Урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири

Автор: Эгамбердиева Матлуба Маманазаровна, Абдалова Зулхумор Таировна, Аманбаева Зида Абдубоисовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Географические науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Шаҳарларнинг кенгайиши ва шаҳар турмуш тарзининг тарқалиши жараёнлари қишлоқ жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳам акс этади. Ушбу мақолада урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири, ердан фойдаланишдаги ўзгаришлар, ҳайдаладиган ерлар ҳисобига шаҳарлар кенгайишининг минтақавий хусусиятлари ва унинг оқибатлари кўриб чиқилган.

Урбанизация, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш, суғориладиган ерлар, ердан фойдаланишни глобал ўзгариши

Короткий адрес: https://sciup.org/14125664

IDR: 14125664   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10074

Текст научной статьи Урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири

Кириш. Урбанизация ҳозирги замондаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан бири ҳисобланиб, у барча мамлакатларда шаҳарлар ролининг ўсиши (сони ва аҳолиси), қишлоқ–шаҳар йўналишида аҳоли миграциясининг кучайиши, қишлоқ хўжалиги бўлмаган соҳаларнинг устувор ривожланиши (хусусан сервис, туризм ва х.к.), шаҳар маданияти ва турмуш тарзининг кенг тарқалиши ва бошқаларда ўз аксини топади. Шу билан бирга замонавий цивилизациянинг муҳим босқичи бўлган мазкур жараённинг жадал ривожланиши табиий равишда қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Бинобарин, «2050 йилга бориб жаҳон аҳолисининг 9 миллиарддан ортиши, урбанизация даражасининг тез суръатларда ўсиши ва аҳолининг 70 фоизи шаҳарларда тўпланиши кутилаётган бир пайтда, дунё аҳолисини боқиш учун глобал даражада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни икки баробарга ошириш керак бўлади».

Тадқиқот вазифалари. Дарҳақиқат, бундан кўринадики, урбанизациянинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фаолиятига тўғридан-тўғри ва билвосита таъсири ҳам йилдан-йилга ортиб боради. Суғориш учун яроқли қимматбаҳо ерлар ҳисобига шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларининг қурилиши аҳоли сонининг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шаҳарлар фойдаланишига ўтиши, озиқ-овқат хавфсизлиги каби масалалар урбанизацияни нечоғли мураккаб жараён эканлигини англатади. Шу боис, урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалигига таъсири ва у билан боғлиқ воқеликларни илмий асосда ўрганиш, мамлакат ёки минтақалар нуқтаи назардан таҳлил этиш талаб этилади.

Метод ва материаллар. Шахарлар ижтимоий-иктисодий ривожланиши ва алокалари бўйича очиқ тизим бўлиб, атроф муҳит, қўшни ҳудудлар билан доимий алоқада бўлади. Чунончи, аҳолининг шаҳар четида дала ҳовли, ёхуд ер участкаларининг бунёд этиши, саноат корхоналарининг шаҳар чеккасига сурилиши, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шаҳар билан шаҳар атрофи хўжаликлари ўртасида айирбошлаш, меҳнат муносабатлари ва маятниксимон миграция, шаҳар ичи ҳамда унинг атрофида ер майдонларининг қимматлашуви каби жараёнлар шахарларни кушни худудлар билан доимий боFликлигини ифодалайди.

Маълумки, шаҳарлар ер юзининг атиги 3 фоизини банд этган ҳолда, жами 200 минг кв км майдонни эгаллайди. Айтиш жоизки, мазкур кичик ҳудудда яшайдиган аҳолининг эхтиёжлари хусусан озик-овкат махсулотлари, ердан фойдаланишдаги узгаришлар, транспорт инфратузилмаси ва техноген ўзгаришлар юз беради. Аксарият ҳолларда шаҳар аҳолиси сонининг ўсиши оқибатида шаҳарларда экстенсив, яъни қўшни ҳудудлар ҳисобидан кенгайиб бориш жараёнлари кузатилади. Ушбу йўналиш дастлабки шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши учун хос бўлсада, кейинги йилларда ривожланаётган мамлакатлар шаҳарларида айни ҳолат қайд этилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шаҳар ерларининг кенгайиш суръати ва ҳажмига даромадлар, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши ва ахолининг усиши, шунингдек ердан фойдаланиш сиёсати, капитал окимлари, транспорт каби бошка катор омиллар хам таъсир курсатади.

Шахарлашув жараёнлари ривожланаётган мамлакатлар ахолисини озик-овкатга булган эхтиёжини кондириш шунингдек, иш уринлари билан таъминлаш, озик-овкат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишга бевосита таъсир кўрсатади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озик-овкат ва кишлок хужалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кура истикболда урбанизация жараёнлари қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун катализатор бўлиши ҳам мумкин. БМТ хисоб-китобларига кура, 2030 йилга келиб шахар ахолиси 2,5 миллиард кишига купайишини хисобга олсак, истикболда урбанизация жараёнлари ва озик-овкат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларга тайёр туришимиз керак. Прогнозларга кўра 2030 йилга келиб дунё шаҳар аҳолисининг 90 фоизи Африка ва Осиё давлатларига тўғри келиши кутилади [3]. Айни ҳолат аҳоли сони муттасил кўпайиб бораётган Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш ва Эфиопия каби мамлакатларда озик-овкат махсулотлари, ер-сув ресурсларига булган эхтиёжни янада кучайтиради ҳамда мазкур ҳудудлар аҳолисининг яшаш шароитини қийинлаштиради. Шу билан бирга энг йирик шаҳар ўсиши Ҳиндистон, Хитой ва Нигерияда рўй бериши кутилади. 2014 ва 2050 йиллар оралиғида дунё миқёсидаги шаҳар аҳолисининг 37 фоизи ушбу уч мамлакат ҳиссасига тўғри келади. 2050 йилга келиб, Ҳиндистонга 404 миллион, Хитойга 292 миллион ва Нигерияга 212 миллион шахар ахолиси кушилиши тахмин килинмокда [3].

Шахар ахолисини озик-овкатга булган эхтиёжини кондириш учун кишлок хужалиги ерлари зарур бўлишига қарамасдан, шаҳарлар мунтазам кенгайишда давом этмоқда. Масалан, Ливаннинг иккинчи йирик шаҳар саналган Триполи шаҳрининг майдони 1984 йилдан 2000 йилга қадар жуда катта тезлик билан кенгайди. Бунинг оқибатда шаҳар атрофидаги кимматбахо суFориладиган ерлар улуши 35 фоизга кискарди.

Дунё бўйича суғориладиган экин майдонларининг 60% дан ортиғи шаҳарлар яқинида жойлашганлиги қишлоқ хўжалиги ва шаҳарлар ўртасида ердан фойдаланиш бўйича рақобат мухитини хам юзага келтиради. Айтиш жоизки, 2000 йилда дунё буйича кишлок хужалик ерлари 30 млн.гани ташкил этган ҳолда, 2030 йилга келиб мазкур ерлар улуши яна 2 фоизга қисқариши кутилади (жадвал).

^айдаладиган ерлар жахон микёсида чекланган булишига карамасдан улар ҳисобига турли қурилишлар, шахталар, йўллар, шаҳарлар, саноат корхоналари ва бошқа турдаги объектлар муттасил қуриб келинмоқда. Агарда ҳар бир шаҳар эгаллаган ўрнини ўртача 3 кв.км (300 га) деб ҳисобланса, у ҳолда дунёда камида 120 млн га майдон улар билан банд эканлиги маълум булади [2].

Шаҳарлар кенгайиши таъсирида қишлоқ хўжалиги ерларининг минтақавий ўзгариши

Минтақалар

Кутилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг қисқариши, Мга

Қишлоқ хўжалиги ерларининг қисқариши, %да

Ҳосилдор-ликни камайиши, %да

Минтақалар бўйича ўртача ҳосилдорликни камайиши

Дунё бўйича:

30

2,0

3,7

1,77

Осиё

18

3,2

5,6

1,59

Африка

6

2,6

8,9

3,32

Европа

2

0,5

1,2

2,18

Америка

5

1,2

1,3

1,09

Океания

0.1

0,2

0,2

0,94

Манба: Земельные ресурсы: всемирный обзор. Част вторая.ООН.

Ўзбекистонда ҳам барча ривожланаётган давлатлардаги сингари аҳоли сони ва шаҳарлашув жараёнини ўсиб бориши оқибатида суғориладиган ерларга таъсир йилдан–йилга ортиб бормоқда. Таҳлилларга кўра, 2012-2015 йилларда қишлоқ аҳолиси сони 5,8 фоизга кўпайган бўлса, шу йиллар давомида суғориладиган ерлар майдони ва 0,5 фоизга камайди. Агар суғориладиган ерларни чекланганлигини ҳисобга олсак, аҳоли сони ўсиши билан боғлиқ муаммолар юзага келиши яққолроқ намоён бўлади. 2013-2016 йилларда республикада қишлоқ хўжалиги ерлари майдони 0,07% га, суғориладиган ерлар майдони ҳам 0,05 фоизга камайганлигини қайд этиш мумкин. Айни йилларда қишлоқ аҳолисининг ўсиши 6,3% ни ташкил этганини эътиборга олсак вазият анча ойдинлашади. Бу вақтда суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар таркибидаги улуши ўзгармади ва 23,8% ни ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда ҳам аҳолининг ўсиши қишлоқ хўжалиги ерларининг кенгайишига нисбатан анча олдинда.

Хулосалар. Таъкидлаш жоизки, шаҳар ер майдонининг истиқболда кенгайиши оқибатида олинаётган ҳосилдорликнинг 3,7% (3.4-4.2%) гача камайиши кутилмоқда. Биргина Осиё минтақасида ҳайдаладиган ерларнинг 3 фоизга қисқариши қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 6 фоизга қисқаришига олиб келади. Африкада бунинг оқибатлари уч баравар кўпроқ бўлади; ҳайдаладиган ерларнинг 3 фоизга қисқариши ҳосилдорликнинг 9 фоизгача пасайишига олиб келади [4].

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги 30 йил ичида шаҳарларнинг кенгайиши бутун дунё бўйлаб хусусан Хитой, АҚШ, Миср, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда ҳайдаладиган ерларнинг камайишига олиб келди [3]. Шаҳарларнинг кенгайиши оқибатида 2030 йилга келиб ҳайдаладиган ерларнинг 1.8-2.0% га бутунлай йўқолиш хавфи мавжуд ва бунинг 80 фоизи Осиё ва Африкада рўй бериши кутилади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Полян П.М. Территориальные структуры – урбанизация – расселение: теоретические подходы и методы изучения / Предисловия: Г.М. Лаппо и А.И. Трейвиша. М.: Новый хронограф, 2014.

  • 2.    Рафиқов А.А.Амалий география.-Т.:Ўқитувчи, 2000.

  • 3.    United Nations 2014 World Urbanization Prospects: The 2014 Revision (United Nations, Department of Economic and Social Affairs, Population Division, New York Accessed March 17, 2015.

  • 4.    Food and Agriculture Organization of the United Nations 2016 FAOSTAT Statistical Database. Available at faostat3.fao.org/home/E. Accessed March 21, 2016.

  • 5.    Grimm NB, et al. Global change and the ecology of cities. Science. 2008;319(5864):756– 760.

  • 6.    Seto KC, Sánchez-Rodríguez R, Fragkias M. The new geography of contemporary urbanization and the environment. Annu Rev Environ Resour. 2010

  • 7.    Timon McPhearson, Roger Auch, and Marina Albert. Regional Assessment of North America: Urbanization Trends, Biodiversity Patterns, and Ecosystem Services. October 2013

Список литературы Урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири

  • Полян П.М. Территориальные структуры - урбанизация - расселение: теоретические подходы и методы изучения / Предисловия: Г.М. Лаппо и А.И. Трейвиша. М.: Новый хронограф, 2014.
  • Рафиқов А.А.Амалий география.-Т.:Ўқитувчи, 2000.
  • United Nations 2014 World Urbanization Prospects: The 2014 Revision (United Nations, Department of Economic and Social Affairs, Population Division, New York Accessed March 17, 2015.
  • Food and Agriculture Organization of the United Nations 2016 FAOSTAT Statistical Database. Available at faostat3.fao.org/home/E. Accessed March 21, 2016.
  • Grimm NB, et al. Global change and the ecology of cities. Science. 2008;319(5864):756- 760.
  • Seto KC, Sánchez-Rodríguez R, Fragkias M. The new geography of contemporary urbanization and the environment. Annu Rev Environ Resour. 2010.
  • Timon McPhearson, Roger Auch, and Marina Albert. Regional Assessment of North America: Urbanization Trends, Biodiversity Patterns, and Ecosystem Services. October 2013.
Статья научная