Ватанга муаббат - олий саодат
Автор: Рустамова Н.Б.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (56), 2021 года.
Бесплатный доступ
Замондошларимизнинг онгу дунёқараши, ҳаёт тарзи, ўй-мақсад ва интилишлари кечаги кун одамларидан буткул фарқ қилади. Мамлакатимизда рўй берган ва бераётган янгиланишлар, қўлга киритилаётган ҳавас қилгулик ютуқлар замирида халқимизнинг ҳаётга, меҳнатга, Ватанга муҳаббати, ғайрати, шашту шижоати мужассам.
Ватан, суверенитет, қуръони карим, ҳадиси шариф, фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат, бозор муносабатлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140289231
IDR: 140289231
Текст научной статьи Ватанга муаббат - олий саодат
Чиндан ҳам, «Ватан туйғуси», «Ватан» тушунчаси биз учун саждагоҳдай муқаддас, саждагоҳдай пок ва улуғ бўлмоғи керак. Биз она Ўзбекистон истиқлолини, унинг шаъну шавкатини қандай ҳимоя этишни ота-боболаримиздан мерос қилиб олишимиз ва унинг ҳимоясига ҳамиша тайёр турмоғимиз даркор. Улуғ аждодларимиздан муқаддас мерос бўлиб келаётган Ватанга муҳаббат туйғуси, фарзандларимиз, бугунги ва келажак авлодларимиз учун чинакам эътиқодга, чинакам ақидага айлансин.
Дунёда Ватанга муҳаббат ҳисси деган тушунча бор. Бу – муайян замин эгаси бўлмиш халқни билиш, унинг қадрига етиш, нималарга қодир эканлигини тан олиш ва буюклигини эътироф этиш демакдир. Шу маънода, Ватан ва халқ эгизак тушунча. Ўзбекистон деганда, она юртимизни, ўзбек халқи деганда эса Ватанимизни тушунмоқ керак. Бирисиз иккинчисини тасаввур этиб бўлмайди. Саодатли келажакка ҳозир, ҳар дақиқада улуш қўшмоқ, Ватанга муҳаббат ва садоқат – ватанпарварликнинг асл кўринишидир. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, қадрдон тупроқ билан чамбарчас боғлиқ эканлигимизни теран идрок этиш, уни жон-дилдан севиш хаётга теран мазмун баFишлайди. Она багри гудак учун цандай оромбахш булса, Узбекистан - она Ватан биз учун шундай хаётбахшдир! Оллохга минг цатла шукурлар булсинким, муборак дамлар, улуF ва буюк кун бизнинг халқимизга насиб этди. 1991 йил 31 август Ўзбекистоннинг мустақилликка эришган кунидир. Биз учун мустациллик, - энг аввало уз тацдиримизни цулимизга олиш - узлигимизни англаш, миллий цадриятларни, урф-одатларимизни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу заминда, ҳар бир хонадонда тинчлик, осойишталик, барцарорликни сацлашдир. Маълумки, узбек халци табиатан ватанпарвар халц. Истицлол унинг учун бош харфлар билан ёзиладиган эҳтиёж эди. Мустақиллик Ватан ҳақида, ватанпарварлик хацидаги тушунчаларимизни тубдан узгартириб юборди.
Хозирги пайтда Ватан мустациллигини эъзозлашимиз, цадрига етишимиз, цадам-бацадам мустахкамлаб истицбол сари, буюк давлатимизни жаҳондаги ривожланган мамлакатлар сафига олиб кириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун олFа боришимиз керак. Мана шу туЙFулар, олижаноб фазилат хамда эзгу харакатлар бугунги кун учун Ватанга мухаббат, яъни ватанпарварлик намунасига айланмоцда.
Мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоцда. Бу - табиий хол. Одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, узи тугилиб вояга етган цишлоц, шахар, хулласки, Ватанининг тарихини билишни истайди. Хозир Узбекистан деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири булганини бутун жахон тан олмоцда. Бу цадимий ва табаррук тупроцдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиццан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайцал топган.
Дарвоце, Ватанимиз, яъни - бутун мусулмон олами эътироф этган олти буюк мухаддиснинг турт нафари булмиш - Имом Бухорий, Абу Исо Мухаммад Термизий, Имом Ахмад Насоий, Имом Доримий каби тенгсиз алломаларимизни онгу-шууримизда хис цилиш, дилда сацлашдир. Улар муцаддас ^уръони Каримдан кейин энг бебахо хикматлар гавхари хисобланган ^адиси шариф тупламларини тузиб, юртимиз хамда жахон халцларига абадул-абад сунмас шон-шараф келтирдилар.
Шунингдек, ислом таълимоти равнақига бемисл ҳисса қўшган Абдулхолиц Fиждувоний, Хужа Ахмад Яссавий, Бахоуддин Нацшбанд, Имом
Мотуридий, Аҳмад Фарғоний сингари ўнлаб буюк зотлар бу Ватанни муътабар этишди.
Ватанга муҳаббат юрт ҳимояси учун матонат кўрсатган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Амир Темур, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Дукчи Эшон, Примқул Намозов каби улуғларга муносиб булиб яшашдир.
Ватанга мухаббат , бу - зулм-истибдоддан кутулиш учун халцни маърифатли булишга чорлаган, миллий уЙFOнишга даъват этган, нажот илм-фан хамда бирлик ва бирлашиш ила харакат килиш, деб билган фидойи зиёлиларни, уларнинг раҳнамолари бўлган Мунавварқори, Маҳмудхўжа Бехбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла ^одирий, Чулпон, Усмон Носир каби сиймоларни курсатиш мумкин!
^ар бир инсон кунглидаги орзу-умидлари, яъни саодатли Ватанга мухаббатини хамиша авайлаб-асрайди. Уларнинг руёбга чициши учун интилиш ва курашиш баробарида эзгу ниятларига кўз тегмаслигини Яратгандан сурайди. Демак, у умри давомида авайлаб-асрайдиган, куз цорачигидай азиз билган шундай туЙFулар борки, уни ошкора тарзда эмас, ич-ичидан, юрагининг тубидан тулкинлантириб хаёт йулларига ошно килади.
Масалан, оддий сузлар бор - Авайлаш ва Асраш . Аслида инсон кунглида кечадиган шу сузлар эъзозли туЙFу. Зотан, болангизни, оилангизни, яхши курадиган одамингизни, илинган жойингизни, элингизни, она Ватанни «авайлаш лозим, асраш керак» деган уй-фикрни доимо ёдда тутасиз.
Ватаннинг Ватан булмоFи учун энг аввало эъзоз ва ифтихор хамда гурур ва туЙFу зарур. Унга миллатнинг миллат булиши - ахилликка,
ҳамжиҳатликка, муҳими манфаатга боғлиқ бўлади. Элнинг эл бўлмоғи учун тинчлик, тотувлик, хотиржамлик керак! Демак, булар Ватанга муҳаббатнинг муҳим омиллари.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов «бир пайтлар халқимиз, Ватанимизга нисбатан бўлган зулм ва зўравонлик, камситишлар ҳақида гапирар эканмиз, мен бир фикрни таъкидлаб айтмоқчиман: биз аламзада эмасмиз, кечаги ҳаётдан норози бўлиб, кимгадир қандайдир талаб қўйишдан ҳам йироқмиз. Кимлардир бир вақтлар юртимиздан улкан бойликларни олиб кетган бўлса, майли, бойлик топилади. Аммо шуни билиб қўйинглар, бизнинг энг катта бойлигимиз – бу халқимиз, ёшларимиздир» (Каримов И. А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – Т., 2015. – Б. 264.) дея таъкидлаган экан, ҳамон аламзадалик кўзи билан қаровчилар борлигини, империяпарастлар йўқ эмаслигини қуйидагича ифода қилиб: «тарих ҳақиқати шуки, империя деган тузум ҳеч қачон кўп яшамайди. Нега деганда, империя ҳамиша зулмга асосланади» (Каримов И. А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – Т., 2015. – Б. 91.), деган қатъий фикрни билдирган.
Мустақиллик шарофати туфайли буюк бобомиз Амир Темур сиймосига ҳаққоний баҳо берилди. Амир Темурда камдан-кам учрайдиган ноёб истеъдоднинг қирраларини очиш имкониятлари яратилмоқда. Унинг «Тузуклари» давлатни идора қилиш ва ҳарбий санъатни ташкил қилишнинг намунасидир. Ушбу мажмуада зийраклигу донолик, фаросатлигу тадбиркорлик, ишбилармонлигу топқирлик, зукколигу билимдонлик каби хислатлар ўз аксини топган. Айниқса, ҳарбий соҳадаги Соҳибқироннинг ноёб фикрлари ҳамон, қарийб 650 йилдан буён ўзининг қимматини йўқотган эмас, Шарқу Ғарб учун дастуриламал бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги даврда давлат суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий маънавий қадриятларни тиклаш, ўзликни чуқур англаш, миллий мустақиллик мафкурасини ривожлантириш каби улуғвор ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли тарзда давом эттириш – Ватанга муҳаббатдан бошланади. Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамда ривожлантириш жараёнлари ислоҳотларнинг ўзимизга хос ва ўзимизга мос «ўзбек модели» ва миллий тажрибамиз асосида фуқаролар онгида демократик қадриятларни қарор топтириш ва ҳуқуқийсиёсий маданиятни оширишда фаол иштирок этиш муҳим вазифага айланмоғи, энг муҳими Ватанга муҳаббат – олий саодат руҳида яшаш демакдир.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ватанга муҳаббат – бу халқимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳаёти фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Демак, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш учун фидокорона хизмат қилиш руҳида тарбиялаш – Ватан тараққиёти, равнақи ҳамда Ўзбекистоннинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслигини муҳофаза этиш бош вазифа бўлиб қолади.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 09.02.2021 йил.
-
2. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2015. – Б. 30– 31.
-
3. Каримов И. А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т., 2011. – Б. 426.
-
4. Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т., 1998. – Б.3.
-
5. Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. – Т., 2007. – Б. 108.
-
6. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд. А–Д. / Таҳрир ҳаъати: Т. Мирзаев ва бошқ.–Т.,– Б.444.
-
7. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари / Қ.Назаров ва бошқ. – Т., 2001. – Б.154.
Список литературы Ватанга муаббат - олий саодат
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 09.02.2021 йил.
- Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т., 2015. - Б. 30-31.
- Каримов И. А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. - Т., 2011. - Б. 426.
- Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. - Т., 1998. - Б.3.
- Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. - Т., 2007. - Б. 108.
- Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд. А-Д. / Таҳрир ҳаъати: Т. Мирзаев ва бошқ.-Т.,- Б.444.
- Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари / Қ.Назаров ва бошқ. - Т., 2001. - Б.154.