарроҳлик учун пора олиб, сўнг ўз вазифаларини лозим даражада бажармай, унинг қилмиши беморнинг ўлимига сабаб бўлса, унинг ҳаракат (ҳаракатсизлик)лари Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси билан жиноятлар жами сифатида квалификация қилиниши керак. Чунки, бу ерда икки мустақил жиноят таркиби (пора олиш ва касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116 ва 207-моддаларини фарқлашда муҳим мезон мансабдор шахснинг мансаб вазифасини ёки касб вазифасини бузганлигини аниқлашдан иборат. Жумладан, юқорида таъкидлаганимиздек, бош шифокор – мансабдор шахс, унинг касби эса, жарроҳлик ёки терапевт ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Башарти, бош шифокор мансаб вазифасини бузса, ЖК 207 моддаси, касб вазифасини бузса, ЖК 116-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
Ушбу масалага нисабатан янада ойдинлик киритиш мақсадида 100 нафар суд-тергов органлари ходимлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик мансабдор шахс томонидан ўз касбига кирувчи вазифаларни бажармаган ҳолатда содир этилса қандай квалификация қилинади?” деган саволга сўровда иштирок этган респондентларнинг 43 % бундай ҳолатда қилмишни ЖК 116-моддаси, ҳам 207-моддаси билан жиноятлар жами сифатида квалификация қилинишини таъкидлашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддасини ЖКнинг 207-моддасидан фарқловчи асосий белги унинг субъекти билан боғлиқ бўлиб, ЖК 207-моддаси мансабдор шахсларнинг мансаби юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликлари билан боғлиқ ҳаракатсизликлари учун жавобгарлик белгиланади.
Шундай қилиб, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жиноятининг махсус объекти ЖК Махсус қисми биринчи бўлимида кўзда тутилган нормалар билан қўриқланадиган шахсни муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР. Пленум Қарорига таклиф сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, яъни мазкур жиноят субъекти махсус, одатда махсус ихтисослик бўйича маълумотга, дипломга эга бўлиши зарур. Яъни касб вазифасини бажармаслик жинояти субъектига хос бўлган яна бир алоҳида белги – унинг муайян ихтисосликка эгалигини тасдиқловчи ҳужжатнинг бўлишидир. Агар шахс бирор касб билан қалбаки ҳужжат асосида фаолият олиб борса, ўзининг касбига оид зарур билимларга эга бўлмаган ҳолда ЖК 116-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби объектив томони зарурий белгиларини содир этса, унинг қилмиши ЖКнинг
116-моддаси билан квалификация қилинмайди. Унинг қилмиши ЖКнинг 228-моддаси билан, иш ҳолатларига кўра айбдорнинг қилмишида бошқа жиноят таркибининг аломатлари бўлса, ЖК тегишли моддаси билан квалификация қилинади.Шунингдек, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жинояти мансабдор шахслар томонидан содир этилса, қилмиш ЖК 207-моддаси билан, мансаб ваколатига эга бўлмаган ходимлар томонидан содир этилса, ЖКнинг 116-моддаси билан квалификация қилинади. Бундан ташқари, ЖК 116 ва 207-моддаларини фарқлашда муҳим мезон мансабдор шахснинг мансаб вазифасини ёки касб вазифасини бузганлигини аниқлашдан иборат. Жумладан, айбдор шахс сифатида бош шифокор мансабдор шахс бўлиб, унинг касбий фаолияти жарроҳлик билан боғлиқ (бош шифокор мансаб вазифасини бузса, ЖК 207-моддаси, ўзининг бевосита касб вазифасини бузса,
ЖК нинг116-моддаси билан жавобгарликка тортилади).
Адабиётлар:
-
1. Хайдаров Ш.Д. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари. Монография: -2021 й. 4-б.
-
2. https://vawilon.ru/statistika-vrachebnyh-oshibok/#mirovaya-statistika
-
3. Республика бўйича тўпланган жиноят ишлари ва таҳлиллар
-
4. Найимов С.С. Қилмишни жиноят-ҳуқуқий нормалар рақобатида квалификация қилишнинг назарий ва амалий масалалари: Юрид. фан. номз.... дисс. – Тошкент: ТДЮИ, 2007. – Б. 85.
-
5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 161-модда.
-
6. Турғунбоев Э.О. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик ва хавф остида қолдириш жиноятининг фарқ қилувчи белгилари. / Ёш олимларнинг илмий мақолалар тўплами. 2010 йил № 1. – Б.114
-
7. Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига шарх. Махсус қисм. : – Ташкент: “Адолат”, 2016. – Б. 93.
-
8. Борзенков Г.Н. Квалификация преступлений против жизни и здоровья: Учебно-практическое пособие. –М..: «Зерцало-М», 2006. – С. 228.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Тиббиёт соасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик жиноятини квалификация илиш муаммолари
- Хайдаров Ш.Д. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари. Монография: - 2021 й. 4-б.
- https://vawilon.ru/statistika-vrachebnyh-oshibok/#mirovaya-statistika.
- Республика бўйича тўпланган жиноят ишлари ва таҳлиллар.
- Найимов С.С. Қилмишни жиноят-ҳуқуқий нормалар рақобатида квалификация қилишнинг назарий ва амалий масалалари: Юрид. фан. номз.. дисс. - Тошкент: ТДЮИ, 2007. - Б. 85.
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 161-модда.
- Турғунбоев Э.О. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик ва хавф остида қолдириш жиноятининг фарқ қилувчи белгилари. / Ёш олимларнинг илмий мақолалар тўплами. 2010 йил № 1. - Б.114.
- Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига шарх. Махсус қисм.: - Ташкент: "Адолат", 2016. - Б. 93.
- Борзенков Г.Н. Квалификация преступлений против жизни и здоровья: Учебно-практическое пособие. -М.: "Зерцало-М", 2006. - С. 228.