Туркий аллар миллий фольклорида осмон ёритичлари билан боли урф-одат ва маросимлар

Автор: Исоков З.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Ўзбек халқининг деҳқончилик билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар кенг манба ва адабиётлардаги маълумотлар билан таҳлил қилинган ҳолда ёритиб берилади. Муаллиф қиёсий таҳлил усули орқали ушбу урф-одат ва маросимларнинг Ўзбек халқига хос бўлган локал жиҳатларини очиб берган.

Чўпон, занги ота, иссиқлик, совуқлик, қимиз

Короткий адрес: https://sciup.org/140300336

IDR: 140300336

Текст научной статьи Туркий аллар миллий фольклорида осмон ёритичлари билан боли урф-одат ва маросимлар

Маълумки самовий ёритқичлар асрлар мобайнида инсонларни қизиқтириб келган. Геродотнинг ёзиб қолдиришича, Марказий Осиёда антик даврларда яшаган қавмларидан бири массагетлар Қуёшни ягона тангри деб билганлар. Туркийларнинг қадимги динларидан бири бўлган “Кўк Тангри” динида эса бутун осмон юзини Худо деб тушунилган. Тангрининг осмонда эканлигига ишонч билдирилган. Осмон Тангри ҳисоблангани учун шу осмонда жойлашган Қуёш, Ой ва Юлдузлар ҳам муқаддас саналган.

Фарғона водийси аҳолиси анъанавий деҳқончилигида ҳам осмон ва сайёралар ҳаракати билан боғлиқ эътиқодлар алоҳида ўрин тутган.

Аждодларимиз йил фаслларининг ўрин алмашиши муддатлари билан бирга юлдуз буржларини ҳам жуда яхши билишган. Бунга сабаб самовий ёритқичлар харакатини кузатишга асосланган хаётий тажрибалар кундалик хаётда мухим амалий аҳамият касб этган. Шунинг учун деҳқон ҳам, чорвадор ҳам, боғбон ҳам юлдузлар харакати, хуёш ва ойнинг холатига хараб об-хаво хандай булишини аниқлай олишган. Эрталаб қуёш қизариб чиқса, иш куни ҳаво бузилади, қуёш қизариб ботса, эртасига кун яхши бўлади ёки тарози юлдузлари уфқ устида пайдо булса, ёз бошланганидан дарак беради [1.Б 36-38].

XIX аср охири - ХХ аср бошларида ФарFOна водийсида Урта Осиёнинг бошқа ҳудудлари сингари ислом динининг таъсири кучли бўлган. Одамлар осмону фалак сирлари ҳақида муайян илмий тасаввурга эга бўлмаганлар. Улар табиатда теварак-атрофда руй бераётган вохеа-ходисалар сабабини илохий кучлар ва инс-жинсларга боглаб тушунтиришган. Одамлар осмон жисмларини маъбуд ва илохларнинг тимсоли деб хараганлар. Бу илохларнинг хар бири уз характери ва одамларга муносабати жиҳатидан фарқланган бўлиб, эзгулик ва ёмонлик истовчи илоҳларга бўлиб тасаввур қилинган. Масалан қизғиш сайёра «Миррих (марс)»га қонни яхши кўрадиган «уруш худоси» деб энг ёруғ сайёра Зуҳра (Венера)га эса «гўзаллик маъбудаси тимсоли» деб ном берилган. Қадимги юнон афсоналарига кўра, осмондаги кўндаланг йўналган сомон йўли «маъбуданинг кукрагидан отилиб чиххан сут» деб талхин хилинган [2. Б 5-6 ]. Ўзбек афсоналарида эса сомон йўли ҳаёлий қаҳрамоннинг боши осмонга текканда ҳосил бўлган сидириқ, аравадан тўкилган сомоннинг изи деб тасвирланади [3.Б 35-41].

Ёзма манбалардан маълумки, қадимги мунажжимлар самода рўй берган бир қанча ҳодисаларни «худонинг амри» билан боғлашган. Халқимиз орасида ердаги ҳар бир одамни осмонда юлдузи бор, мабодо юлдузлардан бири учса, ердаги кишилардан бирининг умри сўнади, деган мифологик тасаввурлар мавжуд булган [4. Б 39-43].

Осмон ёритқичлари ҳақидаги тасаввурлар ҳақида гап кетганда аждодларимиз улардан еттитасига кўпроқ эътибор қаратганини кўрамиз. Улар

қуёш ва у билан боғлиқ олтита юлдуздир. Шу боисдан, дунё халқларида «етти» рақами ҳам муқаддаслаштирилган [5. Б 116-122]. Қадимий туркийларда барча юлдузларга нисбатан «jиlдуз» сўзи қўлланилиб юқоридаги юлдузлар эса қуйидагига номлар билан юритилган. Муштарий (Юпитер) - «эрантўз», Мезон (Весы)-«қорақуш», Сурайё (Плеяда)-«ўлкар», Етти қароқчи «jэтiкан», қутб юлдузи (Полярная звезда)-«тэмурқазуқ», миррих (Марс) юлдузи-«Бақiрсоқiм». [6. Б 47-48]

Ҳафтанинг ҳар бир куни муайян осмон жисмлари билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинганлигини ҳисобга олсак, бир ҳафтада етти кун борлиги ҳам етти сайёра номи билан алоқадорлиги маълум бўлади. Жумладан Душанба Ой куни, Сешанба Миррих (Марс) куни, Чоршанба Аторуд (Меркурий) куни, Пайшанба Муштарий (Юпитер) куни, Жума Зуҳра (Венера) куни, Шанба Зуҳал (Сатурн) куни, Якшанба Шамс (Қуёш) куни ҳисобланган. Шунингдек етти қават осмон билан етти қат ер тўғрисидаги асотирлар ҳам кенг тарқалган [7. Б 8-9].

Бу соҳа Зардўштийликнинг муқаддас китоби Авестода ҳам улуғланади. Чорвачилик жамият ҳаётида, тараққиётида асосий омил, ҳаттоки одамни қурбонлик қилишдан қутқарган восита бўлганлиги боис, чўпонлик барча иқтисодий формацияларда муқаддас профессионал касб даражасига кўтарилган. Шу сабабдан чўпон танланган, сараланган. Чўпонга таёқ топшириш, таёқ ушлатиш маросимлари ўтказилган.

Маълумки, чорва ҳайвонларига энг кўп зарар келтирувчи яйлов каналари (фанда бу қон сўрувчи паразитлар Ixodidae oиласи деб номланиб улар 6-та авлодни ўз ичига олади: Ixodes, Boophylus, Haemaphysalis, Dermacentor, Rhipicephalus, Hyalloma) бўлиб [11], улар чорва ҳайвонларини яхши ривожланишига тўсқинлик қилган. Буларни йўқ қилиш учун чорвадорлар халқ орасида “Даримчи” деб, аталувчи инсонлар хизматидан фойдаланишган. “Даримчи”лик жуда нодир касб бўлиб, ҳозирда бундай касб эгалари деярли қолмаган. Бундай инсонлар ўз хизмати учун анчагина яхши ҳақ олганлар. “Даримчи”лар иштирокидаги маросим қуйидагича ўтказилган. Чорва эгаси

“даримчи”ни ўз қўрасига таклиф қилгандан сўнг “даримчи” тоза покиза ва таҳоратли ҳолатда сурув яқинига келиб, ичи тозаланган, қовоқдан тайёрланган идишга тоза сув тўлдирган ва ушбу сувга Қуръондан суралар ўқиб дам солган. Сўнгра ушбу идишни сурув ётадиган қўра ёнидаги бирор устунга илиб қўйган. Ушбу идиш шундай жойга илинганки тунда ушбу идиш ичидаги сувга самодаги юлдузларнинг акси тушиши шарт бўлган. Маросимнинг эртаси куни “Даримчи” ушбу қовоқни олган ва Қуръондан суралар ўқиб тўплаб қўйилган сурув ичига кирган ва то идишдаги сув тугагунча ундаги сувдан оғиз бўшлиғига олиб сурувдаги қўйлар устига пуркаб чиққан. Ахборотчиларимизни маълумот беришларича, бу касб эгалари ўз касбини отадан ўғилга қолдиришга харакат қилишган, жуда камдан кам ҳоллардагина бу қоидани бузишга мажбур бўлишган. Ўз фарзандини “Даримчи”лик касбини олиши учун Бобо ёки ота ҳали фарзанд туғилмасидан тайёргарликни бошлаган. Фарзанд туғилишига икки ойга якин муддат колганда Ота 41 та тирик “иксодид( яйлов каналари)”ни топиб уларни Қамиш ўсимлигини (қамишнинг ичи ғовак бўлгани учун) бир бўғимига солиб ҳар икки томонини беркитган. Орадан 40 кун ўтиб қамиш очилган камиш ичидаги каналар эса бир-бирини еб битириб факат бир донаси тирик қолган. Ушбу кана эса бир кичикроқ идишга ёки пиёлага солиниб қуёшга қўйилган кана ўлиб, шу идишда қуритилиб фарзанд туғилишига қадар кутилган. Фарзанд туғилгач эса ҳали онасини кўкрак сутини истеъмол қилмасдан аввал қуритилган кана майда қилиб уқаланган ҳолда, сарёғга аралаштириб боланинг OFЗига солинган. Ушбу расм-русумлар килингандан сунг эса ушбу чақалоқ балоғат ёшига етгунига қадар “Даримчи” бобоси, отаси ёки устози билан бирга юқоридаги маросимларни ўтказишга қатнашиб юрган. Бизнингча ушбу маросим исломгача мавжуд бўлган аждодларимизнинг диний карашлари билан боглик булиб кейинчалик ислом таъсирида узгарган.

Осмон ёритқичлари билан боғлиқ тушунчаларнинг яна бири бу асосан йилқичлик билан боғлиқдир. Маълумки от сутидан тайёрланадиган маҳсулот яъни “кимиз” чорвачилик билан шугулланувчи барча этнослар озик-овкат рационидаги энг тансиқ маҳсулотлардан бири ҳисобланиб, бу ичимлик улар томонидан шифобаҳш хусусиятга эга маҳсулот сифатида ҳам қадрланади. Ахборотчиларимизнинг маълумотларига қараганда ушбу ичимлик Ҳулкар (Сурайё, Плеяда) юлдузи кўрингунга қадар “иссиқлик” Ҳулкар юлдузи кўрингач “совуқлик” бўлар экан. “Иссиқлик” ва “совуқлик” тушунчалари эса халқ табобатида қадимдан маълум. Ҳулкар (Сурайё, Плеяда) юлдузи эса йилнинг 22-26 август кунлари илк бор кўрина бошлайди.

Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, Фарғона водийсида деҳқончилик ва чорвачилик машғулоти билан боғлиқ бўлган бир қатор урф-одатлар ва расм-русумлар мавжуд бўлган. Ушбу расм-русумлар эса халқимизнинг асрлар давомида шаклланган тафаккури ва дунёқарашининг маҳсулидир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Об-ҳаво даракчилари. Т.: Адолат, 1996. Б. 36-38.

  • 2.    Эгамбердиев Б., Соатов А. Олимлар олам ҳақида. Т. 1990й. 6-бет.

  • 3.    Жўраев М. Сомон йўли ҳақидаги ўзбек халқ афсоналарининг мифологик асослари // Ўзбек тили ва адабиёти. 1996. №1. Б. 35-41.

  • 4.    Жўраев М. Юлдуз учиши билан боғлиқ мифологик қарашлар // Ўзбек тили ва адабиёти. 1996. №2. Б. 39-43.

  • 5.    Фролов Б.А. Как появилась «Магическая семерка» // Атеистические чтения. М., 1970. №4. С. 116-122.

  • 6.    М.Қошғарий. Кўрсатилган асар III том 47 бет.

  • 7.    Эгамбердиев С., Соатов А. Олимлар олам ҳақида. Т., 1990. 7-бет.

  • 8.    Щербак А.М. Сал-наме (по рукописи В-721), хранявщейся в рукописном отделе ЛО ИВАН // Письменные памятники Востока-1971. М., 1974. С. 171-180. 9. Ҳафтанома. Т., 1990. 2-8-бетлар.

  • 10.    Абдуллаев У.Фарғона водийсида этнослараро жараёнлар. Тошкент. 2004 й. 48-52 б.

  • 11.    Чорвачиликда асосан иксодид( яйлов) каналари кўпроқ зарар келтиради. Ixodidae oиласи 6-та авлодни ўз ичига олади:Ixodes, Boophylus, Haemaphysalis, Dermacentor, Rhipicephalus, Hyalloma.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Туркий аллар миллий фольклорида осмон ёритичлари билан боли урф-одат ва маросимлар

  • Об-хаво даракчилари. Т.: Адолат, 1996. Б. 36-38.
  • Эгамбердиев Б., Соатов А. Олимлар олам хакида. Т. 1990й. 6-бет.
  • Жураев М. Сомон йули хакидаги узбек халк афсоналарининг мифологик асослари // Узбек тили ва адабиёти. 1996. №1. Б. 35-41.
  • Жураев М. Юлдуз учиши билан боFлик мифологик карашлар // Узбек тили ва адабиёти. 1996. №2. Б. 39-43.
  • Фролов Б.А. Как появилась «Магическая семерка» // Атеистические чтения. М., 1970. №4. С. 116-122.
  • М.K,ошFарий. Курсатилган асар III том 47 бет.
  • Эгамбердиев С., Соатов А. Олимлар олам хакида. Т., 1990. 7-бет.
  • Щербак А.М. Сал-наме (по рукописи В-721), хранявщейся в рукописном отделе ЛО ИВАН // Письменные памятники Востока-1971. М., 1974. С. 171-180.
  • Хафтанома. Т., 1990. 2-8-бетлар.
  • Абдуллаев У.ФарFOна водийсида этнослараро жараёнлар. Тошкент. 2004 й. 48-52 б.
  • Чорвачиликда асосан иксодид(яйлов) каналари купрок зарар келтиради. Ixodidae оиласи 6-та авлодни уз ичига олади:Ixodes, Boophylus, Haemaphysalis, Dermacentor, Rhipicephalus, Hyalloma.
Статья научная