Тренинг развития способности мышления ребенка

Автор: Маъмурова Ф., Абдуллаева Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4 (59), 2019 года.

Бесплатный доступ

Авторы подчеркнули развитие интеллектуального интеллекта и мыслительных способностей у детей и включили психологические упражнения, которые положительно повлияли на развитие умственного интеллекта и умственных способностей для практикующих психологов, учителей.

Психологические упражнения, метод фруктового салата, метод удаления пальцев, безусловная передача информации, сходство и различие, вводящий в заблуждение учитель, ошибка, поиск сходства, поиск контрастов, поиск цепочек

Короткий адрес: https://sciup.org/140241968

IDR: 140241968

Текст научной статьи Тренинг развития способности мышления ребенка

Калит сўзлар: психологик машқлар,мевали салат методи,бармоқ ташлаш методи,ахборотни сўзсиз узатиш,ўхшашлик ва фарқ, адашаётган уцитувчи, хато, ухшашини излаб, царама - царши предметларни излаш, боFловчи занжирларни излаш,

Таълим тизимида амалга оширилаётган узвийлик ва узлуксизлик тамойили ўқувчилар ақлий қобилиятларининг бир маромда, тўхтовсиз ривожлантирилиши билан ҳам белгиланади. Шу нуқтаи назардан, болаларда а^лий интелектни ва фикрлаш кобилитини ривожлантириш амалиётчи психологлар фаолиятидаги мух,им вазифалардан биридир.

Маълумки, болаларда аклий интелект ва фикрлаш кобилитининг ривожи интенсив равишда кечади. Шундай интенсив тараққиётни янада жадаллаштириш мумкин. Бунинг учун болаларда махсус психологик машклар утказилса, улардаги аклий интелект ва фикрлаш кобилиятининг ривожи кескин ошади. Биз куйида амалиётчи психологлар, педагоглар фойдаланиши мумкин булган ва болалар аклий интелектни ва фикрлаш кобилитининг ривожига ижобий таъсир килувчи психологик машклардан баъзиларини келтирамиз.

Мевали салат.

Ўйин иштирокчилари доира шаклида утириб олишади, улардан биттаси (чақирувчи) ўртада туради. У учта одамдан энг яхши кўрган мевасининг номини айтишини сурайди ва кейин доира буйлаб юриб, ўзидан бошлаб ҳар бир иштирокчига айтилган уч хил меванинг номи билан «исм» куйиб чикади. Масалан, агар мевалар-олма, анор, узум булса, узига «олма» деб ном куяди ва колганларга х,ам шу тарзда ном куйиб чикишни давом эттиради (иштирокчиларннг ҳаммасига исм қўйилмагунча). Шундан сўнг бошқаларга ном берган ўртадаги одам мевалардан бирортасининг (масалан, олма) номини айтса, барча «олмалар» уринларини алмашишлари лозим бўлади, ўртадаги одам эса улардан бирининг ўрнига ўтириб олишга ҳаракат қилиши керак. Туриб қолган одам чақирувчи бўлади. Агар уртадаги одам «мевали салат» деса барча иштирокчилар уринларини алмашадилар.

Бу ўйин жуда қизикарли ва жалб қилиш хусусиятига эга булиб, иштирокчилар ўртасидаги барьерни йўқотишга ва уларни тез ўйлаб, тез харакат килишга ундайди.

Бармоқ ташлаш.

Гуруҳнинг ҳамма иштирокчилари доира шаклида ўтирадилар.

Йўриқнома: «Ҳозир ҳаммамиз биргаликда қуйидаги топшириқни ҳал этишимизга туFри келади: Мен «бир, икки, уч», - деб санайман ва хамма тезлик билан, бир вактнинг узида бир-бири билан келишмасдан, гаплашмасдан, қўлдаги панжаларни хоҳлаган миқдорда ташлайди». Машқ ҳамма бир хилда бармоқ ташламагунча давом этаверади. Давранинг ҳамма иштирокчилари бир хилдаги бармоқлар сонини ташлаганда машқ тугаган хисобланади.

Машқлар турлича ўтиши мумкин. Баъзан гуруҳга вазифа ечилмагунча уттиз мартагача такрорлаш талаб килинади, баъзан турт-беш марта етарли бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, машқ муҳокама қилиш учун бой маълумотлар беради.

Ахборотни сўзсиз узатиш.

Бу ўйинда бошловчи йўналтириб турувчи ролини бажаради. Бошловчи шундай тушунтириш беради: «Ҳозир бир киши хонадан ташқарига чиқиб туради, қолганлар эса унга қанақа маълумотни айтиш лозимлиги ҳақида келишиб олишади. Мен уни чақираман, шунда бутун гурух имо-ишора, турли киликлар ва юз харакатлари билан унга шу информацияни узатишга ҳаракат қилишади. Чақирилган одамнинг вазифаси - гурух унга айтмокчи булаётган маълумотни англаб олишдан иборат».

Бошловчига эслатма: Одатда, болалар уйин мухитидан ножуя хатти-ҳаракатларни бажариш учун баҳона сифатида фойдаланишлари мумкин.

Албатта, бу ўйинда ножўя ҳаракатлар бўлиши табиий, лекин кимки вазиятдан шўхлик ва ҳазил-ҳузул учун фойдаланмоқчи бўлса, уни ўйнаётган гуруҳиннг ўзи тартибга келтириб қўйиши керак. Бу усулнинг муҳим таъсир кучига эгалигини ҳисобга олиб, уни жамоатчиликдан ҳоли ва шовқин кам бўлган махсус хоналарда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

“Ўхшашлик ва фарқ”.

Ўқувчилардан предмет ва тушунчаларни ўзаро қиёслаш сўралади.

Улар болалар учун яхши таниш предмет ва тушунчалар бўлиши зарур.

Масалан, сут ва сув, сигир ва от, самолёт ва поезд. Уларнинг тасвиридан ҳам фойдаланса бўлади. Нисбатан каттароқ ёшдаги болалар учун мураккаброқ предмет ва тушунчалардан ҳам фойдаланса бўлади. Масалан, сурат ва фотосурат, тонг ва кеч, муҳаббат ва нафрат. Тўғри жавоблар ҳолатларининг миқдорини, ўхшаш ва фарқли белгиларнинг ўзаро муносабатини, белгиларнинг хусусиятларини, предмет ва тушунчаларнинг ташқи функционал, синф, тур муносабатларини қанчалик кўп билганлигига қараб аниқланади. Шунда қиёсан кўп асосни айтган ҳамда энг сўнгги белгини айтган бола ютади.

“Адашаётган ўқитувчи”.

Ўйинни олиб борувчи ўқиш жараёнида турли гапларни исботлаётганда, шу жумладан, математик қоидаларни билиб туриб хатога йўл қўяди. Қолганлар унга хатоларни топиб, тўғрилаш учун доимий тайёр туришлиги лозим бўлади. Шу билан бирга улар ўз фикрини асослаши керак. Бунинг учун бутун бошли материаллардан фойдаланса бўлади.

“Хато”.

Матнда хато кетган битта кичкина сўз тушиб қолдирилган. Шу биргина сўзни деб бутун матннинг мазмуни ўзгариб кетган. Ўша сўзни топиб, хатони тўғрилаш талаб қилинади. Болаларнинг шу хатони қанчалар тез тўғрилашига қараб ақлий қобилиятининг даражаси аниқланади.

“Ўхшашини излаб”.

Ўқувчиларга қандайдир предмет ёки ҳодиса айтилади. Бундан ташқари, мазкур ўхшаш предметларни маълум бир тартиб билан тизимга солиш талаб қилинади. Масалан “қуш” ва “капалак” деб айтиши мумкин (учади ва қўнади), “автобус”» ва “поезд” (транспорт воситалари) ва ҳ.к. Ким энг кўп миқдорда ўхшаш предметларни айтса, ўша ғолиб булади. Бу топширик предметларнинг хусусиятларини ани^лаш, белгиларини таснифлаш қобилиятларини ривожлантиради.

“^арама -карши предметларни излаш” .

^андайдир предмет, масалан, “уй” деган суз айтилади. Шу предметга карама - карши булган бошка предметлардан иложи борича кўпроқ айтиш талаб қилинади. Бу топшириқни ечиш жараёнида болалар томонидан предметнинг турли хил белгиларига қай даражада эътибор беришаётганлигига ва улар гурухлар буйича кандай тизимлаштираётганлигига каралади. Масалан, “сарой” сузини олайлик (у “уй”га хажми жихатдан карама-карши). “Вокзал” (узиники ва узганики), “дала” (очик ва ёпик фазо) ва хоказо. Кимда - ким карама - карши предметлардан канча куп айтса, уша ютади. Шу билан биргаликда болалар ўз жавобларини тушунтириб беришлари керак. Топшириқ предметларини киёслаш жараёнида улардаги янги хусусиятларни топишига каратилган.

“Боғловчи занжирларни излаш”.

Иккита предмет, масалан, “кетмон” ва “автомобиль” сузлари берилган. Биринчи предметдан иккинчи предметга ўтишда боғловчи куприк ролини бажарувчи предметнинг номини айтиш талаб килинади. Иккала предмет уртасидаги боFловчи уларни мантикан боFлаши зарур. Масалан, юкоридаги мисолда “экскаватор” иккаласига хам алокадор (“кетмон”га функцияси буйича, “автомобилга” транспорт воситасини). Бу уйинда уртадаги занжир - предмет аник тушунтириб берилиши ва асосланиши талаб қилинади. Кимда - ким энг кўп асосланган занжирларни топса, ўша ғолиб саналади.

Биз юқорида болаларнинг ақлий интелектини ва фикрлаш қобилитини ривожлантириши мумкин бўлган машқларни кўриб чиқдик. Бундай машқлар амалиётчи психологлар томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Фақат машқларни бажариш жараёнида албатта маълум талабларни қондириш зарур бўлади.

Адабиётлар

  • 1.    Nemоv R. Prakticheskaya psixоlоgiya. Uchebnоe pоsоbie. Vladоs. 1998.

  • 2.    Ivanоv P.I, M.E.Zufarоva Umumiy psixоlоgiya Darslik.– Tоshkent, 2008.

  • 3.    Gоziev E. Psixоlоgiya. Tоshkent, 1994.

  • 4.    Gоziev E. Оliy maktab psixоlоgiyasi. Tоshkent, 1997.

  • 5.    Nishanоva Z. Psixоlоgik xizmat. O`quv qo`llanma. Tоshkent 2007

  • 6.    Haydarоv F, Halilоva N. Psixоlоgiya fanini o`qitish metоdikasi. O`quv qo`llanma. Tоshkent, 2007.

"Экономика и социум" №4(59) 2019

Список литературы Тренинг развития способности мышления ребенка

  • Nemоv R. Prakticheskaya psixоlоgiya. Uchebnоe pоsоbie. Vladоs. 1998.
  • Ivanоv P.I, M.E.Zufarоva Umumiy psixоlоgiya Darslik.-Tоshkent, 2008.
  • Gоziev E. Psixоlоgiya. Tоshkent, 1994.
  • Gоziev E. Оliy maktab psixоlоgiyasi. Tоshkent, 1997.
  • Nishanоva Z. Psixоlоgik xizmat. O`quv qo`llanma. Tоshkent 2007
  • Haydarоv F, Halilоva N. Psixоlоgiya fanini o`qitish metоdikasi. O`quv qo`llanma. Tоshkent, 2007.
Статья научная