Она экстрагенитал патологиясининг ривожланаётган авлоднинг илк постнатал онтогенез динамикасидаги гематологик кўрсаткичларига таъсири
Бесплатный доступ
Эрта постнатал онтогенез динамикасида урғочи каламушларда экстрагенитал патологиянинг авлоднинг гематологик кўрсаткичларига таъсири ўрганилди. Экстрагенитал патологиянинг модели сифатида сурункали токсик гелиотринли гепатит қўлланилди; гепатит бузилишларини коррекциялаш ҳомиладорликнинг 5-кунидан бошлаб экспериментал каламушларда гепатроп дориларни (ессециале ва карсил) юбориш орқали амалга оширилди. Сурункали гелиотринли гепатит билан оғриган урғочиларнинг авлодларида аралаш озиқлантиришга ўтгунга қадар прогрессив камқонлик борлиги аниқланди; токсик гепатити коррекцияланган ҳайвонлар гуруҳида гепатопротекторларни киритиш қизил қон таначаларини кўпайтиришга ёрдам бериши ва лейкопения ҳолатларини нисбатан камайтириши, яъни гематопоетик жараёнларнинг нисбатан ривожланишига ёрдам бериши аниқланди.
Токсик гепатит, авлодлар, эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар, илк постнатал онтогенез
Короткий адрес: https://sciup.org/14130746
IDR: 14130746