Туризм инновацион фаолиятининг ривожланишига таъсир илувчи омиллар
Автор: Омонов Ш..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада бугунги кунда туризм соҳасида инновацион фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари келтирилган. Қолаверса, туризм инновацион фаолиятининг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари изоҳланган.
Туризм, инновация, инновацион инфратизим, инновацион омиллар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300255
IDR: 140300255 | УДК: 338.48
Текст научной статьи Туризм инновацион фаолиятининг ривожланишига таъсир илувчи омиллар
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсиши ва турмуш сифати ошишининг зарурий шарти инновацион фаоллик ҳисобланади. Ўз навбатида у ҳам давлатнинг иқтисодий ва илмий-техник имкониятлари, унинг инновацияга оид сиёсати ва заҳиралари, жамиятнинг маънавий аҳволига боғлиқ бўлади. Корхона миқёсида инновацион фаоллик фаолиятини бошқариш сифати ва стратегиясини танлаш, ишлаб чиқариш тизимларининг эгилувчанлиги ва захиралардан фойдаланишга бoFликдир.
Инновацион соҳа иқтисодий муносабатлар тизимининг бир қисми ҳисобланади. Бу моддий маҳсулотларни (бойликлар) яратишда бевосита иштирок этмайдиган, аммо ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги ва ривожланиши учун зарур алоҳида истеъмол қийматларини яратувчи миллий хўжалик соҳалари (хусусий ва давлат структуралари) ҳамда ижтимоий фаолият турларининг йигиндисидан иборат.
Инновация ва инновацион фаолият анъанавий тарзда илмий техник тараққиёт (унинг юқори технологик қисми) йўналиши ва илмий тадқиқотлар ҳамда ишланмалар натижаларининг амалиётга жорий этилиши билан боғлиқ жараён сифатида тушунилади. Бироқ, «инновация» тушунчасининг маъно ва мазмуни анча кенг. Инновациялар соҳаси кенг цуламли булиб, у нафацат илмий-техник ишланмалар ва ихтиролардан амалий фойдаланишни қамраб олади, балки маҳсулот, жараёнлар, маркетинг (савдо), ташкилотчиликдаги ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади. Инновация ўзгаришнинг яққол омили, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, технологик жараёнлар, ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг янги хизматлари ва янги ёндашувлари сифатида келади. Замонавий талқинда «инновация» атамасини Й.Шумпетер биринчи бўлиб қўллаб, инновация - бу янги материаллар ва комонентлардан фойдаланиш, янги жараёнларнинг жорий этилиши, янги бозорларнинг очилиши, янги ташкилий шаклларнинг киритилишига асосланган барча янги услубларнинг янгича қўшилуви ва тижоратлашувидан иборат ҳосила функцияларининг жиддий узгаришидир деб таъкидлайди.
Инновация - бу бозордаги янги махсулот, янги ходиса ёки хатти-харакат булиб, у истеъмолчини жалб цилади. Унинг эхтиёжларини қондириш ва шу билан бир вақтда тадбиркорга даромад келтириш мацсадига эга эканлигини бунга цушимча цилиш мумкин.
Туризм соҳасидаги инновацион фаолият янгисини яратишга ёки мавжуд маҳсулотни ўзгартиришга, транспорт, меҳмонхонага оид ва бошқа хизматларни таокмиллаштиришга, янги бозорларни ўзлаштиришга, илғор ахборот ва телекоммуникация технологияларини хамда ташкилий-бошқарув фаолиятининг замонавий шаклларини киритишга йўналтирилган булади.
Инновацион ривожланишни белгиловчи омиллар:
^ бозорга оид конъюктура ва ракобат (хам ички, хам ташки бозорларда);
^ мухит (фан ва техника ривожининг ривожланиш даражаси, конуний ва меъёрий асос, сиёсий ва иктисодий баркарорлик);
^ кадрлар (олимлар, мутахассислар, тадбиркорлар, менежерлар, сиёсий арбоблар, давлат хизматчилари);
^ ресурслар (табиий, ишлаб чикарувчи, молиявий, илмий-техник, технологик, инфракурилма).
Инсон фаолиятининг турли соҳаларида юз бераётган доимий ўзгаришлар инновацияларга туртки беради. Улардан ҳар бирида янгиликларнинг мақсадлари барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган янги жараёнлар ёки маҳсулотларни жорий килишдир.
Оддий ишлаб чиқаришдан инновацион фаолият: инновацияларни тижорийлашда катта таваккалчилик хавфи (50%гача); аниқ натижалар бўлмаган ҳолатларда ишни тўхташи ҳақида қарор қабул қилиш учун янгиликларни амалга тадбиқ этишнинг оралиқ босқичларини доимий назорат қилиш зарурати; сарфланган заҳиралар ва киритилган маблағлар ҳажмига натижаларнинг боғлиқлигини белгилаш мураккаблиги билан (жорий этилишнинг дастлабки даврида янгиланган маҳсулот ҳеч қандай даромад бермаслиги мумкин, сунг даромад кескин ошади) белгиланади.
Инновацион инфратизим. Ишлаб чикариш, илмий-техник ва инновационфаолиятлар ўзаро узвий боғлиқ, аммо ҳар бир фаолият турининг инфратизилмасини шакллантириш улар ишлашининг ихтисослашган ташкилий унсурлари ва механизмлари билан фарқланади. Инновацион инфратизилма ривожланишининг жараёни алоҳида лабораториялар, технопарклар ва илмий салоҳиятли технологиялар инкубаторлари яратишдан бошланади. Кейинги йилларда бозор иқтисоди талабларига мувофиқ фан инфратизилмаси яратилмоқда: илмий маконлар, махсус иқтисодий ҳудудлар ва махсус молия тузилмалари; олий таълим тизими, Илмий салоҳиятли хизматлар соҳаси ривожланмокда - инжиниринг, лизинг, масла^ат консалтинг.
1-жадвал
Инновацион фаолиятнинг таснифи
Таснифий белгилар |
Инновациянинг таснифий гуруҳланиши |
Инновацияларни қўллаш со^алари |
Бошқарув, ташкилий, тадбиркорлик, ижтимоий, саноат ва бошкалар |
Якуний натижаси инновация булган илмий-техник тараккиёт боскичлари |
Илмий, техник, технологик, конструкторлик, ишлаб чиқариш, ахборотлаштириш,маркетинг, бозор |
Инновациянинг интенсивлик даражаси |
Бир текисда, кучсиз, оммавий, «бум» холатда |
Инновацияни реализация килиш куламлари |
Тезкор, секинловчи, сўнувчи, ўсиб борувчи, бир текис, тебранма шаклда |
Ишланмалар ва тарқатиш со^алари буйича |
Трансконтинентал, трансмиллий, ҳудудий, минтакавий, йирик, урта, кичик |
Инновация самарадорлиги |
Саноат, молия, хизмат курсатиш, илмий-педагогик |
Таркатилиши буйича |
Алохида холатда, диффузия холатида |
Замонавий тушунчаларга кўра туризмдаги инновацион жараён бу режага асосланган, аниқ бир мақсадга йўналтирилган, амалга ошиши аниқ бўлган, ҳамда туристик соҳада фаолият олиб бораётган корхоналар томонидан амалиётга янгиликларни жорий этиш, давлат ва жамоат бирлашмаларининг туристлар оқимининг шахсий эҳтиёжларини қондириш учун турли таклифларни жорий этишидан иборат. Мавжуд таснифлаш бўйича туризмдаги инновацияларни қуйидагича фарқлаш мумкин: техникавий, ижтимоий, давлат (давлат-сиёсий), хукукий, маданий, ташкилий.
Қоидага кўра, туризмдаги инновациялар бу фаолиятнинг янги турларини жорий этиш ёки эски амалиётни такоминлаштириш услубларини яратишдан иборат. Туристлар шаҳарларга қилган ташрифи учун ва инвистицион фаолият билан шуғулланганлардан олинадиган солиқлар ва божлар, давлатлараро туристик ресурсларнинг реклама қилиниши ва у ёки бу давлатнинг туристлар учун жозибадор имиджларнинг яратилиши-буларнинг барчаси туризм сохасидаги инновацияларни ривожлантиришга олиб келадиган самарали катализаторлар булиб хисобланади.
Хозирги пайтда туристик фаолиятнинг янги турлари пайдо бўлмоқда, масалан, турли мамлакатларда бўлган туристлар дам олиш мобайнида ўзаро яшаш жойларини алмаштиришади бу ҳақида тегишли порталга ва махсус ижтимоий гуруҳга ҳабар бериш орқали амалга оширилади. Туристлар саёҳат қилиш жараёнида ўзларининг йиллик истеьмол харажатларининг 5-10% микдоридаги маблаFини сарфлашади. Туристларнинг молиявий эркинлиги инновацияларни ва туристик хизматлар таклифинининг ривожланишига олиб келади. Бунда замонавий кулай тулов тизимлар уларга белгилаб куйилган жой билан чегараланиб қолмасдан ҳамда нақд пул захираларини ўзи билан олиб юриш ташвишидан кутилишга ёрдам беради. Натижада уларга марокли маданий-таьлимий ва кўнгилочар туристик хизматлардан фойдаланиш эркинлигини такдим этилади.
Келажакдаги маҳсулот ғояси шакллантирилгач, ғояни амалиётда жорий этиш имкониятлари ўрганилади, етказиб берувчилар ва шерикларни қидириш ва саралаш, асосий ва қўшимча хизматларни, ташишни, тиббий суFурталашни режалаштириш, хомаки иктисодий ва нархлашга оид ишланмалар амалга оширилади. Бундай хатти-уаракатлардан кейин маҳсулотни эксперементал текшируви ўтказилади: тақдимот, синов савдолари, эҳтимолли талаб ва рақобатни баҳолаш. Янгиликни яратиш даври шу билан тугайди. Инновацион даврнинг навбатдаги босқичи туристик маҳсулотини олға суриш ва бозорга киритиш, сотиш ва тижоратлашувга йўналтирилган чоралар мажмуидан иборат (тарғибот ва реклама акцияларини, бевосита маркетингни ўтказиш, савдони рагбатлантириш, паблик рилейшнз).
Ходимларнинг рағбатлантирилишини ўз ичига олувчи савдони бошкариш тизими шакллантирилади. Туристик бозорининг бошка субъетлари ўз фаолиятида шу инновацияни фаол қўллай бошлаганларида инновацион давр тугайди.
Хизматларни сотиш бўйича Бош келишув (ГАТС) ҳолатларига асосланиб, туризм соуасида учта йуналишдаги инновацион фаолият ривожланмокда.
-
1. Корхона ва туристлик бизнесини ривожлантириш билан боғлиқ бошцарув тизими ва тизимида янгиликларни (ташкилий инновацияларни) жорий этиш, жумладан, қайта ташкил қилиш, йириклашув, энг янги техника ва илғор технологиялар асосида рақобатчи субъектларни бозордан
-
2. Мақсадли истеъмолчилар эҳтиёжларини қамраб олиш ёки шу вақтда қамраб олинмаган мижозларни жалб қилиш имконини берувчи маркетингга оид тадқиқотлар.
-
3. Туристик маҳсулотининг истеъмол хусусиятларини ўзгартиришга, рақобатда устунликлар берувчи ва ҳолатини мустаҳкамловчи хусусиятларига йўналтирилган даврий инновация (маҳсулотга доир янгилик)лар.
сиқиб чиқариш; кадрлар сиёсатида (кадрлар таркибининг янгиланиши ва алмаштирилиши, малака ошириш тизими, ходимларни қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш); оқилона иқтисодий ва молиявий фаолиятда (корхона барқарор ҳолати ва ривожланишини таъминловчи ҳисоботнинг замонавий шакларини жорий этиш).
Туризм сохасидаги тадбиркорликни ривожланишида инновацион жараёнларга халақит қилувчи ташқи муҳит омилларидан ташқари қўйидаги ички муҳитнинг холатига ҳам боғлиқ бўлади:
-
• ташкилий-техник тайёргарлик;
Фойдаланилган адаюиётлар рўйхати
-
1. Абдурахмонов К.Х. Менежмент туризма: Учебное пособие. –Т.: Филиал ФГБОУ ВПО “РЭУ им. Г.В. Плеханова” в г. Ташкенте, 2013.-248с.
-
2. Биржаков М.Б. Введение в туризм. – Издание 9-е переработанное и дополненное. – СПб.: Издательский дом Герда, 2007. – 576 с.
-
3. Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма. Учеб. Пособие. - М.: Финансы и статистика, 2003. – 176 с.
-
4. Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Менеджмент и организация бизнеса в туризме Узбекистана.- Т.: Гос.науч.изд-во Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006.– 367 с.
-
5. Тухлиев И.С. ва бошқалар. Ўзбекистонда туризм хизмат бозорини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари. Монография. Т.: 2012. 340 б.
"Экономика и социум" №10(101) 2022
Список литературы Туризм инновацион фаолиятининг ривожланишига таъсир илувчи омиллар
- Абдурахмонов К.Х. Менежмент туризма: Учебное пособие. -Т.: Филиал ФГБОУ ВПО "РЭУ им. Г.В. Плеханова" в г. Ташкенте, 2013.-248с.
- Биржаков М.Б. Введение в туризм. - Издание 9-е переработанное и дополненное. - СПб.: Издательский дом Герда, 2007. - 576 с.
- Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма. Учеб. Пособие. - М.: Финансы и статистика, 2003. - 176 с.
- Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Менеджмент и организация бизнеса в туризме Узбекистана.- Т.: Гос.науч.изд-во Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006.- 367 с.
- Тухлиев И.С. ва бошқалар. Ўзбекистонда туризм хизмат бозорини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари. Монография. Т.: 2012. 340 б.