Ўзаро болилик методи, ўргатувчи ва ўрганувчи тармои

Автор: Дсбеков Т.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-1 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақола ўзлуксиз таълимдаги замонавий инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим олувчининг сифат ва кўникмасини шакллантиришда “Ўзаро боғлиқлик” методи жамоавий таълим олишда турли технологиялардан фойдаланиб ўқитишни ёритиб беради.

Замонавий таълим, ўзаро боғлиқлик, назарий ва амалий билим, технология, метод, ўқитувчи ва ўқувчи (талаба), дарс жараёни

Короткий адрес: https://sciup.org/140288984

IDR: 140288984

Текст научной статьи Ўзаро болилик методи, ўргатувчи ва ўрганувчи тармои

Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган мухим талаблардан бири ортиқча рухий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни талабалар ва ўқувчиларга етказиб бериш асосида маълум фаолият кўникма ва малакаларни шакллантириш, фаолиятни назорат қилиш, улар томонидан эгалланган назарий ва амалий билимлар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳоратни, таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда талабалар ва ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи, таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи педагогик технологияларни

қўллашга доир катта тажриба тўпланган бўлиб, бу тажриба асосини

ўргатувчи методлар ташкил этмокда.

Бу метод ўз моҳиятига кўра таълим олувчиларда ўқув-билиш фаоллигини ошириш. уларни кичик гурух ва жамоада ишлаш, ўрганилаётган мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларини дадил, эркин ифодалаш, ўз фикрларини химоя қилиш, далиллар билан асослаш, тенгдошларини тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирилган мавжуд мулоҳазалар орасидан энг мақбул ечимни танлаб олишга рағбатлантириш имкониятига эгалиги билан алохида аҳамият касб этади. Таълим ва тарбия жараёнида ўқитувчи (педагог) лар томонидан “Ўзаробоғлиқ” методининг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши таълим олувчи (талаба, ўқувчи) да мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд

ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар орасидаги мантиқий боғликликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш учун кенг имконият яратади. Шунингдек, ОТМ, умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган бир қатор ўқув фанлари бўйича муайян мавзуларни ўрганишда Ўзаробоғлиқлик методлардан фойдаланишга доир мисоллар келтирамиз.

Масалан манбада ушбу методнинг алфавит тартибида берилганлиги фойдаланувчиларга қулайлик яратади.

Республикамизда узлуксиз таълим тизимининг турли боскичларида фаолият юритаётган ўқитувчи (педагог) ларнинг ўз иш тажрибаларида

ўргатувчи ва таълим берувчи тармоқларини қўллашга доир шахсий тажрибаларини ўртоқлашишларига боғлиқ. Бу борадаги таклиф ҳамда иш тажрибасига доир мулоҳазаларни қўйидаги электрон почтага ёзиш орқали билдиришлари мумкин.

Замонавий шароитда таълим самарадорлигини оширишнинг энг макбул йўли-бу машғулотларнинг ўргатувчи ва ўрганувчи методлар ёрдамида ташкил этиш. Ўргатувчи ва ўрганувчи методнинг ўзи нима? Улар қандай таълим назарияси имкониятларига эга? Таълим жараёнида ўзаро боғлиқлик методининг ўринли, максадга мувофик қўлланилиши қандай самараларни каф олатлайди?

^уйида шу каби саволларга кискача жавоб топилади.

Юкоридаги саволларга жавоб топишда энг туFри кадам таянч тушунча -“узаро боFликлик” атамасининг луFавий маъноси билан танишишдир.

Субъектларни суҳбат, ўзаро хамкорликка асосланган ҳаракат, фаолиятнинг олиб боришларини ифодалайди.

Таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис яхши биладики, анъанавий таълим ҳам суҳбатга асосланган ва бу суҳбат қўйидаги узаро муносабат шаклларида ташкил этилади:

Анъанавий таълимда ҳам табиий равишда суҳбат асосини ахборот ташкил этади. Аммо ахборот узатишнинг асосий манбаи укитувчининг тажрибаси булиб, бу жараёнда укитувчи етакчилик килади, яъни у дарснинг асосий вактида билимларни огзаки тарзида укувчи (талаба)ларга етказиб беришга интилади. Уларнинг асосий вазифаси у^итувчини тинглаш, зарур вактларда ёзиш, саволлар билан мурожаат килинганида жавоб кайтариш, кам колатларда рухсат этилганидагина сузлашдан иборатдир.

Анъанавий таълимдаги бир томонламалик олий таълим тизимидаги факат маъруза машFулотларида эмас, семинар дарсларида хам устуворлик килади.

Унга кура, “етказиб берувчи” ролида энди укитувчи эмас, балки укувчи (талаба) намоён килади. Укувчи  (талаба), асосан, узи узлаштирган билимларни намойиш этади, укитувчи эса унинг фикрларини тинглайди, зарур уринларда саволлар билан мурожаат килади. Укувчи (талаба)лар гурухи (жамоаси) бу вазиятда бутунлай суст иштирокчи, тингловчи булиб колади. Бир карашда укувчи (талаба) ёки укитувчи томонидан узатилаётган ахборотларнинг кабул килиниши талабалар гурухи (жамоаси) учун билимларни узлаштириш имкониятини яратаётгандек таассурот уЙFOтади. Бирок, психологик тадкикот натижаларининг курсатишича, шу тарзда кабул килинган билим (маълумот) лар тез янгиланади. Укувчи талабанинг табиий физиологик-психологик имкониятлари муайян шаклларда ўзлаштирилган билимларни турли даражада сақлаб қолиш имконини беради. Яъни шахс: манбани ўзи ўқиганида 10%; маълумотни эшитганида 20%; содир бўлган воқеа, ходиса ёки жараённи кўрганида 30%; содир бўлган воқеа, ходиса ёки жараённи кўриб, улар тўғрисидаги маълумотларни эшитганида 50%; маълумот (ахборот) ларни ўзи узатганида (сўзлаганида, билимларини намойиш этганида) 80%; ўзлаштирилган билим (маълумот, ахборот)ларни ўз фаолиятига татбиқ этганида 90% ҳажмдаги маълумотларни ёдда саклаш имкониятига эга.

Шунга кўра ўзаро боғлиқлик ўқитиш “таълим жараёнининг асосий иштирокчилари ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гурухи ўртасида юзага келадиган хамкорлик, кизFин бах,с-мунозаралар, узаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий карашларини иккиланмай баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда ўқувчи (талаба)ларнинг узаро якинликларини юзага келтириш, “укитувчи-укувчи (талаба)-укувчилар гурухи”нинг узаро бир-бирларини хурмат килишлари, тушунишлари ва куллаб-кувватлашлари, самимий муносабатда булишлари, рухий бирликка эришишлари каби билан тавсифланади”.

Замонавий таълим, шу жумладан, унинг тобора оммалашиб бораётган шакли-узаро боFликлик укитишда эса шахслар уртасидаги сухбат куйидаги шахслар уртасида ташкил этилади.

Узаро боFликлик таълим мохиятига кура сухбатнинг “укувчи - ахборот-коммуникацион технологиялар” шаклида ташкил этилиши ўқувчи (талаба)лар томонидан мустақил равишда ёки ўқитувчи раҳбарлигида ахборот технологиялари ёрдамида билим, кўникма, малакаларнинг ўзлаштирилишини англатади.

Ўқитишнинг ўзаро боғлиқлик таълимга асосланиши бир қарашда ниҳоятда оддий, содда; ва ҳатто “болалар уйини” каби таассурот уйғотади. Бироқ, бунда ўқитувчининг маълум даражада қўйидаги омилларга эга булиши талаб килинади:

Асосий омиллар

Шу билан бирга таълимда ўзаро боғлиқлиқ таълимнинг самарадорлиги

қўйидаги иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ.

Иккиламчи омиллар

Ўқувчи (талаба)ларнинг дарсга          Ўқувчи (талаба)ларнинг психологик тайёргарликлари           ўзлаштириш даражаси

Ўқувчи (талаба)ларнинг муайян         Ўқувчи (талаба)ларнинг тенг- даражада ҳаётий тажрибаларга          дошлари ва ўқитувчи билан ҳам- эгаликлари                           корлик қилишга мойилликлари

Ўқувчи (талаба)ларнинг ўкитувчи       Ўқувчи (талаба)ларнинг дарсга томонидан қўйиладиган талабларга      нисбатан масъулиятли ёндашиш- буйсуниш хохишига эгаликлари         лари, бурчни англай олишлари

Ўқитувчи таълим жараёнида ўзаро боғлиқлик таълим ёрдамида ўқувчи

(талаба)ларнинг кобилиятларини ривожлантириш, мустакиллик, уз-узини назорат, уз-узини бошкариш, самарали сухбат олиб бориш, тенгдошлари билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш, мустақил ҳамда танкидий фикрлаш, мукобил таклифларни илгари суриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш, ўз нуқтаи назарларини химоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби сифатларни шакллантиришга муваффак булади.

Энг муҳими, ўзаро боғлиқлик методни қўллаш орқали ўқитувчи ўқувчи (талаба)ларни аниқ таълимий мақсадга эришиш йўлида ўзаро хамкорликка асосланган ҳаракатларини ташкил этиш, йўналтириш, бошқариш, назорат ва тахлил килиш оркали холис бахолаш имкониятини кулга киритади.

Ўзаро боғлиқлик таълимнинг асосий белгилари куйидагилардир:

Изох: Рефлексия (лотинча “reflexio” - ортга кайтиш, акс этиш): кишининг уз хатти-харакатлари, уларнинг асосларини тушуниб етиши, фахмлашига каратилган назарий фаолияти; билишнинг алохида фаолият; шахсий кечинмалари, хис-туЙFулари ва уй-хаёллари мохиятини фикрлаш оркали англаш).

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ ВА МАНБАЛАР:

  • 1.    Панина Т. С., Вавилова Л.Н. Современные способы активизации

    обучения / Учебное пособие. Под ред. Т.С.Паниной. - 4-е изд., стер. - Москва: Издательский центр “Академия”, 2008. - 176 с.

  • 2.    Панфилова А.П. Инновационные педагогические технологии. Активное обучение / Учебное пособие. - Москва: Издательский центр “Академия”, 2009.

    -1 9 2 с.

  • 3.    Психолого-педагогическое сопровождение реализации инновационных образовательных программ / Под ред. Ю.П.Зинченко, И.А.Володарской. -Москва: Изд-во МГУ, 2007. - 120 с.

  • 4.    Современные образовательные технологии / Учебное пособие. Под ред. Н.В.Бордовской. - 2-е изд., стер. - Москва: КНОРУС, 2011. - 432 с.

  • 5.    Ступина С.Б. Технологии интерактивного обучения в высшей школе / Учебно-метод. пособие. - Саратов: Издательский центр “Наука”, 2009. - 52 с.

  • 6.     http://www.bj.pu.ru/method/4-13.html .

  • 7.     http.Y/ru.wikipedia.org/wiki/Методы обучения.

  • 8.     http://letopisi.ru/index.php/Интерактивныеметодыобучения .

  • 9.     http://paidagogos.com/?p=124 .

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Ўзаро болилик методи, ўргатувчи ва ўрганувчи тармои

  • Панина Т. С., Вавилова Л.Н. Современные способы активизации обучения / Учебное пособие. Под ред. Т.С.Паниной. - 4-е изд., стер. - Москва: Издательский центр "Академия", 2008. - 176 с.
  • Панфилова А.П. Инновационные педагогические технологии. Активное обучение / Учебное пособие. - Москва: Издательский центр "Академия", 2009. -1 9 2 с.
  • Психолого-педагогическое сопровождение реализации инновационных образовательных программ / Под ред. Ю.П.Зинченко, И.А.Володарской. - Москва: Изд-во МГУ, 2007. - 120 с.
  • Современные образовательные технологии / Учебное пособие. Под ред. Н.В.Бордовской. - 2-е изд., стер. - Москва: КНОРУС, 2011. - 432 с.
  • Ступина С.Б. Технологии интерактивного обучения в высшей школе / Учебно-метод. пособие. - Саратов: Издательский центр “Наука”, 2009. - 52 с.
  • http://www.bj.pu.ru/method/4-13.html.
  • http.Y/ru.wikipedia.org/wiki/Методы обучения.
  • http://letopisi.ru/index.php/Интерактивныеметодыобучения.
  • http://paidagogos.com/?p=124.
Статья научная