Ўзбекистон Республикаси итисодий кўрсаткичларини статистик баолаш
Автор: Сафарова Д.Е.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Ўзбекисон Республикаси иқтисодий ва макроиқтисодий кўрсаткичларини статистик бахолаш ва таҳлил қилиш тизими ҳақида гап борган.
Статистика, иқтисодиёт, сервис, аудит, макроқитисодиёт
Короткий адрес: https://sciup.org/140300384
IDR: 140300384
Текст научной статьи Ўзбекистон Республикаси итисодий кўрсаткичларини статистик баолаш
Мамлакат иқтисодий тараққиѐтини баҳолаш жараѐнида учрайдиган ―Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши‖, ―уй хўжаликлари ихтиѐридаги даромадлар стагнацияси‖, ―асосий капитал жамғарилишининг ялпи камайиши‖, ―давлат муассасалари секторининг соф қарзлари‖ каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб англаш, иқтисодий тафаккурни ривожланишига хизмат қилади. Ушбу иборалар маъносини тушуниш учун айтиб ўтилган тушунчанинг маъносини ва улар ўртасидаги алоқаларни билиш лозим бўлади. Шу мақсадда Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) асослари билан танишиш, иқтисодий маълумотларни меъѐрлаштирувчи ушбу тизимни тузилишини мантиқий тушуниш керак бўлиб, МҲТни таҳлил қилаѐтганда айтиб утилган ва бошца макроицтисодий курсаткичлар кулланилади.
Миллий хисоблар тизими - бозор шароитларида хужалик юритувчи мамлакатларга хос булган макроицтисодий хисоб-китоблар тизимидир. МҲТнинг асосий кўрсаткичлари бўлиб Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва ялпи мавжуд миллий даромад (ЯММД) хисобланади. Миллий хисоблар тизимини шаклланишига миллий даромадни (МД) ҳисоблаш туртки бўлган. ХХ асрнинг бошларида МД Англия, Франция, Россия, АҚШ, Германия ва Австрия мамлакатларининг статистиклари томонидан аниқланган. Миллий ҳисоблар баланс шаклларининг бир тури сифатида ХХ аср 30-йилларининг охири ва 40-йилларнинг биринчи ярмида ривожланган Fарб мамлакатларида 1929-1933 йилларда содир булган Буюк депрессия сабабларини қидириш оқибатида вужудга келган. Бу вақтларда ицтисодчи-олимлар бозор ицтисодиетини давлат томонидан тартибга солинишининг мацсадга мувофицлиги хацида жиддий уйга толганлар.
Замонавий МҲТнинг асосига кирган иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш зарурияти ҳақидаги назариянинг асосчиси бўлиб инглиз иқтисодчиси Ж.М.Кейнс ҳисобланади. Унинг бозор иқтисодиѐтини тартибга солиш ҳақидаги қарашлари 1936 йилда нашр қилинган ―Бандлик, фоиз ва пулларнинг умумий назарияси‖ ҳақидаги асарида ўзининг аксини топган. Ушбу асарда Кейнс ўзаро боғлиқ бўлган макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими сифатидаги иқтисодиѐтни макродаражада таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотлар тизимини шакллантиришнинг асосий тамойилларини шакллантириб берган, уларнинг цаторига - умумий даромад, истеъмол, инвестициялар, жамFармалар ва бошцаларни киритиш мумкин.
Кўплаб иқтисодчи ва статистиклар миллий ҳисоблар назариясининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Уларнинг қаторига В.Петти ва Г.Кингларнинг асарларини, Ф.Кенэнинг ―Иқтисодий жадвалини‖,
С.Кузнецнинг ―1919- 1935 йиллар учун АҚШ миллий даромади ва капитал қўйилмалари‖ асарини, А.Маршалнинг ―Иқтисодий фан тамойиллари‖ асарини, К.Кларкнинг ―Миллий даромад ва харажатлар‖ асарини, К.Маркснинг оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш назарияларини, шунингдек Р.Стоун, М.Гильберт, В.Леонтьев, Р.Фриш ва кўплаб бошқа олимларнинг асарларини киритиш мумкин.
Ҳозирги кунгача миллий ҳисоблар тизимининг ривожланишини еттита босқичга ажратиб кўрсатилиши мақсадга мувофиқдир. Бу фикрнинг илмий асосланиши ва юқорида номлари зикр қилинган олимларнинг ѐндашувларидан фарқли томонлари 1- жадвалда акс этган.
Янги миллий ҳисоблар тизимида энг муҳим кўрсаткичлар орасидаги боғланиш қуйидагича ифодаланади:
-
1) Ялпи ички маҳсулот;
-
2) Берилган мамлакат резидентларининг хорижий мамлакатлардан олган даромадлари (мулкдан олинган даромад, меҳнат ҳақи, ишлаб чиқаришга солиқлар);
-
3) Хорижий давлатларга бериладиган бирламчи даромадлар.
МҲТнинг янги андозаси қуйидаги ҳисоблар тизимидан ташкил топади:
-
1) барча иқтисодий секторлар учун стандарт ҳисоблар;
-
2) иқтисодий тармоқлар учун ҳисоблар (ишлаб чиқариш ва даромадларнинг ташкил топиш ҳисоби);
-
3) бутун иқтисодиѐтни тўлалигича таърифловчи ҳисоблар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий ҳисобларнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва уни такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. жумладан, Уй хўжаликларининг якуний истеъмолга харажатлари халқаро ―Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол таснифлагичи‖га тажриба тариқасида уйғунлаштирилиши мақсадга мувофиқ.
1-жадвал
Миллий хисоблар тизимининг шаклланиш боскичлари92 ___________________________
босКИН |
Дяврлар |
\исеа ку Ui ган олимлар |
Асосий максад |
Амалга ошнрилган и шлир |
Эрншнлган натижа |
Камчилнгн |
1 |
XVII асрнинг иккинчи ярмидан 1930 йиллар гача |
В.Петти. Г.Кинг. Б.Вобан, Ф.Кенэ. А.Смит, Ж.Б.Сэй ва бошкалар. |
Мамлакатда йнгилаётган солик микдорини билиш ва келажакда унинг тушумини купайтириш чораларини куриш. |
Бюджет тушадиган соликлар таркиби, ми кд ори ва манбалари аниклаштирилди; Хисобларни бажариш усуллари ва манбалари уртасидаги богликдиклар урганилди. |
Барча солик тушумларини аниклаш ва унинг истикболда йигилиши мумкин булган солик микдорини белгилашга зри ШИЛД и. |
Факатгина давлат бюджета билан боглик масалаларга эътибор каратилди. |
II |
1930-1945 йиллар |
ЖКейнс, С.Кузнец, К.Кларк ва бошкалар |
Хужалик жараён-ларининг макро-иктисодий мутано-сиблигини тахлил кил и ш ва таъминлаш. |
Миллий махсулот ва миллий даромад, истеъмол ва жамгарма (капитал куйилмалар) каби курсаткичларни хисоблаш ва уларни тахлил этиш ишлари йулга куйилди. |
Миллий даромадни хисоблаш ва миллий хисоблар тизимидаги счётларни тузиш услубиятига бир катор аникликлар киритилди. |
МХТ курсаткичлари ва уларни хисоблаш услубиятининг хамда хисобламалар таркибининг турли хил давлатларда турлича булиши. |
III |
1945-1953 йиллар |
Р.Стоун ва бошкалар |
Макро-иктисодий курсаткичларнии хисоблаш усулларини такомил-лаштириш; Жаков иктисо-диётини тахлил килиш. |
Барча давлатларда куллаш мумкин булган, миллий нктисоднётнинг ривожланиш холатини курсатиб берувчи моделдан фойдаланиш ишлари амалнётга киритилди. |
МХТ-53 биринчи халкаро андоза яратилди. |
Иктисодиётнинг алохида сектор лар и фаолиятини ифодаловчи хисобламалар тизимининг йуклиги. |
IV |
1953-1968 йиллар |
Р.Стоун, В .Леонтьев ва бошкалар |
И КТ И С О-диётнинг сока ва тармоклари фаолиятини ифодаловчи счёт лар тизимини ишлаб чикиш. |
МХТ-53 да назарда тутилмаган тармоклараро баланс, миллий бойлик баланси, молиявий ресурслар харакатини ифодаловчи курсаткичлар тизими ишлаб ЧИКИЛДИ. |
МХТ-68 халкаро андоза яратилди. |
Айрим мамлакатларда МХТни юритиш тартибида фаркларнинг мавжудлиги. |
V |
1968-1993 йиллар |
Р.Стоун, П.Хилла, Ю Н.Иванов, А.Ваноли, К.Карсон, Дж.Кумар, Э.Харрисон ва бошкалар |
Жахон мамлакат-ларининг макро -иктисодий курсат-кичлари тупламини тузиш. |
МХТнинг бир нечта булим ва боблари янгиланди; Операциялар ва уларни хисобга олиш коидалари, ялпи ишлаб чикариш, капитал истеъмоли, капитал захиралари, бозор ва нобозор ишлаб чикаришнинг нисбатлари каби бир катор курсаткичларни хисоблаш методологиясини ишлаб чикилди. |
МХТ-93 халкаро андоза яратилди. |
Айрим концепция ва категория-ларнинг ута мураккаблиги; МХТ асосий курсаткичлари ва таснифла-гичларининг номукаммаллиги. |
1993-2008 йиллар |
Ю Н Иванов, Б.Т.Рябушкин, К.Карсон ва бошкалар. |
Айрим категорияларга ан и кд и к лар киритиш; МХТни куллашни соддапаш-тириш; МХТни ихчам-лаштириш. |
МХТ нинг истеъмолчилари учун макроиктисодий курсаткичларни тахлил килишнинг ихчамлиги ва шаффофлиги таъминланди. |
Иктисодиётнинг алохида тармоклари натижаларини ифодаловчи курсаткичлар тизими мантикан аник хамда анча тушунарли булди. |
Глобаллашув тенденция-ларининг чукурлашуви билан боглик ходиса ва жараёнларни тахлил килишдаги кийинчиликлар. |
|
VII |
2008 йилдан |
В.Н.Салин, П.Мандлер, Б.Ныосон, ва бошкалар. |
МХТ ёр да ми да глобал-лашув жараён-ларини чукур тахлил килишга эришиш. |
МХТ-2008 глобаллашув жараёнлари ва янги ижтимоий-иктисодий шароитларга мослаштирилди хамда истеъмолчилар эхтиёжини янада туларок кондирилди. |
МХТ-2008 халкаро андозаси яратилди. Глобаллашув тенденцняСиининг чукурлашуви жараёнида иктисодиСт субъектлара хамда улар уртасидаги муносабатларни батафсил урганиш ва тахлил килишга эрншилдн. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлда қабул цилинган —Давлат статистика цумитаси тизими фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-табирлар туFрисидаlги царорида мамлакатимизда статистика идоралари фаолиятини халқаро амалиѐтга янада мослаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, статистик ахборотларнинг максимал даражада очиц- ойдинлиги ва ошкоралигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш вазифалари белгиланган. Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, маҳаллий даражаларда миллий ҳисобларни ишлаб чиқиш лозим. Чунки, республика марказий бўғинида миллий ҳисоблар тизимини ишлаб чиқишдан олдин қуйи бўғиндаги статистик ишларни халқаро стандартларга мослаштириш, маълумотлар базасини қайта кўриб чиқиш керак. Шунингдек, миллий ҳисоблар тизими концепсиясини қайта халқаро стандартлар асосида қайта ишлаб чициш мацсадга мувофиц.
Хулоса қилиб айтганда мамлакатимизда миллий ҳисоблар тизимини такомиллаштириш учун цуйидаги чора-тадбирлар тизими тавсия этилади: иқтисодий тизимни тавсифловчи макроиқтисодий кўрсаткичларни
ҳисоблашнинг назарий асосларини чуқур ўрганган ҳолда уларни ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш; ҳозирги шароитда ижтимоий тизимни тавсифловчи макроиқтисодий кўрсаткичлар назарий асослари ва ҳисоблаш услулларини такомиллаштириш; иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ҳодиса ва жараѐнларни иқтисодий нуқтаи назардан кузатишнинг назарий асослари ва услубиятини шакллантириш; иқтисодий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишда замонавий янги технологиялардан фойдаланиш; иқтисодий ахборотларнинг фақат миқдорий кўрсаткичларини ошириш билан чегараланиб қолмасдан, балки сифат жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор
қаратиш зарур.
МҲТ иқтисодий сиѐсатда юзага келган муаммоларни ҳал қилишда ва мақбул қарорлар қабул қилишда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга
МҲТнинг асосий кўрсаткичлари корхона эгалари томонидан макроиқтисодий тизимни баҳолашда, илмий текшириш ишларида, эконометрик моделларни қайта ишлашда муҳим ўрин эгалламоқда. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, МҲТни қўллаш жараѐнида ҳар бир давлат иқтисодиѐтининг ўзига хослиги, маҳаллий шароитлари ҳисобга олинади.
Адабиётлар:
-
1. Атакузиева, Ш. Р. (2021). Особенности организации
-
2. Атакузиева, Ш. Р. (2021). Анализ экономики Узбекистана в
-
3. Нуруллаева, М. Ж., Атакузиева, Ш. Р. (2021). Бухгалтерия
бухгалтерского учета субъектов малого предпринимательства. Великий учитель казахского народа и современное знание, 7(5), 87-89.
условиях пандемии. Тадбиркорликни ривожлантириш асосида камбағаллик ва ишсизлик даражасини камайтириш, 7(5), 159-162.
ҳисобини такомиллаштиришда рақамли иқтисодиётни ўрни. ЁШ ИЛМИЙ
ТАДҚИҚОТЧИ, 1(1), 81-83.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Ўзбекистон Республикаси итисодий кўрсаткичларини статистик баолаш
- Атакузиева, Ш. Р. (2021). Особенности организации бухгалтерского учета субъектов малого предпринимательства. Великий учитель казахского народа и современное знание, 7(5), 87-89.
- Атакузиева, Ш. Р. (2021). Анализ экономики Узбекистана в условиях пандемии. Тадбиркорликни ривожлантириш асосида камбағаллик ва ишсизлик даражасини камайтириш, 7(5), 159-162.
- Нуруллаева, М. Ж., Атакузиева, Ш. Р. (2021). Бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришда рақамли иқтисодиётни ўрни. ЁШ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИ, 1(1), 81-83.