Замонавий ўитишда тренингнинг аамияти
Автор: Азизива Г.Д., Адамбоев Ш.Ш., Султанова Н.Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-1 (93), 2022 года.
Бесплатный доступ
Хозирги кунда дунё миқёсида турли таьлим муассасаларида ўқувчиларнинг мавзу юзасидан олган билимларини психологик тренинг шаклида мустаҳкамлаш кенг оммалашиб бормоқда. Ўз навбатида, бу инновацион ва интерфаол усулларни дарс жараёнида қўллаб, ўқувчи ҳамда талабаларнинг вақтларини тежаб, билимларини эса янада мустаҳкамлаб юқори натижаларга эришиш.
Короткий адрес: https://sciup.org/140291041
IDR: 140291041
Текст научной статьи Замонавий ўитишда тренингнинг аамияти
Яхши тинглаш ва яхши жавоб бериш – энг буюк мукаммалликлардан биридир. Ф.Ларошфуко
Ҳозирги кунда психология соҳаси жуда тез ва кенг миқёсда ривожланаётган тармоқлардан биридир. Айниқса, психология деганда кўпчиликнинг кўз олдига “психологик тренинг” гавдаланади. Тренингнинг қанчалик яхши ўтиши ва қизиқарли бўлиши тренернинг маҳоратига боғлиқ.
Умуман олганда, тренинг ўзи нима?
Тренинг сўзини инглиз тилидан таржима қилинганда “машқ қилиш”,”такрорлаш” каби маъноларни беради. Тренинг атамасига бир канча олимлар турлича таъриф бериб ўтганлар. Лекин ушбу таърифлар бир-биридан унча узоқ бўлмаган умумийликка эгалар. Демак, тренинг- бу дарсни ёки бирор-бир машғулотни ўйин ва қизиқарли машқлар кўринишида амалга ошириш орқали тингловчида ўзига керакли бўлган маълумот, малака ва кўникмаларни шакллантириш, деб ҳисоблайман.
Ҳақли савол туғилади, тренинг бизга ўзи нима учун керак?
Ҳозирги замонда тан олиш керакки, бизнинг олий таълимдаги анъанавий ўқитиш методларимиз бироз эскирди. Интернет оламидан бир неча сониялар ичида излаган маълумотимизни олиш имкониятига эгамиз.
Хўш, ундай бўлса ўқитувчи нега керак?
Авваламбор, ўқитувчи ана шу маълумотларни онгимизга эсдан чикмайдиган қилиб (масалан, образли хотира тарзида) жойлашиши учун жавобгардир. Зерикарли лекциялар, хеч кимга кераги йўқ вароқ-вароқ конспектлар улардан нима наф...
Бир ўртоғимни учратиб қолдим. Қарасам қулоғига қулоқчинда мусиқа эшитиб конспект қилмоқда. Сўрасам бир домло ҳар бир мавзу учун 10 вароқдан конспект сўраган экан. Қизиқ бундан нима наф? Биз ўзимизни ўзимиз алдамаяпмизми? Қарийб 12 млн контрактни шу конспект килиш учун тўлаяпмизми? Талабанинг вақтини ўғирлашдан бошқа нарса эмас... Ҳозирда дунёнинг 2-рақамли миллиардери Билл Гейтс 1 дақиқида 6.659$ ишлаб топар экан. Бизнинг баьзи талабалар эса ўзларининг олтинга тенг вақтларини мустакил иш, конспект, ўзлаштириш иши в х.к лар билан ўтказмоқдалар.
Яқинда ёши каттароқ бир домлодан сўрадим: “ Устоз мана шу 5 вароқ конспектдан нима наф? Нима шуларни хаммасини ёзса мияга кириб қоладими? Ундан кўра мавзу бўйича асосий тушунчаларнинг изохи ёки қисқача бир вароқ асосий маълумотларни ёзса бўлмайдими” деб сўрасам антиқа жавоб бердилар: “Агар талаба 5 вароқ конспект қилса, имтихонда шу ёзганларидан бири савол бўлиб тушиши мумкин ёки инсон ёзиб кетаётганда миясида битта-иккита гаплар қолиб кетади” деб тушунтирдилар.
Мен шахсан бу фикрга мутлақо қўшилмайман. Сабаби, домло берган ўша 5 вароқ конспектни талаба ўзи ёзмайди, балки бирор танишига ёздириши тайин. Иккинчидан, “Умумий психология” китобида ёзилишича, “Инсон хотираси фаол жараён бўлиб, у шахснинг у ёки бу турли маълумотлар билан ишлаш малакасига, унга муносабатига, материалнинг қимматини тасаввур қилишига бевосита боғлиқ бўлади. Энг характерли нарса шуки, инсон фақат эшитган маълумотининг 10% ини, эшитган ва кўрган нарсасининг 50% гачасини, ўзи фаол бажарган ишларининг деярли 90%ини ёдда сақлайди. Бу кўплаб психологик экспериментларда исбот қилинган. Шахснинг ўзи ўйлаб топиб, ўзи бевосита бажарган ишлари жуда осон ишга тушади ва эслайди. Бу ходиса психологияда “генерация эффекти” деб аталади ”.
Шуларни инобатга олиб, таълим тизимида Япония, Жанубий Корея ва бошқа таълим тизими анча ривожланган давлатларнинг инновацион ўқитиш методлари, тренинг янги самарали усулларини жорий қилиш керак( Албатта, менталитетни инобатга олган холда, кўр-кўрона эмас). Ўқитувчининг 80 минут зерикарли маърузасини эшитиб ўтиргандан кўра ( баъзилар ухлаб қолади ), ўша дарсни қизиқарли тренинг кўринишида ўтказса мақсадга мувофиқ бўлади. Иложи борича хар бир тингловчига биттадан рол берилса, ўша рол тингловчининг хотирасида анча муддат сақланиб қолади.
Тренинг машғулотлари ўтказиш учун иштирокчиларни қизиқтириш керак. Уларнинг мустақил ишлашларига имконият яратиш керак. Бирон-бир қатнашувчини мухокама қилиш керак эмас, чунки у судланувчи эмас. Бирор шахс ўзини баланд тутмаслик керак. Психолог эса мутахассисман деб рўкач қилмаслиги керак. Ўз ҳарактерингиз билан қатнашувчиларни қўрқитманг, хавасини ҳам келтирманг.
Психология тарихида тренинг ўқитишнинг энг кенг тарқалган шакли фаол ижтимоий-психологик тренинглардир. Л.А.Петровская ижтимоий психологик тренингга таъриф берар экан, уни қуйидагича изоҳлайди: «Тренинг - шахслараро муносабатлардаги билимлар, ижтимоий установкалар, кўникма ва тажрибаларни ривожлантиришга қаратилгандир», шунингдек «Мулоқотда компетентликни ривожлантириш воситаси ҳамдир».
Тажрибалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тренинглар учун умумий бўлган вазифалар мавжуд бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳар бир тренинг ўз олдига қўйган ўзининг ўзига хос ва мос вазифаларига эгаки, шунга мувофиқ ҳолда ҳам айтиш мумкин-ки, тренингларда вазифа сифатида ҳар бир танлаб олинган муаммо юзасидан маълум ҳолатлар назарда тутилади. Лекин умумий ҳолда психологик тренингларнинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-
1. Гуруҳ аъзоларининг бир-бирлари билан танишувини ташкил этиш;
-
2. Гуруҳ аъзолари билан биргаликда нормаларга амал қилишга ўрганиш;
-
3. Гуруҳ аъзоларининг муаммоларини гапиртиришга шароит яратиш;
-
4. Гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро дўстона муҳит яратиш;
-
5. Гуруҳ аъзоларининг кайфиятини кўтариш;
-
6. Гуруҳ аъзолари ўртасида самимийлик муҳитини яратиш;
-
7. Гуруҳ аъзоларининг ўзаро жипслигини, аҳиллигини таъминлаш;
-
8. Гуруҳ аъзоларининг “қайта алоқа”сини таъминлаш;
-
9. Гуруҳ аъзоларида турли хил ҳаётий кўникма ва малакаларни ҳосил қила олувчи машғулотлар ташкил этиш.
Хулоса ўрнида, Конфуцийнинг бир фикрини келтириб ўтмоқчиман: “Боласини бирор ҳунар ўргатмасдан катта қилаётган одам, ўғри боқаётган одамдир”. Талабалар вақтни қадрланг, вақт сизга қадрини кўрсатганда кеч бўлиши мумкин. Ахир Президентимиз биз ёшлар учун жон куйдириб “нега 9 йил мактабда 3 йил коллеж билими билан ўқишга киролмайдию, нега 1йил репититорга бориб киради?” деб айтишларидан вазият қанчалик мураккаблигини хис қилишимиз мумкин. Инсон бирор нарсани қадрига қачон етади? Қачонки ўша нарсани эъзозласа ёки бўлмаса йўқотса. Инсон қачон бирор нарсани эъзозлайди? Қачонки ўша нарсага чин кўнгилдан ихлос қўйса, ишонса!
Фойдаланилган адабиётлар:
"Экономика и социум" №2(93)-1 2022
Список литературы Замонавий ўитишда тренингнинг аамияти
- Грецов А., Бедарева Т.Г80 Психологические игры для старшеклассников и студентов /ил. Т. Бедаревой. - СПб.: Питер, 2008. - 190 с.
- SOTSIAL TRЕNING VA AMALIYOT (O'QUV QO'LLANMA) Sh.R.Barotov, L.Ya.Olimov. Тошкент-2007.
- С.Н.Алимходжаева/Ф.И.Ҳайдаров "ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГЛАР ИШЛАНМАСИ" 1-қисм(Амалиётчи психологлар учун)"ТОШКЕНТ-2008 ЙИЛ".
- Психологик тренинг. Исмоилова.
- Saloydinov, S. Q. (2021). Paxta tozalash zavodlarida energiya sarfini kamaytirishning texnik-iqtisodiy mexanizmini yaratish. "Academic research in educational sciences", 2(9), 886-889.
- DOI: 10.24412/2181-1385-2021-9-886-889
- Saloydinov, S. Q. (2021). Creation of feasibility studies to reduce energy costs in ginneries. "Экономика и социум", 9(88), 147-149.
- EDN: NLPHMY
- Caлойдинов, C. К. (2021). Образовательные кредиты в Узбекистане. "Экономика и социум", 12(91), 470-472.
- EDN: IIJJUG
- Caлойдинов, C. К. (2021). Спрос на рынке дифференцированных продуктов. "Экономика и социум", 12(91), 473-476.
- EDN: KYPSIE