Ўзбекистон итисодиётига кластер тизимини жорий этишнинг баъзи бир масалалари

Автор: Эргашев С.А., Уринбоев .Ж.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада ҳудудий кластер тизимини иқтисодиёт тармоқларига тадбиқ қилиш ва Ўзбекистон саноатига бу интеграцион тизимини жорий этиш тўғрисида фикр юритилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140291146

IDR: 140291146

Текст научной статьи Ўзбекистон итисодиётига кластер тизимини жорий этишнинг баъзи бир масалалари

Кириш. Ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ташкил этиш, жойлаштириш ва ривожлантириш бўйича назарий ва амалий масалалар дастлаб саноатнинг бешиги бўлган Европада яратила бошланди. Бизнинг минтақада ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантириш юзасидан катта аҳамиятга эга назариялар яратилиши ва иқтисодиётга тадбиц цилиниши ХХ аср бошларига тyFpи келади. Утган асрнинг 20-йилларида рус олими И.Г.Александров ГОЭЛРО плани, яъни собиц Иттифоқни электрлаштириш давлат режаси доирасида ДнепроГЭС лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида район комбинатлари ҳақидаги назарияни ишлаб чицди. Олим томонидан мазкур масалани чуцур урганиш асосида 1930 йилларда район ишлаб чицариш комбинатларини ишлаб чицариш жараёнида ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Кейинроц Н.Н. Колосовский ва И.Г. Александровнинг район ишлаб чиқариш комбинатлари Урал, Сибирь ва КозоFистон каби йирик ицтисодий географик районларига тадбиц этилди [2].

Ицтисодиётнинг жадал ривожланиши саноат тармоцларида янгича қарашларни юзага келишига замин яратди. 1950 йилларга келиб Ғарбий Европада ишлаб чицариш кучларини худудий ташкил этиш ва такомиллаштиришда кластер усули кенг тадбиц этилиши бошланди.

Натижа ва мухокама . “Кластер” термини инглизча, “панжа”, “бош”, “боғлам”, “гуруҳ”, “тўпланиш” маъноларини билдиради. Кластер назариясига оид илк фикрлар М. Портерга тегишлидир. Унинг фикрига кура, “кластер” бу - муайян худудда узаро боглиц булган бир неча корхоналарнинг туплами булиб, улар бир-бирининг рацобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи ва ўз навбатида, мажмуали ривожланишини таъминлайдиган ўзаро манфаатли ҳамкорлар жамланмасидирМ.Портернинг таъкидлашича, цайси давлат ёки минтацада кластерлар ривожланган бўлса, ўша ҳудудда истиқомат қилаётган ахолининг турмуш даражаси юцори булади [3].

Ҳудудий кластерларни шакллантириш учун қуйидаги омиллар талаб цилинади:

биринчидан, чекланган географик худудда барча кластер иштирокчиларининг мужассамлашуви (мазкур минтацада, кластерни шакллантиришга ва корхоналарни цуллаб-цувватлаш ва хизмат курсатишга

ёрдам берадиган рақобатбардош устунликка эга бўлган етакчи компанияларнинг мавжудлиги);

Иккинчидан,     иштирокчилар     ўртасида     ҳамкорликни мувофиқлаштириш (маҳаллий ва минтақавий даражада ҳамкорлик қилиш орқали кластернинг “ядроси”ни ташкил этадиган илмий-тадқиқот муассасалари, турдош корхоналарнинг ҳамкорлигини уйғунлаштириш) [4].

Жуда кўп назариётчи ва амалиётчи мутахассислар томонидан ҳудудий кластерга таъриф берилган ва бу таърифлар асосланган. Бу таърифлар баъзида бир-бирини тўлдирса, айримларида бир-бирига мос келмайди. Бунга сабаб кластер тизими турли вақтда ва турли ҳудуддаги табиий, иқтисодий-ижтимоий имкониятлар бир хил бўлмаганлиги сабабли турлича намоён бўлади.

Кластерлар бугунги замонавий иқтисодиётда жуда катта устунликларга эга бўлиб, анъанавий ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерга бириккан корхоналар ўртасида турли даражадаги тафовутлар мавжуд (жадвалга қаранг).

жадвал

Анъанавий ва кластерлашган бирлашма, корхоналарнинг қиёсий тавсифи1

Фаолият тури

Ананавий корхоналар

Кластерга бирикган корхоналар

1.

Асосий  ишлаб

чиқариш

Қатъий      ихтисослашув,

стандарт маҳсулотлар

Эгилувчан ихтисослашув

2.

Ишлаб чиқариш тармоқлари

Кооператив ишлаб чиқариш, марказлашув

Фирмаларни    йўналишлар

бўйича жойлаштириш

3.

Рақобат

Ички бозорда, минтақа ичида

Глобал ва чегараланган ҳудуд

4.

Ҳудудий жойлаштириш

Минтақа ичида, минтақалар аро

Географик яқин ҳудудлар

5.

Иқтисодий кўрсаткичлар

Тармоқларда

Кластер  тизимига  кирган

тармоқ йиғиндисида

1 Пилясов А. Лучшая практика формирования территоряльных инновационых систем регионах России // Синергия пространства региональные инновационные системы, кластеры и проекти и знания. – Москва-Смоленск., 2005. – С. 46-47.

6.

Меҳнат ресурслари

Меҳнат ресурсларининг кам ҳаракатчанлиги

Меҳнат ресурсларининг фаол ҳаракат қилиши

7.

Давлат бошқаруви

Тармоқ ва корхоналарни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

Кластерга бириккан корхоналарни бошқаришда айрим жиҳатларини тартибга солиш

8.

Биргаликда харакат  қилиш

механизмлари

Расмий

Расмий ва норасмий

Турли давлатларда ташкил этилган кластерларни таққослаш ва ўрганишлар шуни кўрсатадики, улар ўртасида марказлашув даражаси ва ҳудудий жиҳатдан умумийлик борлигини кўрсатади. Ҳудуди кичик мамлакатларда кластерлаштириш умумдавлат миқиёсида ташкил этилса, ҳудуди катта давлатларда эса маъмурий-ҳудудий бирликлар даражасида ташкил этилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон шароитида ҳудудий кластерларни ташкил этиш миллий даражада олиб бориш муҳимми ёки ҳудудлар миқёсидами?, деган савол пайдо бўлиши табиий ҳол. Республикамиз майдони жиҳатидан ҳудуди катта мамлакатлар қаторга кирмаганлигини ҳисобга олсак, кластер тизимини жорий этиш давлат миқёсида ташкил этилиши ва назорат қилиб борилиши мақсадга мувофиқ (айниқса, бошланғич босқичда назорат давлат қўлида бўлиши лозим). Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳудудлар имконияти ва улардаги табиий, иқтисодий-ижтимоий вазият маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликни талаб қилади ва кластер тизимининг ривожланишида муҳим ўрин бўлади. Яна бир жиҳат шундаки, ҳудудлар имконияти бир хил эмаслиги кластер тизимини жорий этишда ягона қолип бўлади, деган фикрларни четга суриб қўйиш кераклигини кўрсатади. Яъни, жаҳон тажрибасида ўзини оқлаган сиёсат Ўзбекистон ва унинг ҳудудларида турлича натижа бериши мумкин. Шу сабабдан, жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда, республика шароитида кластерлар ташкил этишни босқичма босқич амалга ошириш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. Шунга кўра, кластер тизимини иқтисодиётга жалб қилиш ва кутилган натижага эга бўлишда ривожланиш босқичлари муҳим ўрин тутади.

Биринчи босқичда маҳаллий таъсирга эга кичик кластерлар шаклланади. Мазкур кластерларни ташкил этишда, ҳудуднинг асосий хўжалик тармоғи танланади ва давлат томонидан ҳуқуқий, молиявий ёрдам кўрсатилади. Кластер таъсисчилари томонидан асосий ўзак корхоналар атрофида уларга бевосита ва билвосита алоқадор инфратузилма шароитлари ўрганилиб чиқилади. Ўрганиш натижалари асосида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилади, корхоналарнинг экспорт ва импорт фаолияти соддалаштирилади. Ушбу босқичдаги кластерларга бириккан корхоналарга маҳаллий хом ашёни иложи борича пастроқ нарҳларда етказиб бериш, замонавий техника ва дастгоҳлар билан таъминлаш, узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратишда давлат органларининг роли катта бўлади.

Иккинчи босқичда республика таъсирига эга бўлган йирик кластерлар пайдо бўлади. Бу босқичда эса ҳудудда инфратузилма талаб даражасига олиб чиқилади. Лекин, ишлаб чиқариш жараёни муттасил ортиб бориши туфайли тармоқларда диверсификация жараёни кетади. Шу сабабдан қўшимча инфратузилмаларни яратиш давр талабига айланади. Илмий тадқиқот марказлари билан алоқаларга алоҳида эътибор бериш, халқаро талаблар негизида фаолият юритиш имкониятини беради.

Учинчи босқичда минтақа таъсирига эга йирик кластерлар вужудга келади. Бу кластерлар минтақада ўзига хос нуфузга эга бўлиб, улар ҳудуд бозорини ўрганиш учун маркетинг ишларини жадал ривожлантиради, фан-техниканинг энг сўнгги ютуқ ва янгиликларига кўпроқ эътибор қаратади. Мазкур типдаги кластерлар кўпроқ трансчегаравий ҳудудларида ташкил этилиб, икки ва ундан ортиқ давлатларнинг хўжаликлари билан интеграциялашади. Иқтисодий имкониятлари ва ҳудудий қамрови кенгайиши халқаро миқёсда фаолият юритиш имкониятини беради.

Бугунги эгилувчан ва тез ўзгарувчан бозор шароитида янгиликни бирданига йирик масштабда жорий цилиш уринли эмас. Чунки, хар бир тармоц мураккаб тизим хисобланади, ва айни пайтда, кластерларда бир цанча тармоцларнинг мавжудлиги уларни бошцариш, узаро манфатли шароитларни яратиш, мавжуд табиий ва ицтисодий-ижтимоий шароитлар билан боFлиц муаммоларни босцичма-босцич хал цилиш имконини беради.

Кластерлар ташкил этишда тармоцларни бири-бири билан мувофицлаштириш бугунги куннинг долзарб масаласи хисобланади. Бу вазифани асосан кластернинг узак корхоналари бажариши ва давлат органларининг фаол иштироки булиши лозим. Шундан келиб чиццан холда, узак корхоналар цуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади:

  • >    кластер тизимини шакллантириш;

  • >    тармоцнинг бошца корхона, ишлаб чицарувчи, етказиб берувчи, хамкор ташкилот ва давлат органлари билан келишувларига эришиш;

  • >    тармоцдаги корхоналарга тизимли равишда инвестиция, субсидия, кредитлар беришни ташкил этиш;

  • >    бошцарув органлари фаолиятини ташкил этиш;

  • >    кластерга бириккан корхоналар уртасида ицтисодий муносабатлар юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чициш;

  • >    ишлаб чицаришни ривожлантириш юзасидан истициболли лойихалар тайёрлаш;

  • >    илмий тадцицот муассасаларини ташкил этиш ёки мавжудлари билан хамкорлик урнатиш ва бошцалар.

Шу уринда, Америка ^ушма Штатлари тажрибасидан келиб чиццан холда, цуйидаги уч босцичли кластер сиёсатини олиб бориш лозим, деб хисоблаймиз:

  • 1.    Аниц узак саноат тармогини ривожлантиришга царатилган;

  • 2.    Тармоқлар орасидаги манфаатли ҳамкорликни шакллантиришга царатилган;

  • 3.    Оксаётган сохаларни ривожлантиришга каратилган [5].

Жахон тажрибасидан маълумки, кластерлар ташкил этишнинг дастлабки боскичида хукумат фаоллик курсатиши зарур. Айникса, юридик жиҳатдан асосланган хужжатларни яратишда. Бунда юридик хужжатлар худудларнинг табиий, иктисодий ва ижтимоий шарт-шароитлардан келиб чиккан холда яратилиши лозим.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “Тукимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мулжалланган чора-тадбирлар дастури туFрисида”ги П^-2687 сонли ^арори пахта-тукимачилик, тикув-трикотаж саноатида кластерлаштириш жараёнини ташкил этиш ва ривожлантиришда дастлабки хукукий асос сифатида хизмат килди [1]. Ушбу Қарор қабул қилингандан кейинги даврда иқтисодиёт тармоқларида кластерлар иқтисодий ривожланишнинг етакчи ташкилий тузилмаларидан бирига айланди. Ҳар бир ҳудуд кластерлар ташкил этишда ўзининг ҳуқуқий асосларига эга бўлиши ва мавжуд шароитлардан келиб чиққан холда кластерларни такомиллашиб бориши лозим. Бундай худудларга оид хукукий асосларни махаллий хокимликлар ва таъсисчилар хамкорликда ишлаб чикишлари максадга мувофик.

Кластерларни анъанавий ишлаб чиқариш тармоқларидан фарқли жихатларидан бири илмий тадкикот марказлари ва ишлаб чикариш орасидаги кооперацион боғланганлигидир. Буюк Британия тажрибасидан келиб чикиб катта илмий салохиятга эга илмий тадкикот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги фаол механизмни яратиш давр талабидир. Мазкур механизмга кура, хар бир кластер:

  •    технологик жараённинг бориши ва келажакда ривожланиш йуналишларини белгилаш;

  •    ишлаб чикарилаётган махсулотлар ва келгусидаги ишлаб чикариш кузда тутилган махсулотлар юзасидан тавсиялар тайёрлаш;

  •    экаётган экин турлари ва улар юзасидан келгусидаги йуналишларни аниклаш;

  •    бошқарув тизимини ташкил этиш тартиби ва уни такомиллаштириш юзасидан йуналишларни ишлаб чикиш;

  •    онлайн базалар яратиш, уларни доимий янгилаш ва такомиллаштириш учун юқоридаги ҳар бир йўналишлар бўйича грантлар эълон килиб бориш зарур.

Хулоса ва таклифлар. ^ар бир тизимни самарали бошкариш ишлаб чиқариш жараёнида ярим ютуқга эришиш билан баробардир. Ўзбекистон шароитида кластерлар тизимини ташкил этиш ва уни ривожлантиришда муайян муаммолар пайдо булиши табиий холдир. Улардан бири кластерлар ташкил этишнинг сиёсийлаштирилишидир. Аксарият холатларда кластерлардан худудлар замонавий бренд сифатида фойдаланмокда. Бундай кластерлар давлат томонидан фаол куллаб-кувватланиши хисобига уларнинг фаолияти бир томонлама тахлиллар чикаришга олиб келмокда. Натижада, бугунги кунда кластерлар ривожланишининг муҳим шарти бўлган иқтисодий рақобат устунлигига эга бўлмайди. Афсуски, бундай тоифадаги “псевдокластерлар” ёки сохта кластерларга имконият берилмоқда, аслида эркин бозор иқтисодиёти шароитида бундай кластерларнинг ривожланиши кийин кечади.

Ўзбекистон шароитида кластерларни ташкил этишда қуйидаги омилларга эътибор бериш максадга мувофик:

  •    Канада тажрибасидан келиб чикиб, бошкарув органлари томонидан кластерлар хар томонлама куллаб кувватланиши лозим. Негаки, кластерлар ташкил этишнинг дастлаби босқичида давлат кўмаги муҳим ўрин тутади. Бу эса кластерларни давлат томонидан бошқаришни талаб этади. Шу сабабдан кластерларни марказдан ёки махаллий хокимликлар томонидан назорат тизимини аниклаб олиш лозим;

  •    минтақада логистика марказларини ташкил этиш ҳамда транспорт-географик ўрнини баҳолаш;

  •    мамлакат ва унинг ҳудудларида иқтисодий-ижтимоий инфратузилмани қай даражада ривожланганлигини ўрганиш;

  •    мамлакатнинг табиий, иқтисодий имкониятларини аниқлаш;

  •    меҳнат ресурсларининг малака ва кўникмаларини шакллантириб бориш;

  •    минтақада муваффақиятли фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг келажак режалари ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш кластерларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Япония тажрибасидан келиб чиқиб, кластер тизимига йирик корхоналар билан бирга, балки стабил иш олиб бораётган кичик корхоналарни ҳам киритиш мумкин. Натижада, ҳудудий ишлаб чиқариш кластерлари кичик ва йирик корхоналар ўртасида интеграциясни вужудга келтиради. Географлар томонидан ҳар бир давлат бир бутун организм, деб қаралади. Шундай экан, бир бутун организмнинг ҳамма органлари меъёрида ишлаши кутилган натижага тезроқ етиб бориш имконини беради.

Германия тажрибаси шуни кўрсатадики, иқтисодий жиҳатдан суст ривожланган минтақаларни кластер тизимига тезроқ тортиш ва уларга алоҳида эътибор қаратиш муваффақият калити ҳисобланади. Ўзбекистон шароитида тараққиётдан ортда қолаётган минтақаларнинг табиий, иқтисодий ва демографик имкониятларини рўёбга чиқариш учун кластерлар ташкил этиш катта аҳамият касб этади.

Фойдаланган адабиётлар:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони.

  • 2.    Солиев А.С., Комилова Р.Қ., Янчук С.Л., Жумаханов Ш.З., Ражабов Ф.Т. Иқтисодий ижтимоий география. – Тошкент, Ношир, 2019. – Б. 69-70 б.

  • 3.    Портер М.Э. Конкуренция. Пер. с англ. / Майкл Портер. – М.: Вильямс, 2001.

  • 4.    Портер М.Э. Конкуренция: Пер. с англ. / Майкл Портер. – М.: Вильямс, 2003. – 605 с.

  • 5.    Пахомова И.Ю. Модель «тройной спирали» как механизм инновационного развития региона // Научные ведомости Белгородского государственного университета. Серия: Экономика. Информатика. – 2012. №7(126). Том 22.

  • 6.    Пилясов А. Лучшая практика формирования территоряльных инновационых систем регионах России // Синергия пространства региональные инновационные системы, кластеры и проекты и знания. – Москва-Смоленск, 2005. – С.46-47.

  • 7.    Bekattini G. From Marshal’s to the Italian-Industrial Districts. А Brief Critical Reconstruction // Complexitiy and Industrial Clusters: Dynamics and Models in Theory and Practice/ eds. A.Q. Curzio, M. Fortias. Heidelberg: Physica-Verlag, 2002

  • 8.    Международный центр научной и технической информации. «Инновационное-технологические кластеры стран – членов МЦНТИ» (Информационный материал), февраль2013 г. [Электронный материал] // Режим доступа: http://www.icsti.ru/uploaded/201304/cluster.pdf (дата обращения: 13.05.2016 г.)

  • 9.    Смородинская Н., Катуков Д. Кластерный подход в инновационной политике: мировые ориентиры для России // Второй Российский экономический конгресс (РЭК- 2013). Суздаль, 18-22 фев. 2013 г. – С. 6.

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Ўзбекистон итисодиётига кластер тизимини жорий этишнинг баъзи бир масалалари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармони.
  • Солиев А.С., Комилова Р.Қ., Янчук С.Л., Жумаханов Ш.З., Ражабов Ф.Т. Иқтисодий ижтимоий география. - Тошкент, Ношир, 2019. - Б. 69-70 б.
  • Портер М.Э. Конкуренция. Пер. с англ. / Майкл Портер. - М.: Вильямс, 2001.
  • Портер М.Э. Конкуренция: Пер. с англ. / Майкл Портер. - М.: Вильямс, 2003. - 605 с.
  • Пахомова И.Ю. Модель "тройной спирали" как механизм инновационного развития региона // Научные ведомости Белгородского государственного университета. Серия: Экономика. Информатика. - 2012. №7(126). Том 22.
  • Пилясов А. Лучшая практика формирования территоряльных инновационых систем регионах России // Синергия пространства региональные инновационные системы, кластеры и проекты и знания. - Москва-Смоленск, 2005. - С.46-47.
  • Bekattini G. From Marshal's to the Italian-Industrial Districts. А Brief Critical Reconstruction // Complexitiy and Industrial Clusters: Dynamics and Models in Theory and Practice/ eds. A.Q. Curzio, M. Fortias. Heidelberg: Physica-Verlag, 2002.
  • Международный центр научной и технической информации. "Инновационное-технологические кластеры стран - членов МЦНТИ" (Информационный материал), февраль2013 г. [Электронный материал] // Режим доступа: http://www.icsti.ru/uploaded/201304/cluster.pdf (дата обращения: 13.05.2016 г.).
  • Смородинская Н., Катуков Д. Кластерный подход в инновационной политике: мировые ориентиры для России // Второй Российский экономический конгресс (РЭК- 2013). Суздаль, 18-22 фев. 2013 г. - С. 6.
Еще
Статья научная